Оhangaron shahar hokimligi
3.67K subscribers
38.6K photos
2.49K videos
67 files
8.67K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Давра_суҳбати

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова ҳамда Дин ишлари қўмитаси Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳар бўлими бош мутахассиси Д.Соипов билан ҳамкорликда шаҳар ҳудудида жойлашган И.Каримов номидаги Техника университети Олмалиқ филиалида "Жаҳолатга қарши" эзгу ғоясига асосан "Интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя" мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган барча саволларига мутахассислар томонидан етарли жавобларни олишди.

Шунингдек, талабалар томонидан билдирилган мунозара ва таклифлар тадбирга ўзгача мазмун бағишлади.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#Тошкент_вилояти
#Оҳангарон_шаҳар
#Китобхонлик

❇️ Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ҳамда 3-сектор шаҳар ИИБ билан ҳамкорликда шу ҳудудда истиқомат қилаётган оилалар ўртасида "Илоқ" МФЙ биносида аҳоли ва ёшлар орасида китобхонлик маданиятини кучайтириш ва қизиқишларини ошириш мақсадида "Китобхон оила"
кўрик-танловининг шаҳар 1-босқичи ўтказилди.

✳️ Тадбирда барча оилалар фаол иштирок этиб, низомда белгилаб берилган 3 та шарт асосида беллашдилар ҳамда ўзларининг қаламларига мансуб бўлган Она-Ватанимизни, китобхонликни ва онажонларимизни мадҳ этувчи шеърларини ҳакамларга ўқиб эшиттирдилар.

Тадбирда фаол иштирок этган ва ғолибликни қўлга киритган Айнақуловлар оиласига ҳамда барча иштирок этган оила вакилларига фахрий ёрлиқ, эсдалик совғалари ва турли бадиий ҳамда адабий китоблар тақдим қилинди.

Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси

👉каналга уланиш
#медиа_тур
#онлайн
#оҳангарон_шаҳар

Бугун Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимида хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ОАВ вакиллари иштирокида медиа-тур ташкил этилди.

Айни пайтда тур иштирокчилари Оҳангарон шаҳар Давлат хизматлари агентлиги фаолияти билан яқиндан танишмоқда.

👉каналга уланиш
#оҳангарон_шаҳар
#медиа_тур
#жараён
#онлайн

Адлия вазирлиги Давлат хизматлари агентлиги Ахборот хизмати Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати билан ҳамкорликда Давлат хизматлари маркази ва ФҲДЁ бўлимида хизмат кўрсатиш жараёнлари билан яқиндан танишиш мақсадида ташкил этилган медиа-турда ОАВ вакиллари масъул ходимлардан интервью олишмоқда.

👉каналга уланиш
#оҳангарон_шаҳар
#медиа_тур
#онлайн

Медиа-тур иштирокчиларига Оҳангарон шаҳар деҳқон бозори олдида фаолият юритаётган давлат хизматлари агентлигининг йўловчиларга хизмат кўрсатувчи "Йўл-йўлакай" хизмати ҳақида маълумот берилмоқда.

👉каналга уланиш
#Оҳангарон_шаҳар
#семинар_тренинг

Тарғиботчилар фаолиятини самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

❇️Бугун Оҳангарон шаҳридаги 9 та умумий ўрта таълим мактабларида "Умумий ўрта таълим муассасаларидаги ижодий-маданий масалалар бўйича тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини ошириш" мавзусида амалий семинар-тренинг ўтказилди.

Республика Маънавият ва Маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси томонидан ташкил этилган семинарда шаҳар бўлинмаси раҳбари У.Чўлпонова, бош мутахассиси К.Усманова шаҳар халқ таълим бўлимининг маънавий-маърифий ишлар бўйича шўъба раҳбари Ч.Йўлдошева ҳамда барча умумтаълим мактаб тарғиботчилари иштирок этди.

📌Семинарда тренерлар томонидан амалий дарслар ўтилиб, ижодкор ҳамда маҳоратли ўқувчи ёшларни танлаб олиш, уларнинг қизиқишларини қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш юзасидан фикрлар алмашиниб, тарғиботчилар фаолияти самарадорлигини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

🔰Семинар якунида тарғиботчиларга сертификатлар топширилди.

👉каналга уланиш
#Оҳангарон_шаҳар молия бўлимидаги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Тошкент вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги молия бўлими:
Давлат мақсадли дастурлари мониторинги масалалари бўйича мудир ўринбосари-шўъба мудири

Мудирнинг биринчи ўринбосари-бўлим бошлиғи


▶️ Танловда иштирок этиш учун номзодлар Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали рўйхатдан ўтишлари, вакант бўлган лавозимга сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари зарур.


🔷 Порталдан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

🔷 Порталдан фойдаланиш ва ҳужжатларни электрон тақдим этиш бўйича қўлланма

🔷 Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан фойдаланиш бўйича видеоқўлланма

👉
каналга уланиш
#Тадбир_
#Оҳангарон_шаҳар

❇️Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси ва Оҳангарон шаҳар Халқ таълими бўлими билан ҳамкорликда шаҳардаги барча умумтаълим мактабларида буюк мутафаккир, шоир ва ёзувчи Алишер Навоий таваллудининг 581 йиллигига муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиб келинмоқда.

Бугун 3-умумий ўрта таълим мактабида "Навоийга эҳтиром" номли ғазалхонлик кечаси ўтказилди. Тадбирда мактаб ўқувчилари томонидан ижро этилган ғазаллар, миллий рақслар ёшларда Навоий ижодига қизиқишларини ўстиришга хизмат қилмоқда.

Тадбир сўнгида Оҳангарон шаҳар ҳокимлиги, Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси,Ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар кенгаши томонидан ўтказилган "Байтчеленж" ғолиблари ташаккурнома ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.

Республика Маънавият ва маърифат маркази
Оҳангарон шаҳар бўлинмаси.

@ohangaronshahar
#Oгоҳлик_давр_талаби
#Жаҳолатга_қарши_маърифат
#Оҳангарон_шаҳар

⚡️ Оҳангарон шаҳрида жойлашган 2-3-5 умумтаълим мактабларида иш режа аосида "Жаҳолатга қарши маърифат" мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

📌Давра суҳбатида Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон шаҳар бўлинмаси бош мутахассиси К.Усманова, диний ишлар қўмитаси Оҳангарон шаҳар мутахассиси Д.Соипов, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Оҳангарон шаҳар кенгаши раиси Ш.Ўсимбоевлар иштирок этдилар.

🔰Давра суҳбатида сўз олганлар диний экстремизм, диний мутаасиблик, ақидапарастлик, аҳолини айниқса ёшларни интернетдаги таҳдидлардан ҳимоя қилиш тўғрисида тўхталишди. Шунингдек интернетдаги турли бузғунчи ғояларни тарғиб қилувчи маълумотлардан огоҳ бўлиш бўйича маслаҳатлар берилди.

Давра суҳбатидан сўнг ислом динининг тинчликпарварлик моҳияти ҳамда ислом динида мутаасиблик ва жаҳолатнинг қораланиши, экстремизм ғоялари таъсирига тушиб қолмаслик тўғрисида видеоролик намойиш этилди.

@ohangaronshahalar