#тест_жавоб_сийрат
Аддос.
Аддос розийаллоҳу анҳу Юнус пайғамбар яшаб ўтган юрт (Ассирия пойтахтларидан бири)
Нийнаводан бўлган. Юнус пайғамбар Қуръонда зикри келган йигирма бешта пайғамбарнинг тартиб бўйича йигирма биринчисидирлар.
📲: @oliymahad

Нахла водийида.
Нахла Маккадан бир кечалик йўл бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Тоифдан қайтаётганларида Зайд ибн Ҳориса билан бу ерда бир неча кун турганлар. ("Ар-раҳийқул махтум".)
Жинлар Қуръонни эшитишга ҳозир бўлганларида, инсонларга ўхшаб, бу ўтганларнинг афсоналари, сеҳр, шеър ёки уйдирма, демадилар, балки, "жим, қулоқ осинглар!" деб айтдилар. Ушбу омил уларнинг бахтига сабаб бўлди. Аввал яхшилаб қулоқ осдилар, ҳақни ботилдан ажратишга уриндилар. Ҳақиқатни тушуниб етганларидан сўнг эса, зудлик билан иймон келтирдилар. ("Тафсири Ҳилол", Аҳқоф сураси, 29-оят тафсиридан.)

Ясрибдаги яҳудийлардан эшитишган.
Йигитларнинг: "Бу ўша пайғамбар-ку?"дейишларига сабаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбар бўлишларидан олдин, яҳудийлар Ясрибдаги араб мушриклари (Авс ва Хазраж қабилалари)га: "Яқинда охир замон пайғамбари чиқади, биз унга иймон келтириб, сизларнинг устингиздан ғалаба қозонамиз", деб кўп гапиришарди. ("Ар-раҳийқул махтум".)

Уйғоқ ҳолларида, руҳ ва жасадлари билан.
Исро ва Меърож ҳодисаси туш эмас, руҳий сафар ҳам эмас, балки Пайғамбар соллаллоҳу
алайҳи васалламнинг ҳам жасадлари, ҳам руҳлари ила қилган сафарларидир. Агар туш ёки руҳий сафар бўладиган бўлса, бу воқеанинг мўъжизалиги қолмас эди. Ояти каримада "Ўз бандасини" деб таъкидланиши ҳам Исро ҳодисаси жасад ва руҳ билан бўлганини кўрсатади. Агар фақат руҳ билан бўлганида, бандасининг руҳини, дейилган бўлар эди. ("Тафсири Ҳилол", Исро сураси, 1-оят тафсиридан.)
Аҳли сунна ва жамоа уламоларининг кўпчилиги мана шу фикрга иттифоқ қилишган. Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам арабларга: "Бу кеча менинг руҳим Қуддусга бориб-келди" ёки "Мен бу кеча уйқумда-тушимда Қуддусга бориб-келибман", десалар, ким ҳам бу гапни ёлғон дерди?! Улар Исро ва Меърож воқеасининг айнан уйғоқликда (яъни, руҳ ва жасад билан) бўлган, деб тушунганлари учун ҳам тўполон қилишган ва Исломни янги қабул этганларнинг баъзилари диндан қайтиб, муртад ҳам бўлишган. Агар фақат Пайғамбаримизнинг
руҳлари сайр қилганида эди, руҳнинг Буроқ номли уловга ҳожати тушмас эди!

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Меърожда Aллоҳ таоло билан гаплашганлар

Аманар росул (285 - 286-оятлар).
(Имом Муслим ривояти; "Тафсири Ибни Касийр".)

12 киши
Уларнинг бештаси бир йил олдин Маккага келиб мусулмон бўлган эди. Улар ўшанда олти киши бўлиб, бу сафар Жобир ибн Абдуллоҳ келмаган.
Бошқа етти нафар янги мусулмон қуйидагилар:
1) Муъоз ибн Ҳорис (Хазраж қабиласидан);
2) Заквон ибн Абдул Қайс (хазражий);
3) Убода ибн Сомит (хазражий);
4) Язид ибн Саълаба (хазражий);
5) Аббос ибн Убода (хазражий);
6) Абул Ҳайсам ибн Таййиҳон (Авс қабиласидан);
7) Увайм ибн Соъида (авсий).
Бу биринчи байъат - ёлғиз Аллоҳ таолога ибодат қилиш, У зотга бирон нарсани ширк келтирмаслик, ўғрилик қилмаслик, зино қилмаслик, фарзандларини ўлдирмаслик, ҳеч кимга бўҳтон-туҳмат қилмаслик ва Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга ҳамиша итоат қилиш хусусида қасамёд қабул қилиш эди. Мукофоти эса жаннат башорати бўлди. ("Ар-раҳийқул махтум")

Telegram
Олий Маъҳад
#тест_савол_сийрат
Макка даврининг 12 йили зулҳижжа ойи ҳаж мавсумида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан Ясриб мусулмонлари орасида бир шартнома "Биринчи Ақаба байъати" деб номланган. Мана шу байъатда нечта ясриблик мусулмон қатнашган?
11 та…

"Биринчи Ақаба байъати" ва ҳаж мавсуми тугагач, Ясрибда Исломни ёйиш ҳамда мусулмон бўлганларга Қуръонни ва Ислом қонун-қоидаларини ўргатиш, жамоатга намозни ўқиб бериш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маккалик йигитлардан биринчи элчи-муаллим қилиб Мусъаб ибн Умайрни жўнатганлар.
📲: @oliymahad
"Биринчи Ақаба байъати" ва ҳаж мавсуми тугагач, Ясрибда Исломни ёйиш ҳамда мусулмон бўлганларга Қуръонни ва Ислом қонун-қоидаларини ўргатиш, жамоатга намозни ўқиб бериш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам маккалик йигитлардан биринчи элчи-муаллим қилиб Мусъаб ибн Умайрни жўнатганлар.
📲: @oliymahad
Telegram
Олий Маъҳад
#тест_савол_сийрат
"Биринчи Ақаба байъати" ва ҳаж мавсуми тугагач, Ясрибда Исломни ёйиш ҳамда мусулмонларга Қуръонни ва Ислом қонун-қоидаларини ўргатиш, жамоатга намозни ўқиб бериш учун Расулуллоҳﷺ кимни биринчи элчи-муаллим қилиб жўнатганлар?
Мусъаб…

Етмиш бешта саҳоба (73 та эркак ва 2 та аёл). Аёллар: Насиба (Умму Аммора) Каъб қизи ва Асмо Амр қизи.
"Иккинчи Ақаба байъати"нинг бандлари қуйидагича бўлган:
1) ҳар қандай ҳолатда ҳам Пайғамбарга қулоқ солиш ва итоат этиш;
2) Аллоҳ йўлида молиявий сарф-харажат қилиш;
3) амру маъруф ва наҳий мункар қилиш;
4) маломатгўйнинг маломатидан қўрқмай, Аллоҳ йўлида қоим бўлиш;
5) Пайғамбаримиз Ясрибга келганларида, у зотга ёрдам бериш ҳамда ўзларини, хотинларини ва болачақаларини ҳимоя қилганларидек, у зотни ҳам ҳимоя қилиш;
6) раҳбарликка ким лойиқ топилса, кейин бу масаласида талашиб-тортишмаслик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам байъатнинг бу бандларига тўла амал қилган мусулмонларга жаннатни ваъда қилдилар! (Аҳмад, Баззор, Ибн Ҳиббон ва Байҳақийлар ривоят
қилишган. Исноди Муслим шартига кўра саҳиҳ; "Ар-раҳийқул махтум".)
"Иккинчи Ақаба байъати" Ислом тарихида "Катта Ақаба байъати" ёки "Байъатул Ҳарб" деб ҳам номланади.