Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.5K videos
18 files
23.1K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Маҳалла тизимини такомиллаштириш, маҳаллаларда тинчлик-осойишталикни мустаҳкамлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди.
Президент ушбу соҳага масъул Маҳалла ва оила масалалари вазирлигини ташкил этиш таклифини билдирди.
Маҳалла институтининг иқтисодий-молиявий асосларини кучайтириш масалалари ҳам кўриб чиқилди.
22 март – “Маҳалла тизими ходимлари куни” деб белгиланди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам совершенствования системы махалли, укрепления обстановки мира и спокойствия, предупреждения преступности в махаллях.
Президент предложил создать Министерство по делам махалли и семьи, которое будет ответственным за эту сферу.
Рассмотрены также вопросы усиления экономических и финансовых основ института махалли.
22 марта предложено объявить Днем работников системы махалли.

#Mirziyoyev #videoselektor #mahalla #oila

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#оқлов

25 йил ўтиб оқланган муаллим

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Олий Мажлисга йўллаган бу галги мурожаатномасида сўнгги 3 йилда 1989 нафар, 2019 йилнинг ўзида эса 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилганини таъкидлаб, буни суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиз сифатида баҳолади.
Шу маънода айтганда, якунланган йилда оқланиб, юзи ёруғ бўлган инсонлар орасида Риштон туманидаги 27-умумтаълим мактабида ишлаб, нафақага чиққан ўқитувчи Турсунхўжа Абдураҳмонов ҳам бор. Энг эътиборлиси, Т.Абдураҳмонов оз эмас, нақ 25 йилдан сўнг оқланди.
Хўш, у қайси хатти-ҳаракати учун айбланган эди?

https://hudud24.uz/25-yil-otib-oqlangan-muallim/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#инсонпарварлик
#судья_масъулияти

Холмўмин ЁДГОРОВ: «СУДЬЯ ЎЗ ХАЛҚИ ОЛДИДА ЖАВОБГАР ВА МАСЪУЛДИР»

Судьяларнинг вазифаси ва масъулияти, жамиятда адолатни қарор топтиришдаги ўрни, судья бўлиб ишлаш учун қандай талабларга жавоб бериш лозим, деган масала кишилик тараққиётининг барча даврида кенг жамоатчилик эътиборида бўлиб келган. Шунингдек, судьяларни танлашга ҳам ўта муҳим масала сифатида қаралган.
Жамиятда кимлар судья бўлиб ишлаши, уларнинг дунёқараши ва билим даражаси – жамият тинчлиги ва осойишталигига бевосита таъсир этувчи, қонун устуворлиги, адолатнинг таъминланишида ўта муҳим омил ҳисобланади. Шунинг учун ҳам, судьялик – бу улкан масъулият деганидир.

https://uzbekistonovozi.uz/articles/index.php?SECTION_ID=226&ELEMENT_ID=74276

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят

БАДНАФС АЁЛ ОЛТИНЧИ МАРТА ЖИНОЯТГА ҚЎЛ УРДИ

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида яшовчи Инобат Алматова сўнгги 27 йил мобайнида кетма-кет оғир ва ўта оғир (фирибгарлик, босқинчилик, гиёҳванд моддаларни қонунга хилоф равишда ўтказиш, ҳужжатларга шикаст етказиш ва яшириш, қасддан одам ўлдириш) жиноятларни содир этгани учун қонуний жазога тортилган, ҳатто ум­рининг салкам 15 йилини темир панжаралар ортида ўтказган бўлса-да, барибир жиноий қилмишга қўл уришдан ўзини тиёлмади. Оқибатда айни пайтда олтинчи жинояти учун жазо муддатини ўтамоқда.

Батафсил ўқиш учун

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат
#маълумот

СОБИРЖОН КАРИМОВ ИШИГА ОИД

“Жамият” газетасининг 2020 йил 7 февралдаги 5-сонида эълон қилинган “Ҳам ногирон бўлдим, ҳам айбдор!” сарлавҳали мақола юзасидан маълумот

https://sud.uz/sobirjon/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат

Судга босим ўтказишга ҳеч ким ҳақли эмас

“Суд бирон-бир мансабдор шахснинг қўли етадиган идорага айланиб қолишига мутлақо йўл қўймаслик шарт. Шу сабабли уларнинг суд ишларига аралашгани ёки судга босим ўтказгани учун жавобгарликни кучайтириш лозим”.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Конституция кунида айтган бу фикрлари бежиз эмас, албатта. Зеро, судья фақат қонунга асосланиб қарорлар чиқарсагина адолат таъминланади.
Бош қомусимизнинг 112-моддасида ҳам “Судьялар мустақилдирлар, фақат қонунга бўйсунадилар. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон-бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашиш қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади”, деб қайд этилган.

https://uza.uz/oz/society/sudga-bosim-tkazishga-ech-kim-a-li-emas-13-02-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар

ЎҚУВЧИЛАР БИЛАН ЖОНЛИ МУЛОҚОТ

Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича Амударё туман суди раиси Е.Утениязов, Амударё тумани маъмурий суди раиси М.Каримбаева, Амударё туман иқтисодий суди раиси У.Сабировлар Амударё тумани халқ таълими бўлимига қарашли 56-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчилари билан учрашди.

https://teletype.in/@oliysud1/Oa1_tGkK

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

Укасига ноқонуний “Никоҳ” ўкиган шахс маъмурий қамоққа олинди

Оила, оилавий муносабатларни асраш халқимизнинг азалий қадриятларидан бири ҳисобланади. Жамиятнинг муҳим бўғини, кучли ва барқарор давлат негизи–оила институтини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мамлакатимизнинг ижтимоий соҳага йўналтирилган сиёсатида устувор йўналишлардан бири эканлиги бежиз эмас.

Маълумки, мамлакат ҳаётида юз берадиган ҳар қандай ўзгаришлар, ислоҳотларнинг амалий таъсири ва ифодаси оилада яққол намоён бўлади. Оилалардаги тотувлик, фаровонлик, тинчлик, хотиржамлик маҳалла, мамлакат осойишталиги, ҳамжиҳатликни таъминлайди. Ўз эртаси, тақдири ҳақида қайғурадиган давлат ва жамият борки, оилаларни муҳофаза қилишга, ташкилий-ҳуқуқий, институционал асосларни такомиллаштиришга алоҳида эътибор қаратади.

https://zamin.uz/jamiyat/67124-ukasiga-noqonuniy-nikoh-ukigan-shahs-mamuriy-qamoqqa-olindi.html

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#муносабат
#маълумот

2020 ЙИЛ 7 ФЕВРАЛДА “ОЗОДЛИК” РАДИОСИНИНГ TELEGRAM-КАНАЛИДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “УЧ ЖОННИНГ ЎЛИМИГА САБАБ БЎЛГАН ШИФОКОР АХЛОҚ ТУЗАТИШ ЖАЗОСИ БИЛАН ҚУТУЛДИ” САРЛАВҲАЛИ ХАБАРГА ОИД МАЪЛУМОТ

Жиноят ишлари бўйича Нарпай туман судининг иш юритувига Азиз Холмуродовга оид жиноят иши 2019 йил 8 ноябрь куни келиб тушган бўлиб, жиноят ишини суд мажлисида кўриш тўғрисида 2019 йил 13 ноябрь куни қарор чиқарилиб, ишни кўриш 2019 йил 19 ноябрь куни бошланган.

https://teletype.in/@oliysud1/uXGh1tmD

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_ва_ёшлар

ЁШЛАР КОРРУПЦИЯГА ҚАРШИ

Сирдарё вилояти юридик коллежида “Ёшлар коррупцияга қарши” мавзусида ҳуқуқий тадбир бўлиб ўтди. Унда коллеж ўқувчилари ҳамда Сирдарё вилояти адлия бошқармаси бўлим бошлиғи И.Карабаев, фуқаролик ишлари бўйича Сирдарё вилояти судининг судьяси Ў.Розиқов, жиноят ишлари бўйича Ховос тумани судининг раиси Б.Мамадаминовлар иштирок этиб, мавзу юзасидан маъруза қилдилар.
Сўзга чиққанлар коррупциянинг содир этилишига, унинг ривожланиб авж олишига асосий сабаблардан бири бу таълим соҳасида, яъни ёш кадрларни етказиб берувчи масканларда юз бераётганлигига эътибор қаратдилар.

https://teletype.in/@oliysud1/G4t34giM

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#сайёр_учрашув
#сайёр_қабул

МАҲАЛЛАДА САЙЁР УЧРАШУВ

Нукус туманлараро иқтисодий суди раиси З.Ҳасанова раислигида Нукус шаҳар “Дослық гузары” МФЙ биносида жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари иштирокида сайёр учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда суд раиси томонидан республикамизда суд ҳокимияти мустақиллигини таъминлаш, профессионал суд корпусин ташкил қилиш йўлида амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумот берди.

https://teletype.in/@oliysud1/XtGe-9iR

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_қарори

МУЛКДОРНИНГ ЕРГА БЎЛГАН МУЛК ҲУҚУҚИ ТИКЛАБ БЕРИЛДИ

Сурхондарё вилоят маъмурий суди апелляция инстанцияси судлов ҳайъати Сурхондарё вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 сентябрь кунидаги Қ-475-сонли қарорини қонун ҳужжатларига мувофиқ бўлмаган ҳамда фуқаро Х.Тилововнинг хусусий мулк ҳуқуқини бузадиган ҳужжат деб ҳисоблаб, Термиз шаҳар маъмурий судининг 2019 йил 19 декабрдаги аризачи Х.Тилововнинг жавобгар Сурхондарё вилоят ҳокимлигига нисбатан вилоят ҳокимининг 2019 йил 25 сентябрь кунидаги Қ-475-сонли қарорини ҳақиқий эмас, деб топиш тўғрисидаги аризаси юзасидан чиқарилган ҳал қилув қарори ўзгаришсиз, апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирди.

https://teletype.in/@oliysud1/10vhax4k

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_қарори

"Қизил китоб“га киритилган жайронни ким овлаган эди?

Қонунбузар 5 фуқарога 66 900 000 сўм зарар ҳамда 3 йилдан 4 йилгача озодликни чеклаш жазоси белгиланди.

Ўзбекистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси маълумотига кўра, бундан 5 ой муқаддам, аниқроғи, 2019 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланганлик ҳолати ҳақида хабар берилган эди. Яъни, Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Қизил китоб“га киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқаро Бухоро вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси инспекторлари ҳамда чегара ҳарбий қисм аскарлари томонидан тўхтатиб қолинган.

https://uza.uz/oz/society/-izil-kitob-ga-kiritilgan-zhayronni-kim-ovlagan-edi-14-02-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_очерки
#жиноят

Укаси билан мерос талашган эркак қотилликка қўл урди

Абдулазиз Азаматов (исм-шарифлар ўзгартирилган) 2017 йилдан бери ота-онасидан мерос қолган уй-жойнинг бузилиши натижасида қолган қурилиш материаллари ва маблағни укаси билан талашиб келарди. Ўша куни тунда спиртли ичимлик таъсирида яна укаси билан гаплашиб олиш учун унинг хонадонига боради. Укаси Бердиёрнинг хотини Гулсара қайнакасининг чақирувига жавоб бериш учун олдига чиқади.Унинг ўзини тутишидан жаҳли чиққан Абдулазиз Азаматов келини Гулсара, жиянлари Холниса ва Дилнозага ёнида олиб келган пичоқ билан жароҳат етказади. Олган тан жароҳатлари оқибатида Гулсара ва Холниса шу вақтнинг ўзида ҳалок бўлади.

https://aniq.uz/yangiliklar/fojia-erkak-keliniga-zurlik-ishlatib-jiyanini-pichoqladi?utm_source=telegram&utm_medium=social_post&utm_campaign=aniq&utm_content=fojia-erkak-keliniga-zurlik-ishlatib-jiyanini-pichoqladi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#сайёр_учрашув
#сайёр_қабул

САЙЁР ҚАБУЛЛАР ХАЛҚ МАНФААТИ ЙЎЛИДА

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 2019 йилнинг 23 июль куни ўтказилган кичик бизнес ва тадбиркорликни янада ривожлантириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилишида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик иқтисодиётни ривожлантириш, аҳоли бандлиги ва даромадларини оширишда муҳим омил эканлиги таъкидланиб, ушбу соҳа вакилларини ҳар тарафлама қўллаб-қувватлаш юзасидан қўшимча вазифалар белгилаб берилди.
Маълумки, судларнинг фаолияти ҳам иқтисодиёт соҳасида одил судловни амалга ошириш, тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш ва уларнинг фаолиятига тўсиқ бўлаётган ҳолатларни бартараф этиш ҳамда Президентимизнинг бу борада қабул қилган фармон ва қарорларида белгилаб берилган вазифалар ижросини таъминлашга қаратиб келинмоқда.

https://teletype.in/@oliysud1/o1xFw6Mh

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот
#қонунийлик

“Қаттиқ қонунли” давлат бўлиш вақти келдими?

Қонун-қоидалар моҳиятан табиат ва жамиятда тартибни сақлаб туриш учун яратилади.
Инсоният ривожланиши билан барча соҳалар, жумладан, қонун-қоидалар сони ва хилма-хиллиги ҳам ўсиб, уларни ишлаб чиқиш ва амалиётга татбиқ қилиш воситалари ҳам тобора такомиллашиб боради.


https://uza.uz/oz/society/-atti-onunli-davlat-b-lish-va-ti-keldimi-14-02-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят

Фарғонада уй талашган ака-ука ва бир-бирини урган амаки-жиянларга нисбатан суд ҳукми ўқилди

Фарғона вилоятида ака-ука ҳамда амаки ва жиянлар ўртасидаги жанжаллар билан боғлиқ иккита маъмурий иш юзасидан суд ҳукми ўқилди, дея маълум қилди Сўх туман маъмурий судининг раиси Б.Юлдашев.
2019 йил 22 декабрь куни Фарғона шаҳар Бақай кўчасидаги А.Т. шу кўчада яшовчи амакиси Э.Т билан ўрталарида юзага келган ўзаро келишмовчилик натижасида гап талашиб жанжаллашиб қолган. Жанжал давомида бир-бирларини қасддан уриб, енгил тан жароҳати етказишган. Амаки-жиянга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 52-моддаси 2-қисми билан юритилган маъмурий иш Сўх туман маъмурий суди томонидан кўриб чиқилиб, уларнинг ҳар иккаласига ҳам қонун доирасида жарима жазоси тайинланди.

https://darakchi.uz/uz/85286

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар
#жиноят

Бухорода жайрон овлаганларга суд ҳукми ўқилди. Қонунбузарлардан қарийб 67 млн сўмлик зарар ундирилиб 4 йилгача озодликни чеклаш жазоси тайинланди

2019 йил 24 августдан 25 августга ўтар кечаси уч дона ов қуроли ҳамда кучли ёритиш қувватига эга прожекторлардан фойдаланган ҳолда туманнинг Қоракўл ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги ҳудудидан Ўзбекистон Республикасининг Қизил китобига киритилган 2 бош жайронни овлаган 5 нафар фуқарога суд ҳукми ўқилди.

https://daryo.uz/k/2020/02/14/jayron-ovlaganlarga-sud-hukmi-oqildi-qonunbuzarlardan-qariyb-67-mln-somlik-zarar-undirilib-4-yilgacha-ozodlikni-cheklash-jazosi-tayinlandi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар
#жиноят

«Камолон» маҳалласида эрини ўлдирган 24 ёшли келин ва унинг жазманига суд ҳукми ўқилди

2019 йилнинг октябрь ойида ижтимоий тармоқларда Тошкентнинг «Камолон» маҳалласида 26 ёшли йигит 24 ёшли рафиқаси томонидан бўғиб ўлдирилгани ҳақида хабарлар тарқалганди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра, бунга йигит рафиқасини сўкиб ҳақорат қилгани ва у билан ажрашмоқчи эканини айтгани, аёл бунинг учун ўч олмоқчи бўлгани сабаб экани маълум қилинганди.

https://daryo.uz/k/2020/02/14/kamolon-mahallasida-erini-oldirgan-24-yoshli-kelin-va-uning-jazmaniga-sud-hukmi-oqildi-video/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар
#жиноят

«Зирапча» кўрсатувида иштирок этган қизга суд ҳукми ўқилди

Айбланувчи суд жараёнида мазкур жиноятга муҳтожликдан қўл урганлиги, ўзи сотиб юборган чорва моли ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тергов ҳаракатлари давомида топилиб, амакиси А.Х.га қайтариб берилганини таъкидлаган. Шунингдек, Хумора ўз айбига тўлиқ иқрор бўлиб, сарфлаб юборган маблағларини қайтариши, қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлиги, оилавий аҳволи ҳамда ўзига етарли хулоса чиқариб олганлигини инобатга олиб, қонун доирасида енгиллик беришни сўраган.

https://daryo.uz/k/2020/02/13/zirapcha-korsatuvida-ishtirok-etgan-qiz-xumoraga-sud-hukmi-oqildi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz