Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.9K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#турмуш_чорраҳаларида

ФАРЗАНД КАМОЛИ ОТА-ОНА ЗИММАСИГА АЛОҲИДА МАСЪУЛИЯТ ЮКЛАЙДИ

Оила — муқаддас қўрғон. Уни асраб-авайлаш ҳамда муҳофаза қилиш энг муҳим вазифалардан биридир. Зотан, аҳил ва ҳамжиҳат оилаларда оқил фарзандлар камол топишини эътиборга олсак, оилани аҳиллик ила мустаҳкамлаш ва тотувлигини таъминлаш ҳар бир ота-она зиммасига улкан масъулият ҳиссини юклайди.

Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/farzand-kamoli/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

БОЛА НИГОҲИДАГИ МАЪЮСЛИК СУД МУҲОКАМАСИДАН СЎНГ ҚУВОНЧГА АЙЛАНДИ

Бу сир-синоатли дунёда ҳамманинг ҳам умр йўли бирдек равон ва ҳаловатли кечавермайди. Айниқса, ҳали эсини танимай туриб, она меҳридан мосуво бўлиш бола тақдирида аянчли из қолдириши аниқ

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/bola-nigohidagi-mayuslik/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

ДУБАЙГА БОРГАН ЗУБАЙДА ОДАМ САВДОСИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ

Бухоролик Зубайда Ғуломова (исм-шарифлар ўзгартирилган) бундан 3 йил аввал — 2017 йилнинг август ойида Бухоро шаҳридаги «Дархан» қаҳвахонасида хизмат қилувчи Сурайё Сафоқулова билан танишган пайтида вақти келиб, шу қиз ўзининг одам савдоси қурбонига айланишига сабабчи бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Эртага нима бўлишини,келажакда ўзини қандай савдолар кутаётганини ҳеч ким билмас экан-да.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

ШАХС ДАХЛСИЗЛИГИ — ҚОНУН МЕЗОНИ ЁКИ 8 ЙИЛДАН СЎНГ ЎЛИМИ ҚАЙД ЭТИЛГАН ШАХСНИНГ ҚИСМАТИ ХУСУСИДА

Маълумки, худди турар жой дахлсизлиги каби иш ва касб-ҳунар танлаш ҳам ҳар кимнинг ўз ҳуқуқидир. Шу бос, ҳамюртларимиз дунёнинг турли давлатларида ўз меҳнат фаолиятини амалга оширишига ҳеч ким тўсқинлик қилмайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

СУД-БИОЛОГИК ЭКСПЕРТИЗАСИ ШУБҲА-ГУМОННИНГ ТЎҒРИ ЭКАНИНИ ТАСДИҚЛАДИ

Халқимиз «гумон иймондан айиради» дея бежизга атмаган. Чунки асоссиз шубҳа-гумонга берилиб, кимнидир айблаш охир-оқибат кўнгилсиз воқеа билан тугаши аниқ. Айниқса, эр ёки хотин ўртасида бир-бирига нисбатан шубҳа-гумон уйғонса, табиийки, ўртада тинчлик-тотувлик йўқолади, оила устунларига дарз кетади. Ўзаро ишонч, хотиржамлик ўрнини безовталик эгаллайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

ХАТАРЛИ МУНОСАБАТ ЖАЗО ТАЙИНЛАНИШИГА САБАБ БЎЛДИ

Интернетда ишлашни билган яхши. Зарур ахборотларни олиш, дунёда юз бераётган янгиликлардан хабардор бўлиш фойдадан холи эмас, албатта. Лекин виртуал тармоқнинг зарари ва хатарли жиҳатлари ҳам борлигини асло унутмаслик керак.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#турмуш_чорраҳаларида

ДАРЗ КЕТГАН ОҚИБАТ ЁХУД БИР ҲОВЛИ НИЗОСИ

Халқимиз азал-азалдан қариндошлар ўртасидаги меҳр-оқибат, аҳил-иноқлик ва тинчлик-тотувлик каби олижаноб фазилатларни улуғлаб келган. Улар қон-қариндошлик риш­таларини янада мустаҳкамлаб, жамиятда мўътадил муҳит яратади. Бироқ ҳаётда мулк, уй-жой талашиб, етти ёт бегонага айланаётган оға-инилар, бир ҳовлига сиғмай, кунаро жиққамушт бўлаётган овсинлар ҳам учраб ту­радики, бу ҳол кишини беихтиёр ўйлантириб қўяди. Қуйида баён этилаётган воқеа ҳам айнан шу ҳақида.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz