Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24K photos
3.46K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
​​#тест_жавоб_сийрат

Уйғоқ ҳолларида, руҳ ва жасадлари билан.
Исро ва Меърож ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг ҳам жасадлари, ҳам руҳлари ила қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўладиган бўлса, бу воқеанинг мўъжизалиги қолмас эди. Ояти каримада "Ўз бандасини" деб таъкидланиши ҳам Исро ҳодисаси жасад ва руҳ билан бўлганини кўрсатади. Агар фақат руҳ билан бўлганида, бандасининг руҳини, дейилган бўлар эди. ("Тафсири Ҳилол", Исро сураси, 1-оят тафсиридан.)
Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг кўпчилиги мана шу фикрга иттифоқ қилишган. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арабларга: "Бу кеча менинг руҳим Қуддусга бориб-келди" ёки "Мен бу кеча уйқумда-тушимда Қуддусга бориб-келибман", десалар, ким ҳам бу гапни ёлғон дерди?! Улар Исро ва Меърож воқеасининг айнан уйғоқликда (яъни, руҳ ва жасад билан) бўлган, деб тушунганлари учун ҳам тўполон қилишган ва Исломни янги қабул этганларнинг баъзилари диндан қайтиб, муртад ҳам бўлишган. Агар фақат Пайғамбаримизнинг
руҳлари сайр қилганида эди, руҳнинг Буроқ номли уловга ҳожати тушмас эди!

📲: @oliymahad
​​#тест_жавоб_сийрат

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда Aллоҳ таоло билан гаплашганлар

📲: @oliymahad
​​#тест_жавоб_сийрат

Аманар росул (285 - 286-оятлар).
(Имом Муслим ривояти; "Тафсири Ибни Касийр".)

📲: @oliymahad
#тест_жавоб_сийрат

12 киши
Уларнинг бештаси бир йил олдин Маккага келиб мусулмон бўлган эди. Улар ўшанда олти киши бўлиб, бу сафар Жобир ибн Абдуллоҳ келмаган.
Бошқа етти нафар янги мусулмон қуйидагилар:
1) Муъоз ибн Ҳорис (Хазраж қабиласидан);
2) Заквон ибн Абдул Қайс (хазражий);
3) Убода ибн Сомит (хазражий);
4) Язид ибн Саълаба (хазражий);
5) Аббос ибн Убода (хазражий);
6) Абул Ҳайсам ибн Таййиҳон (Авс қабиласидан);
7) Увайм ибн Соъида (авсий).
Бу биринчи байъат - ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиш, У зотга бирон нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларини ўлдирмаслик, ҳеч кимга бўҳтон-туҳмат қилмаслик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамиша итоат қилиш хусусида қасамёд қабул қилиш эди. Мукофоти эса жаннат башорати бўлди. ("Ар-раҳийқул махтум")

📲: @oliymahad
#тест_жавоб_сийрат

"Биринчи Ақаба байъати" ва ҳаж мавсуми тугагач, Ясрибда Исломни ёйиш ҳамда мусулмон бўлганларга Қуръонни ва Ислом қонун-қоидаларини ўргатиш, жамоатга намозни ўқиб бериш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маккалик йигитлардан биринчи элчи-муаллим қилиб Мусъаб ибн Умайрни жўнатганлар.

📲: @oliymahad
#тест_жавоб_фиқҳ

Таҳоратда бошга 3 марта масҳ тортишнинг ҳукми Макруҳ. Таҳоратда ювиш амалини 1 мартадан қилиш Фарз, 3 мартадан қилиш Суннат. Лекин масҳ амали 1 мартадан бажарилади (бошга, маҳсига, гипсга).
Бошнинг барчасига масҳ тортиш Суннат, 4/1га масҳ тортиш Фарз.

👉@oliymahad
​​#тест_жавоб_сийрат

Етмиш бешта саҳоба (73 та эркак ва 2 та аёл). Аёллар: Насиба (Умму Аммора) Каъб қизи ва Асмо Амр қизи.
"Иккинчи Ақаба байъати"нинг бандлари қуйидагича бўлган:
1) ҳар қандай ҳолатда ҳам Пайғамбарга қулоқ солиш ва итоат этиш;
2) Аллоҳ йўлида молиявий сарф-харажат қилиш;
3) амру маъруф ва наҳий мункар қилиш;
4) маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Аллоҳ йўлида қоим бўлиш;
5) Пайғамбаримиз Ясрибга келганларида, у зотга ёрдам бериш ҳамда ўзларини, хотинларини ва болачақаларини ҳимоя қилганларидек, у зотни ҳам ҳимоя қилиш;
6) раҳбарликка ким лойиқ топилса, кейин бу масаласида талашиб-тортишмаслик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байъатнинг бу бандларига тўла амал қилган мусулмонларга жаннатни ваъда қилдилар! (Аҳмад, Баззор, Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар ривоят
қилишган. Исноди Муслим шартига кўра саҳиҳ; "Ар-раҳийқул махтум".)
"Иккинчи Ақаба байъати" Ислом тарихида "Катта Ақаба байъати" ёки "Байъатул Ҳарб" деб ҳам номланади.

📲: @oliymahad
Олий Маъҳад | Расмий
Birinchi rasul paygʻambar kim boʻlgan?
#тест_жавоб
Расул пайғамбарларнинг биринчиси Нуҳ алайҳиссалом. Одам алайҳиссалом эса набийларнинг биринчисидирлар.
Набий ва расул орасидаги
фарқ:
Набий - Aллоҳ таоло томонидан шариат юборилган лекин уни етказишга буюрилмаган киши.
Расул эса - Aллоҳ таоло томонидан шариат берилиб уни етказишга буюрилган кишидир.

П/с: Савол шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг "Ислом тарихи" китобларидан тузилган.

Обуна бўлинг @oliymahad
#тест_жавоб

Иброҳим алайҳиссаломнинг неча йил яшаганлари аниқ эмас, аммо 200 йилдан кам. Вафот этганларидан сўнг оила аъзолари у зотни Макфила номли ғорга, завжалари Сора онамизнинг ёнларига дафн қилдилар. У жой ҳозирда Фаластиннинг Ҳалил шаҳридадир.

Яқинларингизга улашинг👇👇👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOetTsnS3qaMnw