Odiljon Tojiyev
7.16K subscribers
291 photos
117 videos
300 links
Oliy Majlis Qonunchilik palatasi deputati Odiljon Tojievning rasmiy kanali

https://taplink.cc/odiljon.tojiyev
Download Telegram
#Қутлов #ОАВ #Матбуот

Қадрли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари! Сизларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбдан, самимий муборакбод этаман.

"Журналист – давлат арбоби" деган эди ўз вақтида Шароф Рашидов. Ҳақиқатан ҳам жамиятнинг виждони, уйғоқ қалби бўлган чинакам журналист – давлат ва жамоат арбоби дейиш мумкин. Бу ҳақиқатни бугунги кунда ҳаётнинг ўзи тасдиқлаб турибди.

Ўз навбатида, ахборот хизматларида ишлаётган минглаб журналистларнинг ҳам меҳнатларини эътироф этишни истардим. Бу соҳа вакилларининг меҳнатлари туфайли журналистиканинг овози дадилроқ жаранглаяпти, раҳбарлар ва журналистлар ўртасида соғлом, дўстона муҳит, тезкор диалог шаклланаяпти.

Шунингдек, ҳозиргина Ватанимизнинг юксак мукофотлари билан тақдирланган бир гуруҳ атоқли журналист ва блогерлар, соҳа заҳматкашларини ҳам Олий Мажлис Қонунчилик палатаси номидан чин юракдан қутлайман!

Сўзим якунида барчангизга мустаҳкам соғлиқ, оилавий бахт, ҳамиша ижод завқидан роҳатланиб яшаш саодатини тилайман.

👉 @odiljon_tojiyev
👍17🔥21👎1
#Ҳамкорлик #ОАВ #Қўшма_Штатлар

Бугун Америка қўшма штатларидан ташриф буюрган бир гуруҳ журналистлар билан учрашдик.

Меҳмонлар - Мелик Кайлан, Ари Каган, Энди Исааксон ва Рафаэль Нектал
га, самимий суҳбат асносида, Қонунчилик палатаси, шунингдек, вакиллик ва ижро органи фаолияти ҳақида маълумот берилди.

Мулоқотимизда айни пайтда жадал давом этаётган Конституциявий ислоҳот жараёни, махсус комиссия фаолияти хусусида фикр алмашдик.

Меҳмонлар, айниқса, улар журналист бўлса, таассуротлари, самимий эътирофларини эшитиш икки ҳисса ёқимли.

#Тез_Кунда

👉 @odiljon_tojiyev
11👍4🔥2