Олий Маъҳад | Расмий
14K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Табрик #31_йиллик #Мустақиллик #Янги_Ўзбекистон

▪️Азиз, ҳамюртлар!

▫️Ҳурлик ва озодлик шодиёнаси бўлмиш "Мустақилликнинг 31 йиллиги" барчангизга муборак бўлсин!

▫️Юртимиз тинч, халқимиз фаровон, Ватанамиз обод бўлсин!

▫️Фан ва таълим, соғлиқни сақлаш, ҳуқуқ, маданият, ишлаб чиқариш, саноат, тадбиркорлик юқори даражада ривожлансин!

▫️Сўз ва эътиқод эркинлиги янада кенгайиб, илм-маърифат юксалсин!

▫️Аллоҳ таоло юртимиздаги баракани зиёда, тараққиётни бардавом қилсин!

▫️Азиз ва улуғ байрам муборак бўлсин!

©Ҳурмат билан, Тошкент ислом институти жамоаси

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#31_йиллик #Мустақиллик #Янги_Ўзбекистон

Ҳурлик ва эркинлик даъватчиси, халқпарқар шоир Абдулҳамид Чўлпоннинг "Туркистон марши" кеча "Янги Ўзбекистон" боғида бўлиб ўтган "31 йиллик Мустақиллик" тантаналарида намойиш этилди

“Гўзал Туркистон”

Гўзал Туркистон, сенга не бўлди?
Сахар вақтида гулларинг сўлди.
Чаманлар барбод, қушлар ҳам фарёд,
Ҳаммаси маҳзун. Бўлмасми дил шод?
Билмам не учун қушлар учмас боғчаларингда?

Бирлигимизнинг тебранмас тоғи,
Умидимизнинг сўнмас чироғи.
Бирлаш, эй халқим, келгандир чоғи,
Безансин энди Туркистон боғи.
Қўзғал, халқим, етар шунча жабру жафолар!

Ол байроғингни, қалбинг уйғонсин,
Қуллик, асорат – барчаси ёнсин.
Қур янги давлат, ёвлар ўртансин.
Ўсиб Туркистон, қаддин кўтарсин,
Яйраб, яшнаб ўз Ватанинг гул Боғларингда!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Конституция #31_йиллик #Ташриф

▪️Тошкент ислом институти "Таҳфизул Қуръон" кафедраси талабалари мураббий Сайфуллохон Муҳаммадсолиев бошчилигида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Темурийлар тарихи давлат музейига ташриф буюрдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Конституцияси #31_йиллик

▪️Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганлигининг 31 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, уларда китоб мутолаасига бўлган қизиқишни ошириш мақсадида Ахборот-ресурс маркази ва “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Кун_тарихи #Конституция #31_йиллик

🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.

▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонламоқда.

▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.

▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.

▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида 
умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.

▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.

▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.

▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.

▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.

▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Табрик #Конституция #31_йиллик

🇺🇿 Табрик!

Тошкент ислом институти жамоаси Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 31 йиллиги билан барчангизни муборакбод этади!

🎉 Юртимиз обод, Ватанимиз тараққий этсин ва халқимиз фаравонлиги бунданда зиёда бўлсин!

Сизларни Конституциямизнинг қутлуғ байрами билан самимий табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, хонадонларингизга файзу барака тилаймиз.

🤲 Барчамизни Яратганнинг Ўзи паноҳида асрасин!

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!