Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#суд_тарихи
#ҳуқуқий_онг

Аввал судни қўлга олишди…

Чор мустамлакачилиги Марказий Осиёни босиб олгач, бу ҳудуддаги табиий бойликларни ўзлаштиришни ўзининг асосий иши деб билди. Аҳолига нисбатан амалга оширилган жазо сиёсати эса чор ҳукуматига ўлка бойликларидан фойдаланиш, туб аҳолининг миллий ғурурини ерга уриш, менталитетига ёт ижтимоий-ҳуқуқий институтларни жорий этиш учун хизмат қилиши керак эди. Бир сўз билан айтганда, подшо ҳукумати Туркистон мустамлака маъмуриятига бу ерлар империянинг таркибий қисмига айланганини билдирувчи давлат идораларини барпо этиш вазифасини юклаган эди.

Батафсил ўқиш учун👉https://hudud24.uz/avval-sudni-qolga-olishdi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_тарихи
#судья_масъулияти

Қозига ҳам осон бўлмаган

Марказий Осиё босиб олинган дастлабки вақтдаёқ ўлкада суд ишларини ташкил қилиш масаласида, бир томондан, Чор ҳукумати амалдорлари, иккинчи томондан, ҳарбийларнинг қарашлари ўртасида тафовут борлиги маълум бўлиб қолди. Бундай ҳолатда, табиийки Туркистон вилоятидаги ҳуқуқий муносабатларни тартибга солишга қаратилган меъёрий ҳужжатларни ишлаб чиқиш ташаббуси чор ҳукумати ҳарбий қўмондонлиги қўлига ўтди.

Батафсил ўқиш учун👉https://hudud24.uz/qoziga-ham-oson-bolmagan/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_тарихи
#судья_масъулияти

Қозилар суд, прокурор, нотариус вазифаларини бажарган

Қози – мусулмон давлатларида ҳукмдор томонидан тайинланадиган, шариат асосида суд вазифасини бажарувчи, судья, шаърий маҳкама раиси ҳисобланган. Ўрта Осиё хонликлари даврида қозилар ҳозирги суд, прокурор, нотариус вазифаларини бажарганлар, яъни фиқҳ (шариат қонунлари) асосида фуқаролик ишлари, жиноий ишларни кўриб чиққанлар, ҳар қандай битим, шартнома, васиятномаларни тасдиқлаганлар. Тарихимизда муҳим ўрин тутадиган қозилар кўплаб учрайди. Лекин фаолияти тўлиқ ўрганилмаган қозилар ҳам борлиги ҳақиқатдир.

Батафсил ўқиш учун👉https://hudud24.uz/qozilar-sud-prokuror-notarius-vazifalarini-bajargan/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_тарихи

Турк султони, рус императори ва Буюк Британия бош вазири билан кўришган қози

Тарихимизда биз билмаган қозилардан яна бири Саид Ёқубхон тўра Саид Низомиддин ўғлидир. Саид Ёқубхон тўра 1823 йилда Тошкентда туғилган, аввал мадрасада мударрис, кейин қози ва қози-ул қуззот (қозиларнинг раҳбари, Олий судья деган маъноларни билдиради) лавозимларида ишлаган, нақиб унвонига эга бўлган. Саид Ёқубхон тўра Қўқон хонлиги ва Ёқуббек Бадавлатнинг “Еттишаҳар” давлати тарихида муҳим ўринга эга шахс ҳисобланади.

Батафсил ўқиш учун👉https://teletype.in/@oliysud1/rXePrEYA

Каналга уланиш 👉@oliysuduz