Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
26.8K photos
9.96K videos
18 files
22.4K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьяси О. Сатторов Тошкент давлат юридик университетининг қайта тайёрлаш курси тингловчилари билан семинар ўтказди.

Семинарда Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартишлар киритиш тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти ва аҳамияти тушунтирилди.

Судларга мурожаат қилаётган фуқаролар ва тадбиркорлар низолашаётган масала қайси судга тааллуқли эканлиги борасида бир қатор мураккабликларга дуч келганлиги маълум. Баъзи ҳолларда фуқаролик ишлари бўйича судлардан маъмурий судларга, маъмурий судлардан иқтисодий судларга қайта-қайта мурожаат қилиш ҳолатлари ҳам учраб тургани хеч кимга сир эмасди. Бу эса одамларнинг сарсонгарчилигига, судларга ва адолатга бўлган ишончини йўқотишгача олиб келаётганди.

Аҳолининг одил судловга бўлган ҳуқуқини амалда таъминлаш билан боғлиқ бўлган муҳим муаммоларга алоҳида эътибор қаратилди. Натижада, вилоят ва унга тенглаштирилган фуқаролик ишлари бўйича, жиноят ишлари бўйича судлар ва иқтисодий судлар негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судларини ташкил этилди.

Бу эса сўнгги йилларда суд тизимида амалга оширилган ислоҳотларнинг энг муҳим жиҳатларидан бири бўлиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳуқуқларини суд орқали ҳимоя қилинишида ижобий натижаларга олиб келишига эришилганлиги яққол кўзга тушмоқда.

Бу билан суд қарорларининг қонунийлиги, асослилиги ва адолатлилигини қайта кўриб чиқиш тартибини илғор хорижий тажрибадан келиб чиқиб такомиллаштириш ҳамда фуқаролар учун одил судловга эришиш имкониятини кенгайтиришга олиб келди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Сирдарёда кўплаб хонадонларнинг «шўрини қуритган» ашаддий ўғрига суд ҳукми ўқилди

Оқолтин туманида яшовчи, айни пайтда 20 ёшли Зариф Бойқулов (исм-шарифлар ўзгартирилган) болалигидан такасалтанг, дангаса, энг ачинарлиси, жиноий қилмишларга мойил бўлиб улғайди. Буни у ҳали вояга етмай туриб, 16 ёшига кириб, жиноят кўчасига киргани, 20 ёшигача нақд 3 марта судланганидан ҳам билиб олиш мумкин.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Чиноз туманидаги Эшонобод маҳалласини бориб кўрди.
Бу ерда 3 мингдан зиёд аҳоли яшайди. Уларга муносиб турмуш шароитлари яратиш мақсадида “Обод қишлоқ” дастури доирасида уйлар, мактаблар, йўллар ва коммунал тармоқлар таъмирланиб, замонавий маданият саройи барпо этилди. Давлат хизматлари маркази шохобчаси, банк филиали, тиббиёт пункти, тикучилик корхонаси ҳам ташкил этилган.
Давлатимиз раҳбари маҳалла аҳолиси билан суҳбатлашди.

Президент Шавкат Мирзиёев посетил махаллю Эшонобод Чиназского района.
В махалле с населением более 3 тысяч человек для улучшения условий жизни в рамках программы «Обод кишлок» были отремонтированы дома, школы, дороги и коммунальные сети, построен современный дворец культуры. Открыты филиал центра государственных услуг, отделение банка, медицинский пункт и швейное предприятие.
Глава государства побеседовал с жителями махалли.

#Mirziyoyev #safar #Toshkentviloyati #mahalla

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter