#Кун_тарихи
🇺🇿 Бугун, 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни
▫️1989 йил 21 октябрда Ўзбекистон Республикасининг “Давлат тили ҳақида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу Қонуннинг 1-моддаси ва Бош Қомусимизнинг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тили” эканлиги белгилаб қўйилган.
▫️1995 йил 21 декабрда “Давлат тили ҳақида”ги қонунининг янги таҳрири қабул қилинди.
“Ўзбек тили байрами кунини белгилаш тўғрисида” 2020 йил 10 апрелда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Қонунининг (ЎРҚ-615-сон) 1-моддаси билан 21 октябрь санаси Ўзбек тили байрами куни этиб белгиланди.
▫️Туркий тиллар оиласига мансуб ўзбек тили илдизлари камида V-VII асрларга мансуб Ўрхун-Энасой битикларига бориб тақалади. Маҳмуд Қошғарийнинг “Девону луғотит-турк” асари туркий тиллар тарихи, шу қаторда ўзбек тилшунослиги учун ҳам муҳим манба саналади.
▫️Тарихан Ўзбек тилининг такомилида ўзбек мумтоз адабиёти вакилларидан Навоий, Ҳофиз Хоразмий, Сайфи Сароий, Атоий, Саккокий, Амирий, Яқиний, Лутфий сингари шоирлар яратиб қолдирган мероснинг аҳамияти беқиёс.
Навоий:
Турк назмида чу мен тортиб алам,
Айладим ул мамлакатни якқалам, —
▫️Абдулла Қодирий она тилимиз борасида куюниб шундай деган эди: “Ўзбек тили камбағал тил эмас, балки ўзбек тилини камбағал дегувчиларнинг ўзи камбағал. Улар ўз нодонликларини ўзбек тилига тўнкамасинлар”.
▫️Дунёда 5600 дан ортиқ тиллар мавжуд бўлиб, бундан 200 тасигина давлат тили сифатида қабул қилинган. Уларнинг орасида ўзбек тили ҳам бор.
▫️“Тил яшаса, миллат яшайди”. Агар биз ўз тилимизнинг кўркамлиги, бойлигини дунёга тараннум этсак, миллатимиз янада чароғон бўлади ва бирлигимиз мустаҳкам бўлади.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!

#Кун_тарихи #52_юбилей
⚡️Бугун, 1 ноябрь – Тошкент ислом институти ташкил топган кун | Институт ташкил топганига 52 йил бўлди
▫️1969 йилда «Бароқхон» мадрасаси институт даражасида қайта тикланиб, Совет Иттифоқи Министрлар Совети ҳузуридаги Дин ишлари бўйича кенгашнинг Тошкентда олий мадраса очиш ҳақидаги қарори қабул қилинди.
▫️Мадраса учун Ҳазрати имом даҳаси (Ҳамза, ҳозирги Зарқайнар кўчаси, 18-берк кўча, 47-уй)даги «Намозгоҳ» масжидининг биноси ажратилди.
▫️1971 йил 1 ноябр (1391 ҳижрий йил 12 Рамазон)да олий мадрасани очар экан, муфтий Зиёуддинхон Бобохонов асосий мақсад сифатида қуйидагиларни таъкидлади:
«Биз бу илмий даргоҳни очар эканмиз, ўз олдимизга турли соҳалардаги диний ва замонавий илмларни яхши эгаллаган, муқаддас динимиз учун зарур бўлган билимдон диний хизматчиларни тайёрлашни асосий вазифа қилиб қўямиз».
▫️Олий мадрасада ўқиш муддати 4 йил бўлиб, дарслар ўзбек ва араб тилларида ўқитиларди. Биринчи ўқув йилида маъҳадга 20 талаба қабул қилинди.
▫️«Олий диний мадраса» (высшая духовная школа) деб юритилган билим даргоҳига 1974 йилда Имом Бухорий таваллудининг 1200 йиллик юбилейи муносабати билан буюк муҳаддис номи берилди ва «Олий маъҳад», «Тошкент ислом институти» деб номланадиган бўлди.
▫️Тошкент ислом институти собиқ Иттифоқда ягона эди ҳамда Кавказорти, Шимолий Кавказ, СССРнинг Европа қисми ва Сибир мусулмонлари диний бошқармаларининг бўлажак кадрлари ҳам шу ерда таҳсил оларди. Бундан ташқари, Афғонистондан 6, Вьетнамдан 4, Ямандан 6, Болгариядан 4 талаба олий маъҳадни тамомлаган.
▫️2007 йили институтнинг икки қаватли янги биноси қурилди. 2021 йилда 27 та хонадан иборат талабалар турар жойи ва 45 кишига мўлжалланган таҳоратхонани ўз ичига олган 4 қаватли бино қуриб битказилди. Шунингдек, икки қаватли институтнинг асосий биносига 17 та ўқув аудиториялари, Ахборот-ресурс маркази ва мажлислар залидан иборат учинчи қават ҳам қўшилди.

#Кун_тарихи #Талабалар_куни
▪️Бугун, 17 ноябрь – Халқаро талабалар куни (International Students' Day)
▫️Ушбу кун 1941 йили Лондонда фашизмга қарши курашаётган талабаларнинг учрашуви вақтида жорий қилинган, бироқ ушбу байрам бир неча йилдан сўнг, яъни 1946 йилдан буён кенг нишонланишни бошланган.
▫️Байрам чехиялик ватанпарвар талабаларнинг хотирасига бағишланиб жорий қилинган.
▫️1946 йил 17 ноябрь куни Прага шаҳрида бутун дунё талабалар конгрессида тасдиқланган.
▫️1939 йил 28 октябрда фашистлар томонидан Чехословакиянинг Прага шаҳридаги талабалар ва уларнинг ўқитувчилари Чехославакия давлатининг таълим байрамини нишонлаш учун намойишга чиққанлар.
▫️Тўполонда тиббиёт факультетининг талабаси Ян Оплетал отиб ўлдирилган.
▫️Маълумот учун: 2023-2024 ўқув йилида Тошкент ислом институтида таълим олаётган талабалар сони 623тани ташкил этади.
▫️Шундан:
Кундузги таълимдаги талаба йигитлар – 218 нафар, талаба қизлар – 46 нафар;
Модуль таълимдаги талабалар – 359 нафар.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Кун_тарихи #Байроқ #32_йил
🇺🇿 Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1991 йил 18 ноябрдаги навбатдан ташқари VII сессиясида тасдиқланган Давлат байроғи – мамлакат давлат суверенитетининг рамзи ҳисобланади.
Бу йил “Давлат байроғи тўғрисида”ги қонуни қабул қилинганлигига 3️⃣2️⃣ йил тўлди.
🟦Байроқдаги мовий ранг – тириклик мазмуни акс этган мангу осмон ва оби-ҳаёт рамзи. Бу яхшиликни, донишмандликни, ҳалолликни, шон-шуҳрат ва садоқатни билдиради.
⬜️Оқ ранг – тинчлик рамзи бўлиб, поклик, беғуборлик, софликни, орзу ва ҳаёллар тозалиги, ички гўзалликка интилишнинг тимсоли.
🟩Яшил ранг – табиатнинг янгиланиш рамзи бўлиб, навқиронлик, умид ва шодумонлик тимсоли.
🟥Қизил чизиқлар – вужудимизда жўшиб оқаётган ҳаётий қудрат ирмоқларини англатади.
🌙Ярим ой тасвири тарихий анъаналаримиз билан боғлиқ.
⭐️12 юлдуз ўзбек халқи маданиятининг қадимийлиги, унинг комилликка, ўз тупроғида саодатга интилиши рамзидир.

#Кун_тарихи #Конституция #31_йиллик
🇺🇿 Бугун — 8 декабрь, Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун.
▪️Ўзбекистонда бош қомус қабул қилинганининг 31 йиллиги нишонламоқда.
▫️Асосий қонун 1992 йилнинг 8 декабрида Республика Олий Кенгашида қабул қилинган эди.
▫️Конституция билан давлат ва жамият ривожланишининг демократик тамойиллари белгилаб қўйилган. Республикада рўй бераётган демократик ўзгаришлар давомида Конституцияга ҳам ўзгаришлар киритиб келинмоқда.
▫️Янги таҳрирдаги Конституция 2023 йил 30 апрель куни ўтказилган Ўзбекистон Республикаси референдумида
умумхалқ овоз бериш орқали қабул қилинган.
▫️Конституция 6 бўлим, 27 боб ва 155 моддадан иборат.
▫️Конституция лотинча constitutio — тузилиш, тузук деган маъноларини англатиб, давлатнинг асосий қонуни ҳисобланади. У давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, шунингдек, суд тизимини белгилаб беради. Конституция барча жорий қонунларнинг асоси ҳисобланади.
▫️Давлат фаолиятининг турли соҳаларида Конституцияга риоя қилинишини назорат этиш Олий суд ёки Конституциявий суд зиммасига юкланади.
▫️Конституция атамаси Қадимги Римдаёқ бор эди. Амир Темур "Тузуклар"и Шарқ ва Осиё мамлакатлари цивилизациясига хос алоҳида шаклдаги конституциявий ҳужжат хусусиятига эга бўлган. У шариат қонунлари билан бир қаторда Ўрта Осиё халқлари тақдирига кучли таъсир ўтказган.
▫️Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ҳозирги кунга қадар 16 марта ўзгартиш ва қўшимчалар киритилган.

#Кун_тарихи #Мадҳия
🎶 “Ўзбекистон Республикасининг давлат мадҳияси тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 10 декабрда Олий Кенгашнинг 11-сессиясида қабул қилинган.
🇺🇿 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси Ўзбекистон Республикаси Давлат суверенитетининг рамзидир.
🧍🏻♂️ Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясига зўр эҳтиром билан қараш Ўзбекистон Республикаси ҳар бир фуқаросининг ватанпарварлик бурчидир.
👮🏻♀️Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳияси кўпчилик ҳузурида ижро этилганда, ҳозир бўлган кишилар мадҳияни тик туриб ва ўнг қўл кафтини кўкракнинг чап томонига қўйиб, ҳарбий ёки давлатнинг бошқа хизматидаги махсус кийимдаги шахслар эса қўлини бош кийимига қўйиб тинглайди.
💼 Ўзбекистон Республикасининг Давлат мадҳиясини таълим муассасаларида ижро этиш — Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги манфаатдор ташкилотлар билан келишиб туриб белгилаб қўядиган қоидалар билан тартибга солинади.
🔗 t.iss.one/oliymahad

#Кун_тарихи #Араб_тили
▪️18 декабрь – Халқаро араб тили куни | World Arabic Language Day
▫️Жаҳон тилларидан бири ҳисобланган араб тили инсоният тамаддунида, илм-фан тараққиётида муҳим аҳамият касб этган. Бу тилда яратилган илмий асарлар кўплаб ихтироларга, кашфиётларга сабаб бўлган.
▫️Бу тил фақатгина араб диёрлари аҳолисининг мулоқот воситаси бўлибгина қолмай, бутун дунё мусулмонларининг ҳам умумий тилидир. Чунки, мусулмонларнинг муқаддас китоби – Қуръон айнан шу тилда нозил қилинган. Кўплаб исломий ибодат ва маросимларни бажаришда шу муқаддас тилдан фойдаланилади. Араб тили, шунингдек, араб дунёсидаги бир қатор насроний черковларнинг асосий маросим тилидир. Айни пайтда Ўрта асрлардаги яҳудийликка оид диний асарларнинг кўпчилиги шу тилда ёзилган. Араб тилининг мавқеи ислом динининг дунё миқёсида кенг тарқалиши туфайли кўтарилди, чунки у кўп асрлар давомида мусулмонлар ҳукмронлик қилган ўлкаларда сиёсат, фан ва адабиёт тилига айланди.
▫️Араб тили асрлар давомида илм-фанда, аҳоли орасида ишлатилган бўлса-да, ХХ асрга келибгина дунё доирасида расмий тил сифатида эътироф этилди. У Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг олти расмий тилидан бири ҳисобланади. 1973 йил сентябрь ойида БМТ Бош Ассамблеяси сессияларида араб тилини илк бор ишлатишга муваффақ бўлинди. Шу йили араб тилини расмий тиллар қаторига киритиш тўғрисида қарор қабул қилинди. БМТ ва унинг таркибидаги бошқа ташкилотлар 1973 йил 28 декабрда бўлиб ўтган Бош Ассамблея сессиясининг 3190-сонли қарорини эълон қилди. Унда араб тили расмий тиллар қаторига қўшилгани белгилаб қўйилган эди.
▫️2012 йил октябрь ойида ЮНEСКО Ижроия кенгашининг 190-сессияси бўлиб ўтди. Унда 18 декабрни “Халқаро араб тили куни” деб эълон қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган ва илк бор бу сана ўша йили ЮНEСКОда нишонланган.
▫️2011 йилда “Bloomberg Businessweek” нашри араб тилини бизнес учун энг фойдали тиллар қаторига қўйди. 2013 йилда Британия Кенгаши Бирлашган Қиролликда энг кўп талаб қилинадиган тиллар бўйича “Келажак тиллари” сарлавҳаси остида катта ҳисобот эълон қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, араб тили Буюк Британияда энг кўп даромад келтирадиган тиллар рўйхатида иккинчи ўринда туради.
▫️Араб тили сомий тиллар оиласига мансуб бўлиб, унда 467 миллиондан ортиқ киши сўзлашади. Бу тил араб дунёсидан ташқари бошқа кўплаб яқин ҳудудлар аҳолиси орасида ҳам кенг тарқалган. Жумладан, Туркия, Чад, Мали, Сенегал, Эритрея, Эфиопия, Жанубий Судан ва Эронда. Шундай қилиб, у дунёдаги энг кенг тарқалган тиллар орасида тўртинчи ўринни эгаллайди. Расмий тил сифатида тан олинган мамлакатлар (жами 27 та) сони бўйича учинчи ўринда туради. Интернетда энг кўп қўлланиладиган тўртинчи тил ҳисобланади.
▫️Дунё цивилизация ривожига муносиб ҳисса қўшган Бухорий, Термизий, Хоразмий, Беруний, Форобий, Ибн Сино ва бошқа кўплаб етук аллома аждодларимиз айнан араб тилида ижод қилган. Буюк тилшунос бобокалонимиз Маҳмуд Замахшарийнинг араб тили грамматикаси ва тилшунослиги бўйича “Унмузаж” ва “Муфассал” асарлари нафақат ўша даврнинг муҳим манбаси бўлган, балки ҳозир ҳам зарур қўлланма вазифасини бажармоқда. Мовароуннаҳр мутафаккирларининг бой илмий меросини ўрганиш ва келажак авлодга етказиш учун бу тилни ўрганиш айни муддаодир.

#Кун_тарихи #Ватан_ҳимоячилари_куни
🇺🇿1992 йил 14 январда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг “Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги жойлашган ҳарбий қисмлар ва ҳарбий ўқув муассасалари тўғрисида”ги Қонуни асосида Ўзбекистон Республикасининг ўз Қуролли Кучлари ташкил этилди.
▫️Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1993 йил 29 декабрдаги “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан 14 январь — “Ватан ҳимоячилари куни”, деб эълон қилинди.
▫️Бу йил Мустақил Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганига 3️⃣2️⃣ йил тўлди.
▫️Шу муносабат билан соҳа викилларини ҳамда Ватан ҳимоячилари бўлмиш мард ўғлонларни байрам билан табриклаймиз.
🔗 t.iss.one/oliymahad – диний-маърифий канал!
Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram

#Кун_тарихи #Алишер_Навоий #583_йил
✅ Бугун, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун
▪️Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.
▪️Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган:
▫️Девонлар:
«Илк девон»;
«Бадое ул-бидоя»;
«Наводир ун-ниҳоя»;
«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
«Девони Фоний» (форсча).
▫️Маснавийлар:
«Ҳайрат ул-аброр»;
«Фарҳод ва Ширин»;
«Лайли ва Мажнун»;
«Сабъаи Сайёр»;
«Садди Искандарий»;
«Лисон ут-тайр».
▫️Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».
▫️Таржима ва хотира асарлари:
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
«Хамсат ул-мутахаййирин».
▫️Диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».
▫️Тарихий асарлари:
«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
«Тарихи мулуки ажам».
▫️Тил ва адабиётга оид асарлари:
«Муфрадот»;
«Мезон ул-авзон»;
«Муҳокаматул луғатайн».
▫️Бошқа асарлари:
«Муншаот»;
«Вақфия»;
«Назм ул-жавоҳир»;
«Маҳбуб ул-қулуб».

#Кун_тарихи #Бобур #541_йил
▪️Бугун, 14 феврал - Заҳириддин Муҳаммад Бобур туғилган кун
▫️Бобур - Заҳириддин Муҳаммад ибн Умаршайх Мирзо 1483 йил 14 феврал Андижонда туғилиб, 1530 йил 26 декабр Аграда вафот этган.
▫️Ўзбек мумтоз адабиётининг йирик вакили, шоир, тарихчи, географ, давлат арбоби, саркарда, бобурийлар сулоласи асосчиси ва темурий шаҳзодадир.
▫️Отаси - Умаршайх Мирзо Фарғона вилоятининг ҳокими бўлган. Бобурнинг онаси Қутлуғ Нигор хоним Тошкент ҳокими Юнусхоннинг қизи эди.
▫️Довюраклиги ва жасурлиги учун у ёшлигидан “Бобур” (Шер) лақабини олган. Отаси вафотидан кейин 1494 йил июн ойида, ўн икки ёшда тахтга ўтирди.
▫️1498 ва 1500 йилларда у икки бор Самарқандни эгаллайди.
▫️1504 йилда эса Кобул вилоятининг ҳокими шаҳарни Бобурга топшириб таслим бўлди.
▫️Қўлдан кетгач, Бобур 1512 йилда Самарқандни учинчи марта ишғол қилди.
▫️Кейинроқ Шайбонийхонлардан Убайдуллахон қўшинлари билан Бобур аскарлари ўртасида Самарқанд учун бўлган жангда Бобур мағлубиятга учраб, шаҳарни бўшатишга мажбур бўлади.
▫️1525 йилда Бобур Шимолий Ҳиндистон ҳукмронлигини ўз қўлига киритишга муваффақ бўлади ва бобурийлар у ерда 320 йил ҳукмронлик қилди.
▫️Унинг тўрт ўғли Ҳумоюн, Камрон, Аскарий, Ҳиндол ва уч қизи Гулчеҳра, Гулранг, Гулбадан бор эди.
Жисмимга иситма куда маҳкам бўладур.
Кўздин ўчадур уйқу чу ахшом бўладур.
Ҳар иккаласмиғанми била сатримдек,
Борғон сайин бу ортадур,улкум бўладур.
▫️Бобур Ҳиндистонда беш йил ҳукм сургандан сўнг 1530 йилда Аграда ўзи обод қилган “Зарафшон” чорбоғида вафот этади. Кейинроқ бобурийлардан, чевараси Шоҳжаҳон ҳукмронлиги даврида унинг хоки Кобулда қурилган мақбарага кўчирилди.
Ҳижрон қафасида жон қуши дом қиладур,
Ғурбат бу азиз умрни кам қиладур.
Не нав битай фироқу ғурбат шарҳин,
Кўз ёши наманинг юзин нам қиладур.
▫️Ўзбек тили тарихини ўрганишда “Бобурнома” бебаҳо хазинадир. “Бобурнома” ХV - ХVI асрнинг муҳим воқеаларини бадиий акс эттирган прозанинг қимматли намунасидир.