Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#мезон

УЙ-ЖОЙ НИЗОЛАРИ ҚОНУН ДОИРАСИДА ҲАЛ ЭТИЛСА ФУҚАРОЛАРНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАНФААТЛАРИ ТАЪМИНЛАНАДИ

Аввало шуни айтиш керакки, амалдаги қонун талабига кўра, мулкдор, ижарачи ва уларнинг оила аъзолари ўртасида уй-жой масаласида келиб чиққан низолар суд тартибида ҳал қилинади. Бундай низолар қаторига, хусусан, уйга киритиш, уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йўқотган деб топиш, уйдан кўчириб чиқариш билан боғлиқ масалалар киради. Мазкур ишлар мураккаб тоифадаги ишлар туркумига кирмаса-да, фуқаролик судлари томонидан кўриладиган ишларнинг муайян қисмини ташкил қилади. Жумладан, фуқаролик ишлари бўйича Хоразм вилоят судлари томонидан 2019 йилда кўрилган 9 минг 766 та фуқаролик ишининг 361 таси шу тоифадаги ишларга мансуб бўлган.

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/uy-joy-nizolari/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

ШАХСНИ ТИББИЙ МУАССАСАГА МАЖБУРАН ЖОЙЛАШТИРИШНИНГ ҚОНУНИЙ АСОСЛАРИ НИМАЛАРДАН ИБОРАТ? МУДДАТИ-ЧИ?!

Амалдаги қонун талабига кўра, жиноят ишини юритиш учун масъул барча давлат органлари ва мансабдор шахслар жиноят процесси иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишлари зарур. Бу жараёнда суриштирувчи, терговчи, прокурор ва суд жиноят юз бергани, унинг содир этилишида ким айбдорлиги, шунингдек, у билан боғлиқ барча ҳолатларни аниқлаши шарт.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/shahsni-tibbiy-muassasaga-majburan-joylashtirish/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

АСОССИЗ АРИЗА ОЛИЙ СУД ТОМОНИДАН РАД ЭТИЛДИ

Бу дунёда ҳамманинг ҳам умр йўли рисоладагидек равон кечмайди. Оиладаги носоғлом муҳит ёки эр-хотиннинг феъл-атворидан келиб чиқиб, баъзан оилавий ажримлар ҳам юз беради. Бунинг оқибатида юзага келадиган алимент ундириш билан боғлиқ низолар, асосан, судда қонуний ечимини топади.

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/asossiz-ariza-oliy-sud-tomonidan-rad-etildi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШ БЎЙИЧА СУД АМАЛИЁТИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ НИЗОЛАРНИНГ БЕЛГИЛАНГАН МУДДАТДА ҚОНУНИЙ ВА АДОЛАТЛИ ҲАЛ ЭТИЛИШИГА ЗАМИН ЯРАТАДИ

Мамлакатимиз ҳаётининг ҳар бир соҳасида бўлгани каби тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни янада ривожлантириш, юртимиз инвестициявий жозибадорлигини ошириш, транспорт ва логистика инфратузилмасини ривожлантириш бугунги кунда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезонларидир.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/davoni-taminlash/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

ТЕРГОВДАГИ ХАТО СУДЛАНУВЧИНИ ЯРАШУВ ҲУҚУҚИДАН МАҲРУМ ҚИЛДИ

Маълумки, Президентимиз томонидан 2020 йил 10 август куни имзоланган «Суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармон тергов фаолиятини тубдан такомиллаштириш, одил судлов самарадорлигини янада ошириш борасида муҳим қадам бўлди. Негаки, ушбу Фармон билан розилик берилаётган таклифлар, ўрнатилаётган тартиблар мамлакатимизда адолатни қарор топтиришга қаратилгани билан аҳамиятлидир.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/tergovdagi-xato/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

НОТЎҒРИ МАЛАКАЛАНГАН ЖИНОЯТ СУД ЖАРАЁНИДА ҚОНУНГА МУВОФИҚЛАШТИРИЛДИ

Маълумки, Конституциямизнинг 26-моддасига биноан, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Марғилон шаҳрида яшовчи Абдулҳамид Тўрабоев (исм-шарифлар ўз­­гартирилган) ушбу конституциявий қоида судларда не­чоғли исботини топаётганига ўз қисмати мисолида яна бир карра ишонч ҳосил қилди.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/notogri-malakalangan-jinoyat/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

ҚОНУН ТАЛАБИ ҚАТЪИЙ, УНГА СЎЗЗИЗ РИОЯ ЭТИЛМОҒИ ДАРКОР

Тараққиёт, ривожланиш омиллари ўз-ўзидан юзага келмайди. Унга, авваламбор, қонунчилигимиз талабларига қатъий ва оғишмай амал қилиш асносида эришилади. Кейинги йилларда шахсни жазодан ва бошқа таъсирий чоралардан кўра меҳр-оқибат намуналари кўпроқ ва яхшироқ тарбиялайди, деган тамойил ўз ҳаётийлигини ёрқин намоён қилмоқда. Яъни бу жабҳадаги равнақ жараёни янада тезлашди, шиддаткор тус олди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

ТАХМИНИЙ АЙБЛОВ СУДДА ҚАЙТА МАЛАКАЛАНДИ, АЙБДОРГА АДОЛАТЛИ ЖАЗО БЕРИЛДИ

Аввало шуни айтиш керакки, Жиноят-процессуал кодексининг 463-моддасига кўра, айблов ҳукми тахминларга асосланган бўлиши мумкин эмас ва фақат судланувчининг жиноят содир этишда айбли эканлиги суд муҳокамаси давомида исбот қилинган тақдирдагина чиқарилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

БОЛА ҲУҚУҚЛАРИ ВА МАНФААТЛАРИНИНГ КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯСИ БОРАСИДАГИ ҲУҚУҚИЙ БАЗА ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛМОҚДА

Ҳаммамиз бир пайтлар бола бўлганмиз. Болалик дунёси нима эканлигини яхши биламиз. Яъни киши болалигида қандай тарбия олса, келажакда шундай инсон бўлиб вояга етади. Демак, болаликдаги тарбия, олинган билим инсоннинг бутун умр йўлини белгилайди. Шу боис амалдаги қонунчилигимизда бу масалага жиддий эътибор қаратилган.

👉 Батафсил

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram