Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Олий суд раисининг ўринбосари Ҳ. Тўрахўжаев БМТ Болалар жамғармасининг (ЮНИСЕФ) Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчиси Дж. Ижумба билан учрашди.
Мулоқот аввалида Ҳ. Тўрахўжаев меҳмонга сўнгги йилларда мамлакатимизда оилаларни мустаҳкамлаш, хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллиги ҳамда бандлигини ошириш ва гендер тенглигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар ҳақида маълумотлар берди.
Ўзбекистонда болалар меҳнатига барҳам берилганлиги, оиладаги зўравонлик учун жиноий жавобгарлик киритилганлиги ҳамда аёллар ва болалар ҳимояси кучайтирилганлиги бу борада олиб борилаётган ислоҳотларнинг яққол намунаси эканлиги таъкидланди.
Шунингдек, сўнгги йиллар давомида Олий суд томонидан ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар, хусусан болалар ҳуқуқларини ишончли ҳимоя қилинишига доир бир қатор долзарб масалалар юзасидан ўтказилган тадбирлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тўхталиб ўтилди.
Маълумот учун: Олий суд томонидан ЮНИСЕФнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси билан ҳамкорликда 2020 йил 18 февралда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида ишлар кўрилаётган вақтда жабрланувчи ёки жиноят гувоҳи бўлган болаларга дўстона муҳитли хона ташкил этилган.
Ўз навбатида, Дж. Ижумба болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ЮНИСЕФ билан ҳамкорликда амалга оширилган ишлар учун миннатдорчилик билдириб, Бола ҳуқуқлари тўғрисидаги конвенция қоидаларини амалга ошириш бўйича Ўзбекистоннинг Бешинчи даврий маърузаси юзасидан БМТнинг Бола ҳуқуқлари бўйича қўмитаси тавсияларини амалиётга татбиқ этиш, бунда болаларга нисбатан одил судлов самарадорлигини янада ошириш мақсадида ихтисослаштирилган судлар тизимини шакллантириш, вояга етмаганлар билан боғлиқ ишларни кўриб чиқадиган ихтисослаштирилган судьялар ва прокурорлар корпусини шакллантириш, вояга етмаганлар билан боғлиқ ишларда медиация институтидан кенг фойдаланиш, болаларга нисбатан ушлаб туриш, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораларини энг охирги чора сифатида қўллаш каби масалаларга тўхталиб ўтилди.
Шунингдек, учрашув давомида томонлар ҳамкорликда болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида 2024-2025 йилларда амалга ошириш мумкин бўлган масалалар ҳақида фикр алмашди.
Хусусан, судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар учун тренинглар ўтказиш ва судьяларни мазкур йўналиш бўйича малакасини ошириш юзасидан ЮНИСЕФнинг ҳамкорликка тайёр эканлиги билдирилди.
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорига асосан 2024 йил 1 февралдан бошлаб тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар, Наманган ва Мирзо Улуғбек туманлараро судларининг икки нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилган.
Шу ўринда, “Оила судьялари” фаолияти ва улар томонидан кўриб чиқиладиган оилавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқувчи ишлар рўйхати ҳамда тайинланган судьяларнинг билим ва малакасини ошириш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумотлар берилди.
Шунингдек, “Оила судьялари” тажрибаси натижаларини таҳлил қилиб, таҳлил натижаларидан келиб чиққан ҳолда 2025–2030 йилларда босқичма-босқич республикадаги барча фуқаролик ишлари бўйича судлар фаолиятига ушбу амалиётни татбиқ этиш режалаштирилаётганлиги қайд этилди.
Учрашув якунида вояга етмаган болаларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини судларда ишончли ҳимоя қилиш масаласи доимо Олий суднинг диққат эътиборида эканлиги билдирилиб, ушбу йўналишда ЮНИСЕФнинг мамлакатимиздаги ваколатхонаси билан фаол ва амалий ҳамкорликка тайёр эканлиги таъкидланди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

This media is not supported in your browser

Жиноят ишлари бўйича Янгибозор судининг кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган сайёр мажлисида гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар билан боғлиқ жиноят иши кўриб чиқилди
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БАЁНОТ
Ўзбекистон инсон ҳуқуқлари “Эзгулик” жамияти раиси Абдураҳмон Ташановнинг билдириши юзасидан
Олий суд Касаба уюшмасининг 2024 йил 14 февралдаги мажлиси баёнига асосан 2024 йил 11 январда вафот этган жиноят ишлари бўйича Сариосиё туман судининг раиси лавозимида ишлаган В. Норбековнинг турмуш ўртоғи Ҳ. Нурманованинг ҳисобига 10 000 000 сўм молиявий ёрдам пули ўтказилган.
Бундан ташқари, Олий суд ва Судьялар олий кенгаши пенсия тайинлаш комиссиясининг 2024 йил 19 январдаги қарори билан Ҳ. Нурмановага Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 9 январдаги 11-сонли Қарори билан тасдиқланган “Судьялар ва уларнинг оила аъзолари пенсия таъминоти шартлари, меъёрлари ҳамда тартиби тўғрисида”ги Низоми ҳамда “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонун талабларига асосан боқувчисини йўқотганлик пенсияси ҳисобланиши белгиланган.
Шунга кўра Ҳ. Нурманованинг пенсия тайинлашга доир ҳужжатлари ўрганилиб, унга 2024 йил 12 январдан бошлаб вояга етмаган фарзандлари М. Саидов (2010 й. т.) ва Г. Саидова (2011 й. т.) нинг ҳар бири учун 5 048 467 сўмдан, жами 10 096 934 сўм миқдорида боқувчисини йўқотганлик пенсияси тайинланган ва ушбу сумма фарзандлари вояга етгунга қадар ҳар ой тўланиб келиниши белгиланган (айни вақтда Ҳ. Нурманова ҳар ой белгиланган миқдордаги суммани олиб келмоқда).
Шу билан бирга 2024 йил 12 март куни Судлар фаолиятини таъминлаш департаменти томонидан марҳум В. Норбековнинг ҳаёти ва соғлиғи мажбурий суғурта қилинган “Ўзагросуғурта” АЖга Ҳ. Нурманованинг суғурта тўловини тўлаб бериш ҳақидаги аризаси тегишли ҳужжатлар билан етказилганлиги маълум қилинади.