Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.4K photos
10.2K videos
18 files
22.7K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Президент раислигида ўтган видеоселектор йиғилишида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масалалари ҳам танқидий таҳлил қилинди.
Мутасадди идораларга ҳар бир ҳудудда штаблар ташкил қилиб, бозорларда нарх-наво спекуляцияси ҳолатларининг қатъий олдини олиш вазифаси қўйилди.
Янги йил байрами арафасида талаб ошишини инобатга олиб, расталарни маҳсулотлар билан тўлдириш, деҳқон бозорлари ва йирик савдо объектларида ярмаркалар ташкил этиш муҳимлиги айтилди.

На видеоселекторном совещании под председательством Президента критически рассмотрены и вопросы обеспечения продовольственной безопасности.
Поставлена задача создать штабы в каждом регионе и жестко пресекать случаи спекуляции ценами на продукты питания.
Учитывая рост спроса в предновогодний период, указано на важность насыщения внутреннего рынка продовольствием, организации ярмарок на дехканских рынках и крупных торговых объектах.

#Mirziyoyev #videoselektor #oziqovqat #narxnavo

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Иқлим ўзгаришига тайёр бўлишимиз керак. Ҳамма нарсамиз бор, халқимизга шуни эсон-омон етказиб олсак, масала бўлмайди

Президент: Мы должны быть готовы к изменениям погоды. У нас есть ресурсы, необходимо лишь доставить их нашему народу, и тогда не будет проблем

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#жиноятга_жазо_муқаррар

ТАРБИЯДАГИ КЕМТИКЛИК БОРА-БОРА ЧУҚУР ЖАРЛИККА АЙЛАНДИ

Маълумки, фарзанд тарбиясида, айниқса, ўғил бола тарбиясида мўътадил оилавий муҳит ва отанинг ўрни беқиёсдир. Негаки, қаттиққўллик, меҳнатсеварлик, ҳалоллик ва бошқа фазилатлар ўғил қалбига ота тарбияси орқали кўпроқ сингади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Онлайн қабул

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхонаси аҳолининг энг долзарб муаммоларини ҳал этиш имконини берувчи, давлат ҳокимияти ва бошқаруви, хўжалик бошқаруви органлари, барча даражадаги ҳокимиятлар билан фуқаролар ўртасидаги ҳамкорлик ва уларни ушбу мақсадда бирлаштириб турувчи самарали механизмга айланди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг даъво ариза (ариза) лар намуналарини автоматик шакллантириш тизими (template.sud.uz)

2018 йилнинг январь ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Намуналар” рукни орқали фуқаролик ишлари бўйича ва иқтисодий судларга мурожаат қилиш учун мурожаат намуналари автоматик равишда шакллантириш ахборот тизими жойлаштирилган.

Ахборот тизимининг имкониятлари қуйидагилардан иборат:

- судга мурожаат қилувчилар учун тегишли низолар бўйича ариза намунаси ва шу низо бўйича илова қилиниши лозим бўлган ҳужжатлар рўйхатини бепул тарзда фойдаланиш;

- мурожаат қилувчининг ушбу ҳолат юзасидан адвокатга тўланиши лозим бўлган маблағи ва вақтини тежаш;

- аҳолининг судга мурожаат қилиш маданияти ва саводхонлигини ошириш.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Бир лаҳзалик жаҳл оқибати 9 ойлик қамоқ жазоси бўлди

Бўлғуси келин-куёв – йигит ҳам, қиз ҳам орзу-умидлар билан оила қуради. Фарзандлар кўради, уларни суйиб эркалайди, порлоқ келажаги ҳақида режалар тузади. Аммо синовли дунёда айримлар билиб-билмай йўлдан адашади. Ана шундай кезлари на фарзандлари, на ширин орзулар кўзга кўринмайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қашқадарё вилояти суд органлари мутасаддиларининг Деҳқонобод туманидаги сайёр қабули

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекистон" телеканали | "Муносабат" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 18 декабрь куни МДҲ Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклидаги мажлиси бўлиб ўтади.
Саммитда Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали муносабатларнинг ҳолати ва уларни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинади.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида МДҲнинг узоқ муддатли вазифалари борасида Ўзбекистон нуқтаи назарини тақдим этиши ва амалий шерикликни кенгайтиришга доир аниқ таклифларни илгари суриши кутилади.

18 декабря под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева пройдет заседание Совета глав государств СНГ в формате видеоконференции.
На саммите будут обсуждаться состояние и перспективы развития многоплановых отношений в рамках Содружества.
Глава нашего государства в своем выступлении обозначит видение Узбекистана долгосрочных задач СНГ и озвучит конкретные предложения по расширению практического партнерства.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
МАЪМУРИЙ ИШ ОЛИЙ СУДДА ЎРГАНИБ ЧИҚИЛАДИ

YouTube тармоғидаги эълон қилинган виеомурожаат юзасидан

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Президент Шавкат Мирзиёев Қатар Амири Шайх Тамим бин Ҳамад Ол Сонийни мамлакатнинг Мустақиллик куни билан табриклади.

Президент Шавкат Мирзиёев поздравил Эмира Катара Шейха Тамима бин Хамада Аль Тани с Днем независимости страны.

#Mirziyoyev #qutlov #Qatar

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#қонун_кўмаги

ТАДБИРКОРНИНГ КОНСТИТУЦИЯВИЙ ҲУҚУҚИ СУД ТОМОНИДАН КАФОЛАТЛИ ҲИМОЯ ҚИЛИНДИ

Бош Қомусимизнинг 36-моддасида ҳар бир шахс мулк­дор бўлишга ҳақли эканлиги, 53-моддасида эса, хусусий мулк бошқа мулк шакл­лари ка­би дахлсиз ва давлат ҳимоясида бўлиб, мулкдор фақат қо­нунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибдагина мулкидан маҳрум этилиши мумкинлиги белгилаб қўйилган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
суд мажлислари жадвали тизими (
jadval.sud.uz)

2018 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб судлар фаолиятига Олий суднинг Интерактив хизматлар порталида (my.sud.uz) жойлаштирилган “Мажлислар жадвали” рукни асосида судларнинг биринчи, апелляция ва кассация инстанцияларида суд мажлисига тайинланган ишлар рўйхати билан онлайн тарзда танишиш имконини берувчи ахборот тизими жорий этилган.

Ахборот тизими орқали фуқаро суд биносига келмасдан ёки суднинг чақирув ҳужжати (ажрими) етиб боргунга қадар суд йўналиши бўйича суд мажлисига тайинланган ишларининг санаси ва вақти, шунингдек ишни кўрадиган судьянинг Ф. И. Ш. ҳақидаги маълумотларни инсон омилисиз онлайн тарзда олиш имконияти яратилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Жиноят ишлари бўйича Зомин тумани судида бир гуруҳ шахслар жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
РАСМИЙ БАЁНОТ

Тошкент шаҳар маъмурий суди апелляция инстанциясининг иш юритувида аризачи - “UzAuto Motors” акциядорлик жамиятининг жавобгар – Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасига нисбатан махсус комиссиясининг 21/31-сонли иш бўйича 2020 йил 19 августдаги қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақидаги маъмурий иш юзасидан суднинг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарорига нисбатан жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти 2020 йил 18 декабрь куни мазмунан кўриб чиқилди.

Ушбу суд мажлисида жавобгар вакиллари томонидан апелляция шикоятига қўшимча тақдим этилиб, тарафлар ўртасида муҳокама қилиниб иш юритувига қабул қилинди.

“UzAuto Motors” акциядорлик жамияти вакилларининг жавобгар томонидан келтирилган апелляция шикояти юзасидан эътирозлари тингланди.

Апелляция судлов ҳайъати тарафларнинг тушунтиришлари ва прокурорнинг фикрини эшитиб, ишни кўриш натижаси бўйича қарор қабул қилди.

Қарорга кўра биринчи инстанция судининг 2020 йил 30 октябрдаги ҳал қилув қарори ва хусусий ажрими ўзгаришсиз, келтирилган апелляция шикояти қаноатлантирилмасдан қолдирилди.

Шунингдек, судлов ҳайъати ишни кўришда тараф сифатида “Azimavtomotive” МЧЖ ва истеъмолчиларни учинчи шахс сифатида жалб этиш тўғрисидаги илтимосномани рад этилганлигини эълон қилди.

Суднинг қарори эълон қилинганидан сўнг, тарафларга нима сабабдан судлов ҳайъати ушбу хулосага келганлиги ва қарорга нисбатан шикоят бериш муддати ва тартиби тўғрисида тушунтириш берилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz