Олий Маъҳад | Расмий
14.5K subscribers
24.1K photos
3.48K videos
22 files
15.7K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Янги_аср_авлоди #Кўргазма_савдо #Алишер_Навоий #583_йил

▪️“9 феврал – буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази ва “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

▫️Кўргазмада тўрт юзга яқин бадиий, илмий, тарихий, диний-маърифий китоблар хусусан, “Лисонут тайр”, “Навоий”, “Хамса”, “Жадид куллиёти”, “Қизил тошбўрон”, “Амир Темур солномаси”, “Айюб нидоси”, “Алкимёгар”, “Қиёмат”, “Чол ва денгиз”, “Султон Салоҳиддин”, “Қобуснома”, “Фозил одамлар шарҳи” каби китоблар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

Ахборот-ресур маркази мудири
Абдулазиз Кадиров


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Алишер_Навоий #583_йил

▪️ Алишер Навоий – таълим-тарбия жонкуяри

▫️ Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таълим-тарбия ва илм-фан, маънавият ва маданият, она тилимиз ва адабиётимиз ҳомийси бўлган Алишер Навоий ҳазратлари – халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ аждодларимиздан ҳисобланади. Ул зотнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади…- ТИИ модуъ таълим тизими талабаси, Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42018

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Алишер_Навоий #583_йил

▪️Навоий ижоди ва фаолияти ёд этилди

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан “Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

▫️Тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, Навоийшунос олим Азизуллоҳ Арол маърузачи сифатида таклиф этилди.

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректор исломшунослик фанлари доктори (PhD) Cоатмурод Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев ҳамда институт кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари тадбирда иштирок этдилар.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/42031

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Кун_тарихи #Алишер_Навоий #583_йил

Бугун, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

▪️Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

▪️Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган:

▫️Девонлар:
«Илк девон»;
«Бадое ул-бидоя»;
«Наводир ун-ниҳоя»;
«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
«Девони Фоний» (форсча).

▫️Маснавийлар:
«Ҳайрат ул-аброр»;
«Фарҳод ва Ширин»;
«Лайли ва Мажнун»;
«Сабъаи Сайёр»;
«Садди Искандарий»;
«Лисон ут-тайр».

▫️Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».

▫️Таржима ва хотира асарлари:
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
«Хамсат ул-мутахаййирин».

▫️Диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».

▫️Тарихий асарлари:
«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
«Тарихи мулуки ажам».

▫️Тил ва адабиётга оид асарлари:
«Муфрадот»;
«Мезон ул-авзон»;
«Муҳокаматул луғатайн».

▫️Бошқа асарлари:
«Муншаот»;
«Вақфия»;
«Назм ул-жавоҳир»;
«Маҳбуб ул-қулуб».

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шеър #Алишер_Навоий #583_йил

▪️Ҳақиқий муҳаббат

Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.

Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.

Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!

© Моҳир

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!