Оhangaron shahar hokimligi
3.65K subscribers
38.9K photos
2.5K videos
67 files
8.74K links
Ohangaron shahar hokimligi axborot xizmati

Мurojaat va takliflar uchun:
https://t.iss.one/hokimlikbot
Download Telegram
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Жисмоний шахс ўзига тегишли бўлган турар жойни сотганида солиқ тўлайдими

🔵 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлари мулкий даромадлари таркибига киритилган (Солиқ кодекси, 375-модда).

👉 Солиқ тўловчиларга хусусий мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни сотишдан олинадиган даромадига солиқ солинмайди,
36 календарь ойдан кам муддатда мулкида бўлган турар жойларни сотишдан олинадиган даромадлари бундан мустасно.

👉 Солиқ тўловчига мулк ҳуқуқи асосида тегишли бўлган мол-мулкни реализация қилишдан олинган даромадлар мазкур мол-мулкни реализация қилиш суммасининг (ҳужжатлар билан тасдиқланган) уни олиш қийматидан ошган қисми сифатида аниқланади ва 12 % солиқ ставкаси бўйича солиқ солинади (Солиқ кодекси, 378, 381-моддалари).

👉 Мол-мулкни олиш қийматини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкни реализация қилиш қиймати, кўчмас мулк бўйича эса - кадастр қиймати ҳамда реализация қилиш нархи ўртасидаги ижобий фарқ даромад деб эътироф этилади (Солиқ кодекси, 375-модда).

👉 Мулкий даромадлар бўйича жами йиллик даромадлари тўғрисидаги декларацияни доимий яшаш жойидаги давлат солиқ хизмати органига ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 апрелидан кечиктирмай тақдим этилади (Солиқ кодекси, 397-модда).

👉 Ҳисоблаб чиқарилган даромад солиғи суммасини 1 июнbдан кечиктирмай тўлаши лозим (Солиқ кодекси, 398-модда).

Оҳангарон шахар ДСИ.

@ohangaronshahar
​​#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴Мен кўп қаватли уйда яшайман, яқинда кўп қаватли уйлар олдидаги автотураргоҳга солиқ тўланиши юзасидан ҳабарларни ўқидим. Мен машинамни умумий майдончага қўяман энди солиқ тўлашим керакми

💬 Мол-мулк солиғи ҳисобланиши кадастр идораларининг маълумотлари асосида амалга оширилади.

👉 Агар сизда машина тураргоҳига кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилган бўлса, у ҳолда солиқ объекти бўлади ва солиқ базасига нисбатан 0,23 фоиз миқдоридаги солиқ ставкасида солиққа тортилади.

✔️Хусусан, ушбу норма кўп квартирали уйларнинг ер ости қаватида жойлашган автомашина турар жойларига татбиқ этиляпти.

Ушбу норма қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:

👉 турар жойи ҳовлисида ўзининг автомашинаси учун жойни ободонлаштиришга қарор қилган жисмоний шахсларга;

👉 юридик шахсларнинг автотранспорт воситаларини сақлаш хизматидан (пуллик автотураргох) фойдаланувчи жисмоний шахсларга. Бу холда солиқ тўловчи бўлиб юридик шахс ҳисобланади.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar
​​#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Якка тартибдаги тадбиркорман. Чакана савдо фолияти билан шуғулланаман, даромад солиғи ва ижтимоий солиқ тўлайман. "Paynet" фаолиятини қўштирсам солиқ тўловлари қандай ҳисобланади

🔵 Қатъий белгиланган даромад солиғи тўловчи (айланмаси 100 млн.сўмдан ошмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар бир нечта фаолият тури билан шуғулланганида, ҳар бир фаолият тури учун алоҳида-алоҳида қатъий белгиланган миқдордаги солиқни тўлайди. Фаолият билан икки ва ундан ортиқ аҳоли пунктларида шуғулланганида эса, ушбу аҳоли пунктлари учун ўрнатилган юқори ставкада солиқ тўланади.

👉 Воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун бир ойлик солиқ ставкалари:

📍Тошкент шаҳри учун - 225 минг сўм;
📍Нукус шаҳри ва вилоят марказлари бўлган шаҳарлар учун - 150 минг сўм;
📍бошқа шаҳарлар учун - 100 минг сўм;
📍бошқа аҳоли пунктлари учун - 50 минг сўм.

♻️ Айланмадан олинадиган солиқ тўловчи (айланмаси 100 млн.сўмдан ошган, лекин 1 млрд.сўмга етмаган) якка тартибдаги тадбиркорлар учун солиқ солиш мақсадида товарларни (хизматларни) реализация қилишдан олинган даромад деганда воситачилик хизматлари учун кўрсатилган ҳақ суммаси ҳисобланади.

👉 Воситачилик хизматларини кўрсатувчи якка тартибдаги тадбиркорлар учун айланмадан олинадиган солиқ ставкаси 25 фоиз миқдорда белгиланган.

📶 Умумбелгиланган тартибда солиқ тўловчи (айланмаси 1 млрд.сўмдан ортиқ бўлган) якка тартибдаги тадбиркорлар учун агар соддалаштирилган тартиб танланса, солиқ базаси жами даромаднинг 25 фоизи миқдорида белгиланади ва 15 фоиз миқдорда фойда солиғи тўланади.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar
#савол_жавоб

🔴 Нима учун бошқа корхона томонидан тўланмаган ҚҚСни мен тўлашим керак

🔵 Агар солиқ тўловчи ҚҚС суммасини ўрганилмаган (эҳтиёткорлик чораси кўрилмаган) контрагент ҳисобига камайтирган бўлса, ўз навбатида контрагент “бир кунлик” фирма бўлиб, шартнома бўйича мажбуриятини бажариш учун ресурсларга эга бўлмаса, ушбу ҳолатда ҚҚС суммаси ҳисобга олинмайди.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

@ohangaronshahar
#солиқчи_кўмакчи #савол_жавоб

🔴 Уй-жойимнинг умумий майдони 129.45 кв.м, фойдали майдони 97.40 кв.м ҳамда кадастр қиймати 28,5 млн. сўм қилиб белгиланган. Мол-мулк солиғи қайси майдондан ҳисобланади

Агар кадастр қиймати белгиланмаган бўлса қандай ҳисобланади

🔵 Жисмоний шахсларнинг мол-мулкини баҳолаш бўйича ваколатли орган томонидан аниқланган солиқ солиш объектининг баҳоси мавжуд бўлмаган тақдирда, мол-мулкнинг шартли қиймати Тошкент ва Нукус шаҳарларида, шунингдек вилоят марказларида — 42 млн. сўмнинг беш баравари (210 млн. сўм) миқдорида, бошқа шаҳарларда ва қишлоқ жойларда эса — икки баравари (84 млн.сўм) миқдорида солиқ базаси ҳисобланади.

Оҳангарон шаҳар ДСИ.

👉
каналга аъзо бўлиш
#савол_жавоб

🔰 Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсияси ёки нафақасига ҳар ойда пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (372 минг сўм) нинг 100 фоизи миқдорида қўшимча тўлов тўланиши белгиланган.

Бунда, пенсияга қўшимча тўлов шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ("проактив" шаклда) тўланади ҳамда қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади.

Белгиланган пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори ўзгарганда, қўшимча тўлов пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига мутаносиб равишда ўзгаради.

Шунингдек, ушбу қўшимча тўловни тўлаш фуқарога тўланаётган пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда белгиланган тартибда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

📍 Фуқарога қўшимча тўлов унинг хоҳишига кўра рўйхатга олинган доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича тўланади.

📞 12-71    🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM