Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нарх-наво барқарорлиги - давлат сиёсати

Стабильность цен - государственная политика

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилоят судининг иш юритувчиси Гульбаҳор Юлдашеванинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#мезон

НОТЎҒРИ МАЛАКАЛАНГАН ЖИНОЯТ СУД ЖАРАЁНИДА ҚОНУНГА МУВОФИҚЛАШТИРИЛДИ

Маълумки, Конституциямизнинг 26-моддасига биноан, жиноят содир этганликда айбланаётган ҳар бир шахснинг иши судда қонуний тартибда, ошкора кўриб чиқилиб, унинг айби аниқланмагунча у айбдор ҳисобланмайди. Марғилон шаҳрида яшовчи Абдулҳамид Тўрабоев (исм-шарифлар ўз­­гартирилган) ушбу конституциявий қоида судларда не­чоғли исботини топаётганига ўз қисмати мисолида яна бир карра ишонч ҳосил қилди.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/notogri-malakalangan-jinoyat/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Олий суди жамоаси жиноят ишлари бўйича Сурхондарё вилоят судининг судья катта ёрдамчиси Урол Пратовнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши раиси Х. Ёдгоровнинг Жиззах вилояти судлари судьялари билан учрашуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазият 24 | Шайхонтоҳур тумани маъмурий судида ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаган ва уларнинг ўз хизмат бурчларини бажаришларига қаршилик кўрсатган ҳуқуқбузар маъмурий жазога тортилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Авто 60 ой” МЧЖ масъуллари устидан суд жараёни Жиззах вилоятида давом этмоқда

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 | Олий мажлис Сенати Суд-ҳуқуқ масалалари ва коррупцияга қарши курашиш қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Қўрага ўғри тушди...

Халқимизда «Кўр ҳассасини бир марта йўқотади», деган гап бор. Бу гап бежизга айтилмаган.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/-raga-ri-tushdi--19-10-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Таъмагир маҳалла раиси суд залидан қамоққа кетди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа тайинлаб бериш эвазига таъмагирлик йўли билан пора талаб қилган маҳалла раиси қамалди.

Батафсил ўқиш 👉https://uza.uz/oz/society/tamagir-ma-alla-raisi-sud-zalidan-amo-a-ketdi-19-10-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Наманганда алимент тўламаслик учун хотинини бўғиб ўлдирган эркакка суд ҳукми ўқилди (видео)

Маълумотларга кўра, эр отасининг уйига кетиб қолган хотини билан гаплашиб олиш учун кўчага чақириб, одамлар кам бўлган сой бўйидаги дарахтзорга бошлаб борган. Айнан шу ерда эркак аёлнинг бўйин қисмини қўллари билан бўғиб, уни ўлдиради. Шундан сўнг у ўз айбини бўйнига олиб, ИИБга мурожаат қилган.

Батафсил ўқиш 👉https://daryo.uz/k/2020/10/16/namanganda-aliment-tolamaslik-uchun-xotinini-bogib-oldirgan-erkakka-sud-hukmi-oqildi-video/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Самарқанддаги жиноят ишлари бўйича судларда 13 нафар шахс оқланган

Қайд этилишича, жорий йилнинг 9 ойида жиноят ишлари бўйича вилоят, туман (шаҳар) судлари томонидан 2675 (2019 йилнинг шу даврида 2664) нафар шахсга нисбатан 2146 та жиноят ишлари кўриб тамомланган. Шундан 606 нафар шахсга нисбатан юритилган 553 та иш тугатилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/samarqanddagi-jinoyat-ishlari-boyicha-sudlarda-13-nafar-shaxs-oqlangan

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Самарқандда қайси турдаги жиноятлар камайган?

Таъкидланишича, жорий йилнинг ўтган 9 ойида Жиноят кодексининг 185-2-моддаси электр, иссиқлик энергияси, газ, водопроводдан фойдаланиш қоидаларини бузиш билан боғлиқ жиноятлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 17 та кам кўриб чиқилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/samarqandda-qaysi-turdagi-jinoyatlar-kamaygan

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тадбиркорлар фойдасига 68 миллиард сўмдан кўпроқ маблағ ундирилган

Ҳисобот даврида биринчи инстанцияда вилоят ва туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари томонидан хусусий тадбиркорлик субъектлари даъвогарлигида 1090 та ишлар кўриб чиқилиб, даъвогарлар фойдасига 68 миллиард 868 миллион сўм ундирилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/tadbirkorlar-foydasiga-68-milliard-somdan-koproq-mablag-undirilgan

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Айрим тоифадаги фуқаролик ишлари камайган, баъзилари эса кўп

Фуқаролик ишлари таҳлил қилинганда, 162 та меҳнат низоси (2019 йил 9 ойи 185 та), 6017 та оила низолари билан боғлиқ (7008), 515 та уй-жой низолари (820 та), 1478 та битимлар билан боғлиқ низолар (1895 та), 1314 та ер низолари билан боғлиқ (247 та), 417 та зарар етказиш билан боғлиқ низолар (458 та), 1623 та алоҳида тартибда (2941 та), 162 та коммунал қарздорлик бўйича зарарни ундириш юзасидан (613 та), 2 та истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан боғлиқ низолар (5 та) кўрилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/ayrim-toifadagi-fuqarolik-ishlari-kamaygan-bazilari-esa-kop

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Маъмурий судлар 14 миллиард сўмлик жарима тайинлаган

Маъмурий судларга келиб тушган 132 та ишдан 235 нафар ҳуқуқбузарга ҳаракатида жиноят аломатлари бор-йўқлигига баҳо бериш учун прокуратура идораларига юборилган. Шунингдек, 2161 нафар шахсга нисбатан суриштирув давомида йўл қўйилган камчиликларни бартараф қилиш учун 1315 та иш суриштирув органига қайтарилган. 5 та шахсга нисбатан юритилган 4 та иш вояга етмаганар ишлари бўйича комиссияга юборилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/mamuriy-sudlar-14-milliard-somlik-jarima-tayinlagan

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев маслаҳатчи Сума Чакрабарти иштирокида мамлакатимизда ислоҳотлар дастурини узоқ муддатли истиқболда давом эттиришнинг стратегик йўналишларини кўриб чиқди.
Чуқур ва ҳар томонлама таҳлил асосида, илғор халқаро амалиёт ва тажрибани ҳисобга олган ҳолда Ўзбекистонда янги ўсиш нуқталарини аниқлаш ва ўзгаришларни самарали давом эттиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Президент Шавкат Мирзиёев с участием советника Сумы Чакрабарти рассмотрел стратегические направления продолжения программы реформ в нашей стране на долгосрочную перспективу.
Особое внимание уделено определению новых точек роста и обеспечению эффективного продвижения преобразований в Узбекистане, на основе глубокого и всестороннего анализа, учета передовой международной практики и компетенции.

#Mirziyoyev #muhokama #maslahatchi #islohotlar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
“Авто 60 ой" масъулларига эътирозингиз борми?

“Авто 60 ой” масъулияти чекланган жамияти масъуллари устидан суд жараёни Самарқандда ҳам давом этмоқда.

Батафсил ўқиш 👉 https://zarnews.uz/post/avto-60-oy-masullariga-etirozingiz-bormi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz