Шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини суд орқали ҳимоя қилишда қонунчиликни қўллаш амалиёти ва муаммолари
Айнан шу долзарб мавзу бугун Олий судда бўлиб ўтган конференцияда кенг муҳокама этилди.
Маълумки, шахснинг шаъни, қадр-қиммати, ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш - шахснинг ва унинг эзгу номини муҳофаза этишнинг энг муҳим конституцион кафолатларидан биридир. Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни ва қадр-қиммати олий қадрият ҳисобланиб, биринчи ўринга қўйилган. Ушбу қадриятлар миллий қонунчилик ҳамда халқаро ҳужжатлар томонидан тан олинган. Шу билан бирга, ахборот технологиялари, ижтимоий тармоқлар ва аноним алоқа тармоқларининг шиддатли ривожланиши натижасида суд ишлари янада мураккаблашиб, судьяларнинг бу борадаги масъулияти ошиб бормоқда.
Олий суд раиси Б. Исломов конференцияни кириш сўзи билан очар экан, инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш давлатимиз сиёсатининг бош мақсадига айлангани, Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида белгиланган еттита устувор йўналишнинг айнан биринчиси – инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этишга бағишланганида ҳам ўзига хос маъно борлигини алоҳида таъкидлади.
Олий суд раисининг ўринбосари О. Исмаилов, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М. Кадирханова, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (Омбудсман) Ф. Эшматова, Бош прокурор ўринбосари С. Артикова, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси раиси вазифасини бажарувчиси Х. Салимов, фуқаролик ишлари бўйича судьялар, ҳуқуқшунос олимлар ва адвокатлар, қатор вазирлик ва идораларнинг масъул ходимлари иштирок этган бугунги тадбирда маълум қилинганидек, 2023 ва 2024 йилларда фуқаролик ишлари бўйича судлар томонидан шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш билан боғлиқ 44 та иш кўриб чиқилган бўлса, жорий йил биринчи ярмининг ўзида бу рақамлар 47 тани ташкил қилган ва мазкур ишларнинг 37 таси бўйича жавобгарлардан 23,7 млн. сўм моддий ва 403,6 млн. сўм маънавий зарар ундириш белгиланган.
Жиноят ишлари бўйича судларда охирги икки ярим йил ичида ҳақорат қилиш билан боғлиқ 2 071 та иш ҳамда туҳмат билан боғлиқ 370 та иш кўрилган.
Бундан ташқари, сўнгги икки ярим йил ичида кўриб чиқилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларнинг 133 945 таси ҳақорат қилиш, 10 544 таси туҳмат билан боғлиқ ишларни ташкил этади.
Статистик маълумотлардан кўриниб турибдики, инсон қадр – қиммати ва шаънини менсимаслик каби салбий иллатлар кенг тус олаётгани табиийки, кенг жамоатчиликни ташвишга солмоқда.
Конференцияда шаън, қадр-қиммат ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш бўйича низолар юзасидан суд амалиёти қандай шаклланаётганлиги, бу соҳада қандай муаммоларга дуч келинаётганлиги ҳамда қонунчилик ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини янада такомиллаштириш учун қандай чора-тадбирлар кўриш зарурлиги ҳақида ўзаро фикр алмашинилди.
Шунигдек, замонавий тенденцияларга мутаносиб равишда Олий суд Пленумининг амалдаги “Суд амалиётида фуқаро ва ташкилотларнинг шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиш ҳақидаги қонунларни қўллаш тўғрисида”ги Қарорининг янги таҳририни ишлаб чиқиш зарурати вужудга келганлиги сабабли ушбу масаладаги янги Пленум қарорини қабул қилиш борасида ишлар олиб борилаётгани алоҳида қайд этилди.
Бугунги тадбирда йиғилган судьялар, мутахассис ва экспертлар мавзуга оид масалалар юзасидан ўзаро тажриба алмашиб, шаън, қадр-қимматни ҳимоя қилиш ҳуқуқи ва сўз эркинлиги ўртасидаги мувозанат мезонларини атрофлича муҳокама қилди.
Конференция якуни бўйича хулосалар, амалий таклифлар ишлаб чиқишга келишиб олинди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан мавжуд штат бирликлари доирасида тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган туманлараро ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда «Оила судьялари» ташкил этилди.
2024 йил 1 февралдан йил якунига қадар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судининг оила судьялари томонидан 2 794 та, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судиднинг оила судьялари томонидан 2 672 та ва фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг оила судьялари томонидан 1 949 та оилага оид тоифадаги ишлар кўрилган.
2025 йилдан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро ва фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судларида ҳам иккитадан оила судьялари иш бошлади.
Жорий йилнинг бугунги кунига қадар фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро судида 2 345 та, фуқаролик ишлари бўйича Наманган туманлараро судида 1 888 та, фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида 1 659 та, фуқаролик ишлари бўйича Қарши туманлараро судида 1 325 та ҳамда фуқаролик ишлари бўйича Чирчиқ туманлараро судида 1 089 та оилага оид тоифадаги ишлар кўриб чиқилди.

Media is too big