Олий суд | Расмий канал
12.7K subscribers
27.6K photos
10.5K videos
18 files
23K links
Ўзбекистон Республикаси Олий судининг расмий канали

_________

Официальный канал Верховного суда Республики Узбекистан
Download Telegram
#жиноят_ва_жазо

“Ўғлингни аэропортга, қизингни почтага ишга жойлаштираман…“

Кўза кунда эмас, кунида синади, – дейди доно халқимиз. Нукус шаҳридан Гулбаҳор Аҳмедова (исм-шарифи ўзгартирилди) мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш, уларни қўллаб-қувватлаш борасидаги имкониятлардан фойдаланишнинг ўрнига фирибгарлик билан шуғулланишни маъқул кўрди.

Батафсил ўқиш учун👉https://uza.uz/oz/society/-lingni-aeroportga-izingni-pochtaga-ishga-zhoylashtiraman--11-03-2020

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#очиқ_мулоқот

МАҲАЛЛА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ

Бухоро вилояти Шофиркон туман “Тезгузар” маҳалла фуқаролар йиғинида аҳоли билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Ғиждувон туманлараро иқтисодий суди судья ва ходимлари иштирок этди.

Батафсил ўқиш учун👉https://teletype.in/@oliysud1/0hDnMfQY

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#ҳуқуқий_онг

Фирибгарлик ва ўғирлик бир мақсадга қаратилган икки жиноят

Мулк ва мулкка бўлган ҳуқуқни жиноий тажовузлардан ҳимоя қилишни таъминлаш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва суднинг асосий вазифаларидан бири бўлиб ҳисобланади. Шу ўринда, мулк ва мулкка бўлган ҳуқуқни жиноий тажовуздан мухофаза қилишнинг ўзига хос хусусиятларини аниқлаш, мазкур турдаги қилмишлар учун жавобгарлик белгиланган қонун нормаларини такомиллаштириш, мулкни талон-торож қилиш учун жавобгарлик назарда тутилган миллий қонунларга илғор хорижий давлатлар тажрибаси ва халқаро стандартлар имплементациясини кучайтириш, мазкур турдаги жиноятлар рецидивининг олдини олишнинг профилактик чоралари ва янада самаралироқ механизмини ишлаб чиқиш, бу борадаги ҳуқуқни қўллаш амалиётини яхшилаш йўналиш ва истиқболларини тадқиқ этиш муҳим аҳамият касб этмоқда...

Батафсил ўқиш учун👉https://darakchi.uz/uz/87237

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_тарихи

Турк султони, рус императори ва Буюк Британия бош вазири билан кўришган қози

Тарихимизда биз билмаган қозилардан яна бири Саид Ёқубхон тўра Саид Низомиддин ўғлидир. Саид Ёқубхон тўра 1823 йилда Тошкентда туғилган, аввал мадрасада мударрис, кейин қози ва қози-ул қуззот (қозиларнинг раҳбари, Олий судья деган маъноларни билдиради) лавозимларида ишлаган, нақиб унвонига эга бўлган. Саид Ёқубхон тўра Қўқон хонлиги ва Ёқуббек Бадавлатнинг “Еттишаҳар” давлати тарихида муҳим ўринга эга шахс ҳисобланади.

Батафсил ўқиш учун👉https://teletype.in/@oliysud1/rXePrEYA

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#сайёр_суд
#жиноят

САЙЁР СУДДА АЛИМЕНТЧИ ОТАЛАР ИШИ КЎРИЛДИ

Суд жараёнида иши кўрилган оталар фарзанди олдидаги бурчларини адо этмасдан, алимент пулларини ўз вақтида тўламаганликлари учун ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазосига тортилган. Бироқ, улар бу жазодан ҳам тўғри хулоса чиқармай, тўланиши лозим бўлган маблағни қасдан тўламай, бўйин товлаб келган.

Батафсил ўқиш учун👉https://teletype.in/@oliysud1/QZrgySYt

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

«Тез ёрдам» машинаси ойнасини синдириб, ҳайдовчига жароҳат етказган шахсга ҳукм ўқилди

Мазкур ҳолатдан жиноят ҳиди уфуриб турган бўлса-да, суриштирув ишларини олиб борган Қува туман ИИБ мутасаддилари томонидан Ю. Олимнинг хатти-ҳаракатлари «маъмурий иш»га айлантирилгани, бироқ туман маъмурий судида (судья А. Жумаев) «дело» синиб, прокуратурага қайтариб юборилгани алоҳида таъкидланганди.

Батафсил ўқиш учун👉https://xabar.uz/huquq/tez-yordam-mashinasi-oynasini-sindirib

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#жиноят_ва_жазо

Жиззахда ЙПХ ходимини машинаси капотида «сайр қилдирган» ҳайдовчига ҳукм ўқилди

Ҳодиса жиноят ишлари бўйича Жиззах шаҳар судида кўриб чиқилди. Унда Ёшлар иттифоқи ва халқ депутатлари маҳаллий кенгаши вакиллари айбланувчига енгил жазо беришни сўради. Ўз навбатида, Б.Маматқулов ҳам қилмишидан пушаймонлигини билдирди.

Батафсил ўқиш учун👉https://kun.uz/news/2020/03/11/jizzaxda-ypx-xodimini-mashinasi-kapotida-sayr-qildirgan-haydovchiga-hukm-oqildi

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

СИТОРА ХУРСАНОВАНИНГ ВИДЕОМУРОЖААТИГА ОИД

Аниқланишича, аризачи Ж. Хурсанов маъмурий судга шикоят аризаси билан мурожаат қилиб, Сариосиё туман ҳокимининг 2019 йил 31 майдаги 2907-сонли ва 2019 йил 26 августдаги 5458-сонли қарорларини ҳақиқий эмас деб топишни сўраган.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/hursanova-mur/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#янгиликлар

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ СУДИ РАИСИ РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ТЕРГОВ ҚЎМИТАСИ РАИСИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси К. Комилов Россия Федерацияси Тергов қўмитаси раиси А. Бастрыкин бошчилигидаги делегация билан учрашди. Учрашув давомида меҳмонларга мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, бу борадаги қонунчилик асосларини мустаҳкамлаш, суд тизими тузилмасини тубдан такомиллаштириш ва фаолияти самарадорлигини ошириш, судлар фаолиятида шаффофлик ва очиқликни таъминлаш борасида олиб борилаётган чора-тадбирлар хусусида батафсил маълумот берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/ross/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#новости

ПРЕДСЕДАТЕЛЬ ВЕРХОВНОГО СУДА РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН ВСТРЕТИЛСЯ С ПРЕДСЕДАТЕЛЕМ СЛЕДСТВЕННОГО КОМИТЕТА РОССИЙСКОЙ ФЕДЕРАЦИИ

Председатель Верховного суда Республики Узбекистан К. Камилов встретился с делегацией, возглавляемой председателем Следственного комитета Российской Федерации А. Бастрыкиным. В ходе встречи, гостям была представлена подробная информация об основных направлениях и значении судебно-правовых реформ, проводимых в Узбекистане, принятых в нашей стране мерах по укреплению законодательной базы судебно-правовой сферы, коренному совершенствованию структуры и повышению эффективности деятельности судебной системы, обеспечению прозрачности и открытости деятельности судов.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/ru/vstret/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#маълумот

ИШ СУДНИНГ КАССАЦИЯ ИНСТАНЦИЯСИДА КЎРИЛАДИ

Даъвогар Сурхондарё вилоят Адлия бошқармасининг И. Расулов ва Б. Чоршанбиевларни манфаатларини кўзлаб жавобгарлар “Трансгазинжиниринг” унитар корхонаси, “Ўзтрансгаз” АК ва Термиз шаҳар хокимлигига нисбатан “Етказилган моддий зарани ундириш ва ер ажратиб бериш мажбуриятини юклаш ҳақида”ги даъво аризаси бўйича юритилган фуқаролик иши дастлаб 2011 йилнинг 7 декабрь кунида фуқаролик ишлари бўйича Термиз туманлараро суди томонидан мазмунан кўрилиб, даъвогарларнинг даъво талаблари қаноатлантирилган.

Батафсил ўқиш учун👉https://sud.uz/kass-inst/

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#суд_қарори

“ДНК” текшируви билан никоҳсиз туғилган боланинг отаси кимлиги аниқланди

Суд жараёнида тарафлар бола туғилгунга қадар ҳеч нарсани билмаслигини, даъвогар Э.Каримова коллеж ўқувчиси эканлигини, ҳомиладорлигини ўзи ҳам сезмаганлигини, кунларнинг бирида оилада ҳушини йўқотгани учун шошилинч тез тиббий ёрдам бўлими ходимлари келиб тиббий ёрдам кўрсатганлиги ва унинг ҳомиладорлиги, тўлғоқ вақти етиб келганлигини маълум қилиб, зудлик билан туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимига жойлаштирилганлигини ва ўғил фарзанд туғилганлигини маълум қилинган.

Батафсил ўқиш учун👉https://zarnews.uz/28g

Каналга уланиш 👉@oliysuduz
#очиқ_мулоқот

“ФОРИШ-ТОҒ-ПОЛИГОНИ”ДАГИ УЧРАШУВ

Давра суҳбати жараёнида – дастлаб оила қонунчилиги, тўйлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар ўтказилишини тартибга солиш тўғрисидаги низомнинг мазмун-моҳияти, вояга етмаганлар таъминоти ҳамда алимент, шунингдек, ипотека тўловларини ундириш билан боғлиқ низоларни кўришнинг ўзига хос хусусиятлари юзасидан тушунтириш берилди.

Батафсил ўқиш учун👉https://teletype.in/@oliysud1/0Zm28JMY

Каналга уланиш 👉@oliysuduz