Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#инсонпарварлик

10 НАФАР МАҲКУМ МУДДАТИДАН АВВАЛ ОЗОД ЭТИЛДИ

Судлар томонидан одил судлов борасидаги фаолиятини амалга оширишга кўмаклашувчи нормалар миллий қонунчилигимизда ўз аксини топган бўлиб, инсон, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари самарали ҳимоя қилиниши кафолатланган. Жиноят кодексининг 73-моддасида жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш нормаси ўз аксини топган. Мазкур қонун талабларига кўра, жазодан озод қилиш ёки енгилроғи билан алмаштириш ўрнатилган тартиб-қоида талабларни бажарган ва меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган ҳамда жазонинг белгиланган қисмини ўтаган маҳкумга нисбатан қўлланилади.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/fCstheM5b

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Фарғоналик эркак маҳалладоши бўлган аёлга туҳмат қилиб, оиласини бузиб юборди

Туҳмат бу – била туриб ёлғон, бошқа бир шахсни шарманда қилувчи уйдирмаларни тарқатиш ҳисобланади. Туҳмат қилишнинг оқибатлари биз ўйлагандан ҳам оғир оқибатларни келтириб чиқариши мумкин. Хатто, бир неча йиллардан буён ахил бўлиб яшаб келаётган оилаларни ҳам. Шу ўринда, судлар бу каби ҳуқуқбузарликлар билан боғлиқ ишларни кўришда энг аввало содир этилган қилмишнинг сабаби ва оқибатларига эътибор қаратиб жазо тайинлаб келмоқдалар.

Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/fargonalik-erkak-mahalladoshi-bulgan-ayolga-tuhmat-qilib-oilasini-buzib-yubordi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=fargonalik-erkak-mahalladoshi-bulgan-ayolga-tuhmat-qilib-oilasini-buzib-yubordi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#гиёҳвандлик_аср_вабоси

ЎРИНСИЗ БАҲОНА ЎТМАДИ ВА ЖИНОИЙ ҚИЛМИШ МУҚАРРАР ЖАЗОГА САБАБ БЎЛДИ

Бебаҳо саналган ҳаёт инсонга фақат бир марта берилади. Ҳаёти давомида кимдир — хайрли, эзгу амаллари билан одамлар орасида яхши ном қолдиради. Яна кимдир қонунга хилоф қилмиши ёки ман этилган фаолияти билан жамиятга зарар етказади.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/urinsiz-bahona/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#оқлов

НОҲАҚ АЙБЛАНГАН ҲУҚУҚШУНОС ЎН ТЎРТ ЙИЛДАН СЎНГ ОҚЛАНДИ

Ҳаётда инсон ҳамма нарсага чидаши, ҳар қандай оғир синов ва машаққатларни енгиб ўтиши мумкин. Аммо одам боласи адолатсизлик, ноҳақликни ҳеч қачон қабул қилолмайди. Бошқача айтганда, адолатсизликка учраган киши ҳақ жойида қарор топганга қадар ҳаловат нима эканини билмайди.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/nohaq-ayblangan/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноятга_жазо_муқаррар

ХУСУМАТ ВА ТУҲМАТ ТОВЛАМАЧИЛИК ЖИНОЯТИГА ЙЎЛ ОЧДИ

Халқимиз туҳмат тошни ёради, тошни ёрмаса, бошни ёради, деб бежизга айтмаган. Ҳақиқатан ҳам, ҳаётда хусумат, бўҳтон, туҳмат — энг оғир иллатлардан саналади. Кимнингдир хусумати туфайли айбсиз одамнинг асаблари қақшайди. Бўҳтон бўронига дучор, туҳмат тошига нишон бўлган одам ҳақиқат юзага чиққунига қадар эл орасида боши эгилади, азият чекади. Бундай иллатлар одамларнинг тинчлиги ва осойишталигини бузиш билан бирга жамият ҳаётига соя ташлаши билан ҳам ўта хавфлидир.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/xusumat-va-tuhmat/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

ОҚИБАТГА ДАРЗ КЕТСА…

Халқимиз меҳр-оқибат, ўзаро ишонч, олижаноблик, қадр-қиммат каби соф инсоний туйғуларни ҳамиша эъзозлаб келган. Негаки, бу фазилатлар инсонларни бир-бирига яқинлаштирибгина қолмай, уларни яхши ёмон-кунларда елкадош, кўмакдош бўлишга ундайди. Аслида ҳаётнинг мазмун-моҳияти ҳам шунда. Бироқ орамизда шундайлар ҳам учрайдики, уларнинг хулқ-атворида, одамларга бўлган муносабатида юқорида зикр этилган фазилатларни кўрмайсиз.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/oqibatga-darz-ketsa/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Қайси давлат муаммоларни уддабуронлик, вазминлик билан ечса, келажаги бор

Шавкат Мирзиёев: Будущее есть у того государства, которое прагматично и уверенно решает проблемы

#Mirziyoyev #safar #Sergeli

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Бухорода ўғри келиннинг қилмиши фош бўлди

Судланувчи А.Д.С. ўзганинг мол-мулкини яшиирин равишда талон-торож қилиш мақсадида 2020 йил февраль ойи бошидан 2020 йил февраль ойининг 27 кунига қадар бўлган вақт оралиғида ўзи истиқомат қилиб келаётган Бухоро шаҳар ......кўчаси 000-уйдаги қайнонаси Т.М.нинг ётоқхонасидан унга тегишли сумкада бўлган тилладан ишланган бир дона аёллар бўйин занжирини қизил тошли тумори билан, тилладан ишланган оқ тоши бўлган бир жуфт зиракни, тилладан ишланган бир дона қизил кўзли аёллар узугини, тилладан ишланган бир дона “типратикан” номли аёллар узугини,

Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/buxoroda-ugri-kelinning-qilmishi-fosh-buldi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=buxoroda-ugri-kelinning-qilmishi-fosh-buldi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#оқлов


Бухорода ўн бир йилдан сўнг ҳақиқат қарор топди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро вилоят судининг 2009 йил 3 августдаги ҳукмига кўра Эшмурадов Ихтиёр Қорёғдиевич Ўзбекистон Республикаси ЖК 164-моддаси 4-қисмининг “а” банди, 25,97-моддаси 2-қисмининг “а,в,ж,и” бандлари билан, ЖКнинг 59-моддаси тартибида 17 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосига судланган.

Батафсил ўқиш 👉 https://aniq.uz/yangiliklar/buxoroda-un-bir-yildan-sung-haqiqat-qaror-topdi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=buxoroda-un-bir-yildan-sung-haqiqat-qaror-topdi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Судьялар олий мактабида замон талабига мос ахборот-ресурс маркази фойдаланишга топширилди

АҚШ Халқаро тараққиёт дастури (USAID) ҳамда БМТ Тараққиёт дастурининг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамкорлигида Судьялар олий кенгаши ҳузуридаги Судьялар олий мактабида ахборот-ресурс маркази ташкил этилди. Марказ 20 дан ортиқ энг замонавий компьютер, масофадан туриб керакли маълумотларни олиш ва бошқа ахборот ресурс марказлари сайтларига уланиш имкониятига эга бўлган ускуналар билан жиҳозланган. Хусусан, марказдаги ушбу замонавий ускуналар Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасининг электрон ресурс марказига уланган бўлиб, фойдаланувчиларга миллий кутубхонанинг электрон фондидаги адабиётлардан фойдаланиш имконияти яратилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/sudyalar-oliy-maktabida-zamon-talabiga-mos-akhborot-resurs-m-30-05-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо


Бухорода 10 йилда 8 маротаба жиноий жавобгарликка тортилган аёлга суд ҳукми ўқилди

Наманган вилоятининг Чортоқ туманида туғилган Н.С. уч фарзанднинг онаси бўлишига қарамасдан қинғир иш қилишда давом этиб, Ғиждувон тумани марказидаги тилла тақинчоқлар савдо дўконидан 6 миллион сўмлик аёллар тилла занжирини ўғирлаб чиқади. Орадан кўп ўтмай, савдо дўкони эгаси Дилноза Ражабова бир дона занжири ўғирланганини билиб, ИИБга мурожаат қилган. ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ишлари натижасида ўғрилик содир этган аёл Навоий вилоятига бориш учун Қизилтепа туманидан ўтиб, Кармана туманидаги Дўрмон қишлоғига етган вақтида автомобилдан тушиб қочишга уринганда қўлга олинган.

Батафсил ўқиш 👉 https://daryo.uz/k/2020/05/30/buxoroda-10-yilda-8-marotaba-jinoiy-javobgarlikka-tortilgan-ayolga-sud-hukmi-oqildi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Ўз қишлоғида ишлашга “уялган” товламачи ушланди

Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманида яшовчи, 1994 йилда туғилган Феруза Бойчаева (исм-шарифлари ўзгартирилди) пул зарур бўлганлиги сабабли ўзининг қишлоғида меҳнат қилишга “уялиб”, иш қидириб Жиззах шаҳрига келиб қолади. Жиззахда иш қидириб юрганида фуқаро З.Тўраева билан танишиб қолиб, унинг уйида ижарада яшаб туришга келишади. Жиззахлик Нормат Наимов “Ласетти” русумли ўз автомашинасида шаҳар ҳудудида киракашлик қилиб юрган вақти Ф.Бойчаева билан танишади.

Батафсил ўқиш 👉 https://hudud24.uz/ўz-қishloғida-ishlashga-uyalgan-tovlamachi-ushlandi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
НАМАНГАН ВИЛОЯТ СУДИ РАИСЛАРИ БОЛАЛАР ҲУЗУРИДА

Болалар бахти ва иқболи юрт истиқболи ва келажагини белгилайди. Қонун устуворлиги, адолат барқарорлиги йўлидаги одимлар, демократик ҳуқуқий давлат қуриш ва эркин фуқаролик жамияти барпо этиш истаги сари дадил қадам ҳам, аввало, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазаси таъминланганлигида намоён бўлади. Бир сўз билан айтганда, бола бахтли бўлса, жамият бахтли бўлади. Бу "Бола кулса - олам кулади", деган эзгу истакда ҳам намоён. 1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/c4i4CujbQ

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#оқлов

Ички ишлар ходимига нега оқлов ҳукми чиқарилди?

Президентимиз Олий Мажлисга тақдим этган Мурожаатномасида сўнгги 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида эса 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганини қайд этиб, «Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир. Мен, Президент сифатида судьяларнинг бундай жасорати ва қатъиятини бундан кейин ҳам тўлиқ қўллаб-қувватлайман», дея таъкидлади. Давлатимиз раҳбарининг бу фикрлари нафақат биз судьялар меҳнатининг эътирофи, балки адолатни қарор топтириш, ҳар бир иш юзасидан қонуний, асосли ва адолатли қарор чиқариш бўйича зиммамизга юклатилган улкан масъулият ҳамдир.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/ichki-ishlar-xodimiga-nega-oqlov-hukmi-chiqarildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

"Қилмишимдан пушаймонман..."

Аёл! Ха, аёл деганда кўз ўнгимизда авваламбор оналар сиймоси гавдаланади. Аёл-бу ҳаёт фалсафасини яратган сиймо. Ана шундай бетакрор таьрифга муносиб аёлларимиз хаётимизга нур, қалбимизга ҳузур багишлайдилар. Аммо орамизда айрим аёлларимиз борки, уларнинг қилмиши аёл деган шундай улуғ номга доғ туширади. Воқеа тафсилотига кўра, Дилноза Жалилованинг (исм-фамилияси ўзгартирилган) 2019 йил 29 октябрь куни соат 21:00 да Термиз шаҳар “Фарҳод” маҳалласида жойлашган Сурхондарё вилоят кўп тармоқли болалар шифохонасининг қабул бўлимида хизмат олиб бораётган шифокор

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/j7hs1aSIn

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ака-укалик ришталари тикланди

Фарҳод ва Шавкат ота-онасининг вафотига қадар эт ва тирноқдек иноқ бўлиб, шинам ҳовлида ҳаёт кечириб келаётганди. Ота-онасининг вафотидан сўнг ака-укалар ўртасидан “қора мушук ўтди” шекилли, ука ўз акасининг ҳурматини, ака эса ўз укасининг иззатини унутиб қўйди. Ўртадаги келишмовчилик сабаб Фарҳод укаси Шавкатни ҳовли-жойдан қувиб солди. Шавкат ўзининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун ота-онасининг умумий мулки бўлган ва ўзи туғилиб ўсган уй-жойга киритиб қўйиш тўғрисидаги даъво талаби билан ўзи истиқомат қилиб келган ҳудуддаги фуқаролик ишлари бўйича судга мурожаат қилди.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/aka-ukalik-rishtalari-tiklandi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz