Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.5K videos
18 files
23K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#ҳуқуқбузарлик
#ҳуқуқий_онг

Самарқандда қарийб 93 миллион сўм алимент пулини тўламаган ота 15 суткага қамалди

Фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд шаҳар судининг 2012 йил 18 декабрдаги ҳал қилув қарорига асосан, қарздор Ҳ.А. вояга етмаган уч нафар фарзандининг моддий таъминоти учун ундирувчи Г.А.га фарзандлари вояга етгунга қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа қўшимча даромадларининг 1/2 қисми миқдорида моддий таъминот бериши белгиланган. Бироқ қарздор ота 2012 йил декабрь ойидан 2020 йил январь ойига қадар, жами 92 миллион 961 минг 285 сўм миқдоридаги пул маблағини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Батафсил ўқиш учун👉https://daryo.uz/k/2020/02/22/samarqandda-qariyb-93-million-som-aliment-pulini-tolamagan-ota-15-sutkaga-qamaldi/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

Судга бўлаётган энг кўп даъволардан бири ҳақида ҳуқуқларингизни ўргатамиз

Меҳнат шартномаси кўп ҳолларда тарафларнинг келишувига кўра ёки тарафлардан бирининг ташаббуси билан бекор қилинади. Таҳририятимизга келаётган мурожаатлардан хулоса қилсак, асосан иш берувчи томонидан меҳнат шартномаси бекор қилинаётгани тарози палласи тошини кўпроқ босяпти. Айрим ҳолларда аксарият ташкилот, корхона ва муассасалар мутасаддиларининг амалдаги меҳнат қонунчилиги талабларини билмаслиги ёки риоя қилмаслиги оқибатида ходимларнинг меҳнат ҳуқуқларини бузяпти.


Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/86378

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

ҲАР ИШНИНГ ЎЗ СЎРОВИ БОР

Маълумки, ер ресурсларига нисбатан оқилона муносабатда бўлиш, улардан унумли ва самарали фойдаланиш халқимизнинг фаровон яшашини таъминлайдиган асосий манба саналади. Амалдаги қонун ҳужжатлари, хусусан, Ер кодексининг 16-моддасида ер давлат мулки — умуммиллий бойлик эканлиги, ундан оқилона фойдаланиш зарурлиги ва у давлат томонидан муҳофаза этилиши қатъий белгилаб қўйилган. Шунингдек, ер давлат мулки бўлгани боис, у айирбошланмайди, ҳадя этилмайди ва гаровга қўйилмайди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/har-ish/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

“Домла” маъмурий жавобгарликка тортилди, аммо ...

Шаръий никоҳнинг ҳам ўз тартиб-қоидалари бор. Ҳозирги кунда жойларда, айниқса, чекка ҳудудларда одамлар орасида “мулла” ёки “домла” деб танилган кимсалар томонидан ноқонуний никоҳ ўқиляпти.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/domla-mamuriy-zhavobgarlikka-tortildi-ammo--29-02-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

ЗАЛОЛАТ ИНСОННИ ҚАБИҲЛИККА ЕТАКЛАЙДИ

Муҳаббат инсоннинг кўзини кўр қилиб қўяди, дейишади. Шунданми, аксарият ёшлар бир-бирининг қусурларини ҳар доим ҳам илғашавермайди. Заҳро (исм-шарифлар ўз­гартирилган) Санжарга кўнгил қўйганди.
Санжар эса… яхшиси, воқеани ўқиб, бу ҳақда ўзингиз хулоса чиқаринг.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/zalolat/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

Фарзанд қачондан ўз отасига қўл кўтарадиган бўлди?

Яқинда кекса отасига қўпол муносабатда бўлиб, ҳатто унга қўл кўтаришгача борган ноқобил фарзанд ҳақидаги видеолавҳа кенг жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлди. Бу муҳокама охирига етмасдан туриб яна битта шундай ҳолат кузатилди. Шу ўринда ҳақли савол туғилади: бундай кимсалар қаердан пайдо бўляпти? Келажакда бундай шахсларга дуч келмаслигимиз учун қандай йўл тутмоқ керак?

Батафсил ўқиш учун👉https://mahalladosh.uz/post?id=7759#

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

Алимент сабаб яна бир шахс 5 суткага қамалди

БУ ГАЛ ВОҚЕА “ҚАҲРАМОН"И ОТА ЭМАС, БАЛКИ...
Одатда фарзандларининг моддий таъминоти учун алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган “қаҳрамон”лар оталар бўлишига кўп гувоҳ бўлганмиз. Қуйида келтирилаётган суд иши тафсилотидаги вазият эса бу ҳолатнинг акси, яъни алимент тўлашдан бўйин товлаб келаётган шахс она...

Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/86725

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

"Хотиним менга хиёнат қилди" деб у билан боғлиқ видеотасвирни тарқатган эрнинг ўзи жавобгар бўлди. Нега?

“Жаҳл чиққанда ақл кетади”, дейишади. Бироқ ҳар қандай ҳолатга энг тўғри ечим бу — қонуний баҳо. Аммо шунга қарамай, яқинлар ёки бегоналарнинг шахсий ҳаётига оид маълумотларни қонунга хилоф равишда йиғиш ва тарқатиш авж олмоқда...

Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/86729

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#коррупцияга_қарши_кураш
#ҳуқуқий_онг

Коррупциянинг тарихий ўзаклари қаердан келиб чиққанини биласизми?

Инсонни қийин аҳволга туширадиган, руҳан эзадиган ҳолатлар ичида энг оғири адолатсизлик ҳисобланади, дейиш мумкин. Унинг бир илдизи коррупция билан боғлиқ бўлиб, бу шахснинг ўз мансаб ёки хизмат мавқеидан шахсий манфаатларини ёхуд ўзга шахсларнинг манфаатларини кўзлаб моддий наф олиш мақсадида қонунга хилоф равишда фойдаланиши, бундай нафни қонунга хилоф равишда тақдим этишида ифодаланади...

Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/87219

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

Фирибгарлик ва ўғирлик бир мақсадга қаратилган икки жиноят

Мулк ва мулкка бўлган ҳуқуқни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суднинг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу ўринда, мулк ва мулкка бўлган ҳуқуқни жиноий тажовуздан мухофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, мазкур турдаги қилмишлар учун жавобгарлик белгиланган қонун нормаларини такомиллаштириш, мулкни талон-торож қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган миллий қонунларга илғор хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро стандартлар имплементациясини кучайтириш, мазкур турдаги жиноятлар рецидивининг олдини олишнинг профилактик чоралари ва янада самаралироқ механизмини ишлаб чиқиш, бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда...

Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/87237

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг
#ҳуқуқбузарлик

Ниқобсиз юрманг, жавобгарлик бор

Фарғона вилоятида жамоат жойларида ниқобсиз юрган фуқаролар маъмурий жавобгарликка тортилмоқда.
Жумладан, 2020 йил 25 март куни Қувасой шаҳар “Дўстлик“ маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида фуқаро Ш.А. тиббий ниқоб тақмасдан юрганлик ҳолати аниқланган. Қувасой шаҳар ИИБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, фуқаро Ш.А. ҳуқуқбузарлик фактини инкор қилганлиги учун тўпланган материаллар Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 245-моддаси 2-қисми тартибида кўриб чиқиш учун Қувасой шаҳар маъмурий судига юборилган.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/ni-obsiz-yurmang-zhavobgarlik-bor-26-03-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz