Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
24K photos
3.45K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
#Алишер_Навоий #Танлов #ҳадис

«Арбаъин» ҳадисхонлик танловида 10 яшар қиз ғолиб бўлди

“Танловда биринчи бўлиб саҳнага чиқаман деб ўйламагандим. Аллоҳга шукр, яхши айтиб бердим. 3 кунда 20та ҳадисни ёд олдим” – Kun.uz сайти

👉 https://oliymahad.uz/21672

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Шеър #Алишер_Навоий

Навоийни ўқиб

“Муқарраби шоҳий” – ҳазрат Навоий,
Элни эл қилгани амри илоҳий.

Эзгуликдан сўйлар “Ҳайратул аброр”,
Жаҳонгашта сайёҳ – “Сабъаи сайёр”.

Муҳаббат тимсоли “Лайли ва Мажнун”,
Садоқат мисоли “Фарҳод ва Ширин”.

Яъжуж ва маъжужни тўсган бир девор,
“Хамса”га интиҳо “Садди Искандар”.

“Қуш тили”да кезди неча бир водий,
Форсийда битилган “Девони Фоний”.

“Чор девон”га тизди туркий шеърларин,
Жаннатга менгзади Ҳирот ерларин.

Шодмон бўлмас экан ғурбатда ғариб,
Ким ҳам кўкарибди элдин айрилиб.

Доно ҳам бўлғуси оз-оз ўрганиб,
Дарё ҳам тўлғуси қатра йиғилиб.

Болалик, йигитлик айлаб ибтидо,
Ўрта ёш, қарилик топғай интиҳо.

“Қаро кўзим” келиб ором ол бирпас,
“Қоши ёсин”ларнинг барчаси абас.

“Оразин” ёпғонда сочилиб ёшим,
“Лаҳза-лаҳза” ютиб синди бардошим.

“Ёрдин айру кўнгул” мубтало бўлди,
“Қай пари пайкарға” жон фидо бўлди.

“Кўнглунг истар ёрлар” дийдори сирож,
“Жонға чун дермен”: бормикин илож?

“Билмаганни сўраб ўрган”ар авлод,
“Бошни фидо” қилса ёғилғай раҳмат.

Тошкент ислом институти Махсус сиртқи бўлим талабаси Эркин ҚУДРАТУЛЛОҲ

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий

АЛИШЕР НАВОИЙ ҲАҚИДА 20 МАЪЛУМОТ

1. Низомиддин Мир Алишер 1441 йилнинг 9 февралида Ҳиротнинг Боғи Давлатхона мавзейида, темурийлар хонадонига яқин бўлган давлат хизматчиси Ғиёсиддин Баҳодир оиласида таваллуд топган.

👉 https://oliymahad.uz/21685

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Тадбирлар #Талаба_қизлар #Ташриф #Алишер_Навоий

Талаба ёшлар маънавиятини юксалтириш, уларнинг илмий-маърифий салоҳиятини ошириш, Алишер Навоий ижодини яқиндан ўрганиш мақсадида Тошкент ислом институти ўқитувчилар О.Маҳкамова ва З.Суярова ҳамроҳлигида талаба қизлар Алишер Навоий номидаги давлат адабиёт музейига ташриф буюрдилар.

🔗Олий Маъҳад канали 🔗Бухорий авлодлари канали

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Ўқитувчилар #Видеолар

Навоий ва Ислом

👉https://youtu.be/VtmdQNBmEZk

Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой домла Жабборов

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Талабалар #Тадбирлар

Мутафаккир шоир ва давлат арбоби Алишер Навоий таваллудига бағишланган “Навоий – буюк мутафаккир шоир” мавзусида Алишер Навоий номидаги Ўзбек тили ва адабиёти университети доценти А.Тилавов иштирокида талабалар билан учрашув бўлиб ўтди.

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий #Ўқитувчилар #Видеолар

Навоий ва Ислом

👉https://youtu.be/VtmdQNBmEZk

Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой домла Жабборов

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Бобур #Алишер_Навоий #Тадбирлар #Талабалар

Адабиёт ва ислом маърифати

Тиллар кафедраси томонидан
Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 538 йиллиги муносабати билан “Ўзбек мумтоз адабиётининг ислом маърифати такомилидаги ўрни” мавзусида адабий-маърифий тадбир ташкил этди.

Тадбирда Тиллар кафедраси профессори, филология фанлари доктори Нурбой Жабборов, Ўзбекистон Фанлар академияси Алишер Навоий номидаги давлат Адабиёт музейи илмий ишлар бўйича директор ўринбосари, филология фанлари номзоди Отабек Жўрабоев ҳамда таниқли шоир, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Ахтамқул Карим иштирок этдилар. Алишер Навоий асарларида эътиқод ва маърифат уйғунлиги, Бобур адабий меросида ислом ахлоқи ва маънавиятининг бадиий ифодаси мавзуларида қизиқарли маърузалар тингланди.

Шоир Ахтамқул Карим мумтоз услубда ёзилган ғазалларидан намуналар ўқиди.

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Мақолалар

“Тарихи анбиё ва ҳукамо” асарининг Навоий ижодидаги ўрни

“Ўзининг бебаҳо асарлари билан она тилимизнинг қадрини ва қаддини тиклаган буюк мутафаккир аждодимиз Алишер Навоий ҳаёти ва ижодининг мукаммал энциклопедиясини яратиш ҳам олдимизда турган долзарб вазифалардан биридир” – Робия Нажмиддинова, Алишер Навоий номидаги ТошДЎТАУ 1-босқич магистранти

Батафсил: https://oliymahad.uz/23652

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Алишер_Навоий #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур

▪️ Икки буюк мутафаккирлар!

▫️ Тошкент ислом институти Тиллар кафедраси томонидан ташкил этилган Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳаёти ва ижодига бағишланган “Буюк мутафаккирларимиз” мавзусидаги илмий тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, филология фанлари номзоди Акром Деҳқонов ташриф буюриб, икки буюк шоир ҳақида талабаларга маълумот берди… – ТИИ Матбуот хизмати

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/36871

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
#Алишер_Навоий #Заҳириддин_Муҳаммад_Бобур #Китоб_кўргазмаси

▪️ Талабалар китоб билан олим бўлади

▫️ Тошкент ислом институти ўқитувчи ва талабаларининг илмий-маърифий, маънавий-бадиий ва ижтимоий-сиёсий савияларини янада ошириш мақсадида Алишер Навоий ҳамда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудлари муносабати билан китоб кўргазмаси ташкил этилди…- АРМ мудири А.Кадиров

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/36929

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram | Tiktok
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Алишер_Навоий

▪️"Ул мусулмонки..." | Навоий Арбаъини

▫️Алишер Навоий таваллудининг 582 йиллиги

👉 https://youtu.be/ervEo3e7n2w

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Янги_аср_авлоди #Кўргазма_савдо #Алишер_Навоий #583_йил

▪️“9 феврал – буюк шоир ва мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан Тошкент ислом институти профессор-ўқитувчи ва талабалар учун Ахборот-ресурс маркази ва “Янги аср авлоди” нашриёт-матбаа ижодий уйи ҳамкорлигида китоб кўргазма-савдоси ташкил этилди.

▫️Кўргазмада тўрт юзга яқин бадиий, илмий, тарихий, диний-маърифий китоблар хусусан, “Лисонут тайр”, “Навоий”, “Хамса”, “Жадид куллиёти”, “Қизил тошбўрон”, “Амир Темур солномаси”, “Айюб нидоси”, “Алкимёгар”, “Қиёмат”, “Чол ва денгиз”, “Султон Салоҳиддин”, “Қобуснома”, “Фозил одамлар шарҳи” каби китоблар намойиш қилиниб, китобхонлар ўзлари қизиққан мавзудаги китобларни харид қилдилар.

Ахборот-ресур маркази мудири
Абдулазиз Кадиров


🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Алишер_Навоий #583_йил

▪️ Алишер Навоий – таълим-тарбия жонкуяри

▫️ Буюк ўзбек шоири ва мутафаккири, атоқли давлат ва жамоат арбоби, таълим-тарбия ва илм-фан, маънавият ва маданият, она тилимиз ва адабиётимиз ҳомийси бўлган Алишер Навоий ҳазратлари – халқимиз маънавий дунёсининг шаклланишига ғоят кучли ва самарали таъсир кўрсатган улуғ аждодларимиздан ҳисобланади. Ул зотнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси нафақат халқимиз, балки жаҳон адабиёти тарихида, миллий маданиятимиз ва адабий-эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутади…- ТИИ модуъ таълим тизими талабаси, Янгийўл туман «Имом Султон» жоме масжиди имом хатиби Одилжон Нарзуллаев

Давоми... 🔻 https://oliymahad.uz/42018

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Алишер_Навоий #583_йил

▪️Навоий ижоди ва фаолияти ёд этилди

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида “9 февраль – Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги” муносабати билан Алишер Навоий – буюк давлат арбоби ва маънавиятимиз гултожи” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

▫️Тадбирга Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети доценти, Навоийшунос олим Азизуллоҳ Арол маърузачи сифатида таклиф этилди.

▫️Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти илмий ишлар ва фан бўйича проректор исломшунослик фанлари доктори (PhD) Cоатмурод Примов, Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича проректор Тоҳир Эвадуллаев ҳамда институт кафедра профессор-ўқитувчилари ва талабалари тадбирда иштирок этдилар.

Давоми... 🔻https://oliymahad.uz/42031

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

🌐 Oliymahad.uz | Info | Murojaat | Tezkor | Telegram | Youtube | Facebook | Instagram |
#Кун_тарихи #Алишер_Навоий #583_йил

Бугун, 9 февраль – Алишер Навоий таваллуд топган кун

▪️Алишер Навоий милодий 1441 йилнинг 9 февраль, ҳижрий 844 йилнинг 14-рамазонда ўша пайтдаги Темурийлар пойтахти ва илмий маркази Ҳиротда туғилган. 11 ёшида Сабзаворда Ҳусайн Бойқаро билан танишади. 16 ёшда Машҳадга бориб ўқийди. Отаси Ғиёсиддин Кичкина Баҳодир вафотидан кейин Самарқандга келади ва икки йил Абу Лайс Самарқандийдан дарс олади. 28 ёшда Ҳиротга қайтган Навоий султон Ҳусайн Бойқаро хизматига киради ва муҳрдор лавозимига тайинланади. 31 ёшда девонбеги лавозимига тайинланган Навоий 37 ёшда Абдураҳмон Жомий тавсияси билан Нақшбандия тариқатига киради. Ҳижрий 906 йил, милодий 1501 йилда Ҳиротда вафот этади. Қабри бугунги Афғонистоннинг Ҳирот шаҳридадир.

▪️Навоийдан бизга 30 дан ортиқ асарлар мерос сифатида қолган:

▫️Девонлар:
«Илк девон»;
«Бадое ул-бидоя»;
«Наводир ун-ниҳоя»;
«Хазойин ул-маоний»; у тўрт девондан иборат: «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадое ул-васат», «Фавойид ул-кибар»;
«Девони Фоний» (форсча).

▫️Маснавийлар:
«Ҳайрат ул-аброр»;
«Фарҳод ва Ширин»;
«Лайли ва Мажнун»;
«Сабъаи Сайёр»;
«Садди Искандарий»;
«Лисон ут-тайр».

▫️Тазкиралар: «Насойим ул-муҳаббат»; «Мажолис ун-нафоис».

▫️Таржима ва хотира асарлари:
«Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер»;
«Ҳолоти Паҳлавон Маҳмуд»;
«Хамсат ул-мутахаййирин».

▫️Диний-ахлоқий асарлари:
«Арбаин» (Қирқ ҳадис);
«Сирож ул-муслимин»;
«Муножот».

▫️Тарихий асарлари:
«Тарихи анбиё ва ҳукамо»;
«Тарихи мулуки ажам».

▫️Тил ва адабиётга оид асарлари:
«Муфрадот»;
«Мезон ул-авзон»;
«Муҳокаматул луғатайн».

▫️Бошқа асарлари:
«Муншаот»;
«Вақфия»;
«Назм ул-жавоҳир»;
«Маҳбуб ул-қулуб».

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Шеър #Алишер_Навоий #583_йил

▪️Ҳақиқий муҳаббат

Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.

Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.

Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!

© Моҳир

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!