Олий Маъҳад | Расмий
14.1K subscribers
23.8K photos
3.42K videos
22 files
15.6K links
©Тошкент ислом институти расмий канали

📩 @oliymahad_bot
ℹ️ @oliymahad_info_bot
📬 [email protected]
🌐 oliymahad.uz
📞 712274237
📍Тошкент, Зарқайнар-18, 47

👉 youtube.com/@oliymahad
👉 facebook.com/oliymahad
👉 instagram.com/oliymahad
👉 taplink.cc/oliymahad
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Шавкат_Мирзиёев #Вакцина #Видеолар

Шавкат Мирзиёев аҳолини коронавирусга қарши эмлаш ҳақида:

"Вакцинанинг энг яхшисини, пулидан қатъи назар, олиб келамиз".

🔗Олий Маъҳад канали – Исломий илмий-маърифий мақола ва хабарлар
🔗Бухорий авлодлари канали – Муносабатлар, фикрлар, раддиялар

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_2021 #Рўза #Савол_жавоблар #Вакцина

Вакцина олиш рўзани очадими?

Ҳасанхон қори Яҳё Абдулмажид жавоб берди

🔗t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
#Ажиб_дунё #Таклифлар #Фатво #Вакцина

"Эмланмадингми..., тўй йўқ!"

Россиянинг Нижний Новгород вилоятида вакцина олмаган ёки Covid-19 салбий тести бўлмаган келин-куёвларга турмуш қуриш тақиқланди.

Никоҳни қайд этиш маросимида келин-куёв, қариндошлар ва меҳмонлар ниқоб таққан бўлиши, ёнида эса, эмланганлик тўғрисидаги "Давлат хизматлари" сертификатининг QR-коди, салбий натижали ПЦР тести ёки қон таркибида антитаналарнинг мавжудлиги қайд этилган маълумотлардан бири бўлиши керак.

Ўзбекистонда, Олий мажлис спикери Нуриддин Исмоилов, ходимларини эмлаган корхона ва ташкилотларга карантин чекловларини енгиллаштириш таклифини берди.

Спикер ўринбосари А.Қодиров эса, эмланмаган фуқароларни имтиёз ва имкониятларини чеклашни таклиф қилган эди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолари Кенгаши, вакцина олмаслик, унинг таркиби тўғрисида бўлмағур гапларни тарқатиш дуруст эмаслиги, ҳақида фатво берган.

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видеолар #Вакцина #Ректор

Ўзингизни ҳалокатга дучор қилманг - Вакцина олинг!

Тошкент ислом институти ректори Уйғун домла Ғафуров

HD форматда: 👉 https://youtu.be/gRswf8-PJCc

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Вакцина_Бирдамлик_Куч_бирликда

Тошкент ислом институти раҳбарияти ва ўқитувчилари коронавирусга қарши эмланмоқдалар

Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти раҳбарияти, ўқитувчилари ва ишчи-ходимлари коронавирусга қарши вакцина билан эмланмоқдалар. Зеро, Давлатимиз барча талабларга жавоб берувчи вакциналар воситасида оммавий равишда эмлаш ишларини амалга ошираётган экан, юртдошларимиз ўзларини ва оила аъзоларини, шифокорлар билан келишган ҳолда, эмлатишлари мақсадга мувофиқ бўлади…- ТИИ матбуот хизмати

Батафсил: https://oliymahad.uz/24188

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram
#Жума #Карантин #Вакцина

Жума намозларини ўқиш бўйича карантин чекловлари бекор қилинди

Республика махсус комиссиясининг навбатдаги йиғилишида аҳолини оммавий эмлаш ишларини жадаллаштириш, шунингдек, аҳолига диний ибодатларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароит яратиш бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмита томонидан киритилган таклифлар ҳар томонлама муҳокама қилинди.

Муҳокама натижалари бўйича Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳамда Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2021 йил
13 августдан эътиборан:


📌масжидларнинг барча ишчи ва ходимлари (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлган ходимлари бундан мустасно) коронавирусга қарши вакцинанинг (туридан қатъи назар) камида 2 та дозаси билан эмланганлиги тўғрисидаги сертификатига эга бўлган тақдирда ушбу масжидларда жума намозини ўтказишга рухсат бериш;

📌масжидларга жума намозини ўқиш учун коронавирусга қарши вакцина билан эмланганлиги тўғрисидаги QR-коди ёки сертификати мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритиш (саломатлиги бўйича қарши кўрсатма бўлганлар бундан мустасно) тўғрисидаги таклифлари Республика махсус комиссияси томонидан маъқулланди.

Республикада фаолият юритаётган бошқа диний конфессияларга мансуб диний ташкилотларга ҳам мазкур тартибни татбиқ этишни тавсия қилинди.

Шу билан бирга диний ибодатларни адо этиш жараёнида ташриф буюрувчилар томонидан тиббий ниқобда бўлиш ҳамда ижтимоий масофани сақлаш бўйича карантин чекловларига қатъий риоя этилиши лозимлиги кўрсатиб ўтилди.

🔗 t.iss.one/oliymahad - диний маърифий канал!
#Вакцина

ВАКЦИНА ОЛИШНИНГ ҲУКМИ ҚАНДАЙ?

759-CАВОЛ: Ҳозирги кунда ҳамма жойда вакцина олишга тарғибот кетмоқда. Динимиз бунга қандай муносабат билдиради? Вакцина олишнинг ҳукми қандай?- Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати.

Батафсил: https://oliymahad.uz/24224

🔗 t.iss.one/oliymahadдиний-маърифий канал!

Oliymahad.uz | Telegram | Youtube | Facebook | Twitter | Instagram