#тест_жавоб_сийрат
"Ва (эй Муҳаммад алайҳиссалом), яқин қариндош-уруғларингизни (Аллоҳнинг азобидан) огоҳлантиринг". (Шуаро сураси, 214-оят. "Ҳадис ва Ҳаёт", 19-жуз, 141-бет.)
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мана шу оятга биноан аввал қариндош-уруғларини Макка даврининг тўртинчи йили бошидан ошкора даъват қилишни бошлаганлар.
"Бас (эй Муҳаммад алайҳиссалом), сиз ўзингизга буюрилган ишни (яъни, Ҳақ Динга даъват қилишни) юзага чиқаринг ва мушриклардан юз ўгиринг!" ояти (Ҳижр сураси, 94-оят.) нозил бўлганидан кейин эса, ошкора даъватни оммавий тарзда қилиб юборадилар.
(Манба: "Сиз Пайғамбаримизни кўрганмисиз" китоби)
📲: @oliymahad

Абу Жаҳл (исми Амр ибн Ҳишом, куняси Абул Ҳакам).
Аллоҳ таоло ҳабиби Муҳаммад алайҳиссаломга тасалли бериб, ушбу оятни нозил қилади:
"(Эй Муҳаммад алайҳиссалом), албатта, Биз уларнинг айтаётган гаплари сизни маҳзун (хафа) қилаётганини билурмиз. Улар, (аслида) сизни ёлғончига чиқармаяптилар, балки бу золимлар Аллоҳнинг оятларини инкор қилмоқдалар". (Анъом сураси, 33-оят.)
Ҳақиқатан ҳам, Макка мушриклари ҳеч қачон Пайғамбаримизни ёлғончи деган эмаслар. Улар бу зотнинг бир оғиз ҳам ёлғон сўзламаганларини эътироф этар, аммо иззат-обрўларидан айрилиб қолишдан қўрқиб, ҳасад қилиб, Исломга киришдан бўйин товлашар, Аллоҳнинг оятларини инкор этишар эди. ("Тафсири Ҳилол", Анъом сураси, 33-оят тафсиридан.)

Сумайя розийаллоҳу анҳо. Аммор розияллоҳу анҳунинг оналари.
🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳🔳
Сумайя розийаллоҳу анҳони бадбахт Абу Жаҳл ўлдиради. Иккинчи шаҳидлик Сумайянинг эри Ёсир розийаллоҳу анҳуга насиб этади.

12 та эркак ва 4 та аёл
🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳
Ўн иккита эркак ва тўртта аёл (жами 16 та саҳоба. ("Ар-раҳийқул махтум")
Мазкур тўрт аёл йўлга эрлари билан бирга чиққан эдилар. Бу муҳожирлар гуруҳига Усмон ибн Аффон розийаллоҳу анҳу амир бўлганлар. У зот билан бирга аёллари Руқаййа розияллоҳу анҳо бор эди.

Утайба ибн Абу Лаҳаб
🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳🔲🔳
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари қабул қилинади. Утайба бир гуруҳ қурашийлар билан Шомга боради ва у ерда "Зарқо" деган жойга қўнади. Ўша кеча уларнинг атрофида бир шер айланиб юради. Утайба: "Биродарим (Муҳаммад)нинг ҳолига вой бўлсин! Аллоҳга қасамки, Муҳаммад мени дуоибад қилди. Шунинг учун шер энди мени ейди. Мен Шомда бўлсам ҳам, Муҳаммад Маккада туриб мени ўлдирди-я", деб гапира бошлайди. Эрталабга яқин шер одамлар орасидан айнан унга ташланиб, бошини ғажиб ташлайди. ("Ар-раҳийқул махтум"; Шайх Муҳаммад Юсуф Кондеҳлавий. "Ҳаётус саҳоба".)
@oliymahad

Учала одам ҳам мўьтабар сийрат китобларида тилга олинган!
Ибн Ҳишом "Ас-сийратун набавийя" китоби, 1-жузъида Ибн Исҳоқнинг ривоятига кўра, "Нуъайм ибн Абдуллоҳ Адавий", деган.
Ибн Жавзий "Тариху Умар ибн Хаттоб" китоби 10-бетида Анас ибн Молик розийаллоҳу анҳунинг ривоятига кўра, "Бани зуҳралик киши", деган.
Шайх Абдуллоҳ ибн Муҳаммад Наждий "Мухтасару сийратир Росул" китоби, 102-бетида Абдуллоҳ ибн Аббос розийаллоҳу анҳумонинг ривоятига кўра, "Бани махзумлик киши", деган.
Валлоҳу аълам биссавоб! ("Ар-раҳийқул махтум".)

Саксон учта та эркак ва ўн саккизта та аёл, жами 101 та саҳоба. ("Ар-раҳийқул махтум"; "Нурул яқин"; "Нурул басар"; "Раҳматун лил оламийн" 1-китоб.) Улар Жаъфар ибн Абу Толиб бошчилигида Макка даврининг 7-йили бошларида ҳижрат қилганлар. Иккинчи ҳижрат аввалгисига қараганда анча машаққатли кечган.

Қурайш мушриклари Ҳошим ва Абдулмутталиб уруғларини 3 йил иқтисодий ва ижтимоий қамалда ушлаб турадилар.
Абу Жаҳл бошчилигида Қурайш пешволаридан қирқ киши қарор қабул қилишади. Абу Жаҳл имзоланган қарорномани амалга татбиқ этиш учун кеча-ю кундуз тинмай ҳаракат қилади. Ҳар ёқда пароканда яшаётган бутун мусулмонлар Абу Толиб даҳасидаги ҳали мусулмон бўлмаган ҳошимийларга келиб қўшилишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам Арқамнинг уйидан чиқиб, ўша ерга кўчиб ўтадилар. Бу ер ўзлари туғилган маҳалла бўлиб,
илгари "Бани Ҳошим даҳаси" дейилар эди.

Саккизинчи йили.
Ойнинг иккига бўлиниши мўъжизаси машҳур воқеа бўлиб, мусулмонлар Абу Толиб маҳалласида қамалда яшаётганларида, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Минода турган пайтларида, ойдин бир кечада, Аллоҳнинг иродаси ила содир бўлган. Аллоҳ таоло айтади: "(Қиёмат) Соати яқинлашди ва ой ҳам (илоҳий мўъжиза сифатида иккига) бўлинди". (“Қамар” сураси, 1-оят.)
Бу жуда ҳам машҳур ҳодиса бўлиб, ўша кечада ким унга назар солган бўлса, ойнинг ёрилганини кўрган, мулоҳаза қилган. Яқинда Ҳиндистонда тарихий ёдгорликларни ўрганиш жараёнида бир ибодатхонанинг қурилиш тарихига оид ҳужжатлар кўриб чиқилди. Буни қарангки, мазкур ҳужжатда "бу ибодатхона ой ёрилган кечанинг эртаси куни қурила бошланган", деб ёзилган экан". ("Тафсири Ҳилол", Қамар сураси 1-оят тафсиридан.)
1992 йили Нобел мукофотини бериш пайти эди. Америкалик бир гуруҳ олимлар етти йил давомида олиб борган изланишлари натижасида Ойнинг харитасини тузиб чиқишди. Кашфиётчилар томонидан аниқланишича, Ой қачонлардир ўртадан бўлинган экан. Харитада Ойнинг ўртасидан бўлиниш асорати сифатида диоганал чизиқ ўтган эди. Анжуманга йиғилганлар бу фактни эшитган заҳоти "қачон-қачон" деган саволлар янграй бошлади. Хаккерби: "Милодий сана бўйича тахминан олти-еттинчи асрларда", деган жавобни берди...". ("Мусулмонлар тақвим китоби", 2006 йил, 1-чорак.)
(Манба: "Сиз Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрганмисиз" китоби)

Беш киши.
Ҳишом ибн Амр; Зуҳайр ибн Абу Умайя; Мутьим ибн Адий; Абул Бахтарий ибн Ҳишом; Замъа ибн Асвад. ("Ар-раҳийқул махтум".)

Telegram
Олий Маъҳад
#тест_савол_сийрат
Ҳошим ва Абдулмутталиб уруғларига қарши уюштирилган қамални Қурайш раисларидан неча киши бузишга ҳаракат қилган?
3 киши / 4 киши / 5 киши / 6 киши