Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.5K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/
Download Telegram
#Қуръоннинг_100_амри

11. Қарздор қийин аҳволда бўлса, қарзни қайтариши учун муддат беринг!

“Агар ночор бўлса, бойигунча интизор бўлинг. Садақа қилмоғингиз, гар билсангиз, ўзингиз учун яхшидир.”
(Бақара сураси, 280-оят).

🔷Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
КИМКИ ЕРГА МЕҲР БЕРСА, БУНИНГ САВОБИ КАТТАДИР


Икки ҳафта давомида яқинларини, фарзандларини кўрмасдан, уйқу, ҳаловат нималигини билмасдан меҳнат қилаётган заҳматкаш шифокорлар, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари, шу ишга камарбаста бўлган барча-барчани мен ЗАМОНАМИЗ ҚАҲРАМОНЛАРИ, деб биламан. Шу ишга ҳисса қўшаётганларни Яратгандан Эгам юксак мукофотлар билан сийласин.


Шунингдек, ривоят қилинишича, Саҳоба Хузайма ибн Собитнинг бўш ерлари бор эди. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу у кишининг ёнларига келиб: Эй Хузайма! Мана бу ерингизга кўчат экиб қўйинг, дедилар. Шунда Отам: Мен кексайиб қолдим, умрим ҳам оз қолди, дедилар. Шунда Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Йўқ, ундай деманг, бўш турган бу ерингизга, албатта, кўчат экинг, деб ўзлари бирга ўша ерга кўчат экдилар”.

👉БАТАФСИЛ

♻️@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ВИДЕО
#масофавий_таълим
#Фиқҳ
“Фиқҳ фани: Ғусл ва унга оид ҳукмлар” мавзуси (5-дарс) – “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси ўқитувчиси Яҳё домла Раззақов

Видеодарслар
👉 @Oliy_mahad каналида!
#Динимиз_аҳкомлари

Фаришталар ухлайдиларми, улар қандай суратда бўладилар?

Фаришталарда ухлаш ва чарчаш сингари инсонлар ва бошқа жониворларга хос сифатлар бўлмайди. Бунга қуйидаги оят далолат қилади...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliy_mahad
​​#тест_жавоби_Қуръон

Анъом, Юсуф ва Ғофир сураларида Юсуф алайҳиссалом исмлари зикр этилган.


Анъом сурасида: «Ва Биз унга Исҳоқни ва Яъқубни бердик. Барчаларини ҳидоят қилдик. Бундан олдин Нуҳни ҳам ҳидоят қилган эдик. Ва унинг зурриётидан Довуд, Сулаймон, Айюб, Юсуф, Мусо, Ҳорунни (ҳам ҳидоят қилдик). Чиройли амал қилувчиларни ана шундай мукофотлаймиз».

Юсуф сурасида: «Батаҳқиқ, Юсуф ва унинг оға-иниларида сўровчилар учун оят-ибратлар бор эди».

Ғофир сурасида*: «Батаҳқиқ, бундан олдин Юсуф очиқ-ойдин ҳужжатлар ила келди».

*Ғофир сурасининг Муъмин деган исми ҳам бор.

Обуна бўлинг: @oliy_mahad
#Талабалар

Агар кимда ким Аллоҳ таоло уни қийинчиликлар ва бало-қазолардан асрашини истаса, ушбу Оли Имрон сурасининг 173-оятини
حَسْبُنَا اللهُ وَ نِعْمَ الوَكِيلُ
кўп ва тез-тез ўқиб юрса, инша Аллоҳ, мақсадига эришади.
Зеро, Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтганларидек:
Иброҳим алайҳиссалом ӯтга ташлангач, Аллоҳнинг изни билан олов салқин бўлиб, ҳеч қандай зарар етмаган пайтда, унинг охриги сӯзлари:
حَسْبُنَا اللهُ وَ نِعْمَ الوَكِيلُ
"Ҳасбуналлоҳу ва неъмал вакийл-Бизга Аллоҳнинг Ўзи етарли ва У қандай ҳам яхши вакил", бўлган.

© Охунов Зуҳриддин


👉@oliy_mahad
ИСЛОМ МОЛИЯСИГА ҚИЗИҚАСИЗМИ, УНДА МАРҲАМАТ, ЎРГАНИНГ!

​​Ислом тараққиёт банкининг IRTI - Ислом тадқиқот ва тренинг институти бепул онлайн дарсларида иштирок этинг
. Дарслар инглиз тилида олиб борилади.

Interested in Islamic finance? IRTI is offering free online courses. Enroll now, take the courses at your own pace.

📕 Islamic Finance and Banking
📗 Islamic Banking: Principles, Practice and Risk Management
📘 Islamic Finance and Banking: Modes of Finance
📕 Islamic Finance and Capital Markets
📗 Islamic Finance and Capital Markets: Structure and Trading of Sukuk
📘 Islamic Money Markets and Sukuk
📕 Principles and Practices of Islamic Insurance
📗 Understanding Islamic Insurance and Investments

👉SEND TO YOUR FRIENDS AND THOSE INTERESTED IN THE SUBJECT

♻️@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#МУҲИМ

Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра ишлари вазирлиги томонидан Ҳаж-2020 мавсумига тайёргарлик ишларини кечиктириб туриш бўйича келиб тушган мурожаати юзасидан
Дин ишлари бўйича қўмитаннинг
РАСМИЙ БАЁНОТИ


👉@oliy_mahad
#БУГУН🎈

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ ВА РОҲМАТУЛЛОҲИ ВА БАРОКАТУҲ!

Аллоҳим, ушбу кунни биз учун хайр ва барокотли кунлардан қилиб, қалбларимизни Ўзингга бўлган муҳаббат ила тўлдир!!!


👉 @Oliy_mahad
​​#Қуръоний_дуолар

رَبِّ إِنِّي لِمَا أَنْزَلْتَ إِلَيَّ مِنْ خَيْرٍ فَقِيرٌ

    «Эй Роббим, албатта, менга туширажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман»

(Қасос сураси 24-оят)

📲: @oliy_mahad
​​#тест_жавоб_сийрат

Йигирма беш ёшларигача (Хадича розийаллоҳу анҳога уйлангунларигача).

📲: @oliy_mahad
#Болажонлар_саҳифаси
#40_Ҳадис

Қайтим (17-ҳадис)

Бу воқеа муборак Рамазон кунларининг бирида бўлган эди. Ифторлик вақтига яқин қолганда Адҳам янги ёпилган нон сотиб олиш учун новвойхонага борди. Новвойхона олдида кўпгина инсонлар навбатда турар эди. Ифторлик вақти яқин қолганлиги боис навбатда турган инсонлар бетоқат бўлар, новвой ҳам имкон қадар тезроқ ишлашга ҳаракат қилар эди. Албатта бир вақтнинг ўзида нонларни харидорларга узатиш ва уларнинг пулларини санаб олиш осон эмасди...

👉 БАТАФСИЛ

@oliy_mahad
FACEBOOK КОРОНАВИРУС БИЛАН БОҒЛИҚ СОХТА МАЪЛУМОТЛАРНИ ТАРҚАТУВЧИ "ФИТНА НАЗАРИЯ"ЧИЛАРИГА ҚАРШИ КУРАШАДИ

Facebook нотўғри маълумот тарқатадиган ва коронавирус пандемияси билан боғлиқ "фитна назария"лари билан шуғулланадиган фойдаланувчиларни "блок"лашни бошлайди, дейди компания бош директор Марк Цукерберг.

Сохта ва нотўғри контентни ижтимоий тармоқда жойлаштирган фойдаланувчилар Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий маълумотлари ва тавсияларини ўзида жамлаган "Фактларни ўрганинг" деб номланган веб манбага йўналтирилади.

"Ушбу инқироз даврида энг муҳим устувор вазифаларимиздан бири одамлар бизнинг барча иловаларимизда фақат ва фақат тўғри ва расмий маълумотларни кўришига эришишдир", деб ёзди Цукерберг Facebookдаги постида.

Facebook хабарида айтилишича, коронавирус билан боғлиқ ишончли хабарлар ЖССТнинг саҳифасида эълон қилинадиган маълумотлар билан тўлдириб борилади. Мақсад - ёлғон маълумот тарқатишни тўхтатиш.

Facebook вице-президентларидан бири Гай Розен шундай деди: "Биз вирус ҳақида нотўғри маълумотларни тарқатаётган ёки улардан фойдаланаётганларни, агар огоҳлантиришлардан кейин ҳам сохта маълумотларни тарқатишда давом этсалар Facebookдан ўчириб қўямиз".

Аввалроқ, 5G коронавирус тарқатади деган "фитналар"ни тарғиб қилувчи гуруҳларга қарши Facebook "кураш"ни бошлаган эди.

Facebook ҳозирда икки миллиарддан ошиқ фойдаланувчисини ўз ахборот маркази орқали расмий соғлиқни сақлаш идоралари манбаларига йўналтирди. Платформада 40 миллионга яқин постларга ишончли маълумотларни тақдим қилди ва постларидаги маълумотлар нотўғри эканлиги тўғрисида огоҳлантирди.

"Бугунги кунга қадар биз сохта ва ишончсиз бўлган юз минглаб нотўғри маълумотларни олиб ташладик.
"Ювиш воситалари вирусни даволайди" ёки "ўз-ўзини изоляциялаш, одамлардан ўзини чеклаш каби чоралар касаллик тарқалишининг олдини олиш учун самарасиз" каби ишончсиз маълумотларни тармоқдан олиб ташладик", деди жаноб Розен.


👉@oliy_mahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖУМА НЕЪМАТИНИНГ ҚАДРИГА ЕТМАДИК

Тошкент ислом институти ўқитувчиси Шуҳрат Қаюмов


👉@oliy_mahad
#кун_ҳадиси

عَنْ عَائِشَةَ أُمُ المؤمنينَ ، قَالَتْ : » كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ ، يَذْكُرُ اللَّهَ عَلَى كُلِّ أَحْيَانِهِ » رواه أحمد

 Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамма вақт Аллоҳ таолони зикр қилар эдилар» деганлар.
(Аҳмад ривояти)

Обуна бўлинг: @Oliy_mahad
XIX асрда Бухоро амирлигида тарқалган вабо қандай бартараф этилганди?

Бугунги кунда жаҳон ҳамжамияти қаторида Ўзбекистон ҳам коронавирусга қарши жиддий курашмоқда. Шу ўринда, тарихда кечган бу каби офатларни енгиш амалиёти барчамиз учун қизиқ ва муҳимдир...

👉 БАТАФСИЛ

@Oliymahad
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

КАРАНТИНДА ЖАНОЗА ЎҚИШДАГИ ТАВСИЯЛАР

Нуриддин домла Холиқназаров
Тошкент шаҳар бош имом-хатиби


👉@oliy_mahad
#Фото_хабар
16.04.2020.

БУТУН ДУНЁ ШИФОКОРЛАРГА РАҲМАТ АЙТМОҚДА

👉@oliy_mahad