Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
27.4K photos
10.3K videos
18 files
22.8K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигининг видеоанжуман шаклидаги саммити бўлиб ўтди.
Мажлисда МДҲ доирасидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва устувор йўналишлари кўриб чиқилди, шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш бўйича биргаликдаги режалар белгилаб олинди.
Давлатимиз раҳбари ўз нутқида Ҳамдўстлик доирасидаги кўп қиррали ҳамкорликни кенгайтиришга доир қатор таклифларни илгари сурди.

Под председательством Президента Узбекистана Шавката Мирзиёева состоялся саммит СНГ в формате видеоконференции.
На заседании рассмотрено состояние сотрудничества в рамках Содружества, обсуждены приоритеты взаимодействия и определены совместные планы по укреплению партнерства.
В своем выступлении глава нашего государства озвучил ряд предложений по расширению многопланового сотрудничества в рамках СНГ.

#Mirziyoyev #sammit #MDH #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
РУСТАМ УСМАНОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ЮЗАСИДАН БАЁНОТ

2020 йил 17 декабрь VideoHUB | Узбекистан Telegram-каналида жойлаштирилган фуқаро Р. Усмановнинг видеомурожаати бўйича

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Давлат раҳбарлари кенгашининг видеоанжуман шаклида ўтган мажлисидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на заседании Совета глав государств Содружества Независимых Государств в формате видеоконференции

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг
Интерактив хизматлари портали (
my.sud.uz)

2019 йил 1 январдан бошлаб my.sud.uz сайтида жойлашган судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга интерактив хизматлар кўрсатувчи қуйидаги мақсадларда Интерактив хизматлар портали ишга туширилди:

- судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган интерактив хизмат турларидан бир манзил асосида фойдаланиш;

- аҳолини судлар томонидан кўрсатиладиган интерактив хизмат турлари билан ягона манзил асосида хабардор қилиб бориш;

- судлар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга кўрсатиладиган интерактив хизмат турларидан фойдаланиш тартибини соддалаштириш.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#фуқаролик_қонунчилиги

МЕҲНАТ ҲУҚУҚИ КАФОЛАТЛАРИ ҚОНУНЛАРДА ЎЗ ИФОДАСИНИ ТОПГАН

Аввало шуни айтиш керакки, меҳнат низолари деганда, иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар, жамоа шартномаси ҳамда меҳнатга оид ҳужжатлар, бошқа шартнома, шу­нингдек, янги меҳнат шартларини ўзгартириш масалалари юзасидан келиб чиқадиган келишмовчиликлар тушунилади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг ўнинчи ялпи мажлиси тўғрисида АХБОРОТ

Видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган ялпи мажлисда ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди. Ялпи мажлисни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Танзила Нарбаева олиб борди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ИНФОРМАЦИЯ о десятом пленарном заседании Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан

В работе пленарного заседания, прошедшего в форме видеоконференцсвязи, приняли участие члены правительства, руководители министерств и ведомств, представители средств массовой информации. Пленарное заседание вела Председатель Сената Олий Мажлиса Республики Узбекистан Танзила Нарбаева.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
ЖУРНАЛИСТ ВА БЛОГЕРЛАР ДИҚҚАТИГА!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги топшириғига мувофиқ тасдиқланган Тошкент шаҳрида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли худудга айлантириш бўйича Йўл харитаси белгиланган вазифалар ижроси доирасида 2020 йил 21 декабрь куни соат 11.00 да Бектемир тумани ҳокимиятида (Тошкент шаҳри, Бектемир тумани, Ҳусайн Бойқаро, 2 уй) судлар фаолиятининг очиқлиги, ошкоралиги ва шаффофлигини ошириш мақсадида жиноят ишлари бўйича Бектемир тумани суди, фуқаролик ишлари бўйича Миробод туманлараро суди, Бектемир тумани маъмурий суди ҳамда Тошкент туманлараро иқтисодий суди томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун ташкил этилган брифинг бўлиб ўтади.

Маълумот учун телефон: (90) 320-67-74.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОЛИЙ СУД ПЛЕНУМИ МАЖЛИСИ

2020 йил 19 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлиси бўлиб ўтди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЗАСЕДАНИЕ ПЛЕНУМА ВЕРХОВНОГО СУДА

19 декабря 2020 года состоялось заседание Пленума Верховного суда Республики Узбекистан.

Подробнее 👈

Подписаться на канал👉@oliysuduz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Тошкент" телеканали | "Адолат овози" кўрсатуви

Каналга уланиш 👉@oliysuduz