Оhangaron shahar hokimligi
11.2K subscribers
45.2K photos
2.88K videos
71 files
10.2K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#расмий

Эртага, 10 февраль куни соат 13:30 да Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси бўлиб ўтади.

Сессия кун тартибига қуйидаги масалалар киритилган:

1. Оҳангарон шаҳар Адлия бўлимининг шаҳар даражасидаги давлат органлари ва ташкилотларининг норма ижодкорлиги ҳамда ҳуқуқни қўллаш амалиёти ҳолати бўйича 2020 йил IV чоракда амалга оширилган ишлари юзасидан ахбороти тўғрисида.

2. Оҳангарон шаҳар судлари раисларининг 2020 йил давомида амалга оширилган ишлари юзасидан ахборотлари тўғрисида.

3. Оҳангарон шаҳрида мавжуд ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатини яхшилаш юзасидан тасдиқланган амалий чора-тадбирлар дастурининг мақсадли кўрсаткичлари ижросининг муҳокамаси тўғрисида.

4. Оҳангарон шаҳрида “Ёшлар” ва “Аёллар” дафтарига киритилган фуқароларни касб-ҳунарга ўргатиш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва муаммоларини ҳал этиш чора-тадбирлари тўғрисида

5. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши доимий комиссияларининг 2021 йилга мўлжалланган иш режаларини тасдиқлаш тўғрисида

6. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши котибияти фаолиятига оид ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида.

7. Бошқа масалалар

@ohangaronshahar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#навоийни_ёд_этиб

⚡️Назм мулкининг султони, ҳазрат Мир Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллиги муносабати билан Оҳангарон шаҳридаги мусиқа ва санъат мактабида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда шаҳар маданият бўлими ходимлари, мактаб ўқувчилари томонидан буюк шоир ва мутафаккир ижодидан намуналар, саҳна кўринишлари намойиш этилди.

👉каналга аъзо бўлиш
⚡️Оҳангарон шаҳар ДСИ сайёр солиқ текширув бўлими ходимлари томонидан савдо объектларида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматлар сифати ўрганилиб, онлайн назорат касса машиналаридан тўлиқ фойдаланиш бўйича тадбиркорлик субъектларига тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

@ohangaronshahar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Kredit olish istagida bo‘lgan yoshlar diqqatiga!

Mikrokredit bank tomonidan yoshlarga 30 mln.dan 225 mln.gacha kredit ajratish boshlandi.✔️

Aloqa uchun bot: @Yoshlar_aloqada_Bot

@ohangaronshahar
#Тайинлов

💼Илҳомжон Абдусатторов Давлат хизматлари агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.

📌У шу кунга қадар Давлат хизматлари агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётганди.

👉 Каналга аъзо бўлиш👈

Web-site| Facebook| Instagram|YouTube
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим байрамларда дам олиш кунлари камида 3 кун этиб белгиланди

“Ўзбекистон Республикасида ички ва зиёрат туризмини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони қабул қилинди.

🔰 Фармонга кўра, ички ва зиёрат туризмини ривожлантириш доирасида:

Фарғона – Урганч – Фарғона, Термиз – Урганч – Термиз ҳамда Қарши – Урганч – Қарши авиарейслари йўлга қўйилади;
Андижон – Хива – Андижон темир йўл қатнови сони оширилади;
2021 йил 1 апрелгача Термиз – Қарши – Хива, Хива –Урганч – Нукус ва Термиз – Қарши – Самарқанд йўналишлари бўйича доимий темир йўл қатновини йўлга қўйиш чоралари кўрилади.

🔰 Қуйидаги имтиёз ва преференциялар муддатлари 2021 йил 31 декабргача узайтирилади:
туроператорлар, турагентлар, шунингдек, жойлаштириш воситалари учун фойда солиғи ставкасини белгиланган ставкага нисбатан 50 фоизга камайтириш;
камида 10 кишидан иборат хорижий туристик гуруҳлар учун Ўзбекистонда тур ташкил этиш ва уларнинг жойлаштириш воситаларида камида беш кеча тунаб қолиши шарти билан туроператорларнинг авиа ва темир йўл чипталари бўйича харажатларини чипта нархининг 30 фоизи миқдорида қисман субсидиялаш;
туроператорлар, турагентлар ва туризм соҳасида меҳмонхона хизматлари (жойлаштириш хизматлари)ем кўрсатиш бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва юридик шахсларнинг мол-мулкига солинадиган солиқни тўлашдан озод қилиш;
улар томонидан тўланадиган ижтимоий солиқни камайтирилган ставкада 1 фоиз миқдорида белгилаш.

➡️ Фармонга кўра Наврўз умумхалқ байрами, Мустақиллик куни ва Янги йил байрами ҳамда Рамазон ҳайити (Ийд ал-Фитр) ва Қурбон ҳайити (Ийд ал-Адҳа) диний байрамларини нишонлаш даврида қўшимча ва кўчириш ҳисобига ишланмайдиган кунлар уч кундан кам бўлмаган муддатга белгиланади.

🏖 Ота-оналар, қариндошлар, қариялар ва устозлар билан биргаликда саёҳат қилишни назарда тутувчи беш иш кунидан кам бўлмаган “оилавий саёҳат таътили” тизими жорий қилинади.

🗓 2021 йил 1 мартдан Ўзбекистон фуқаролари ва Ўзбекистонда доимий яшовчи фуқаролиги бўлмаган шахслардан жойлаштириш воситасида, улар яшаган ҳар бир кун учун туристик (меҳмонхона) йиғим ундирилади.


Huquqiy axborot.

@ohangaronshahar
Фуқаролар йиғини раисини (оқсоқоли) сайлаш муддати беш йилга узайтирилиши мумкин

Бу хақда Норматив-ҳуқуқий ҳужжат лойиҳалари муҳокамаси порталида маълум қилинди.

👉каналга аъзо бўлиш
👍1
Республика бўйича тарқатиладиган айрим газеталарнинг телеграм каналлари ҳақида маълумот

“Халқ сўзи” газетаси @xs_uz
“Народное слово” газетаси @ns_uz
“Правда Востока” газетаси @pvouz
“Янги Ўзбекистон” газетаси @yuz_official
“Ўзбекистон овози” газетаси @uzbekistonovozi
“XXI ASR” газетаси @asrxabarlari
“Адолат” газетаси @Gazeta_Adolat
“Миллий тикланиш” газетаси @MILLIY_TIKLANISH_GAZETASI
“Жамият” газетаси @bonguz1
“Xabar” газетаси @xabaruzofficial
“Ислом нури” газетаси @hidoyatuz
“Biznes Daily “Биржа” газетаси @biznesdaily
“Ma`rifat” газетаси @marifatziyo
“Учитель Узбекистана” газетаси [email protected]
"Маҳалла" газетаси @Mahalladosh_uz
“Шифо-инфо” газетаси @shifoinfo_official
“Hurriyat” газетаси @hurriyatuz
“Ishonch” ва “Ishonch-Доверие” газеталари @ishonchgz
“Postda-На посту” газетаси @postdarasmiy
“Darakchi” газетаси @darakchi_ru ва @darakchi
“InterFUTBOL” газетаси @interfutboluz
“Эрудит” газетаси @eruditius
“Бекажон” газетаси @bekajon_gazeta_uz
“Huquq” газетаси @Huquq_gazeta
“Tong yulduzi” газетаси @tongyulduz
“Класс!” газетаси @klassgazeta
“Ватанпарвар” газетаси @mv_vatanparvar_uz
“Инсон ва қонун” газетаси @hudud24official
“Ўзбекистон бунёдкори” газетаси @uzbunyodkor
“Маданият” газетаси @madaniyat_gazetasi
“Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш”-“Здравоохранение Узбекистана” газетаси @uzssgzt
“Қишлоқ ҳаёти” газетаси @Qishloqhayoti_gazetasi
“Банк ахборотномаси” газетаси @financeuz

@gazetalar_sharhi
#онлайн
#сессия

Айни вақтда Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгашининг XXIII сессияси бўлиб ўтмоқда.

Унда кун тартибидаги 1-масала юзасидан шаҳар Адлия бўлими раҳбари Қ.Ҳолқўзиевнинг ахбороти тингланмоқда.

Тафсилотлар хусусида батафсил маълумот берилади.

@ohangaronshahar
Ўзбекистонда 30 июль – Халқлар дўстлиги куни этиб белгиланди.

“Халқлар дўстлиги кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонун (ЎРҚ–672-сон, 10.02.2021 й.) Президент томонидан имзоланди.

Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.

@ohangaronshahar
2021 йилги давлат дастурида белгиланган вазифалар бўйича президент селектори ўтказилади

👉 батафсил

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Давлат дастури: 2021 йил ижтимоий соҳада туб бурилиш йили бўлади

➡️https://uza.uz/posts/240570

Ўзбекча | O`zbekcha | Русская | Илм-фан
Микрофирма ва кичик корхоналар диққатига!

@ohangaronshahar
Навоийни ҳар ким, ҳар куни ўқиши керак.

Бугун Оҳангарон шаҳридаги 7-сонли ихтисослаштирилган ёрдамчи мактабда Алишер Навоий таваллудининг 580 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.

✔️Унда халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати М.Саидкаримов, Кенгаш котибияти бош мутахассиси Ш.Алимов, Маънавият ва маърифат маркази раҳбари У.Чўлпонова қатнашдилар.

❇️Тадбирда навоий ижодидан ғазаллар тингланиб, рақс ва саҳна кўринишлари ижро этилди.

Кўтаринки рухда ўтган тадбир сўнгида фаол иштирок этган ўқувчилар депутат томонидан эсдалик совғалари билан рағбатлантирилди.

@ohangaronshahar