Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27K photos
10K videos
18 files
22.5K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#маълумот

ДАВЛАТ БОЖИ ТЎЛИҚ МИҚДОРДА ТЎЛАНМАГАН

Маълум бўлишича, Н. Усмонова А. Пакирдинованинг вакили сифатида Ўзбекистон Республикаси Олий судига назорат тартибида шикоят келтирган. Н. Усмонова ўз шикоятида фуқаролик ишлари бўйича Андижон вилоят суди кассация инстанциясининг 2019 йил 30 майдаги ажрими билан ўзгаришсиз қолдирилган фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро судининг 2018 йил 16 ноябрдаги ҳал қилув қароридан норозилик билдириб, ушбу суд ҳужжатларини бекор қилишни сўраган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/LWYj03Qgx

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

ЖАЛГАСБАЙ АМАНБАЕВНИНГ ИШИГА ОИД

Янгийўл шаҳар маъмурий судининг иш юритувига 2020 йил 6 май куни Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 131-моддаси (транспорт воситаларини маст ҳолда бошқариш) 1-қисми билан маъмурий жавобгарликка тортилаётган Ж. Аманбаевга оид маъмурий иш келиб тушган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/nW9apP5i5

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

АЙЗАТ АЗИЗХОДЖАЕВАНИНГ ИШИГА ОИД

Олмазор туман маъмурий судининг 2020 йил 11 март кунидаги ҳал қилув қарорига кўра, аризачи Г. Дадамирзаеванинг Олмазор туман ҳокимининг 2019 йил 20 декабрь кунидаги “Олмазор туман ҳокимининг 2019 йил 11 сентябрдаги 2995-қ-сонли қарорига ўзгартириш киритиш ҳақида”ги 3580-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисидаги шикояти қаноатлантирилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/RrJTqkC8X

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

САЛОҲИДДИН ЭШОНҚУЛОВНИНГ ИШИГА ОИД

Даъвогар М. Муҳаммадиеванинг жавобгар С. Эшонқуловга нисбатан “Уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини йуқотган деб топиш ва уйдан чиқариш ҳақида”ги фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Сариосиё туманлараро суди томнидан 2019 йил 19 июнь куни сиртдан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.

Батафсил ўқиш 👉https://teletype.in/@oliysud1/qEDHTT3OY

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот


ДИЛШОД ДАЛИЕВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 2 ва 10 июнь кунлари Facebook ижтимоий тармоғида фойдаланувчи Дилшод Далиев томонидан эълон қилинган видеомурожаатлар юзасидан маълумот

Батафсил ўқиш 👉https://sud.uz/dilshod-daliyevning-ishiga-oid/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

ВОЛИДА САЛИМОВАНИНГ МУРОЖААТИГА ОИД

Даъвогар С. Раҳмонова ва З. Раҳмонованинг жавобгар Х. Раҳмонов ва бошқаларга нисбатан “Бойсун туман ҳокимининг 2016 йил 18 ноябрдаги 873-сонли қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида”ги фуқаролик иши фуқаролик ишлари бўйича Бойсун туман суди томнидан 2017 йил 14 февраль кунида сиртдан кўриб чиқилиб, даъвогарнинг даъво талабини қаноатлантириш ҳақида ҳал қилув қарори қабул қилинган.


Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/OZKPr46Id

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

ОЛИЙ СУД МАТБУОТ ХИЗМАТИНИНГ Д. РОЗИҚОВАГА ОИД ЖИНОЯТ ИШИ БЎЙИЧА АХБОРОТИ

2020 йил 11 июнь куни жиноят ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судида судланувчи Дилором Розиқова (1978 йилда Самарқанд шаҳрида туғилган, миллати – ўзбек, Ўзбекистон Республикаси фуқароси, маълумоти – ўрта, муқаддам судланган) га нисбатан жиноят ишини кўриб чиқиш бўйича очиқ суд жараёни ниҳоясига етди ва суд ҳукми эълон қилинди.


Батафсил ўқиш 👉 https://sud.uz/d-roziqovaga-oid/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

OZODLIK RADIOSIнинг FACEBOOK ИЖТИМОИЙ ТАРМОҒИДАГИ САҲИФАСИДА ВА YOUTUBE ТАРМОҒИДАГИ КАНАЛИДА 2020 ЙИЛ 12 ИЮНДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН “СУРУМ ФОЖИАСИ: АДОЛАТ ҚАРОР ТОПАДИМИ?” ВИДЕОЛАВҲАГА ОИД МАЪЛУМОТ

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича Қуйичирчиқ тумани суди раиси Баҳодир Жўраев раислигида кўриб чиқилмоқда. Ҳозирги кунда суд тергови ўтказилиб, судланувчилар, жабрланувчиларнинг қонуний вакилларининг кўрсатмалари тингланди. Суд жараёни давом этмоқда. Кейинги суд мажлиси 19 июнь куни бўлиб ўтади.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/zxBE74le7

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

Ш. ҚУРБОНОВНИНГ ИШИГА ОИД

Даъвогар - Термиз шаҳар Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази фуқаро Ш. Қурбоновнинг манфаатини кўзлаб жавобгар Сурхондарё вилоят Радиотелеузатиш Маркази ДУКга нисбатан “Иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш, иш ҳақларини қайта ҳисоб-китоб қилиш мажбуриятини юклаш ва ўз мутахассислиги бўйича бошқа доимий иш билан таъминлаш мажбуриятини юклаш ҳақида”ги даъво аризаси билан фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро судига мурожаат қилган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/Cjq3CjWgv

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

С. ПИРМАТОВАНИНГ ИШИГА ОИД

Даъвогар Саноатхон Пирматова судга даъво ариза билан мурожаат қилиб, жавобгар Мансур Маликовни оила аъзолари билан ўзига тегишли бўлган Қўқон шаҳар, Жийдали боғ кўчаси 48-уйнинг А-литердаги яшаш уйидан чиқаришни, ўзини ушбу низоли яшаш уйига киритиб қўйишни ҳамда жавобгарлар томонидан ўзбошимчалик билан қурилган бино ва иншоотларни жавобгарлар ҳисобидан буздиришни сўраган.

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/uOAouMLHS

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

Ж. ХОЛМУРАТОВНИНГ ИШИГА ОИД

2020 йил 20 майда Facebook ижтимоий тармоғидаги “Халқ фикри – Мнение народа” гуруҳида ва 2020 йил 12 июнда “Халқ назорати – Народный контроль” гуруҳида фойдаланувчи Jakhongir Kucharovich Kholmuratov томонидан эълон қилинган билдиришлар юзасидан маълумот

Батафсил ўқиш 👉 https://teletype.in/@oliysud1/4dXfjCasu

Каналга уланиш 👉@oliysuduz