Олий Маъҳад | Расмий
14K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Конституция

▪️ ДЕНЬ КОНСТИТУЦИИ РЕСПУБЛИКИ УЗБЕКИСТАН

▫️ Исторический день Конституции Узбекистана относится к 1992 году. В этот день была принята первая конституция, устанавливающая независимость Узбекистана. Данная конституция была существенным шагом на пути развития страны и введения демократических изменений. С тех пор, 8 декабря стало общегосударственным праздником и символом независимости государства…- Преподаватель русского языка Ташкентского исламского института
С.Арипов

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41399

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Конститутсия #31_йиллиги

▪️Конституция - ҳаёт қомуси

▫️Видеоролик Тошкент ислом институтида “Декабрь - Ислом ва ҳозирги замон” фан ойлиги доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “8 декабрь - Конституция куни”га бағишлаб тайёрланди.

▫️Тошкент ислом институти талабалари Пўлатов Маҳмуджон ва Муҳаммаджонов Муҳаммадумар

HD: https://youtu.be/j4lJ-ZvUKAM

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ташриф #Индонезия

▪️Индонезия делегацияси ташрифи

▫️Индонезия уламолар кенгашининг Жанубий Сулавеси провинцияси бўлинмаси раҳбари Ҳожи Нажмиддин бошчилигидаги делегация Тошкент ислом институтига ташриф буюрди.

▫️Меҳмонларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, ТИИ ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов кутиб олиб, юртимиздаги диний таълим муассасалари, соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар, жумладан институт тарихи ва фаолияти билан таништирди.

▫️Делегация таркибидаги ИУК ЖС раҳбари ўринбосари, Муҳаммадия Макассар соғлиқни сақлаш политехникаси директори Мустари Босра, ИУК ЖС бош котиби, Индонезия Макассар ислом университети ректори Муаммар Бакри, ИУК ЖС ташқи алоқалар ва халқаро ҳамкорлик соҳаси раҳбари Мустари Мустафо, ИУК ЖС фатво комиссияси раиси Русиди Холид ва бошқалар дўстона қабул ҳамда ҳамкорлик учун ташаккур изҳор қилдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Хушхабар

⚡️Хамрақулов Жалолидин Хайдарович исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ишини муваффақиятли ҳимоя қилди

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси катта ўқитувчиси Хамрақулов Жалолидин Хайдаровичнинг 24.00.02 – Қуръоншунослик. Ҳадисшунослик ихтисослиги бўйича “Тоҳа ибн Муҳаммад Байқуний «Ал-Манзума» асарининг ҳадис илми ривожидаги ўрни” мавзусидаги исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун ёзилган диссертация иши ҳимояси бўлиб ўтди.

🗳Ж.Хамрақулов илмий даражалар берувчи кенгаш аъзоларининг юз фоизлик ижобий овозини олиб, исломшунослик фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражаcига эга бўлди.

📈Тошкент ислом институти жамоаси Жалолидин домла Хамрақуловни муваффақиятли докторлик диссертация ҳимояси билан табриклайди! Аллоҳ таоло бундай ҳимояларни бардавом ва янада зиёда қилсин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Juma

🕌 Juma ayyomingiz muborak bo'lsin!

▪️Nabiy sollallohu alayhi vasallam: “Kim menga bitta salavot aytsa, Alloh unga o'nta salavot yo'llaydi”, - dedilar.

🔗 t.iss.one/oliymahad – diniy-ma'rifiy kanal!
#Кун_тарихи #Конституция #31_йиллик

🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонламоқда.

▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.

▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.

▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида 
умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.

▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.

▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Конституция #31_йиллик

🇺🇿 Табрик!

Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан барчангизни муборакбод этади!

🎉 Юртимиз обод, Ватанимиз тараққий этсин ва халқимиз фаравонлиги бунданда зиёда бўлсин!

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

🤲 Барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Жума_саломи

▪️ Жума саломи: Сарвари оламнинг бир кунлари

▫️Нўъмонхон Яҳёхон, Тошкент ислом институти талабаси 

4K🎥 https://youtu.be/jBTr39CG0-Q

🔴"Жума саломи" рукни орқали бугунги Жума тезисидаги мавзу бўйича маълумот берилади.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Конституция

▪️ Конституция Ватан ва халқ тараққиёти кафолатидир

▫️ Янги таҳрирдаги конституция ҳақида қандай маълумотларни биласиз?

Мазкур янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси конституцияси 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси рефендиумида умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган…- “Тиллар“ кафедраси катта ўқитувчиси Ерназаров Фахриддин.

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41404

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Конституция

▪️ Конституция – Янги Ўзбекистонни барпо этишнинг ҳуқуқий пойдевори

▫️ Маълумки Асосий Қонунимизда инсон омилининг ҳуқуқи, шаъни ва қадр-қимматининг энг олий қадрият, деб белгилаб қўйилгани бугунги кунда юртимизда амалга оширилаётган кенг миқёсли ислоҳотлар туфайли ўз исботини топмоқда. Унга асосан олиб борилаётган фаолият ва саъй-ҳаракат ўзининг ижобий натижаларини бермоқда. Мамлакатимиз мусулмонлари ҳам диний, маърифий қадриятларнинг қайта тикланишига ҳам шоҳид бўлмоқдадир…- Тошкент ислом институти модул таълим тизими талабаси, Янгийул туман «Имом Султон» жоме масжиди Имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41407

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Constitution

▪️ The new constitution of Uzbekistan

▫️ Uzbekistan’s new constitution officially came into effect as of May 1, according to the Central Election Commission. The new constitution is composed of the preamble, six parts, 27 chapters and 155 articles. The changes were approved by an overwhelming majority of voters (90.2%) in a referendum held on April 30. The constitutional law “On the Constitution of the Republic of Uzbekistan”, adopted by referendum on 30 April, came into force on 1 May, the Central Election Commission announced…- Senior teacher Fakhriddin Ernazarov of the “Languages“department

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41412

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Илмий_тадқиқот

▪️ Қўриқчи кийик

▫️ Бу ҳикояни бизга қўшни қишлоқлик мулло Қодирқул махсум бобо айтиб берган эди. Тўкин дастурхон атрофида ёш болаларнинг инжиқликларидан бир киши шикоят қилди. Шунда шукр ҳақида бизга айта туриб болалигида бошидан ўтказган оғир кунларини эслади…- ТИИ талабаси Мирзақулов Лутфуллоҳ

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41415

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Salomlashish

▪️ Salomlashishga oid fatvolar

▫️ Salomning lug‘aviy ma’nosi: tinchlik, havfsizlik va beshikast ma’nosidadir.

“Assalamu alaykum”ning istilohiy ma’nosi: “sizga tinchlik, salomatlik tilayman” degan ma’noda.

“Va alaykum assalom”ning istilohiy ma’nosi: “sizga ham tinchlik, salomatlik tilayman” degan ma’noda.

Salomlashish dinimiz shiorlaridandir. Shu bilan birga Payg‘ambarimiz sollallohu alayhi vasallam buyurgan sunnat amallardan biri hisoblanadi…- Toshkent islom instituti talabasi Abdurazzoqhojaev Mashrabjon

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41421

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️39-давра битирувчилари

▫️Тошкент ислом институти қошидаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси 39-давра тингловчилари 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунладилар.

▫️Битирув тадбирида “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курси бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев, ходимлар Баҳриддин Парпиев ва Нуруллоҳ Сайдуллаев, гуруҳ ўқитувчиси Жўрабой Султонқулов иштирок этиб, битирувчиларга сертификат топширдилар ҳамда "Қуръони карим" ҳадя қилдилар.

▫️ Ўқув курси рўйхатига ёзилиш учун қабул ҳафтанинг ҳар шанба куни соат 09:00-14:00 га қадар бўлиб ўтмоқда. 18 ёшдан юқори фуқаролар ҳужжат топшириш учун ўзлари билан паспорт нусхаси олиб келиши талаб этилади.

▫️Рўйхатдан ўтгач, навбат билан тингловчилар ўқишга чақириладилар. 3 ойлик курснинг тўлови 1 360 000 сўмни ташкил қилади. Ҳафтасига 3 кун, эрталабки ва пешиндан кейинги вақтларда дарслар ўтилади.

📍Манзил: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

☎️ 71-227-23-47

👉 11та филиаллар 👈

🔗 t.iss.one/oliymahad