Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.91K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Қорақалпоғистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Шу мақсадда ишлаб чиқилган дастур ижросини ташкил этиш муҳокама қилинди.
2020-2022 йилларда 1 359 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилиши айтиб ўтилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа соҳаларни ривожлантириш бўйича кўрсатмалар берилди.
Туман ва шаҳарлар қиёфасини янгилаш, йўллар ва уй-жойлар қуриш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.

Состоялось видеоселекторное совещание по вопросам социально-экономического развития Каракалпакстана, на котором обсуждена реализация соответствующей программы.
Отмечалось, что в 2020-2022 годах будет реализовано 1 359 инвестиционных проектов. Даны указания касательно развития промышленности, сельского хозяйства, здравоохранения, образования и других сфер.
Особое внимание уделено обновлению облика городов и сел, строительству дорог и жилья.

#Mirziyoyev #videoselektor #Qoraqalpogiston #dastur

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ҳеч қачон Қорақалпоғистон шароитида 523 миллион долларлик инвестиция бўлмаган

Шавкат Мирзиёев: Никогда прежде в Каракалпакстан не привлекались инвестиции на 523 миллиона долларов

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#турмуш_чорраҳаларида

ДУБАЙГА БОРГАН ЗУБАЙДА ОДАМ САВДОСИ ҚУРБОНИГА АЙЛАНДИ

Бухоролик Зубайда Ғуломова (исм-шарифлар ўзгартирилган) бундан 3 йил аввал — 2017 йилнинг август ойида Бухоро шаҳридаги «Дархан» қаҳвахонасида хизмат қилувчи Сурайё Сафоқулова билан танишган пайтида вақти келиб, шу қиз ўзининг одам савдоси қурбонига айланишига сабабчи бўлишини хаёлига ҳам келтирмаганди. Эртага нима бўлишини,келажакда ўзини қандай савдолар кутаётганини ҳеч ким билмас экан-да.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиқўрғон туман маъмурий судида транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш, ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик ҳамда бошқа ҳуқуқбузарликларни содир этган бир неча фуқароларнинг иши кўриб чиқилди

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Тўрт нафар фарзанднинг онасига ўн тўққизинчи марта ҳукм ўқилди

Инсон қон-қонига сингиб кетган энг катта ёлғон: адашдим, пушаймонман, хулоса қилдим, бошқа қилмайман, деган сўзлар...

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Жавобгарликнинг кучайтирилгани жиноятчиликнинг олдини олади

Жамоат тартибини сақлашнинг аҳамияти ва зарурати ҳозирги шиддатли, кутилмаган воқеаларга бой замонда ўн чандон ортди, десак муболаға бўлмайди.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзаро ярашиб олишди

Қўштепа туманида яшовчи 22 ёшли М.А. 2020 йил 4 сентябрь куни соат 23:30ларда ўз бошқарувидаги “Минск” русумли мотциклни ҳеч қандйа ҳужжатсиз, амалдаги йўл қоидаларини бузган ҳолда Марғилон шаҳар, “Байналминал” маҳалла фуқаролар йиғини, Мустақиллик кўчасидан ўтган кўчада бошқариб кетаётиб, ўзига нисбатан йўл-қатнов қисмининг чап томонидан ўнг томонига кесиб ўтиб, велосипедда ҳаракатланиб кетаётган Х.Абдуллаевни уриб юборган.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ш. КАРИМОВГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ ОЧИҚ СУДДА КЎРИЛАДИ

2020 йил 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида Ш. Каримов (1985 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни бошланади.

Ш. Каримов ўзининг турмуш ўртоғи Мустаҳкам Ваҳобовага нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 103 (ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш), 105 (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) ва 110 (қийнаш) моддаларида назарда тутилган жиноятларни содир этганиликда айбланмоқда.

Ушбу жиноят иши жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар суди судьяси З. Аҳмедова раислигида кўриб чиқилади.


Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИ АХБОРОТИ

Бугун, 11 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Андижон вилоят суди биносида судланувчилар

Д. Ҳамралиев (1994 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган),

Қ. Қодиров (1992 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган),

Э. Райимжонов (1990 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти - олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган),

Ф. Ҳусанбоев (1995 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, бўйдоқ, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ЖҚГ тезкор вакили лавозимида ишлаган),

П. Мамажонов (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган),

А. Тўрақулов (1983 йилда Андижон вилоятида туғилган, миллати - ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – олий, оилали, муқаддам судланмаган, Андижон шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ навбатчилик қисми навбатчиси вазифасида ишлаган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд бошланди.

Ушбу жиноят иши Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяси О. Арабов раислигида ҳамда судьялар З. Файзиев ва Ш. Ражабовдан иборат суд таркибида кўрилмоқда.

Судланувчилар Д. Ҳамралиев, Қ. Қодиров, Э. Райимжонов, Ф. Ҳусанбоев, П. Мамажонов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси (қасддан баданга оғир шикаст етказиш) 3-қисми “д” банди, 206-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколати доирасидан четга чиқиш) 1-қисми, 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) 2-қисми “б” банди, 234-моддаси (қонунга хилоф равишда ушлаб туриш ёки ҳибсга олиш) 1-қисми ва 235-моддаси (қийноққа солиш ва бошқа шафқатсиз, ғайри инсоний ёки қадр-қимматини камситувчи муомала ҳамда жазо турларини қўллаш) 3-қисмида, А. Тўрақулов Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 206-моддаси 1-қисми, 234-моддаси 1-қисми ва 227-моддаси 2-қисми “б” бандида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбланмоқдалар.

Суд жараёни давом этмоқда.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Олий суднинг Самарқанд вилоятидаги сайёр қабули давом этмоқда

Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясининг сайёр қабуллар ўтказиш ҳақидаги топшириғига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси ўринбосари И. Муслимов ва Олий суди судьялари томонидан 2020 йил 11 ноябрь куни Самарқанд вилоятининг Каттақўрғон шаҳрида Алишер Навоий номидаги маданият ва истироҳат боғида ўтказилган сайёр қабулда жами 89 та фуқаролар қабул қилинди.

Қабул қилинган фуқароларнинг 32 таси жиноят ишлари бўйича, 29 таси фуқаролик ишлари бўйича, 27 таси маъмурий ишлар буйича ва 1 таси иқтисодий ишлар бўйича судларга оид мурожаатни ташкил этди.

Шундан 24 та фуқаронинг оғзаки мурожаати, 65 та фуқаронинг ёзма мурожаати қабул қилинди.

Жами 89 та мурожаатдан 24 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди, 65 та мурожаат жойида ижобий ҳал этилиб, қаноатлантирилди.

17 та мурожаат бўйича аризалар Олий суд томонидан назорат тартибида ва вилоят судларига таалуқлиги бўйича ҳал қилиш учун қабул қилинди ва барчаси қаноатлантирилиб, тегишли судлов хайъатларига кўриб чиқиш учун ўтказилди.

48 та мурожаат қуйидагича ижобий ҳал қилинди:

- жиноят ишлари бўйича Каттақўрғон шаҳар суди томонидан 9 та, Каттақўрғон туман суди томонидан 3 та, Пахтачи туман суди томонидан 9 та, жами 21 нафар шахс жазони ўташдан муддатидан олдин озод қилинди;

- 6 нафар фуқаролар ташаккурнома билдирди;

- 1 нафар мурожаат жойида қаноатлантирилиб, суд қарори берилди;

- шунингдек, 20 нафар шахсга нисбатан қўзғатилган маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги ишлар сайёр суд мажлисида кўрилиб, уларнинг мурожаати қаноатлантирилиб, МЖтКнинг 271-моддаси 1-қисми ва МЖтКнинг 21-моддасига асосан маъмурий жавобгарликдан озод қилинди.

Шу билан бирга Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари И. Муслимов томонидан 2020 йил 10 ноябрь куни Самарқанд туманида ўтказилган сайёр қабулида мурожаат қилган Б. Баҳронбековнинг онаси Ф.Бобоқуловага оид жиноят иши бўйича мурожаат қилган бўлиб, ушбу иш бўйича чиқарилган суд ҳукми ижросини вақтинчалик тўхтатиб туриш ҳақидаги важи қаноатлантирилиб, суд ҳукми ижроси жойида тўхтатилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Миллий ярашув олий кенгаши Раиси Абдулла Абдуллани қабул қилди.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорлик ҳамда Афғонистондаги можарони тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Меҳмон Ўзбекистон томонидан кўрсатилаётган доимий кўмак учун миннатдорлик билдирди ҳамда мамлакатимизнинг Афғонистонни минтақавий савдо-иқтисодий жараёнларга жалб этишга қўшаётган ҳиссасини алоҳида қайд этди.

Президент Узбекистана Шавкат Мирзиёев принял Председателя Высшего совета национального примирения Афганистана Абдуллу Абдуллу.
В ходе встречи были рассмотрены актуальные вопросы двустороннего сотрудничества, а также содействия мирному урегулированию конфликта в Афганистане.
Гость выразил признательность за постоянное содействие и особо выделил вклад Узбекистана в вовлечение Афганистана в региональные торгово-экономические процессы.

#Mirziyoyev #qabul #Afgoniston #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter