Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
24.1K photos
3.47K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Вақф #Мутфий_ҳазрат #Хайрия #Хатми_Қуръон #Қурбонлик

“Вақф” фонди хайриялари: Самарқанд вилоятида

Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Оқдарё туманида жойлашган “Махдуми Аъзам” қадамжосини зиёрат қилдилар. Қуръони карим оятлари тиловатидан сўнг, “Саҳиҳи Бухорий” китоби хатм қилинди ва хайрли дуолар қилинди.

👉 https://oliymahad.uz/20619

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Вақф #Хайрия #Хатми_Қуръон #Қурбонлик #Видеолар

Хайрия тадбирларига Тошкент ислом институти жамоаси ҳам кўмакчи бўлиб, ўқитувчи ва талабалар томонидан кунлик Хатми Қуръонлар ўқилмоқда.

Бугун, Вақф фондининг Тошкент шаҳар вакиллиги томонидан ташкил этилган маросимларда ТИИ ректори У.Ғафуров ҳам иштирок этди.

Хоҳ махфий бўлсин, хоҳ ошкора бўлсин, хайру саховат Аллоҳ ғазабини кетказиб, У зотнинг одамларга раҳм қилиб, балоларни кетказишига сабаб бўлади:
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Албатта, садақа Роббнинг ғазабини ўчиради ва ёмон ўлимни даф қилади».

Аллоҳ бандаларининг қурбонлик ва эҳсонига муҳтож эмас, аммо У Зот яхшиликка буюради, хайрни севади, бандаларини поклашни хоҳлайди: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар... (Ҳаж, 37).

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтганларидек, “Мусулмонлар уйларининг энг яхшиси ундаги етимга яхшилик қиланадиган уй” экан, етимлар қалби шод этилса, яхшилар сафи кенгайиб, юртга барака ёғилади.

👉@oliymahad
#Вақф #Видеолар #Дуо #Мутфий_ҳазрат #Хатми_Қуръон #Қурбонлик

Онлайн: хатми Қуръон ва дуо

Вақф фонди томонидан ўтказилган қурбонлик ва хайрия маросимларида қилинган 12 000 та Қуръони карим хатми дуоси қилинмоқда. Қуйидаги ҳавола орқали томоша қилинг.

👉 https://oliymahad.uz/20717

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw

Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Вақф #Қурбонлик #Хатми_Қуръон

✔️Вақф фондини ташкил этишдан асосий мақсад;

✔️25-30 декабрь кунлари Вақф фонди томонидан амалга оширилган қурбонлик ва хайрия тадбирлари;

✔️15 000 мингта Қуръони каримнинг хатмлари;

✔️"Саҳиҳи Бухорий" ва "Шамоили Муҳаммад" китобларининг хатмлари;

✔️Вақфнинг бошқа фондлардан фарқи -

мазкур масалалар юзасидан

Яҳё Абдураҳмонов - «Вақф» ҳайрия жамоат фонди раҳбари маълумот берди.

Манба: Студия 24

🔗Аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw
#Янги_нашр #Қурбонлик

Қурбон ҳайити яқинлашмоқда, байрам сабаб кўпчилик жонлиқ сўяди, шундай экан қурбонлик ибодатини қоидага мувофиқ амалга оширишга ёрдам берувчи китоб нашрдан чиқди

Китоб муаллифлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво бўлими ходимлари, Тошкент ислом институти ўқитувчиларидир

Етказиб бериш: +998903462146

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Қурбонлик_2021 #Вақф

Қурбонлик шартлари ва одоблари

Қурбонлик гўштларини ҳақдорларга етказишда Вақф фонди сизга кўмакчи бўлади!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Мақолалар #Қурбон_хайити #Қурбонлик

Вақф фонди Қурбон ҳайитида 10 тонна гўшт эҳсон қилади

Қурбон ҳайити мусулмонлар учун энг улуғ икки байрамдан бири ҳисобланади. Бу кунда мусулмонлар ўзаро меҳр-оқибат ила бир-бирларига эҳсонлар қилишади ва яхшиликлар улашади. – Вақф ХЖФ Матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/23976

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик

▪️ Қурбонлик ҳақида

▫️ Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/23935

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб

▪️Қурбонлик қилиш кимларга вожиб?

▫️Савол:
Ҳурматли устозлар, кимлар қурбонлик қилиши лозим? Умуман қурбонлик қилишга тегишли аҳкомлар ҳақида батафсил маълумот берсангиз.

▫️Жавоб:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қурбонлик қилиш – Ислом шиорларидан биридир. Аллоҳ таоло қурбон ҳайити кунида бизларни ҳайит намозини ўқишга, қурби етган кишиларни эса қурбонлик қилишга буюрган. Қуръони каримда бу ҳақда шундай баён қилинган:

فَصَلِّ لِرَبِّكَ وَانْحَرْ (سورة الكوثر/2)

яъни: “Бас, Раббингиз учун намоз ўқинг ва (туя) сўйиб қурбонлик қилинг!” (Кавсар сураси, 2-оят).
Фуқаҳоларимиз қурбонликнинг маъносини таърифлаб: “Қурбонлик бу – муайян ҳайвонни махсус вақтда сўйишдир”, – деганлар. Қурбонлик иккинчи ҳижрий санада жорий бўлган. Ҳанафий мазҳаби бўйича қурбонлик қилиш вожибдир. У – ҳур, балоғат ёшига етган, оқил, муқим, яъни сафарда бўлмаган ва закот нисобига эга бўлган мусулмон шахсга вожиб бўлади. Қурбонлик қилишнинг вақти ҳайит куни тонг отиши билан киради ва учинчи ҳайит куни қуёш ботиши билан чиқади. Қурбонлик қилишни ҳайит намози ўқиб бўлингандан кейин бошланади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

عَنْ الْبَرَاءِ بْنِ عَازِبٍ قَالَ قَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: "اِنَّ اَوَّلَ مَا نَبْدَاُ بِهِ فىِ يَوْمِنَا هَذا اَنْ نُصَلِّىَ ثُمَّ نَرْجِعَ فَنَنْحَرَ فَمَنْ فَعَلَ فَقَدْ اَصَابَ سُنَّتَنَا وَمَنْ ذَبَحَ قَبْلَ الصَّلاَةِ فَاِنَّمَا هُوَ لَحْمٌ قَدَّمَهُ لِاَهْلِهِ لَيْسَ مِنَ النُّسُكِ فىِ شَيْءٍ"
(رواه الإمام البخارى).

яъни: “Дарҳақиқат, бугунги кунда аввал бошлайдиган ишимиз ийдул азҳо (қурбон ҳайити) намозини ўқиш, сўнгра (уйларимизга) қайтиб қурбонлик қилишдир. Ким шундай қилса, демак у суннатимизга мувофиқ иш қилибди. Кимдаким ҳайит намозидан олдин сўйса, у қурбонлик эмас, балки ўз аҳли учун тақдим қилган гўштдир” (Имом Бухорий ривояти).

Қурбонлик қилинадиган ҳайвонлар мол, туя, қўй ва эчкилардан иборатдир. Бу ҳайвонларнинг эркаги ҳам, урғочиси ҳам, бичилгани ҳам қурбонлик қилинса, бўлаверади. Булардан бошқа ҳайвонларни қурбонлик қилиб бўлмайди.

Мол билан туяни 7 кишигача шерик бўлиб сўйиш мумкин. Бунда шерикларнинг ҳаммаси мусулмон ва қурбонликни ният қилган бўлиши шарт. Аммо улардан бирортаси шунчаки гўшт учун қўшилган бўлса, қолган барча шерикларнинг қурбонлиги ўтмайди. Сўйилган ҳайвоннинг гўшти шериклар ўртасида тарозуда ўлчаб тенг тақсимланишига ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Қурбонлик қилишдан мақсад – банданинг Аллоҳ таоло амрига бўйсуниши ва тақвосини намоён этишдир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади:

لَنْ يَنَالَ اللَّهَ لُحُومُهَا وَلَا دِمَاؤُهَا وَلَكِنْ يَنَالُهُ التَّقْوَى مِنْكُمْ كَذَلِكَ سَخَّرَهَا لَكُمْ لِتُكَبِّرُوا اللَّهَ عَلَى مَا هَدَاكُمْ وَبَشِّرِ الْمُحْسِنِينَ (سورة الحج/37).

яъни: “Аллоҳга (қурбонлик) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етиб бормас. Лекин у Зотга сизлардан тақво етар. Аллоҳ сизларни ҳидоят қилгани сабабли - У зотни улуғлашларингиз учун - уларни сизларга бўйсундириб қўйди. Эзгу иш қилувчиларга хушхабар беринг!” (Ҳаж сураси, 37-оят).
Демак, қурбонлик қилувчи шахс нияти тўғри бўлиши, амалини холис Аллоҳ таоло учун қилган бўлиши лозимдир. Қолаверса, бу амални бажаришда Аллоҳ таолонинг буюклиги ва динининг улуғлиги зоҳир бўлади. Валлоҳу аълам.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб

▪️Савол: Қандай ҳайвонларни
қурбонликка сўйса бўлади?

▫️Жавоб: Қўй, эчки, мол, туя каби ҳайвонларни эркаги ҳам, урғочиси ҳам сўйилиши мумкин. Улардан туя 5 ёшли, сигир 2 ёшли, қўй ва эчки 1 ёшга тўлган бўлиши керак. Бироқ 6 ойлик қўй 1 ёшга кирган қўйга ўхшаган семиз бўлса, жоиздир. Бундай ҳайвонларни киши ўзининг имкониятига қараб сўйиши мумкин. Лекин бу ҳайвонлардан бошқа — товуқ, ўрдак, курка кабиларни қурбонлик ниятида сўйиш ҳаромга яқин макруҳ амалдир.

▫️Бир киши хоҳласа битта қўй ёки битта эчки ёки битта мол ёки битта туя сўйиши мумкин. Туя билан молни бир кишидан то етти кишигача шерик бўлиб сўйишлари мумкин. Биргаликда қурбонлик қилувчилар, ҳайвонни бирга сотиб оладилар ёки ораларидан бир кишига хайвонни сотиб олиш учун ваколат берадилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб

▪️Қурбонликнинг вақти

▫️Савoл:

▫️Баъзи кишилар қурбонлик қилишнинг вақти фақат Қурбон ҳайити куни дейишмоқда, шу гап тўғрими?

▫️Жавоб:

▫️Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Қурбонлик куни фақат бир кун”, - деган гап нотўғри. Қурбонликнинг аввалги вақти Қурбон ҳайити куни тонг отгандан бошланади ва яна икки кун давом этади. Охирги кун қуёш ботишигача жонлиқ сўйиш мумкин. Бу ҳақда мўътабар манбаларимиздан бири “Мухтасарул виқоя” китобида шундай дейилади:
وَأَوَّلُ وَقْتِهَا بَعْدَ صَلاَةِ العَيدِ إِنْ ذُبِحَ في مِصْرٍ وَبَعْدَ طُلُوعِ فَجْرِ يَوْمِ النَّحْرِ إنْ ذُبِحَ فِي غَيْرِهِ وَآخِرُهُ قُبَيْلَ غُرُوبِ اليَوْمِ الثَّالِثِ
яъни: “Қурбонликнинг аввалги вақти, агар шаҳар жойда жонлиқ сўйилса – ҳайит намози ўқилгандан кейин. Агар ундан бошқа (жума ўқилмайдиган қишлоқ) жойларда сўйилса, ҳайит куни тонг отгандан бошланади. Охирги вақти эса (ҳайитнинг) учинчи куни қуёш ботишидан озгина аввал тугайди”.

▫️Мана шу матннинг шарҳида Мулло Али Қори шундай дейдилар:
من أيام النحر لِمَا روى مالك في «الموطّأ» عن نافع، عن ابن عمر أنه كان يقول: الأضحى يومان بعد يوم الأضحى. وقال مالك: بلغني أن عليّ بن أبي طالب كان يقول مِثْل ذلك.
яъни: “(Қурбонлик сўйиш) ҳайит кунларининг учинчисигача давом этади. Зеро, Имом Молик “Муватто” китобида Нофедан ривоят қилишича, Ибн Умар розияллоҳу анҳу: “Қурбонлик – Қурбон ҳайитидан кейин икки кундир”, дер эдилар. Имом Молик: “Али розияллоҳу анҳунинг ҳам шундай деганлари менга етиб келган”, деганлар”. (“Фатҳу бабил иноя”).
Мазҳабимизнинг яна бир эътиборли манбаси “Фатавои ҳиндия” китобида бу мавзуда шундай дейилади:

وَقْتُ الْأُضْحِيَّةِ ثَلَاثَةُ أَيَّامٍ الْعَاشِرُ وَالْحَادِيَ عَشَرَ وَالثَّانِيَ عَشَرَ ، أَوَّلُهَا أَفْضَلُهَا وَآخِرُهَا أَدْوَنُهَا ، وَيَجُوزُ فِي نَهَارِهَا وَلَيْلِهَا بَعْدَ طُلُوعِ الْفَجْرِ مِنْ يَوْمِ النَّحْرِ إلَى غُرُوبِ الشَّمْسِ مِنْ الْيَوْمِ الثَّانِي عَشَرَ ، إلَّا أَنَّهُ يُكْرَهُ الذَّبْحُ فِي اللَّيْلِ

▫️яъни: “Қурбонликнинг вақти – уч кундир. Улар - (Зулҳижжанинг) ўнинчи, ўн биринчи ва ўн иккинчи кунлари. Аввали(да қурбонлик қилиш) охиридан кўра афзалдир. Наҳр (яъни, қурбон ҳайити) куни тонг отгандан Зулҳижжанинг ўн иккинчи куни қуёш ботгунича кундузию кечасида сўйиши жоиз. Лекин тунда сўйиш макруҳ” (“Фатвои ҳиндия”).

▫️Қурбонлик кунларидаги тунлардан мақсад, Қурбон ҳайити кунидан кейинги икки тундир. Ушбу тунларда сўйишнинг ҳукми ҳақида “Мажмаъул анҳур” китобида шундай дейилади:

وَكُرِهَ الذَّبْحُ لَيْلًا وَإِنْ جَازَ لِاحْتِمَالِ الْغَلَطِ فِي ظُلْمَةِ اللَّيْلِ

▫️яъни: “Тунда сўйиш жоиз бўлсада, қоронғуда хато қилиш (яъни, бировнинг қурбонлигини сўйиш) эҳтимоли бўлгани учун макруҳдир”.

▫️Демак, ҳайвон сўйиладиган жой ёруғ бўлиб, адашиш эҳтимоли бўлмаса, тунда сўйишнинг ҳам кароҳияти йўқолади. Бинобарин, кундуз куни қурбонлик қилиш яхшироқ.

▫️Хулоса қилиб айтганда, қурбонлик қилиш ҳайит куни ва яна ундан кейинги икки кун давом этади. Бошқача айтсак, уч кун ва улар орасидаги икки тунда қурбонлик қилинади. Ҳайитнинг учинчи куни ҳам қуёш ботгунича сўйиш мумкин. Валлоҳу аълам.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик

▪️ Қурбонлик ҳақида

▫️ Қурбонлик луғатда “яқинлашмоқ”, “яқин бўлмоқ” маъноларини билдириб, истилоҳда бу сўз Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш мақсадида жонлиқ сўйишни англатади. Севикли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қурбон ҳайити куни эрта билан ўзлари қурбонлик қилардилар ва бошқаларни ҳам курбонлик қилишга тарғиб этардилар…

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/23935

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қурбон_ҳайити #Қурбонлик #Савол_жавоб

▪️ Қурбонлик гўштини кимлар ейди?

▫️ Савол: Қурбонлик қилишни назр қилган одам сўйган қурбонлигининг гўштидан емаслиги тўғрисида эшитгандим, шу масалага аниқлик киритиб берсангиз. Жавоб: Қурбонлик гўштини барча инсонлар тановул қилиши мумкин…- Ҳабибуллоҳ Абдулғаффор

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/16490

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Youtube #shorts #қурбонлик

▪️Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам барча умматларининг номларидан қурбонлик қилганмилар?

▫️Яҳё домла Раззақов, Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси

Бизни ютубда ҳам кузатиб боринг!🔻

👉 Youtube Shorts 👈

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram