Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент Бухоро шаҳридаги давлат хизматлари маркази ва IT Park ни бориб кўрди.
Хизматлар нархини арзонлаштириш, узоқ маҳаллалар аҳолисига сайёр ва онлайн хизмат кўрсатиш бўйича топшириқлар берилди.
– Бухоро азалдан илм-фан маркази бўлган. Бугун ҳам билимли, интилувчан ёшлар кўп. Бухоронинг IT соҳаси бўйича брендини яратиш керак. Бунинг учун барча нарса – шароит, ресурс, интеллект бор, – деди Шавкат Мирзиёев.

Президент посетил Центр государственных услуг города Бухары и местный филиал IT-парка.
Даны поручения по снижению стоимости оказания услуг, организации мобильного и дистанционного обслуживания населения отдаленных районов.
– Бухара издавна была центром науки. И сегодня много образованной, целеустремленной молодежи. Необходимо создать бухарский бренд в сфере IT. Для этого есть все – условия, ресурсы, интеллект, – сказал Шавкат Мирзиёев.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #IT

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қонун_моҳияти

МАЪМУРИЙ СУД ИШЛАРИНИ ЮРИТИШ ТЎҒРИСИДАГИ КОДЕКСГА КИРИТИЛГАН ЎЗГАРТИРИШЛАР СУД ҚАРОРЛАРИНИНГ ҚОНУНИЙЛИГИ, АСОСЛИЛИГИ ВА АДОЛАТЛИЛИГИНИ ҚАЙТА КЎРИБ ЧИҚИШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШГА ҚАРАТИЛГАН

Сўнгги тўрт йилда мамлакатимизда қонун устуворлигини таъминлаш, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш ва жамиятда адолатни қарор топтиришда одил судлов алоҳида ўрин тутишини эътиборга олган ҳолда, суд-ҳуқуқ соҳасини тубдан ислоҳ этишга қаратилган кенг қамровли ислоҳотлар амалга оширилди.

Батафсил👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Адолат ва қонун устуворлиги йўлидаги ислоҳотлар

Маълумки, “Жиноят ишлари бўйича суд қарорларини қайта кўриш институти такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят-процессуал кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида” ги Қонун Президент томонидан 2021 йил 12 январда имзоланди.

Батафсил👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди

Тошкент туманлараро иқтисодий судининг 2020 йилдаги фаолияти якунига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Йиғилишда ўтган йилги фаолият якунлари сарҳисоб қилиниб, келгусида амалга оширилиши лозим бўлган чора-тадбирлар белгиланди.

Батафсил👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича йўл харитасида назарда тутилган масалалар ва фуқароларнинг ҳуқуқий масалалар юзасидан муаммоларини тизимли ҳал этиш ҳамда аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини доимий ошириш, мавжуд муаммоларни ўрганиш ҳал этиш, маҳалаларда ёшлар иштирокини сайёр суд мажлисларини ўтказиш мақсадида “Менинг маҳаллам-менинг судьям” ғояси асосида очиқ мулоқот ва сайёр суд ўтказдилар. Унда жиноят ва фуқаролик ишлари бўйича Учтепа туман судининг раиси ва судьялари, туман прокурорининг ўринбосари, жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

“Кўкча Оқтепа” маҳалла фуқаролари йиғинида ўтказилган сайёр учрашувда -“Бир суд – бир инстанция” тамойили суд қарорларининг адолатли қонуний ва барқарорлигини таъминлашда бош мезон бўлиши, жамиятда эрта никоҳни олдини олиш ва оилаларнинг ажралишини камайтиришга эришиш, коррупцияга қарши курашиш борасида амалга оширилиётган ислоҳотларнинг мазмун моҳияти кенг тарғиб этилди.

Очиқ мулоқот якунида сайёр суд мажлиси ўтказилиб унда, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 73-моддаси талабларига мувофиқ, 16 нафар маҳкумлар жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинб, якунида фуқароларнинг қизиқтириган саволларига судьялар томонидан ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бухоро вилоятига сафарини давом эттирар экан, Президент Шавкат Мирзиёев 22 декабрь куни тонгда Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилди.
Ўтганлар хотирасига Қуръон тиловат қилиниб, Аллоҳ таолодан юртимизга тинчлик-фаровонлик, халқимизга саломатлик ва саодат тилаб дуо ўқилди.

Президент Шавкат Мирзиёев продолжает поездку в Бухарскую область. Утром 22 декабря глава государства посетил мавзолей Бахоуддина Накшбанда.
Декламированы суры из Корана в память об ушедших, прочитана молитва с просьбой ко Всевышнему о ниспослании мира и спокойствия нашей стране, здоровья и благополучия народу.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #ziyorat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Абдурасул Эранов Наманган вилояти судининг раиси лавозимида иш бошлади

Наманган вилояти суди биносида 2021 йил 22 январь куни Президентимизнинг тегишли Фармойишига кўра Наманган вилоят судининг раиси лавозимига тайинланган Эранов Абдурасул Ғаппоровични жамоатчиликка таништириш маросими бўлиб ўтди.

Батафсил👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бухоро шаҳрида ўтаётган Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида ташкилий масала кўрилди.
Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаётган Ботир Зарипов номзодини вилоят ҳокими лавозимига тавсия этди.
Халқ депутатлари, оқсоқоллар сўзга чиқиб, номзодни қўллаб-қувватлади. Овозга қўйиш натижаларига кўра, Ботир Зарипов Бухоро вилоятининг ҳокими этиб тасдиқланди.

На проходящей в городе Бухаре внеочередной сессии областного кенгаша народных депутатов рассмотрен организационный вопрос.
Президент Шавкат Мирзиёев предложил на должность хокима области кандидатуру Ботира Зарипова, временно исполняющего обязанности хокима.
Депутаты, аксакалы в своих выступлениях поддержали кандидатуру. По итогам голосования Ботир Зарипов утвержден хокимом Бухарской области.

#Mirziyoyev #safar #Buxoro #sessiya

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter