Олий Маъҳад | Расмий
14.2K subscribers
26K photos
3.83K videos
22 files
16.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Нурафшондаги Қуръон курсига ташриф

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф буюриб, фаолиятини кўздан кечирдилар.

▫️Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди.

▫️М.Муҳаммадсиддиқов “Юртимизда диний соҳада амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Жаҳонгир қори Неъматов “Қуръони карим ва қорилар фазилати” мавзусида тингловчиларга маълумот берди.

▫️Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилинди.

☎️ (95) 500-08-04, (99) 935-89-62
🪧 Тошкент вилояти, Нурафшон шаҳри, Тошкент йўли кўчаси, 41- уй

🔗 t.iss.one/oliymahad
#Коррупция

🚫 9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни | International Anti-Corruption Day

🇺🇳 2003 йил 9 декабрь куни
Мерида (Мексика) шаҳрида БМТ ташаббуси билан Коррупцияга қарши кураш бўйича халқаро конвенция имзоланган эди. Айни пайтга қадар ушбу конвенцияга 172 давлат қўшилган.

🗓 2003 йил БМТ Бош Ассамблеясининг 53-сессиясида қабул қилинган резолюцияга мувофиқ, ушбу кун Халқаро коррупцияга қарши кураш куни деб эълон қилинди.

💸 БМТ маълумотларига кўра, дунё бўйича ҳар йили ўртача 1 триллион доллар маблағ коррупцион мақсадларда сарфланади. Ҳар йили дунё иқтисодиёти коррупция туфайли 2,6 триллион доллар миқдорида зарар кўради.

🇺🇿 2017 йил 2 февралда Президент Қарори билан 2017–2018 йилларда коррупцияга қарши курашиш бўйича биринчи Давлат дастури қабул қилинди.

🔸2019 йил 27 майда «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди.

🔸2020 йили Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ташкил этилди.

🔸2021 йил 6 июлда «Коррупцияга қарши муросасиз муносабатда бўлиш муҳитини яратиш, давлат ва жамият бошқарувида коррупциявий омилларни кескин камайтириш ва бунда жамоатчилик иштирокини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Президент Фармони имзоланди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Футбол #Коррупция

▪️ Футбол турнири кубок эгалари аниқланди

▫️"9 декабрь – Халқаро коррупцияга қарши кураш куни" муносабати билан Тошкент ислом институти талаба ёшларининг жисмонан соғлом, руҳан етук бўлишлари ҳамда уларда ҳалоллик ва курушчанлик хусусиятларини ривожлантириш мақсадида Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими томонидан “Биз коррупцияга қаршимиз!” шиори остида спортнинг футбол тури бўйича мусобақа ўтказилди.

▫️Мусобақа якунига кўра қуйидаги натижалар қайд этилди:
1-ўрин: 2-курс талабалари;
2-ўрин: 3-курс талабалари;
3-ўрин: 1-курс талабалари.

▫️Ғолибларга кубок, медал ва совғаларни ректор М.Муҳаммадсиддиқов, проректор Ё.Бухарбоев ва кафедра мудири А.Эгамов топширди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Очиқ_дарс

▪️Тошкент ислом институти “Ҳадис ва ислом тарихи фанлари” кафедраси ўқитувчилари очиқ дарс ўтказмоқдалар.

▫️Икромжон домла Жўрабоев
Модуль таълим 3-курс талабалари учун Ислом тарихи фанидан "Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу” мавзусида ва Сардорхўжа домла Расулхўжаев Кундузги таълим 1-курс талабалари учун "Ҳадис" фанидан "Набизут тамр суви билан таҳорат олиш тўғрисида келган ҳадислар таҳлили" мавзусида дарс ўтдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Конституция

▪️Тошкент ислом институтида “Декабрь - Ислом ва ҳозирги замон фан ойлиги" доирасида “Ижтимоий фанлар” кафедраси томонидан “8 декабрь – Конституция куни”га бағишланган давра суҳбати ташкил этилди.

▫️Тошкент ислом институти Ҳуқуқшунос маслаҳатчиси Жавоҳир Низамов “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрирда қабул қилинган конституциявий қонуни” мавзусида маъруза қилди.

▫️Тадбирда Тошкент ислом институти ректори, сиёсий фанлар доктори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсидиқов, Ўқув ишлари бўйича проректори Ёқуб Бухарбаев, Ёшлар билан ишлаш, маънавият ва маърифат бўлими бошлиғи Абдуҳаким Олимов, “Ижтимоий фанлар” кафедраси мудири Абдумалик Эгамов ва кундузги таълим тизими талабалари давра суҳбатида иштирок этдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Ilmiy_tadqiqot

▪️ Ibrohim ibn Adham

▫️ Ibrohim ibn Adhamning tug’ilgan sanalari noma’lum, u 161 hijriy, 778 milodiy yilda vafot etgan. U kishi Balx podshohining o’g’li, ulug’ valiyulloh, ko’plab karomatlar sohibi, taqvo va zuhdda peshqadam bo‘lganlar. Ilmni amal uchun o’rganganlar. Aksar odamlar ilmlari tog’dek, amallari zarradek bolib qolib, yanglishishadi…- Toshkent islom instituti talabasi G‘oziyev Kamoliddin

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/41419

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Таъзия

▪️Таъзия

▫️Тошкент ислом институти жамоаси Таҳфизул Қуръон кафедра ўқитувчиси Аслиддин Мирзамиддиновнинг падари бузрукворлари вафоти муносабати билан у кишининг барча оила аъзоларига ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.

▫️Оламдан ўтган отахоннинг барча солиҳ амалларини Аллоҳ таоло ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.

▫️Ҳақ таоло марҳумнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларига ажру мукофотлар ато этсин.

▫️إِنَّا لِلّهِ وَإِنَّـا إِلَيْهِ رَاجِعونَ

▫️«Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз Унга қайтувчимиз».

👉 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Мадҳия

🎶 “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Олий Кенгашнинг 11-сессиясида қабул қилинган.

🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.

🧍🏻‍♂️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.

👮🏻‍♀️Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.

💼 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини таълим муассасаларида ижро этиш — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидалар билан тартибга солинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алиф_Йо #Таълим

17-дарс: Син ҳарфини талаффуз қилиш

Тошкент ислом институти “Таҳфизул Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматовнинг "Алиф-Йо" тажвид ўқув қўлланмаси

Обуна бўлинг:

👉 https://t.iss.one/osontartil
👉 https://youtube.com/@osontartil
👉 https://instagram.com/osontartil
👉 https://facebook.com/osontartil

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Қуръон_ва_тажвид_ўқув_курси

▪️Бекободдаги Қуръон курсига ташриф

▫️Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, Тошкент ислом институти ректори, профессор Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов, “Таҳфизул-Қуръон” кафедраси мудири Жаҳонгир қори Неъматов ва “Қуръони карим ва тажвид ўқув курслари” бўлими бошлиғи Жаҳонгир қори Рўзиев Тошкент вилояти, Бекобод шаҳридаги “Қуръони карим ва тажвид” ўқув курсига ташриф буюриб, фаолиятини кўздан кечирдилар.

▫️Ўқув курсида 3 ой таълим олиб, таҳсилни якунлаган битирувчилар учун битирув тадбири ташкил этилди.

▫️М.Муҳаммадсиддиқов “Таълимнинг ёшлар тарбиясидаги ӯрни” мавзусида маъруза қилди. Шунингдек, устоз Жаҳонгир қори Неъматов “Берилган неъматларга шукроналик” мавзусида тингловчиларга маълумот берди.

▫️Тадбир якунида битирувчиларга сертификат ва мусҳафи шарифлар ҳадя қилинди.

☎️ (95) 500-04-03
🪧 Тошкент вилояти, Бекобод шаҳар, Нурли йўл маҳалласи, Турон кўчаси 503-уй
📍 Lokatsiya

🔗 t.iss.one/oliymahad