#Муаммо_нимада
Ҳурматли фуқаролар!
Болаларни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш давлат хизматини кўрсатиш Болаларни давлат мактабгача таълим муассасаларига қабул қилиш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламенти асосида тартибга солинади.
Ушбу регламент талабига кўра, фуқаро ўзи келган ҳолда ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали мурожаат қилади.
Ҳурматли ота-оналар!
Фарзандингизни давлат мактабгача таълим муассасасига жойлаштириш учун мурожаат қилганингиздан сўнг, унинг навбатини Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлигининг веб саҳифаси ва @MtmNavbatBot Telegram-боти ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кузатиб боришингизни сўраймиз.
❗️Тўғри, йўлланма шаклланганда, сўровномада кўрсатилган телефон рақамига смс-хабарнома юборилиши йўлга қўйилган. Бироқ, телефон рақами нотўғри ёки уни белгиланган шаклда кўрсатилмаслиги оқибатида смс-хабарнома керакли шахсларга етиб бормаслиги, юборилган смс-хабарномаларга эътиборсизлик натижасида тайёр бўлган йўлланмаларнинг "куйиб кетиш" ҳолатлари кузатилмоқда.
⚡️Йўлланма шакллантирилган кундан 15 кун ичида боғчага мурожаат қилинг! Фарзандингизни боғчага навбати келганлиги тўғрисида шаклланган йўлланмаси 15 кун ўтгач бекор қилинади. Ўрин эса навбатда турган кейинги даъвогарларга берилади.
Telegram · Instagram · Facebook · Youtube · DXA_lotinda

⚡️Аyni vaqtda O'zbekiston Respublikasi Innovatsion rivojlanish huzurida tashkil etilgan "Ohangaron Yoshlar TexnoParki"da "IT-Dasturlash" yo'nalishi bo'yicha o'quv seminar bo'lib o'tmoqda.
✅Mazkur sohaga qiziquvchi, o'z kelajagiga befarq bo'lmagan yoshlarning talablarini inobatga olib, qo'shimcha ravishda soat 16:00 da ham o'quv amaliy seminarimiz tashkil etiladi.
✔️Ushbu seminarga barcha yoshlarni taklif etamiz!
❇️Seminarda ishtirok etish mutlaqo bepul.
Manzi: Ohangaron shahar, No'g'oyqo'rg'on MFY.
@texnopark_2020

"Қамчиқ" довони очиқми?
❄️Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг маълумотига кўра, жорий йилнинг 7-9 февраль кунлари А-373 “Тошкент – Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довонида қор ёғиши маълум қилинган.
🌨Хусусан, кеча довонда қор ёғиши бошланди. Бугун ёғингарчилик вақти-вақти билан кучайиб, йўлнинг кўриниши 50 метргача қисқармоқда. Мазкур ҳолат довон йўлларида автомашиналарнинг эркин ҳаракатланишига бирмунча таъсир қиляпти. "Қамчиқавтойўл" ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан довон йўллари қор ва музламадан мунтазам равишда тозаланмоқда. Айни вақтда автомобиллар хавфсиз ҳаракатланиши таъминланган.
⚡️Таъкидлаш жоизки, ҳозир “Қамчиқ” довонида ҳаво булутли, ҳарорат цельсий шкаласи бўйича “0” даражада. Тоғ ён бағирларида қорнинг қалинлиги 120 сантиметрни ташкил қилмоқда.
Батафсил ЎзА да
👉 Каналга аъзо бўлиш👈
Web-site| Facebook| Instagram|YouTube

#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб
🔴 Жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган турар жойни сотганида солиқ тўлайдими ❓
🔵 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари мулкий даромадлари таркибига киритилган (Солиқ кодекси, 375-модда).
👉 Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадига❌ солиқ солинмайди,
✅ 36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно.
👉 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг (ҳужжатлар билан тасдиқланган) уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади ва 12 % солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (Солиқ кодекси, 378, 381-моддалари).
👉 Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса - кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодекси, 375-модда).
👉 Мулкий даромадлар бўйича жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодекси, 397-модда).
👉 Ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасини 1 июнbдан кечиктирмай тўлаши лозим (Солиқ кодекси, 398-модда).
Оҳангарон шахар ДСИ.
@ohangaronshahar

#ёшлар_дастури_амалда
Жаҳон чемпионларининг ташрифи оҳангаронлик ёшларда катта таассурот қолдирди
Бугун Оҳангарон шаҳрида ташкил этилган раҳбар ва ёшлар учрашувида ММА бўйича жаҳон чемпиони Мурод Хонтўраев ва дзюдо бўйича жаҳон чемпиони Фарҳод Тўраевларнинг иштироки ёшларга чинакам хурсандчилик бағишлади.
👉батафсил

Telegraph
Юртни спортчалик дунёга танитадиган соҳа йўқ
Номдор ва таниқли спортчилар, жаҳон чемпионлари билан учрашувлар ташкил этиш ёшларни спортга бўлган қизиқишларини янада ошириб, уларга куч-қувват ва шижоат бағишлайди, уларни Ватанпарварлик руҳида тарбиялашда муҳим омиллардан бири ҳисобланади. Бугун Оҳангарон…
#Mirziyoyev #taqdimot #investitsiya #hududlar
Президент Шавкат Мирзиёев Андижон ва Тошкент вилоятларидаги инвестиция лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Бу йил Тошкент вилоятида 1 миллиард 624 миллион долларлик 355 та лойиҳа ишга туширилиши маълум қилинди.
Янги лойиҳаларни иш ўринларига талаб юқори бўлган маҳаллаларда жойлаштириш, саноатга илм ва инновацияларни фаол жалб этиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Бундан ташқари, вилоятда 187 та янги инвестиция лойиҳаси режалаштирилмоқда. Тақдимотда уларнинг энг йириклари тўғрисида тўхталиб ўтилди.
Масалан, “Metal produkt" масъулияти чекланган жамияти томонидан 25 миллион доллар эвазига Оҳангарон шаҳрида металл маҳсулотлари ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Унинг қуввати йилига 60 минг тонна бўлади. Жорий йил май ойида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган корхонада 150 киши иш билан таъминланади.
👉батафсил
Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter

Бугун буюк шоир ва мутафаккир Мир Алишер Навоий таваллудига 580 йил тўлди
Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Навоий ижоди асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда.
ОРАЗИН ЁПҚАЧ КЎЗИМДИН…
Оразин ёпқач кўзумдин сочилур ҳар лаҳза ёш,
Ўйлаким пайдо бўлур юлдуз, ниҳон бўлғач қуёш.
Қут бир бодому ерим гўшан меҳроб эди,
Ғорати дин этти ногаҳ бир балолиқ кўзу қош.
Бу дамодам оҳим ифшо айлар ул ой ишқини,
Субҳнунг бот-бот дами андоғки айлар меҳр фош.
Бўсае қилмас мурувват, асру қаттиқдур лабинг,
Десам оғзи ичра айтур лаъл ҳам бор навъ тош.
Новакинг кўнглимга киргач жон талашмоқ бу экин,
Ким қилур пайконини кўнглум била жоним талош.
Умри жовид истасанг фард ўлки, бўстон Хизридур,
Сарвким даъб айлади озодалиқ бирла маош.
Қоши оллинда Навоий берса жон, айб этмангиз,
Гар будур меҳроб, бир-бир қўйгусидир барча бош.
👉каналга аъзо бўлиш

НАВОИЙ ВА ГУЛИ
Куй! Ғазал!.. Оҳ!.. Қайтадан тирнар ярамни,
Тағин эслатди у машъум харамни…
«Фақат бир илтимос: кўркам чаманда,
Очиб гулғунчалар этганда ханда,
Жувонмарг ғунчани ҳам эсла, ёд эт!
Унутма, доимо руҳимни шод эт!»
Унутмайман сени токим тирикман,
Сени жон ўрнида сақлар тирик тан.
Ҳамон калбимга сен илҳом солурсен,
Менинг шеърим билан мангу қолурсен.
Сенга беш бебаҳо ҳайкал қурур мен.
Гаҳи Ширин, гаҳи Лайли бўлиб сен,
Яшарсен доимо достонларимда…
Хазонсиз гул бўлиб бўстонларимда…
Мен эрсам, ғам билан йиғлаб кетармен,
Сенинг ишқинг билан танҳо ўтармен…

Алишер Навоий драмасидан
👉каналга аъзо бўлиш
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
MMA yulduzi ohangangaronlik yoshlar bilan uchrashdi
⚡️8 fevral kuni Ohangaron shahrida 5 karra jahon chempioni Murod Xonto’rayev va Xalqaro sport murabbiyi Farhod To’rayev ishtirokida yoshlar bilan uchrashuv tashkil etildi.
✨Sport yulduzlarining tashrifi, ularning tashabbuslaridan yoshlar ulkan motivatsiya oldilar.
📹videorolik shu haqda.
👉🏻kanalga a'zo bo'lish

#расмий
ТАЙИНЛОВ
Гафурова Насиба Акмаловна 2021 йил 8 февралдан "Оҳангарон ҳаёти-Жизнь Ахангарана" газетаси бош муҳаррири лавозимига тайинланди.
Н.Гафурова 1964 йил Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти олий. 1986 йил Тошкент вилояти давлат педагогика институтини тамомлаган. Мутахассислиги ўқитувчи.
У мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи лавозимида фаолият юритган.

#қонунчиликдаги_янгиликлар
⚡️Сайловлар октябрь ойи учинчи ўн кунлигининг биринчи якшанбасида ўтказилиши белгиланди
Эндиликда Халқ депутатлари туман, шаҳар (бундан халқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгаши мустасно) Кенгашига сайлов ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари тузилмайди.
👉 батафсил

Ҳурматли корхона ва ташкилот рахбарлари ва ҳисобчилари!
Оҳангарон шахар статистика бўлими Сиздан 2020 йил учун "1-invest" (asosiy) аввалги "2-invest shakli" (йиллик) «ИНВЕСТИЦИЯ ФАОЛИЯТИ, БИНО ВА ИНШООТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИШ ТЎҒРИСИДА ҲИСОБОТ» давлат статистик ҳисоботини белгиланган муддат- 2021 йилнинг 15 февралдан кечиктирмасдан тақдим этишингиз зарурлигини эслатиб ўтади.
Ҳисобот тақдим этувчилар: Барча иқтисодий фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар, қурилиш хўжалик бошқарув органларини қўшган ҳолда (кичик корхоналар, микрофирмалар, фермер хўжаликлардан, нотижорат ташкилотлардан ташқари).
Маълумот учун:
📞70-645 10-69: 99)874-59-90

#семинар
Куни кеча шаҳар ҳокимлигида вилоят давлат солиқ бошқармаси солиқ маслаҳатлари бўлими ходимлари, шаҳар ДСИ ходимлари ва тадбиркорлар иштирокида семинар ўтказилди.
✅Унда солиқ соҳасига амалга оширилган ўзгаришлар ва янгиликлар хусусида сўз борди.
🔰Хусусан, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб нафақат томчилатиб суғориш, балки бошқа турдаги сувни тежайдиган суғориш технологиялари жорий этилган ерлар ер солиғини тўлашдан озод этилиши, 1 январдан бошлаб СК 304-моддасининг 8, 9, 14, 15 ва 17-бандларига мувофиқ келиб тушган маблағлар ҳисобидан, шунингдек солиқ ва божхона имтиёзлари берилганлиги натижасида бўшаган маблағлар ҳисобидан олинган ёки сотиб олинган (барпо этилган) мол-мулклар амортизация қилинадиган активлар деб эътироф этилмаслиги ва амортизация қилинмаслиги ҳақидаги ўзгаришлар бўйича батафсил тушунтиришлар берилди.
✔️Шунингдек, семинар давомида тадбиркор ҳамда ҳисобчилар ўзларини қизиқтирган саволларига мутасадди раҳбарлардан аниқ жавоб олишди.
Шаҳар ДСИ.