Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Судьялар ва талабалар учрашуви

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида судьяларнинг талаба ёшлар билан учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда суд-ҳуқуқ соҳасига доир қонунчиликдаги ўзгаришлар ва янгиликлар, шунингдек, ҳозирги кунда долзарб муаммолардан бири бўлиб келаётган гиёҳвандлик, унинг олдини олишга қаратилган чора-тадбирлар ҳақида сўз борди.

Очиқ мулоқот руҳида ўтган тадбирда Тошкент вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайьати судьяси Қ. Авезов сўзга чиқиб, ёшларга янги қонунларнинг мазмун-моҳияти, мақсади ҳақида зарур тушунчалар берди. Якунда талабалар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга атрофлича жавоблар олишди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЬЯЛАР ТАЛАБАЛАР БИЛАН УЧРАШДИ

Самарқанд вилоят маъмурий судининг судьялари Самарқанд давлат чет тиллари институтида талаба-ёшлар билан сайёр учрашув ўтказди.

Учрашувда судьялар талабаларга суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар ҳамда Конституция ва қонунларга киритилган ўзгартиришлар ҳақида гапириб берди. Янги қабул қилинган қонунларнинг мазмун-моҳияти батафсил, алоҳида-алоҳида тушунтирилди.

Судьялар талабаларни қизиқтирган саволларга тўлақонли жавоб беришди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент вилоятининг Чиноз туманига келиб, сув хўжалигида амалга оширилаётган ишларни кўздан кечирди.
Туманнинг Янгиобод қишлоғида 1 млн 350 минг доллар инвестиция эвазига 850 гектар ер қайта ўзлаштирилган. Жами 202 минг куб метр сиғимга эга 3 та сув ҳавзаси барпо этилиб, экинларни томчилатиб суғориш йўлга қўйилган.
Қайта фойдаланишга киритилган бу ерларда 220 киши доимий, 1 минг 200 дан зиёд аҳоли мавсумий иш билан таъминланади.

Президент Шавкат Мирзиёев прибыл в Чиназский район Ташкентской области для ознакомления с работой, проводимой в водохозяйственной сфере.
В селе Янгиабад района за счет привлечения инвестиций на 1 млн 350 тысяч долларов освоено 850 гектаров земли. Построены три водохранилища общей емкостью 202 тысячи кубометров, внедрено капельное орошение.
На освоенных землях постоянной работой будут обеспечены 220 человек, сезонной - более 1,2 тысячи человек.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #suvxujaligi

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Встреча по противодействию коррупции с участием представителей Высшей школы судей при Высшем судейском совете прошла в Республике Каракалпакстан

Подписаться на канал👉@oliysuduz