Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон судьялари Қозоғистон маъмурий судлари фаолияти билан танишди
Сўнгги йилларда мамлакатимизда маъмурий судлар фалиятини халқаро стандартларга мувофиқ такомиллаштириш, давлат органлари билан муносабатларда фуқаро ва тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқ ва қонуний манфаатлари ҳимоясини кучайтиришга қаратилган тизимли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 16 январдаги “Одил судловга эришиш имкониятларини янада кенгайтириш ва судлар фаолияти самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига асосан Олий суд томонидан Маъмурий суд иш юритувини такомиллаштириш концепцияси лойиҳаси ишлаб чиқилган.
Ушбу ислоҳотларнинг самарали амалга оширилишида илғор хорижий тажриба, айниқса, қўшни давлатлар тажрибасини ҳам инобатга олиш мақсадга мувофиқдир.
Шу муносабат билан Олий суд делегацияси Қозоғистон Республикасига ташриф буюриб, Олмаота шаҳар маъмурий судлари фаолияти билан танишди.
Ташриф давомида Олмаота туманлараро ихтисослаштирилган маъмурий судида маъмурий низоларни ҳал этиш амалиёти, жумладан суд жараёнларида судьянинг фаол иштироки тамойилининг амалда қўлланилиши, солиққа оид низоларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари, маъмурий судларга ишларнинг тааллуқлилиги ҳамда замонавий ахборот-коммуниция технологияларидан фойдаланиш масалалари ўрганилди.
Шунингдек, Олмаота шаҳар судида Қозоғистон Республикаси Олий судининг Маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати раиси А. Тукиев ҳамда Олмаота шаҳар суди маъмурий ишлар бўйича судлов ҳайъати судьялари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Мулоқот давомида маъмурий судловнинг муҳим масалалари юзасидан ўзаро тажриба алмашилди.
Сайт I Telegram I Facebook I YouTube

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Фарғона туманлараро иқтисодий судига Фарғона вилоят прокуратурасидан даъво ариза келиб тушди. Унда “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига 2022 йилнинг январь ва февраль ойларида “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти томонидан истеъмол қилинган 401 минг 654 куб метр табиий газни шартномада белгиланган нархлар асосида қайта ҳисоблаш мажбуриятини юклаш сўралган.
Суд мажлисида аён бўлишича, 2022 йил 21 февралда “Ҳудудгаз Фарғона” газ таъминоти филиали ва “Rolled stell plus” масъулияти чекланган жамияти ўртасида табиий газни улгуржи истеъмолчиларга етказиб бериш ва қабул қилиш юзасидан 02/179-сонли шартнома тузилган. Шунга кўра, таъминотчи корхона тадбиркорлик субъектига ҳар бир метр куби 660 сўмдан табиий газ етказиб бериши белгиланган. Аммо 2022 йилнинг январь ва февраль ойида “Rolled stell plus” МЧЖ томонидан истеъмол қилинган табиий газнинг ҳар бир метр куби 924 сўмдан ҳисобланган. Яъни жамиятга етказиб берилган 401.654 м3 маҳсулот учун 371 миллион 128 минг 296 сўм, яъни 106 миллион 86 минг 656 сўм ортиқча маблағ ҳисобланган. Қолаверса, жавобгар Монополияга қарши курашиш қўмитаси Фарғона вилояти ҳудудий бошқармасининг мазкур муаммони бартараф этиш сўралган 2022 йил 25 августдаги 01-06/53-сонли кўрсатмаси ҳамда “Rolled stell plus” МЧЖнинг 2022 йил 11 февраль куни йўллаган 10-сонли эътироз хатларини ҳам оқибатсиз қолдирган. Бинобарин, тадбиркор бундан норози бўлиб, вилоят прокуратурасига мурожаат қилган. Натижада судга юқоридаги даъво ариза киритилган.
Янгиланган Конституциямизнинг 55-моддасига мувофиқ, ҳар кимга бузилган ҳуқуқ ва эркинликларини тиклаш учун унинг иши қонунда белгиланган муддатларда ваколатли, мустақил ҳамда холис суд томонидан кўриб чиқилиши ҳуқуқи кафолатланади.
Фуқаролик кодексининг 357-моддасида эса “Шартнома тузилган пайтидан бошлаб кучга киради ва тарафлар учун мажбурий бўлиб қолади” дея қайд этилган.
Бундан ташқари, Иқтисодий процессуал кодексининг 184-моддасида пул маблағларини ундириш ёки мол-мулкни топшириш билан боғлиқ бўлмаган муайян ҳаракатларни амалга ошириш мажбуриятини юклатиш тўғрисидаги талаб қаноатлантирилганда суд ҳал қилув қарорининг хулоса қисмида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракатларни, шу ҳаракатларни амалга ошириши шарт бўлган шахсни, шунингдек уларнинг амалга оширилиш жойи ва муддатини кўрсатиши белгиланган. Шу боис Фарғона туманлараро иқтисодий суди даъвони қаноатлантириб, “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти зиммасига ҳал қилув қарори қонуний кучга киргач 5 (беш) кунлик муддатда “Rolled stell plus” МЧЖга етказиб берилган 401 654 куб метр табиий газни шартномада белгиланган нархда қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклади.
Тоҳиржон МАМАТОЖИЕВ,
Фарғона туманлараро иқтисодий суди раиси