Олий Маъҳад | Расмий
14.4K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Китоблар #Кўргазма #Ҳилол_нашр

Тошкент ислом институтида “Ҳилол-нашр” нашриёти китобларининг кўргазмаси бўлиб ўтмоқда

“Ҳилол-нашр” нашриёт томонидан чоп этилган 155 дан ортиқ номдаги диний-маърифий адабиётлар, фиқҳ, ақоид, тафсир, ҳадис фанига оид ўқув дарсликлар, бадиий, илмий-оммабоп нашрлар, араб, инглиз, рус ва ўзбек тилидаги луғатлар, шеърий тўпламлар ҳамда АРМга келган янги китоблар тўпламлари намойиш этилмоқда… – Ахборот-ресурс маркази

Батафсил: https://oliymahad.uz/23071

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Кўргазма

“Мустақил фикрлайдиган авлодни енгиб бўлмайди”

ТИИ Модуль таълим шакли биносида “Ғафур Ғулом” нашриёти билан ҳамкорликда китоб кўргазма савдоси ташкил этилди…

Батафсил: https://oliymahad.uz/24788

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Кўргазма

"Экспо" турли мамлакатларнинг технология, инновациялар ва архитектура соҳасидаги энг яхши ютуқларини намойиш қилиш учун ҳар 5 йилда уюштирилади. 2022 йил мартигача давом этадиган кўргазманинг навбатдаги турига Дубай мезбонлик қилмоқда.

🔸Бутунжаҳон кўргазмаси, қисқартирилгани Экспо, биринчи марта 1844 йилда Парижда бўлиб ўтган. Бу жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларидан кейин 3-муҳим халқаро тадбир саналади. Экспо Миллатлар маданияти олимпиадаси деб ҳам аталади.

🔸“Дубай Экспо 2020-2022”да Ўзбекистон ҳам ўз павильонига эга бўлиб, инновациялар, маданият ва архитектурасини намойиш этмоқда. Унда Ислом цивилизацияси маркази биноси ҳам кўргазмага қўйилган. Шу ерда хаттотлик санъати намойиши ўтказилиб, миллий таомлар ҳам тортиқ қилинади.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Кўргазма

🔹Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази сентябрь–ноябрь ойлари давомида 1000 дан ортиқ ўқув дарслик ва қўлланмалар, диний-маърифий, сиёсий-ижтимоий, бадиий ва публицистик китоблар билан бойиди.

🔹Янги китоблар билан ўқитувчи ва талабаларни таништириш мақсадида АРМ томонидан китоб кўргазмаси ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Хаттотлик #Кўргазма

▪️Республика “Ҳунарманд” уюшмаси Ўзбекистон Бадиий академияси билан ҳамкорликда хаттотларнинг ижодий ишларини кенг ёйиш, уларни халқимизга таништириш, ижодларини ҳар томонлама қўллаб-куватлаш мақсадида жорий йилнинг февраль ойи давомида бўлиб ўтадиган “Соҳир қалам мўжизаси" номли Республика ҳаттотлик асарларидан ташкил топган кўргазмаси ўз ишини бошлади.

▪️Камолиддин Беҳзод номидаги Шарқ миниатюра санъати музейи биносидаги мазкур кўргазманинг очилиш маросимида Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчилари ҳамда талабалари иштирок этдилар.

▪️Ўзбекистон бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, ТИИ Хаттотлик ва китобат санъати тўгараги раҳбари Ёқубжон Бухарбоев ҳамроҳлигидаги институт аъзолари Ўзбекистон Бадиий академиясининг раҳбари, рассом Акмал Нур ва бошқа ижодкорлар билан мулоқот қилиб, кўргазмадаги энг нодир хаттотлик намуналари билан танишдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Ҳилол_нашр #Кўргазма_савдо

▪️Тошкент ислом институтида “Ҳилол-Нашр” нашриёти билан ҳамкорликда “Исломга бағишланган умр” номли ҳужжатли фильм ҳамда “Муҳаммадга содиқ Муҳаммад” ва “Исломга бағишланган умр” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади.

▫️Мазкур тадбирлар доирасида институт Ахборот-ресурс маркази томонидан ўқитувчи ва талабалар учун “Ҳилол-Нашр” нашриётида чоп этилган китобларнинг кўргазма савдоси ташкил этилди.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Кўргазма

▪️Тошкент ислом институтида “Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Собиқ иттифоқ давридаги фаолияти (1943-1989) ва Муфтий Бобохоновлар сулоласи” мавзуcида илмий-маърифий тадбир ўтказилмоқда.

▫️Тадбир доирасида “Муфтий Бобохоновлар” жамғармаси томонидан нашр этилган ҳамда жамғарма фондида сақланаётган китоблар кўргазмаси ташкил этилди.

▫️Шунингдек, ТИИ Ахборот-ресурс маркази ташаббуси билан “Шамсуддинхон Бобохонов” нашриёт-матбаа ижодий уйи ва “Ўзбекистон” нашриёти билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ҳам ўтказилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
#Янги_аср_авлоди #Кўргазма_савдо #Алишер_Навоий #583_йил

▪️“9 феврал – буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази ва “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

▫️Кўргазмада тўрт юзга яқин бадиий, илмий, тарихий, диний-маърифий китоблар хусусан, “Лисонут тайр”, “Навоий”, “Хамса”, “Жадид куллиёти”, “Қизил тошбўрон”, “Амир Темур солномаси”, “Айюб нидоси”, “Алкимёгар”, “Қиёмат”, “Чол ва денгиз”, “Султон Салоҳиддин”, “Қобуснома”, “Фозил одамлар шарҳи” каби китоблар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

Ахборот-ресур маркази мудири
Абдулазиз Кадиров


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Халқаро_конференция #Кўргазма

▪️Конференция иштирокчилари институтда яратилган шарт-шароитларга юқори баҳо бердилар

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида ўтказилган “Ислом дини асл манбаларини талқин қилишдаги ёндашувлар: муаммо ва ечимлар” мавзусида халқаро илмий-амалий конференцияси доирасида меҳмонлар ва иштирокчилар институтда амалга оширилган ишлар, таълим жараёнлари самарадорлигини ошириш мақсадида аудиторияларга ўрнатилган смарт мониторлар, институт тарихи, диний таълим муассасалари, диний-маърифий соҳадаги ислоҳотлар, хорижий меҳмонларнинг ташрифи ва илмий сафарлар ҳақида маълумот берувчи деворий лавҳалар ҳамда Ахборот-ресурс маркази томонидан ташкил этилган китоб кўргазма-савдоси билан танишдилар.

Давоми…🔻https://oliymahad.uz/42653

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Кўргазма

▪️Ўзбекистон халқаро ислом академиясида ташкил этилган «Маърифат улашиб» лойиҳасига тегишли китобхонлик сайлида Тошкент ислом институти Ахборот-ресурс маркази китоблар кўргазмаси намойиш этилди.

▫️Мураббий Муҳаммадсолиев Сайфуллохон бошчилигида Таҳфизул Қуръон кафедраси талабалари айнан шу тадбирлар доирасида ўтказилган таниқли адиблар билан учрашувлар, хаттотлик санъати бўйича мастер-класс ва китоб кўргазмаларида иштирок этдилар.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#кўргазма

◾️ Китоб
кўргазма-савдоси ташкил этилди

◽️ Юртимизда китобхонлар сафини кенгайтириш, ёшларни китоб мутолаасига қизиқтириш ва китобхонлик маданиятини янада юксалтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази ва “Ғофур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

◽️ Кўргазмада 500га яқин бадиий, илмий, тарихий ҳамда диний-маърифий китоблар хусусан, “Салоҳиддин саҳро бургути”, “Қўрқма”, “Тўқчилик ва йўқчилик”, “Афв эт, Аллоҳим”, “Лол”, “Жимжитлик”, “Мурод Муҳаммад Дўст”, “Сен ўн етти ёшимсан”, “Рақамли қалъа”, “Жалолиддин Румий” каби адабиётлар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги турли китобларни харид қилди… - Ахборот-ресурс маркази мудири Абдулазиз Кадиров

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний-маьрифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram
#Ўзбек_тили_байрами #Кўргазма

📜 Тил сайқали китоб билан

Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг 35 йиллик байрами муносабати билан Тошкент ислом институтида китоб кўргазмаси ташкил этилди.

• Китоб ўқиган инсоннинг зеҳни ва дунёқараши кенг, нутқи равон бўлади. Миллат тили китоблар билан сайқалланади, зийнатланади.

• Профессор-ўқитувчи ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази томонидан “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда ўтказилган китоб кўргазма-савдосида тўрт юзга яқин бадиий, илмий, тарихий ва диний-маърифий китоблар намойиш этилди.

• Хусусан, “Арасту”, “Лисон ут-тайр”, “Навоий”, “Хамса”, “Жадид куллиёти”, “Қизил тошбўрон”, “Жадид”, “Амир Темур солномаси”, “Айюб нидоси”, “Алкимёгар”, “Қиёмат”, “Чол ва денгиз”, “Султон Салоҳиддин”, “Қобуснома”, “Фозил одамлар шарҳи” каби асарларни китобхонлар катта қизиқиш билан харид қилдилар.

ТИИ Ахборот-ресурс маркази

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Murojaat | Youtube | Facebook | Instagram
#Конституция #32_йил #Кўргазма_савдо

Конституция кунига бағишланган кўргазма ташкил этилди

8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 32 йиллиги муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи, ишчи-ходим ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази томонидан “Ғафур Ғулом” нашриёт-матбаа ижодий уйи билан ҳамкорликда китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

Кўргазмада беш юзга яқин бадиий, илмий, тарих, диний-маърифий ҳамда сиёсий-ижтимоий китоблар тақдим этилди. Хусусан “Ўзбекистон Республикасининг оила кодекси”, “Меҳнат кодекси”, “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс”, “Жиноят кодекси”, “Фуқаролик ҳуқуқи”, “Давлат ва ҳуқуқ назарияси”, “Меҳнат ҳуқуқи”, “Инсон ҳуқуқи”, “Ҳуқуқий кўникмалар методологияси”, “Рим ҳуқуқи” каби адабиётлар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

АРМ Бош мутахассиси Абдулазиз Кадиров

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!