Олий суд | Расмий канал
12.6K subscribers
26.7K photos
9.92K videos
18 files
22.3K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
Бошга бало бўлган эҳтиётсизлик ёхуд…

Қоидабузарга жойнинг фарқи йўқ экан. Айримлар эҳтимол, кўздан четдаги жойларда тезликни ошириб, тартиб-қоидани бузган ҳайдовчиларни: “Ҳеч ким йўқ-ку, ҳеч ким ҳаракатланмаяпти-ку”, — деган нотўғри бир хотиржамлик билан кўникиб қолишгандир. Аммо болалар бор жойда тўхтаб турган манзилдан ҳаракатланишда ҳайдовчи қоидани бузса, уни қандай ифодалашни ҳам билмайди киши.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Forwarded from Segment.uz
#Инфографика

"Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Президент Фармонида кўзда тутилган ислоҳотлар

🔹Ноҳақ айбланган 2,3 мингга яқин киши оқланди;

🔹адашиб жиноят йўлига кириб қолгани сабабли озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилиниши мумкин бўлган 3,5 мингдан ортиқ ёшлар ва хотин-қизларга маҳалла ва жамоатчилик кафилликлари асосида енгилроқ жазолар тайинланиб, ўз оилалари бағрида қолдирилди;

🔹инсон ҳуқуқларини қўпол тарзда бузган 60 нафар ҳуқуқ-тартибот органи ходимлари жиноий жавобгарликка тортилди

#YangiUzbekiston #YangichaDunyoqarash

Каналга уланиш: @yangiuzbekiston_uz
Вояга етмаган шахсга суд имконият берди, хулоса ўзига боғлиқ

Жиноят ишини мухтасар баён қилсак, шу йилнинг 2 август куни кеч соат 21:00 лар атрофида А.Т. ва вояга етмаган А.Б. билан олдиндан тил бириктириб, Зарафшон шаҳридаги «Алпомиш БЎСМ»да мураббий бўлиб ишловчи Б.С. билан ўрталарида келиб чиққан келишмовчилик натижасида унинг бош қисмига уриб, тан жароҳати етказади.

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА КЕЛТИРИЛГАН ШИКОЯТЛАР АПЕЛЛЯЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛМОҚДА

YouTube каналида эълон қилинган фуқаро Б. Қиятовнинг видеомурожаати юзасидан маълумот

Батафсил 👈

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Олий суднинг Самарқанд вилоятидаги сайёр қабули

Бугун Олий суд раиси ўринбосари И. Муслимов ва Олий суд судьяларининг Самарқанд шаҳри, Самарқанд, Пастдарғом ва Нуробод туманлари аҳолиси учун оммавий сайёр қабули ўтказилди. Унда 98 нафар фуқаро қабул қилинди. Шундан 21 та мурожаат жойида ҳал қилиниб, жазо ўтаетган шахслар жазодан озод қилинди ҳамда маъмурий ишлар бўйича 14 та мурожаат қаноатлантирилди. 27 та мурожаат Олий судда назорат тартибида ўрганиш учун қабул қилиниб, қолган мурожаатлар бўйича тегишли ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Шанхай ҳамкорлик ташкилоти саммитидаги нутқи

Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на саммите Шанхайской организации сотрудничества

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Президент Шавкат Мирзиёев Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этди ва ўз нутқида бир қатор аниқ таклифларни илгари сурди.
Ташкилотга аъзо ва кузатувчи мақомидаги давлатлар делегацияларининг раҳбарлари устувор йўналишларда кўп томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолатини таҳлил қилиб, уларни ривожлантириш истиқболларини муҳокама қилдилар, шунингдек, халқаро ва минтақавий аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан фикр алмашдилар.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в очередном заседании Совета глав государств-членов Шанхайской организации сотрудничества. В своем выступлении лидер нашей страны выдвинул ряд конкретных предложений.
Главы делегаций проанализировали современный уровень и перспективы развития многосторонних отношений по приоритетным направлениям, а также обменялись мнениями по актуальным международным и региональным вопросам.

#Mirziyoyev #sammit #ShHT #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter