Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#қонун_моҳияти

ЯНГИ ҚОНУН — АМАЛДА: АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШДА ҚАЙСИ ЖИҲАТЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИЛАДИ?

Маълумки, Олий Мажлис Сенатининг иккинчи ялпи мажлисида «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги қонун маъқулланган эди. Шу йил 16 март куни давлатимиз раҳбари ушбу қонунни имзолади. Айтиш керакки, мамлакатимизда охирги марта аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари 1989 йилда ўтказилган. Орадан 30 йил ўтган бўлишига қарамай, аҳолини рўйхатга олиш тадбирлари бирор мар­­­та ҳам амалга оширилмади. Кейинги йилларда шаҳарларда кўп қаватли уйлар қу­рилмоқда, аҳолининг зичлиги тобора ортиб бормоқда. Ле­­кин ушбу ҳудуд учун зарур бўлган мактаб, боғча, оилавий поликлиникаларни қуриш масаласи-чи? Афсуски, бу саволлар очиқ қолмоқда. Шу боис рўйхатга олишдан кўзланган асосий мақсад — шунчаки рақамларни йиғиш эмас, балки уларни таҳлил қилишдан иборат.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/yangi-qonun-amalda/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#қонун_моҳияти

ЕР КОДЕКСИГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР МУЛКДОРЛАР ҲУҚУҚЛАРИ ДАХЛСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ҚАРАТИЛГАН

Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий мулкни ҳимоя қилиш ва мулкдорлар ҳуқуқлари дахлсизлигини таъминлашга қаратилган бир қатор норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди. Лекин баъзи жойларда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалда ижроси таъминланмаган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#қонун_моҳияти

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Батафсил👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#қонун_моҳияти

ЯНГИ ҚОНУН: ЕР УЧАСТКАСИНИ НОҚОНУНИЙ ОЛИБ ҚЎЙГАНЛИК УЧУН ЖАВОБГАРЛИК КУЧАЙТИРИЛДИ

Сўнгги йилларда жойларда маҳаллий давлат органлари томонидан ер участкаларини давлат ҳамда жамоат эҳтиёжлари учун олиб қўйиш тартибига риоя этилмаслиги оқибатида мулк дахлсизлигига путур етказиш ҳолатлари кузатилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#қонун_моҳияти

БОЛАЛАР ҲУҚУҚЛАРИНИ КАФОЛАТЛАШ — ДАВЛАТ СИЁСАТИНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШИ

Куни кеча «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қонун қабул қилинди. Янги қонуннинг мазмун-моҳияти ва аҳамияти ҳақида сўз юритишдан аввал, уни ишлаб чиқиш ҳамда қабул қилишга туртки берган муҳим омиллар ҳақида тўхталиш ўринлидир.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz