Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.89K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Бизнинг энг катта ҳаракатимиз - одамларни соғ-саломат сақлаш ва, шу билан бирга, иқтисодиётни тиклаш

Шавкат Мирзиёев: Главное наше стремление - сохранить людей здоровыми и вместе с тем восстановить экономику

#Mirziyoyev #videoselektor #pandemiya #iqtisodiyot

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#биласизми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ МАЪМУРИЙ ЖАВОБГАРЛИК ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСИ

54-модда. Эпидемияларга қарши кураш қоидаларини бузиш

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида ваколатли органнинг махсус талабларига зид равишда жамоат жойларида ниқобсиз бўлиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлишининг ёки тарқалишининг олдини олиш мақсадида белгиланган мажбурий қоидаларни бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида шифохонадаги ички тартибга риоя этмаслик, давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик, — фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма бараваридан ўттиз бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўттиз бараваридан эллик бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ОБ АДМИНИСТРАТИВНОЙ ОТВЕТСТВЕННОСТИ

Статья 54. Нарушение правил борьбы с эпидемиями

Нахождение в общественных местах без маски в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций вопреки специальным требованиям уполномоченного органа — влечет наложение штрафа до пяти базовых расчетных величин.

Нарушение обязательных правил, установленных в целях предупреждения возникновения или распространения карантинных и других опасных для человека инфекций, в том числе в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций несоблюдение внутреннего распорядка лечебного учреждения и невыполнение без уважительных причин требований о прохождении медицинского обследования и лечении, прибытии в места, определенные для прохождения карантина и непокидании данных мест в установленный период, разглашении сведений о лицах, с которыми был контакт и местах посещения в период риска заражения заболеванием, а также других законных требований органов государственного санитарного надзора — влечет наложение штрафа на граждан от двадцати до тридцати, а на должностных лиц — от тридцати до пятидесяти базовых расчетных величин.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#биласизми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

244-5-модда. Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш

Карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликларнинг пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар тарқалиши ҳақида ҳақиқатга тўғри келмайдиган маълумотларни тарқатиш, — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи қисмида кўрсатилган маълумотларни нашр қилиш ёки бошқача усулда кўпайтирилган матнда ёки оммавий ахборот воситалари, шунингдек Интернет бутунжаҳон ахборот тармоғи орқали тарқатиш — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки юз бараваридан тўрт юз бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилгача озодликни чеклаш ёки уч йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
УГОЛОВНЫЙ КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Статья 244-5. Распространение не соответствующих действительности сведений о распространении карантинных и других опасных для человека инфекций

Распространение не соответствующих действительности сведений о распространении карантинных и других опасных для человека инфекций в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций — наказывается штрафом до двухсот базовых расчетных величин или обязательными общественными работами до трехсот часов либо исправительными работами до двух лет.

Распространение сведений, указанных в части первой настоящей статьи, в печатном или иным способом размноженном тексте либо в средствах массовой информации, а также всемирной информационной сети Интернет — наказывается штрафом от двухсот до четырехсот базовых расчетных величин или обязательными общественными работами от трехсот до трехсот шестидесяти часов либо исправительными работами от двух до трех лет или ограничением свободы до трех лет или лишением свободы до трех лет.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#биласизми

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ ЖИНОЯТ КОДЕКСИ

257-1-модда. Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш

Санитарияга оид қонун ҳужжатларини ёки эпидемияга қарши кураш қоидаларини бузиш, шу жумладан карантинли ва инсон учун хавфли бўлган бошқа юқумли касалликлар пайдо бўлиши ҳамда тарқалиши шароитида давлат санитария назорати органларининг тиббий текширувдан ўтиш ва даволаниш, карантинни ўташ учун белгиланган жойларга етиб бориш ва ушбу жойларни белгиланган муддат давомида тарк этмаслик, касаллик юқиш хавфи мавжуд бўлган даврда мулоқотда бўлинган шахслар ва борилган жойлар ҳақидаги маълумотларни ошкор қилиш тўғрисидаги ёки бошқа қонуний талабларини узрли сабабларсиз бажармаслик одамларнинг оммавий касалланиши ёки заҳарланиши реал хавфини келтириб чиқарса ёхуд одамларнинг оммавий касалланишига ёки заҳарланишига олиб келса, — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солиш ёки беш йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамнинг ўлимига сабаб бўлса, — икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш одамларнинг ўлимига сабаб бўлса, — етти йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
УГОЛОВНЫЙ КОДЕКС РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

Статья 257-1. Нарушение санитарного законодательства или правил борьбы с эпидемиями

Нарушение санитарного законодательства или правил борьбы с эпидемиями, в том числе невыполнение без уважительных причин в условиях возникновения и распространения карантинных и других опасных для человека инфекций требований о прохождении медицинского обследования, лечении и прибытии в места, определенные для прохождения карантина и непокидании данных мест в установленный период, разглашении сведений о лицах, с которыми был контакт и местах посещения в период риска заражения заболеванием, а также других законных требований органов государственного санитарного надзора, создавшее реальную угрозу массового заболевания или отравления людей либо повлекшее массовое заболевание или отравление людей, — наказывается штрафом от пятидесяти до ста базовых расчетных величин или лишением определенного права до пяти лет или исправительными работами до двух лет или ограничением свободы от одного года до трех лет либо лишением свободы до пяти лет.

То же деяние, повлекшее смерть человека, — наказывается исправительными работами от двух до трех лет или ограничением свободы от трех до пяти лет либо лишением свободы от пяти до семи лет.

То же деяние, повлекшее человеческие жертвы, — наказывается лишением свободы от семи до десяти лет.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Мустақил суд – инвестор қалқони

Инвесторларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари мустаҳкам ҳимояда бўлган, уларнинг қонуний манфаатлари ва қонун устуворлиги суд томонидан сўзсиз таъминланган давлатда иқтисодиёт жадал равишда тараққий этади, бу эса ўз навбатида миллий иқтисодиётга хорижий инвестициялар оқимини салмоқли даражада ошишига олиб келади. Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан мамлакатимизда ўтган 2019 йил “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” шиори остида ўтди. Барча соҳалардаги ижобий натижалар қаторида инвестициялар ҳажми ҳам сезиларли даражада ошди.

Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/musta-il-sud-investor-al-oni-26-05-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Қизалоқларнинг сирғасини ўғирлаган “қароқчи” қўлга тушди…

Жиноят ишлари бўйича Навоий шаҳар судининг бу галги очиқ суд мажлиси, Кармана туман, “Зиёкор” маҳалла фуқаролар йиғини биносида судья А.Авезов раислигида бўлиб ўтди. Судда 2000 йил 15 апрелда Навоий шаҳрида туғилган, ҳатто ўрта-махсус маълумотни ҳам тугаллашга улгурмаган, ўн гулидан бир гули ҳам очилмаган, айни беғубор ёшга доғ туширган, хазон қилган қиз — Зарифа Нодированинг жиноят иши кўриб чиқилди. Ҳукм қатъий, шикоятга ўрин йўқ: “Зарифа Нодирова Жиноят кодексининг 169-моддаси 3-қисмининг “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли, деб топилсин ва унга Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаб, 2 йил озодликни чеклаш жазоси тайинлансин”.

Батафсил ўқиш 👉 https://hudud24.uz/қizaloқlarning-sirғasini-ўғirlagan-қaroқchi-қўlga-tushdi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЕЙСКАЯ МАНТИЯ: ИСТОРИЯ ВОЗНИКНОВЕНИЯ

Судейская мантия – символ государственной власти, который свидетельствует об особом статусе и авторитете судьи перед остальными участниками процесса и присутствующими на нем. «Мантия передает ощущение торжественности и достоинства правосудия, – отмечал канадский судья Пол Расмуссен, – то есть суд занят серьезным делом и ожидает, что все присутствующие будут вести себя соответственно». Мантия, или палий (от pallium enanra – «верхняя одежда»), когда-то была светской одеждой, а после стала облачением монашествующих. По одной из версий церкви, она символизирует «хранительную и покровительную силу Божию», а по другой – напоминает сложенные ангельские крылья.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/ru/sudeyskaya-mantiya/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
СУДЬЯЛАРГА НИСБАТАН ИНТИЗОМИЙ ЖАВОБГАРЛИК ИШЛАРИНИ ҚЎЗҒАТИШ АСОСЛАРИ: ХАЛҚАРО СТАНДАРТЛАР ВА ХОРИЖИЙ ДАВЛАТЛАР ТАЖРИБАСИ

Судьяларни интизомий жавобгарликка тортиш асосларининг мавжудлиги судьянинг мустақиллиги ва унинг жамият олдидаги мажбуриятлари ўртасидаги мувозанатни таъминлашга хизмат қилади. Бунинг учун давлат шундай тартибга солиш механизмини яратиши лозимки, бунда судья учун ҳар бир қонун ҳужжати талабларига мос келмайдиган қарори ёки одоб-ахлоқ нормаларини бузганлиги учун мавҳум жавобгарлик хавфи истисно этилиши зарур. Судьяга асос­лантирилган ҳуқуқий таъсир чоралари, шу жумладан, интизомий жавобгарлик чоралари қўлланилишини кафолатлаш учун жавобгарликка тортишнинг қатъий асослари белгиланган бўлиши лозим.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/sudyalarga-nisbatan-intizomiy/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ИҚТИСОДИЙ СУДЛАРДА ДАЪВОНИ ТАЪМИНЛАШНИНГ ЎЗИГА ХОС ХУСУСИЯТЛАРИ

Ўзбекистон Республикаси Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш ҳуқуқи кафолатланган. Баъзи ҳолатларда судга мурожаат қилиш лозим бўлганда келгусида қабул қилинадиган суд қарорининг ижро этилишини таъминлаш асосий масала ҳисобланади. Бироқ, амалиёт шуни кўрсатадики, айрим ҳолларда мулкий низолар бўйича жавобгар тараф унга нисбатан судга даъво аризаси тақдим этилганлиги тўғрисида маълумотга эга бўлганидан сўнг келгусида суд қарорини ижро этиш мумкин бўлмай қолиши учун ҳисоб рақамларидаги пул маблағларини бошқа шахсларга ўтказишга, мол-мулкини яширишга, сотиб юборишга, ҳадя қилишга ва бошқа усулларда бегоналаштиришга ҳаракат қилади.

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/iqtisodiy-sudlar/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
15 нафар шахс муддатидан аввал озод этилди

Жиноят ишлари бўйича Бухоро тумани суди томонидан 2020 йил май ойи давомида Ромитан туман ИИБ Пробация гуруҳининг жазони ўташ тартиб-қоидаларига тўлиқ риоя этиб, меҳнатга ҳалол муносабатда бўлиб келган ва қатъий тузалиш йўлига ўтган 15 нафар маҳкумлар бўйича тақдимномалари очиқ суд мажлисида кўриб чиқилди.

10 нафар ахлоқ тузатиш ишлари, 2 нафар озодликни чеклаш ва 3 нафар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган махкумлар Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 73-моддасига асосан муддатидан илгари шартли равишда озод этилди.

Шунингдек, ахлоқ тузатиш ишлари жазосига ҳукм қилиниб, жазони ўташдан қасддан бўйин товлаб келаётган бир нафар махкумнинг жазоси оғир турдаги жазога алмаштирилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Дала ҳовлидаги ўтириш 15 сутка маъмурий қамоққа етаклади

Бугун дунё аҳли коронавирус қанчалик хавфли эпидемия эканлигини ва фавқулодда тез тарқалишини англаб етди. Хусусан, мамлакатимизни ҳам бу вирус четлаб ўтмади. Ўз вақтида кўрилган чора-тадбирлар натижасида бу вирусни жиловлашга ҳаракат қилиняпти. Карантин қоидаларига риоя қилиб, тинч-осойишта ҳаётимизнинг бардавомлигини таъминлаш ҳар биримиздан янада ҳушёр бўлишни, асло хотиржамликка берилмасликни тақозо этмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://uza.uz/oz/society/dala-ovlidagi-tirish-15-sutka-mamuriy-amo-a-etakladi-27-05-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Бухорода фирибгар боғча мудирасига ҳукм ўқилди

Жиноят ишлари бўйича Пешкў туман суди (раислик қилувчи Ф.М.Икрамов) томонидан судланувчи Раҳматова Гулнора Абдураимовнага нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖК 167-моддаси 2-қисми “г” банди билан ҳукм ўқилди. Тафсилотларга кўра судланувчи Г.Раҳматова 2015 йил 11 февраль кунидан 2020 йил 21 февраль кунига қадар Шофиркон туман мактабгача таълим бўлимига қарашли 6-сон мактабгача таълим ташкилоти мудираси лавозимида ишлаб келиб, ....

Батафсил ўқиш 👉 https://m.aniq.uz/yangiliklar/buxoroda-firibgar-bogcha-mudirasiga-hukm-uqildi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=buxoroda-firibgar-bogcha-mudirasiga-hukm-uqildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Пешкўда ИИБ ЙҲХГга пора беришга уринган ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Фуқаро Ш.Қаноев Шофиркон туман ИИБ ЙҲХГ маъмурий ҳуқуқбузарлик материалларни кўриб чиқиш бўйича инспектори М.Ходжаевнинг хизмат хонасига бориб, 2020 йил 02 март куни вилоят ИИБ ЙПХ инспектори Ф.Мардонов томонидан вақтинча сақлаш учун жарима майдончасига жойлаштирилган “Нексия” русумли давлат рақам белгиси 80Z 247 LA бўлган автомашинасини жарима майдонидан чиқариб бериш эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб 300.000 сўм пулларни пора тариқасида берган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ашёвий далиллар билан жиноят устида ушланган.

Батафсил ўқиш 👉https://m.aniq.uz/yangiliklar/peshkuda-iib-yhxgga-pora-berishga-uringan-haydovchiga-hukm-uqildi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=peshkuda-iib-yhxgga-pora-berishga-uringan-haydovchiga-hukm-uqildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқбузарлик

Тез ёрдам чақириб, уларни сўкиб ҳайдаган шахс қамоққа олинди

Ҳуқуқбузар Ш.Мирзаев судда, 2020 йил 24 март куни соат 17:00 ларда Риштон туман, Жалаер М.Ф.Й, Мустақиллик кўчасида қўни-қўшнилари билан спиртли ичимлик ичиб, ўтирган вақтида, онасининг қон босими ошиб кетганлиги ҳақида хабарни эшитиб, тез ёрдамга телефон қилганлигини, шифокорлар унга қўнғироқ қилиб, манзилни сўраганида маст ҳолатда жаҳл қилиб, шифокорларни ҳақорат қила бошлаганлигини, куракда турмайдиган сўзлар билан сўкиб юборганлигини, бироздан сўнг тез ёрдам машинаси етиб келганлигини, шундан сўнг уларни, яъни тез ёрдам машинасини кеч етиб келганликда айблаб, врач Р.Абдуолимова ва унинг шерикларига “сенлар одам ўлганидан кейин келасан эканда” деб...

Батафсил ўқиш 👉https://zamin.uz/jamiyat/73497-tez-erdam-chairib-ularni-skib-ajdagan-shahs-amoa-olindi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўсмир нега жиноят кўчасига киради?

Сўнгги йилларда дунёнинг кўпгина мамлакатларида вояга етмаганлар томонидан содир этилаётган жиноятлар сони ортмоқда. Жаҳонда юз бераётган ижтимоий-иқтисодий, сиёсий, мафкуравий ўзгаришлар, жамиятнинг маънавий-ахлоқий ҳаётидаги янгиликлар ҳам бунга ўз таъсирини ўтказяпти, албатта. Маълумки, айнан ўсмирлар ҳам ижобий, ҳам салбий таъсирларга тез, осон берилувчан бўлади. Улар, айниқса, ўтиш ёшида ўзини кўрсатгиси, қобилиятини намоён этгиси келади. Агар мактабда, оилада бунга имкон тополмаса, қулай шароитни кўча-кўйдан излашади. Қарабсизки, жиноий гуруҳларга қўшилиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.

Батафсил ўқиш 👉https://asrnews.uz/5025/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz