Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#миллий_қадриятлар_ифтиҳоримиз

Куни кеча шаҳардаги 7-сонли имконияти чекланган болалар учун ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда "Миллий қадриятлар-ифтиҳоримиз" номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

❇️Тадбирга Ўзбекистон Давлат ҳореография академиясининг"Илмий ишлар ва инновациялар бўйича" проректори М.Ғофуров, ҳореография ўқитувчиси Ш.Худойназаровалар қатнашиб 5-6-7-8-9-синф ўқувчилари иштирокида "Ҳореография санъати орқали имконияти чекланган болаларни жамиятдаги фаоллигини ошириш" лойиҳаси асосида болалар билан кузатув олиб боришди.

♻️Тадбирда ўқувчилар ижросида "Алла", "Келин салом", "Меҳмон кутиш ва саломлашиш одоби" мавзусида саҳна кўринишлари намойиш этилди ҳамда миллий рақс ва миллий қўшиқлар куйланди.

Кўтаринки кайфиятда ўтказилган ушбу тадбир сўнгида ўқувчилар меҳмонлар билан миллий куй-қўшиқларга рақсга тушишди.

Маънавият ва маърифат маркази шаҳар бўлинмаси.

@ohangaronshahar
#Янги_кун
#Наврўз
#Миллий_қадриятлар
#Оҳангарон_шаҳар

✔️Мамлакатимизда бу йилги Наврўз байрами "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" шиори остида кўтаринки руҳда ўтказилмоқда.

❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва Касб ҳунар мактаби билан ҳамкорликда миллий қадриятларимизни кенг тарғиб этган ҳолда ўқувчи-ёшлар иштирокида "Ассалом,Наврўз"номли маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

⚡️Тадбирда ўқувчилар томонидан миллий либослар кўргазмаси, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни ўзида мужассам этган саҳна кўринишлари ҳамда ўзбек миллий ҳалқ ўйинлари намойиш этилди.

✍️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

https://t.iss.one/ohangaronshahar
#Янги_кун
#Наврўз
#Миллий_қадриятлар

Наврўз-қадим қадриятлар таровати!

Наврўз – халқимизнинг яратувчанлик меҳнати билан боғлиқ, орзу-умидларини куйлаган, унинг турмуш тарзи, маънавияти, миллий руҳини халқ ижоди усули ва услублари ёрдамида тараннум этган, халқимизинг бой миллий санъатини, урф-одатларини ўзида сақлаган байрамдир. Наврўз – қут-барака, ризқ-рўз, расм-русумлар, урф-одат ва анъаналар байрамидир.

Шу муносабат билан бугун Оҳангарон шаҳар 8-умумтаълим мактабида Наврўз сайили ўтказилди.

♻️Тадбирда ўқувчилар томонидан миллий қадриятларимиз ва урф-одатларимизни тараннум этувчи "Aллa", "Kелин салом"лар, саҳна кўринишлари, хaлқ оғзаки ижоди намуналаридан лапарлар, ўланлар, миллий рақслар ва миллий халқ ўйинлари ижро этилди.


Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

https://t.iss.one/ohangaronshahar