Олий Маъҳад | Расмий
14.3K subscribers
26.2K photos
3.91K videos
22 files
17K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Янги_нашр

▪️Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс марказига Ижтимоий фанлар кафедраси мудири, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Обид Тангировнинг 2022 йилда «Renessans press» нашриётида нашр этилган “XIX аср охири ХХ аср бошларида Тошкент ”эски шаҳар” қисми маъмурий бошқаруви ва ижтимоий ҳолати” китоби ҳадя қилинди.

▫️Масъул муҳаррирлар: Тарих фанлари доктори, профессор Н.Маҳкамова, Тарих фанлари номзоди У. Абдурасулов.

▫️Тақризчилар: Тарих фанлари доктори, профессoр Д.Зияева, Тарих фанлари доктори У.Султонов, Тарих фанлари номзоди О.Пуговкина.

▫️Монографияда XIX аср охири — ХХ аср бошларида Тошкент “эски шаҳар” ҳудудида маъмурий бошқарув механизмлари, ижтимоий-ҳуқуқий ва маданий ҳаётидаги ўзгаришлар, маҳаллий аҳолининг ижтимоий-хўжалик ҳаёти, диний муассасалар фаолияти, аҳолининг маъмуриятга арз-шикоятлари асосида ижтимоий тарихий жараёнлар архив ҳужжатларига таяниб акс эттириб берилган.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍13🔥1👏1
#Тақдимот #Янги_нашр

▪️ Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази, Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда "Ҳилол нашр" матбаа нашриёти ҳамкорлигида Имом Бухорий қаламига мансуб "Саҳиҳи Бухорий" асарининг ўзбек тилидаги шарҳи китоби тақдимоти ўтказилмоқда.

▫️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида бўлиб ўтаётган тақдимотда диний-маърифий соҳа вакиллари, уламолар, хорижлик ва маҳаллий тадқиқотчилар билан бирга Тошкент ислом институти ўқитувчилар ва талабалари онлайн ва офлайн тарзда иштирок этмоқда.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍7👏5🔥1
#Янги_нашр

▪️Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири, тарих фанлари доктори (PhD) Обид Тангиров томонидан “Битирув диплом ишини ёзиш ва ҳимоя қилиш бўйича услубий кўрсатма” нашр этилди.

▫️Услубий кўрсатма профессор-ўқитувчилар, илмий раҳбарлар, битирувчи талабалар учун мўлжалланган бўлиб, унда битирув диплом ишларни тайёрлаш ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар ёритилган.

▫️Услубий кўрсатмани тузишда Ўзбекистон Республикасининг “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг тегишли буйруқ ҳамда Низомларидан фойдаланилди.

▫️Масъул муҳаррир: У. Ғафуров — Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг Ёшлар ишлари бўйича ўринбосари

▫️Тақризчилар:
Ш. Шаджалилов — Тошкент ислом институти Ўқув-услубий бўлим бошлиғи
И. Бекмирзаев — Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, тарих фанлари доктори.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
👍9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
📚 #ЯНГИ_НАШР
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг "ФИТНА – КЎЗ ИЛҒАМАС ХАТАР" номли китоблари чоп этилди.

📝 Асарда фитнанинг моҳияти, келтириб чиқарувчи омиллар, унинг офатлари ва олдини олиш йўллари ҳар бир китобхонга тушунарли шаклда ёзилган.

🔹Мазкур рисола ўзи мўъжазгина бўлишига қарамай, фитналарга оид жуда кўп, хилма-хил мавзуларни қамраб олгани, ўзбек тилида ҳали ёритилмаган ноёб маълумотлар ифода қилингани билан янада аҳамиятлидир.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal !

🌐 Oliymahad.uz
👍11
#Янги_нашр

▪️ Ўқинг ва қалбингизни уйғотинг!

▫️ Тошкент ислом институти ходимлари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умар томонидан Нўъмон  Алихоннинг “Қалбингни уйғот” номли китоби нашрдан чиқарилди.
Китоб муаллиф Нўъмон  Алихоннинг рухсати билан илк бор ўзбек тилига таржима қилинди.
Нўъмон  Алихон ўзининг замонавий услубдаги маърузалари билан халқимизга яхши таниш. Унинг “Қалбингни уйғот” номи билан ўзбек тилига таржима қилинган китобида Қуръон оятларидан баъзи замонавий масалаларга оид қимматли сабоқлар келтирилган.
Китобхон асарни ўқиш мобайнида, ҳам айтилаётган мавзуга, ҳам Қуръони каримнинг ажойиб услубига ошно бўлади...- ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/40272

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
👍11👏3
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси Баҳодиржон Баҳромжон ўғли Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг "Солиҳлар ҳаётидан сара нақл ва хабарлар" асарини араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, шарҳи билан нашрдан чиқарди.

🔄 Таржима ва шарҳлар муаллифи: Баҳодиржон Баҳрамжон ўғли, Тошкент ислом институти Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

📃 Илмий муҳаррир: Раҳматуллоҳ Махсумхонов, Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси ўқитувчиси

📃 Масъул муҳаррир: Ғиёсиддин Ҳабибуллоҳ

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍25🏆4🔥2🎉2
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Абдулқодир Абдур Раҳим Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг "Тасаввуф вас-сулук" асарини ўзбек тилига таржима қилиб, изоҳи билан "Тасаввуф ва нафс тарбияси" деб номлаб нашрдан чиқарди.

🔄 Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандийнинг “Тасаввуф вас-сулук” асари илк бор ўзбек тилига таржима қилинди. Китобнинг аслига ишора килиши учун таржимага “Тасаввуф ва нафс тарбияси” номи берилди.

▫️Асарда тасаввуф илми бўйича ёзилган кўплаб мўътабар китобларнинг хулосалари жамланган, шунингдек, муаллиф Шайх Зулфиқор Аҳмад Нақшбандий ҳафизаҳуллоҳнинг таржимаи ҳоли, илмий терминларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари ва ўқувчи янада яхшироқ тушуниши учун баъзи қўшимча маълумотлар ҳам илова қилинган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
👍31🎉7🔥5
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси катта ўқитувчиси Исломхон Мусохон ўғли Қосим Ошурнинг "Қуръоний жавҳарлар - минг саволга минг жавоб" асарини араб тилидан ўзбек тилига таржима қилиб, нашрдан чиқарди.

🔄 Қуръони каримга оид илмларни ўрганиш ва тафсир китобларини мутолаа қилишда жуда кўп фойда ва ажойиботлар бор. Ана шу топилмалар ўқувчилар учун қизиқарли бўладиган бир услубда жамланиб, мавзулар бўйича бобларга ажратилиб, нашр қилинди.

▫️Китобни нашр қилишдан асосий мақсад Қуръоний маданият ва маърифатни халқлар орасида ёйишдир. Англаш осон бўлиши учун китоб савол-жавоб тарзида баён қилинган, имкон борича саҳиҳ ҳадислар танланган.

▫️Масъул муҳаррир: Муҳаммадолим Муҳаммадсидиқов – ТИИ ректори, профессор;

▫️Тақризчилар: Жаҳонгир Неъматов – ТИИ “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири; Фарҳод Жўраев – ТИИ “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири;

▫️Таҳрир ҳайъати: ТИИ ўқитувчилари – Фазлиддин Сувонов, Зафар Маҳмудов, Элёр Аҳмадқулов, Шоҳмирзо Ибрагимов.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍28🔥3🤩1
#Янги_нашр

🖨 Тошкент ислом институти Илмий ишлар ва фан бўйича проректор, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) Соатмурод Примов томонидан "Мотуридийлик таълимотига оид 101 савол-жавоб" номли рисола нашрдан чиқарилди.

🔄 Мазкур рисола Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан 2021-2024 йилларга мўлжалланган Инновацион ривожланиш вазирлигининг илмий-тадқиқот ишларига буюртмаси асосида ажратган "Шарҳи Ақоиди Насафия" асарининг академик илмий-изоҳли таржимаси ҳамда унинг андроид ва мулътимедиа дастурларини яратиш" мавзусидаги мақсадли илмий-амалий лойиҳа доирасида нашрга тайёрланган.

▫️Таҳрир ҳайъати: Аминов Ҳамидулла, Шарқшунослик институти катта илмий ходими, тарих фанлари номзоди, доцент;

▫️
Пардаев Абдулқодир, ТИИ катта ўқитувчиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);

▫️Палванов Ўктам, Ўзбекистон халқаро ислом академияси катта ўқитувчиси, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);

▫️Собиров Ўткир, ЎМИ бош мутахассиси, ЎзХИА тадқиқотчиси.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍13👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Янги_нашр #2023_сарҳисоби

▪️2023 йилда Тошкент ислом институти устозлари томонидан нашр этилган китоблар

👉 Китоблар аннотацияси 👈
👉 Китоблар тақдимоти 👈

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
🔥7👍4
#Янги_нашр

▪️Мабдаул қироат

▫️Тошкент ислом институти Тиллар кафдераси катта ўқитувчиси Ибодуллоҳ Аҳроров томонидан Сунъатуллоҳ Бекпўлатнинг "Мабдаул қироат" китоби нашрдан чиқарилди.

▫️
Ушбу китоб араб тилини ўрганувчилар учун муҳим қўлланма бўлиб, бизнинг юртларда юз йиллардан бери ўқитилиб келинаётган машҳур татар олими Сунъатуллоҳ Бекпўлатнинг уч қисмдан иборат “Мабдаул қироат”нинг биринчисидир.

▫️Қўлланманинг бошқа нашрлардан фарқли жиҳати асл нусҳа асосида тайёрланди. Баъзи ўринларда жузъий ўзгаришлар ҳам киритилди.

▫️Араб тилини ўрганувчилар араб тили луғатлари, гапларнинг таржимаси, таркиб - грамматик таҳлил учун мазкур китобдан унимли фойдаланишлари мумкин.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍25🎉3🔥1
#Янги_нашр

🌙 Рамазонга туҳфа

🖨 Тошкент ислом институти мустақил тадқиқотчиси Аҳмадхон қори Рашидовнинг "Қуръон илмлари - савол-жавоблар" китоби нашрдан чиқди.

🔄 Китоб Қуръон илмлари борасида қисқа савол-жавоблардан иборат. Маълумотлар кетма-кетлиги Қуръони карим, ҳадиси шариф ва уламоларнинг рисолаларига асосланган. Қуръон ёд олишда унга қўшимча восита бўладиган илмларни ўрганиш ҳам фойдалидир. Шу эътибордан ушбу рисола илм аҳлига тортиқ қилинмоқда.

▫️Ўқувчи маъно-мазмунни яхши англаши учун ундаги савол-жавоблар содда тузилган. Китоб Қуръоний илмларни такрорлаб боришда муҳим қўлланма вазифасини ўтайди.

▫️Масъул муҳаррир: Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов;

▫️Сўзбоши муаллифи: ЎМИ Қуръони карим ва тажвидни ўргатиш бўлими мудири Шайх Алижон қори Файзуллоҳ Махдум ўғли;

▫️Таҳрир ҳайъати: ТИИ “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов; “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍36🎉4
#Янги_нашр

«Сарф қандай илм?» китоби нашр қилинди

Тошкент ислом институти Ақоид ва фиқҳий фанлар кафедраси доценти, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори, (PhD) Абдулқодир Абдурраҳим томонидан нашрга тайёрланган «Сарф қандай илм?» китоби сотувга чиқди.

Ушбу китобда:
🟠 Сарф илмининг моҳияти, манфаати, тарихи ва арабча сўзларнинг турлари мисоллар билан ёритилган;
🟠 Арабча сўзларга мезон ишлаб чиқиш сабаблари ҳамда уларнинг мезонга қандай солиниши баён қилинган;
🟠 Сарф илмида ишлатиладиган атамаларнинг луғавий ва истилоҳий маънолари берилган;
🟠 Феълларнинг 22 бобда тусланиши ва уларга тегишли муҳим қоидалар ихчам тарзда тақдим этилган.

👉 Нархи: 42 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Бот орқали буюртма бериш

🌐 Сайтдан буюртма бериш

📍 Манзиллар

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

🖇 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍32🎉4🔥2
#Янги_нашр

🎉 Сарф илмини ўрганувчилар учун янги, осон қўлланма

Машҳур олим Дўстмуҳаммад Насриддин Бодарий ҳазратларининг «Мукаммал сарф дарслиги» номли китобларини билмаган ўрганувчилар кам бўлса керак. Сўнгги бир неча ўн йиллар давомида жуда кўп талабалар шу дарслик орқали сарф фанини ўрганди ва ўрганиб келяпти.

☝️ Қўлингиздаги китоб муаллифига ҳам устоз Дўстмуҳаммад Бодарий ҳазратларининг бевосита ўзларидан "Кўколдош" ўрта махсус Ислом билим юртидаги талабалик даврида дарс тинглаш насиб қилган.

📚 Мазкур асар «Мукаммал сарф дарслиги» китобидан андоза олинган ҳолда, китобдаги матнлар бугунги кундаги талабаларининг эҳтиёжидан келиб чиқиб мослаб, тўлдириб, кўпроқ жадваллар билан ўқувчига янада тушунарли бўлишига ҳаракат қилинди.

Китоб муаллифи: Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси ўқитувчиси Камолиддин Зиёдуллоҳ

👉 Нархи: 96 000 сўм

☎️ +998712175999

📥 Буюртма учун

🌐 Сайтдан буюртма бериш

📍 Манзиллар

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍13🔥2
#Янги_нашр #Конференция_тўплами

▪️Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман тезислари тўплами нашрдан чиқди.

▫️Мазкур тўпламдан:

•Қуръон илмлари ва тафсирга оид замонавий илмий тадқиқотлардаги ёндашувлар;
•Қуръони карим турли адашган тоифа ва оқимларга раддия;
•Замонавий оқимларнинг ботил иддаоларига аҳли сунна вал жамоа уламоларининг ҳадисларга асосланган илмий раддиялари;
•Ҳадисларни аҳли сунна вал жамоа нуқтаи назаридан талқин қилишнинг аҳамияти;
•Ҳадис турлари ва уларнинг даражалари каби
йўналишлардаги мақолалар ўрин эгаллаган.

▫️Масъул муҳаррир: Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор

▫️Тақризчилар:
Соатмурод Примов – ТИИ проректори, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Жамолиддин Каримов – Имом Мотуридий халқаро илмий-тадқиқот маркази директори, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)

👉 t.iss.one/oliymahad
👍14🎉4
#Янги_нашр #Илмий_тўплам

▪️Тошкент ислом институти ёш олимларининг мақолалар тўплами нашрдан чиқди

▫️“Диний-маърифий соҳа ривожи ёш исломшунос тадқиқотчилар нигоҳида” мавзусида Тошкент ислом институти ёш олимлари ва тадқиқотчиларининг Рeспублика илмий тўплами чоп этилди.

▫️Тўпламдан “Ўзбекистонда диний-маърифий соҳа ривожи: муаммо ва ечим”, “Ўзбекистоннинг илмий-маърифий ривожида алломалар меросининг ўрни ва аҳамияти” ҳамда “Бугунги жараёнлар: барқарорлик ва хавфсизлик” шўъбалар доирасидаги тезислар ўрин эгаллаган.

▫️Масъул муҳаррир: Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов – Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, профессор

▫️Илмий муҳаррир: Соатмурод Примов – ТИИ проректори, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);

▫️Таҳрир ҳайъати:

Маъмуржон Эркаев – “Қўкалдош” ўрта махсус ислом таълим муассасаси мудири;
Озод Алимов – филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Аъзамхон Абдураҳмонов – ТИИ масъул ходими;
Сирожиддин Шодмонов – ТИИ бўлим муҳандиси.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍14🎉2🏆1
#Янги_нашр

🎉 «Миллионер саҳобалар» китоби
нашрдан чиқди

📚 Тошкент ислом институти ўқитувчилари Комил Умар ва Муҳаммад Шоҳ Иброҳим томонидан нашрга тайёрланган «Миллионер саҳобалар» китоби нашр қилиниб, сотувга чиқди.

Ушбу китобда кўплари йўқчилик ва очликни тотиб кўрган, лекин Аллоҳ таолонинг инояти ила вақт ўтиши билан бойликка эришган бой саҳобаларнинг ҳаётлари ёритиб берилади.

Мазкур китобдаги саҳобаларнинг ҳаётлари ҳақидаги маълумотлар улар бой бўлгандан кейинги даврларга тегишлидир. Бу даврни ўрганиш бугун фаровонликда яшаётган мусулмонлар ўз бойликларини қандай тасарруф қилишлари жиҳатидан муҳим ҳисобланади.

👉 Нархи: 56 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 Бот буюртма

🌐 Сайтдан буюртма бериш

📍 Манзиллар

🚚 Онлайн берилган буюртмалар Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍332🔥2🏆1
#Янги_нашр #Ўқув_қўлланма

▪️Долзарб мавзудаги ўқув қўлланма нашрдан чиқди

🖨 Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимова томонидан “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари" номли ўқув қўлланма нашрдан чиқарилди.

• Ушбу қўлланмада замонавий мусулмон жамияти, дин ва давлат муносабатлари, турли диний секта ва оқимларга раддиялар, халқаро ислом ташкилотлари фаолияти ва сўнгги йилларда диний-маърифий соҳада амалга оширилган ислоҳотларга оид мавзулар кетма-кетликда режа асосида ёритилган.

• Ўқув қўлланма Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий диний таълим муассасалари талабаларига “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” фанидан асосий ўқув манба бўлиб хизмат қилади.

Тақризчилар:
С.Примов – ТИИ доценти, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD);
Н.Юсупова – Ўзбекистон халқаро ислом академияси профессори;
Б.Даминов – Дин ишлари бўйича қўмита бош мутахассиси.

🔗 t.iss.one/oliymahad
👍15🎉31
#Янги_нашр

«Миллионер саҳобалар» китоби


📚 Тошкент ислом институти ўқитувчилари Муҳаммад Шоҳ Иброҳим ва Комил Умарлар томонидан «Миллионер саҳобалар» китоби нашрга тайёрланди.

Ушбу китобда кўплари йўқчилик ва очликни тотиб кўрган, лекин Аллоҳ таолонинг инояти ила вақт ўтиши билан бойликка эришган бой саҳобаларнинг ҳаётлари ёритиб берилади.

Мазкур китобдаги саҳобаларнинг ҳаётлари ҳақидаги маълумотлар улар бой бўлгандан кейинги даврларга тегишлидир. Бу даврни ўрганиш бугун фаровонликда яшаётган мусулмонлар ўз бойликларини қандай тасарруф қилишлари жиҳатидан муҳим ҳисобланади.

👉 Нархи: 56 000 сўм

☎️ +998712175999

📨 Мурожаат 🌐 Буюртма

📍 Манзиллар

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍16🔥32👏1
#Тақдимот #Янги_нашр

Долзарб мавзудаги китоб тақдимот ўтказилди

• Тошкент ислом институти “Ижтимоий фанлар” кафедраси доценти Нозима Ибрагимованинг “Экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий маърифий асослари” номли китоби тақдимоти бўлиб ўтди.

• Тадбирда Ўзбекистон халқаро ислом академияси доценти, “Исломшунослик” фанлари бўйича фалсафа доктори Нигора Ҳакимова, институтнинг профессор-ўқитувчилари ва талаба қизлар иштирок этишди.

• Ўқув қўлланма махсус курси ўқув дастури бўйича 4-курс талабалари учун мўлжалланган.

• Шунингдек, навбатдаги ахборот соати доирасида Н.Ҳакимова “Мизож илми ва унинг аҳамияти” мавзусида талаба қизларга мизож таърифи ва турлари ҳақида маълумот берди.

• Тадбир якунида Н.Ҳакимовага миннатдорчилик сифатида институт ташаккурномаси топширилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
👍10🔥6🎉3