Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#ҳуқуқбузарлик

Хоразмлик эркак хотини ва қайнакасини видеога олиб, шарманда қилмоқчи бўлди (ВИДЕО)

Хоразм вилояти, Шовот тумани, Монок маҳалласида яшовчи, 1987 йилда туғилган С.Эшчанов 2019 йил 24 октябрь куни турмуш ўртоғи Ш.Қурбонова ва қайнакаси О.Қурбоновларни хатти-ҳаракатини видеотасвирга олиб, интернет тармоқларига шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатганлиги аниқланган.

Батафсил ўқиш 👉https://aniq.uz/yangiliklar/xorazmlik-erkak-xotini-va-qaynakasini-videoga-olib-sharmanda-qilmoqchi-buldi-video?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=xorazmlik-erkak-xotini-va-qaynakasini-videoga-olib-sharmanda-qilmoqchi-buldi-video

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Дала ҳовлидаги ўтириш 15 сутка маъмурий қамоққа етаклади

Бугун дунё аҳли коронавирус қанчалик хавфли эпидемия эканлигини ва фавқулодда тез тарқалишини англаб етди. Хусусан, мамлакатимизни ҳам бу вирус четлаб ўтмади. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида бу вирусни жиловлашга ҳаракат қилиняпти. Карантин қоидаларига риоя қилиб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бардавомлигини таъминлаш ҳар биримиздан янада ҳушёр бўлишни, асло хотиржамликка берилмасликни тақозо этмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/dala-ovlidagi-tirish-15-sutka-mamuriy-amo-a-etakladi-27-05-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Тез ёрдам чақириб, уларни сўкиб ҳайдаган шахс қамоққа олинди

Ҳуқуқбузар Ш.Мирзаев судда, 2020 йил 24 март куни соат 17:00 ларда Риштон туман, Жалаер М.Ф.Й, Мустақиллик кўчасида қўни-қўшнилари билан спиртли ичимлик ичиб, ўтирган вақтида, онасининг қон босими ошиб кетганлиги ҳақида хабарни эшитиб, тез ёрдамга телефон қилганлигини, шифокорлар унга қўнғироқ қилиб, манзилни сўраганида маст ҳолатда жаҳл қилиб, шифокорларни ҳақорат қила бошлаганлигини, куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиб юборганлигини, бироздан сўнг тез ёрдам машинаси етиб келганлигини, шундан сўнг уларни, яъни тез ёрдам машинасини кеч етиб келганликда айблаб, врач Р.Абдуолимова ва унинг шерикларига “сенлар одам ўлганидан кейин келасан эканда” деб...

Батафсил ўқиш 👉https://zamin.uz/jamiyat/73497-tez-erdam-chairib-ularni-skib-ajdagan-shahs-amoa-olindi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Андижонда ўғлига шаръий никоҳ ўқиган ота 7 суткага қамалди

Маълум бўлишича, 2020 йилнинг март ойида фуқаро Собир Мирзаев куёви Ботир Аброровнинг қизи Феруза билан бўлган қонуний никоҳини бекор қилмасдан, бошқа фуқаро билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурганини эшитиб, Булоқбоши туман ИИБга шикоят қилган. Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган ўрганишлар натижасида Асрор Аброров 2020 йилнинг 7 март куни диний идоранинг махсус рухсатномасисиз ўзининг яшаш хонадонида ўғли Ботир Аброров ва Наргиза Ҳайитовага шаръий никоҳ ўқиб, диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузганлиги аниқланган.

Батафсил ўқиш 👉 https://daryo.uz/k/2020/05/28/andijonda-ogliga-shariy-nikoh-oqigan-ota-7-sutkaga-qamaldi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ҳуқуқбузарлик

Доимий равишда спиртли ичимлик таъсирида оила аъзоларини хақоратлаб, тинчини бузиб келган фуқарога маъмурий қамоқ жазоси тайинланди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

ОҚИБАТГА ДАРЗ КЕТСА…

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ишонч, олижаноблик, қадр-қиммат каби соф инсоний туйғуларни ҳамиша эъзозлаб келган. Негаки, бу фазилатлар инсонларни бир-бирига яқинлаштирибгина қолмай, уларни яхши ёмон-кунларда елкадош, кўмакдош бўлишга ундайди. Аслида ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳам шунда. Бироқ орамизда шундайлар ҳам учрайдики, уларнинг хулқ-атворида, одамларга бўлган муносабатида юқорида зикр этилган фазилатларни кўрмайсиз.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/oqibatga-darz-ketsa/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантин даврида фуқаро алимент тўлашдан озод этилмайди

Ҳуқуқбузар И.С. фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2013 йил 3 июлдаги ҳал қилув қарорига асосан вояга етмаган бир нафар фарзандининг моддий таъминоти учун у вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларининг ¼ қисми миқдорида алимент тўловлари тўлаши лозим бўлса-да, у ўз вақтида ойма-ой тўлаб келмаган ва натижада 11.093.490 сўм алимент пулларини қасддан тўламай келган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/karantin-davrida-fuqaro-aliment-tolashdan-ozod-etilmaydi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

КАРАНТИН ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛАР

Чилонзор тумани 6-мавзеда яшовчи Шуҳрат Зокировни муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган бўлса-да, хулоса чиқармаган экан. Ҳамма уйда ўтирган бир пайтда у 27 апрель куни соат тунги 02-30 ларда жамоат жойи ҳисобланган Чилонзор тумани, 6-мавзе, 67-уй олдида карантин қоидасини бузиб, ниқобсиз ҳолда бувисининг уйига келиб, у билан жанжаллашиб, шовқин кўтарган.

Батафсил ўқиш 👉 https://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=226&ELEMENT_ID=76479

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Наманганда алимент тўламаган ота суд томонидан жазоланди

Косонсой туман маъмурий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Б.Абдуллаевнинг раислигида икки нафар фарзандига алимент қарздорлигини бартараф этмаган Қ.Муминовга оид маъмурий иш кўрилди. Фуқаролик ишлари бўйича Янгиқўрғон туманлараро судининг ҳал қилув қарорига асосан ундирувчи Ў.Мажидова фойдасига икки нафар вояга етмаган фарзандининг моддий таъминоти учун ҳар ойда топган ҳар қандай даромадининг 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган бўлсада, моддий ёрдамга муҳтож вояга етмаган фарзандининг жами 21.040.336 сўм алимент пулини тўламасдан бўйин товлаб келган.

Батафсил ўқиш 👉 https://m.aniq.uz/yangiliklar/namanganda-aliment-tulamagan-ota-sud-tomonidan-jazolandi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=namanganda-aliment-tulamagan-ota-sud-tomonidan-jazolandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантин қоидасини бузган ва қимор ўйнаган шоввозлар суд томонидан жазоланди

- Воқеа қуйидагича содир бўлган. Ҳуқуқбузарлар Т.У., А.Э., Ю.К. Махсус Комиссия томонидан белгиланган Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиб, 2020 йилнинг 4 май куни соат 14:00 ларда яшаш уйини заруратсиз тарк этган. Бир гуруҳ бўлиб, Т.У.нинг яшаш хонадонида ўйин картасида пул тикиб, қимор ўйинида қонунга хилоф равишда иштирок этган.

Батафсил ўқиш 👉 https://darakchi.uz/uz/95177

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Косонсойда «ГАИ» ходимларига бўйсунмаган икки нафар фуқаро маъмурий жавобгарликка тортилди

Маълум бўлишича Косонсой тумани, Гулобод МФЙ ҳудудида Х.Абдураҳмонов бошқарувида ҳаракатланиб келаётган 50 К 048 ОА давлат рақамли “Лада” русумидаги автомобиль туман ИИБ биноси олдида Наманган вилоят ИИБ ЙХХБ ва туман ИИБ ЙХХГ томонидан ўтказилаётган махсус рейд тадбири давомида автомашинага оид ҳужжатларни текшириш мақсадида тўхтатилади. Автомобиль салонида фуқаро А.Ҳасанов ҳам бўлган.

Батафсил ўқиш 👉https://effect.uz/k/2020/06/05/kosonsoy-tumanida-gai-hodimlariga-b-ysunmagan-ikki-nafar-fuqaro-mamuriy-javobgarlikka-tortildi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Ургутда карантин қоидасини бузиб, ИИБ ходимларидан қочган шахс жазоланди

Аниқланишича, фуқаро А.Х. 2020 йил 1 июнь куни соат 11:10 ларда ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойида ниқобсиз ҳолатда “қизил” ҳудуд тоифасига киритилган Ургут тумани Навбоғ маҳалласи ҳудудида юрганида, Самарқанд вилояти ИИБ ЖТСБ ППХБ 2-отряд ходимлари А.Рўзиқулов ва М.Тоировлар томонидан унга карантин қоидаларини бузганлиги тушунтирилиб...

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/urgutda-karantin-qoidasini-buzib-iib-xodimlaridan-qochgan-shaxs-jazolandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Косонсойда қиморбозлар гуруҳи қўлга олиниб, суд томонидан жазоланди

Косонсой туман маъмурий суди ўз биносида, очиқ суд мажлисида, туман судининг раиси Баҳодир Абдуллаевнинг раислигида карантин қоидасини бузиб қимор ўйини ташкил этган шахсларга оид маъмурий иш кўрилди.

Батафсил ўқиш 👉https://effect.uz/k/2020/06/07/kosonsoyda-qimorbozlar-guruhi-q-lga-olinib-sud-tomonidan-jazolandi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантинда “ичиб олган” фуқарога 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси берилди

Карантин қоидаларига риоя қилиб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бардавомлигини таъминлаш ҳар биримиздан янада ҳушёр бўлишни, асло хотиржамликка берилмасликни тақозо этмоқда. Баъзи фуқароларда ҳатто карантин тугади деган тасаввур ҳам уйғонмоқда. Афсуски, айрим фуқаролар томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉https://effect.uz/k/2020/06/09/karantinda-ichib-olgan-fuqaroga-10-sutka-mamuriy-qamoq-jazosi-berildi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Карантин қоидаларини менсимаган шоввоз 10 суткага қамалди

Карантин қоидаларига риоя қилиб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бардавомлигини таъминлаш ҳар биримиздан янада ҳушёр бўлишни, асло хотиржамликка берилмасликни тақозо этмоқда. Баъзи фуқароларда ҳатто карантин тугади, деган тасаввур ҳам уйғонмоқда. Афсуски, айрим фуқаролар томонидан карантин қоидаларини қўпол равишда бузиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/karantin-qoidalarini-mensimagan-shovvoz-10-sutkaga-qamaldi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик


Қаршида карантин даврида саунани фоҳишахонага айлантирганлар жазога тортилди

Саунада уч нафар фуқаролар Ш.A, Ф.С ва Н.Х.лар карантин қоидаларига амал қилмасдан дам олишаётгани, фуқаро Ш.A ушбу саунада массажчи бўлиб ишловчи М.С билан жинсий алоқа қилаётганлиги, шунингдек суриштирув ишлари давомида саунада массажчи болиб ишловчи фуқаро Х.М ҳам кун давомида иккита фуқарони қабул қилганлиги улар билан массаж қилиш билан бирга жинсий алоқа ҳам қилганлиги малум бўлди.

Батафсил ўқиш 👉https://nnews.uz/?p=11418

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик


Андижонда ўғлига шаръий никоҳ ўқиган ота 3 суткага қамалди


Маълум бўлишича, 2020 йилнинг 4 май куни фуқаро Исмигул Султонова турмуш ўртоғи Аҳрор Солиев билан қонуний никоҳи бекор бўлмаса-да, турмуш ўртоғи бошқа фуқаро билан шаърий никоҳ асосида турмуш қурганини айтиб, Булоқбоши туман ИИБга шикоят қилган.

Батафсил ўқиш 👉https://daryo.uz/k/2020/06/10/andijonda-ogliga-shariy-nikoh-oqigan-ota-3-sutkaga-qamaldi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Лицензия йўқми? жаримага тортиласиз!

Неъматулла Агзамов ўзининг бошқарувидаги “Дамас” русумли автомашинада Фарғона шаҳар, Навоий номли кўчада йўловчиларга пуллик транспорт хизматини кўрсатаётган вақтида Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлигининг Фарғона вилоят транспорт бошқармаси ходимлари томонидан тўхтатилди. Ҳужжатлари кўздан кечирилганида, Н.Агзамовнинг йўловчиларга транспорт хизмати кўрсатиш учун лицензияси йўқлиги маълум бўлди.

Батафсил ўқиш 👉https://qonun-ijro.uz/blog/litsenziya-ju-mi-zharimaga-tortilasiz

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Тунда одамларнинг тинчини бузган “Spark” ҳайдовчиси жазоланди

Вояга етмаган ҳуқуқбузар Н.Ш. 2020 йил 24 июндан 25 июнга ўтар кечаси соат 23:30 лар атрофида акасига тегишли “Spark” русумли автомашинасини сўроқсиз ҳайдаб чиқиб, кескин тормозлаб ва тез ҳайдаши натижасида шовқин кўтариб, фуқароларнинг тинчлигини бузган.

Батафсил ўқиш 👉https://zarnews.uz/post/tunda-odamlarning-tinchini-buzgan-spark-haydovchisi-jazolandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Ажралишдан олдин алментни ўйланг

Бугунги кунда ёшларимиз орасида бир ёки икки фарзандли бўлгач, аризмаган келишмовчиликлар туфайли оиласидан ажралиш ҳолатлари кўплаб учрамоқда. Натижада болалар кўп ҳолатда отасиз ўсишга маҳкум бўлаётир.

Батафсил ўқиш 👉 https://qonun-ijro.uz/blog/azhralishdan-oldin-almentni-ujlang?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=namanganlik-yigit-niqob-kiyib-ayol-kishining-uyiga-bostirib-kirdi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz