НУРАФШОН ЗИЁСИ
115K subscribers
33.2K photos
12.4K videos
46 files
32.7K links
Nurafshon shahar yangiliklari aniq, sektorlar faoliyati tezkor va xolis xabarlarni kuzatib boring.

Табрик ва эълонлар учун 👉 @NurafshonZiyo2024
Download Telegram
#расмий

Бугун Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгашининг олтинчи чақириқ ўттиз биринчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессияда Халқ депутатлари Ўрта Чирчиқ тумани Кенгаши раиси, туман ҳокими Олимжон Нурматов, сектор раҳбарлари, туман ҳокими ўринбосарлари, депутатлар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, корхона ва ташкилотлар, ижтимоий муассасалар раҳбарлари, туман жамоатчилиги ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Сессия ишида туман ҳокими Олимжон Нурматовнинг Ўрта Чирчиқ туманида 2021 йил йилги ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунларига ҳамда келгуси йилги режаларига бағишланган туман ҳалқига мурожаати эшитилди ва мурожаат юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Сессия жараёнлари туман ҳокимлигининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари
Facebook | www.facebook.com/ortachirchiq.hokimyati
Instagram | https://www.instagram.com/admin.hokimiyat
Telegram | https://t.iss.one/urta_chirchiq_hokimligi
орқали тўғридан-тўғри кўрсатилди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий_муносабат

❗️Андижон вилояти Жалақудуқ туманида 17 ёшли қиз чақалоқни дунёга келтириб уни қурилиши тугамаган бинога ташлаб кетган

Бош прокуратура ҳолат юзасидан изоҳ берди:

Жалақудуқ туманида янги туғилган (қиз жинсли) чақалоқнинг жасади топилганлиги ҳолати юзасидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб борилмоқда.

❗️Хурматли ота-оналар қизлар тарбиясига эхтиёт бўлайлик.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий
#тайинлов

⚡️Миргазиева Зуҳра Тўраевна -Тошкент вилояти ҳокими ўринбосари - оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

З. Миргазиева 1978 йилда Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2001 йилда Тошкент Давлат Педагогика университетини тамомлаган. Фаолиятини 1996 йил 76-мактабда ўқитувчи вазифасидан бошлаган.

2009 йилдан 2020 йилга қадар Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳар ҳокимлигида турли масъул лавозимларда ишлаган.

Айни лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий

Тошкент шаҳри учун

РАМАЗОН ТАҚВИМИ – 2022

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

ТАЙИНЛОВ

💼 Мўминова Ширинхон Адхам қизи – Ўрта Чирчиқ тумани ҳокимлигининг ахборот хизмати раҳбари-матбуот котиби, туман ҳокимининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

🔖 Ш.Мўминова мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Тошкент вилояти Мактабгача таълим бошқармаси матбуот котиби, бошқарма бошлиғининг ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси вазифасида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий
#тайинлов

Туман ҳокими вилоят ҳокимига маслаҳатчи бўлди

📌Шу пайтгача Ўрта Чирчиқ тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган Нурматов Олимжон Раҳимжанович Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари вилоят кенгаши раиси — вилоят ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

Йўлдошев Искандар Қўлдош ўғли
– Тошкент вилояти ҳокимлиги тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитини ривожлантириш, экспортга кўмаклашиш ва қўллаб-қувватлаш гуруҳи раҳбари лавозимига тайинланди.

📌 И. Йўлдошев 1994 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 2017 йил Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, вилоят Молия бош бошқармаси Маҳаллий бюджетларни шакллантириш ва даромадларни прогнозлаштириш бўлими бошлиғи ўринбосари вазифасида ишлаб келган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#РАСМИЙ_МУНОСАБААТ
1 июнь куни муносабати билан барча болалар учун пул тарқатилиши тўғрисидаги хабарлар рад этилди

Пенсия жамғармаси директори Абдулазиз Ҳайдаров ҳам ижтимоий тармоқларда барча фуқароларга 200 минг сўмдан пул тарқатилаётгани ҳақида тарқалган ёлғон хабарларга ишонмасликка чақирди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#РАСМИЙ_БАЁНОТ
Ижтимоий тармоқларда банкоматлардан нақд пул ечишда оширилган комиссия тўловлари тўғрисидаги хабарлар бўйича Марказий банк муносабати

🔸Бугун, 2022 йилнинг 11 июль куни тушликдан кейин, ижтимоий тармоқларда айрим банкоматлардан нақд пул ечишда ечилаётган нақд пул миқдоридан келиб чиқиб 3 фоизгача комиссия тўловлари олинаётганлиги тўғрисида хабарлар тарқалди.

🔸Марказий банк маълумот беришича: Банкоматлардан нақд пул ечиш учун комиссия тўловлари тижорат банклари томонидан банкоматга хизмат кўрсатиш харажатларидан келиб чиқиб мустақил белгиланади ва бугунги кунда 1 фоиздан ошмайди👇

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

ТАЙИНЛОВ

Убайдуллаев Саидкамол Сайдилухманович
Нурафшон шаҳар ҳокимининг Қурилиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасини бажарувчи этиб тайинланди.

📌 С.Убайдуллаев 1975 йилда Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. 1997 йилда Тошкент архитектура қурилиш институтини тамомлаган.

Ушбу лавозимга тайинлангунга қадар “Hududgaz Toshkent” газ таъминоти филиалининг “Ўрта Чирчиқ тумангаз” газ таъминоти бўлими бошлиғи лавозимида меҳнат қилаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий_муносабат

Ижтимоий тармоқларда Оққўрғон тумани ИИБ ходимига тегишли деб изоҳланган
аудио ёзув тарқалиб жамоатчилик муҳокамасига сабаб бўлмоқда.

Мазкур ҳолат ИИББ томонидан ўрганилди, маълум бўлишича аудио ёзув тегишли экани айтилаётган фуқаро, 1992 йилда туғилган А.Сулаймонов, 2022 йилда Оққўрғон тумани ИИБ Профилактика инспектори лавозимига қабул қилинган.

Ёш ходим кўп ўтмай хизмат фаолияти давомида ўзини салбий томондан кўрсатганлиги ва ноўрин хатти-ҳаракатлари сабабли ички ишлар органларидан бўшатилган.

Фуқаро А.Сулаймоновга нисбатан 02.10.2022 йил Оққўрғон туман прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси 3-қисми "г" банди билан қўзғатилиб, гумон қилинувчи сифатида ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу ўринда ҳурматли фуқароларимизга, ҳолат тўлиқ назоратга олинганлигини ва қонуний тартибда чора кўрилишини маълум қиламиз.

@BB_Tulyaganov

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Расмий
❗️Dili me бир неча бор терговга бормагани айтилмоқда


Блогерга нисбатан очилган жиноят иши бўйича Тошкент шаҳар ИИББ баёнот берди

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий_Тайинлов

Нурафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига бошлиқ тайинланди.

🟢 Бахтиёр Каршибаев Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг тегишли буйруғи билан Нурафшон шаҳар Мактабгача ва мактаб таълими бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

Б.Каршибаев мазкур лавозимга тайинлангунга қадар Нурафшон шаҳар Халқ таълим бўлими мудири лавозимида фаолият юритган.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
⚡️❗️#Расмий! #Тарқатинг
Ўзбекистонда бундан буён олий ўқув юртларига абитуриентлар исталган таълим шаклини (кундузги, сиртқи, кечки ёки масофавий) танлаб ўқишлари мумкин бўлади

👨‍🎓Илгари абитуриентларга ҳар қандай ўқиш шаклини танлашга рухсат берилмас эди. Янги қонунга кўра, таълим шакли эркин танланади.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

⚡️Абдурасулов Сухроб Абдуллаевич – Тошкент вилояти ИИББ учинчи минтақавий ҳудуд Ўрта Чирчиқ тумани ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлинмаси бошлиғи этиб тайинланди.

📌 С.Абдурасулов 1988 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. Маълумоти – олий. Тошкент автомобиль ва йўллар институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти ИИББ иккинчи минтақавий ҳудуд Ангрен шаҳар ИИБ Жамоат хавфсизлиги хизмати Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#расмий

Тайинлов

⚡️Акбаров Муроджон Дилшодович – Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани спорт мактаби директори этиб тайинланди.

📌 М.Акбаров 1990 йилда Тошкент вилоятининг Ўрта Чирчиқ туманида туғилган. Маълумоти – олий. Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия институтини тамомлаган.

📄Лавозимга тайинлангунга қадар, Тошкент вилояти Қуйи Чирчиқ тумани 1-сон спорт мактаби директори лавозимида ишлаб келаётган эди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий_муносабат

⚡️Умра тадбирларини ташкил этиш юзасидан
расмий муносабат

🏢 Маълумки, Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 8 августдаги 345-сонли “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда зиёратчиларнинг манфаатларини самарали ҳимоя қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

🗂 Мазкур қарор асосида эндиликда мамлакатимизда хусусий сектор томонидан “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва амалга ошириш имконияти яратилмоқда.

📌 Унга кўра, туристик фаолиятни амалга ошириш лицензияси чиқиш туризми кичик турининг “Умра” хизматларини кўрсатиш фаолияти бўйича қуйидаги қўшимча лицензия талаблари ва шартлари жорий этилмоқда:

💵 100 минг АҚШ долларидан кам бўлмаган маблағларни Туризм қўмитасининг Хавфсиз туризм жамғармасига захира қилиб қўяди;

🕌 “Умра” хизматлари давомида зиёратчиларнинг гуруҳ раҳбари этиб Ўзбекистон мусулмонлари идораси билан тузиладиган шартнома асосида унинг диний билим ва кўникмаларга эга бўлган мутахассисларини тайинлайди;

🕋 “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператор штатида диний (исломий) таълим йўналишлари бўйича республика таълим муассасаси ёки Ўзбекистон халқаро ислом академиясининг тегишли бакалавриат таълим йўналиши ёхуд магистратура мутахассислиги битирувчиси бўлган камида бир нафар мутахассиснинг бўлишини таъминлайди;

“Умра” хизматларини вояга етмаган фуқароларга кўрсатиш таъқиқланади;

📝 “Умра” хизматларини Саудия Арабистони Подшоҳлигидаги ҳамкор ташкилот ўртасида имзоланадиган шартномага мувофиқ амалга оширади.

📊 2023 йил 1 октябрдан “Умра” хизматларини кўрсатувчи туроператорлар фаолиятини рейтинг асосида баҳолаш тизими жорий этилди. Баҳолаш тизими Туризм қўмитасининг махсус сайтида эълон қилиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, қарорда белгиланган қўшимча лицензия талаб ва шартлари 2023 йил 1 ноябрдан қўлланилади.

❗️ Шу ўринда, муҳим бир жиҳатга эътибор қаратиш лозим:

Мазкур қарор асосида эндиликда фақат “Умра лицензиясига эга” бўлган мамлакатимизда фаолият юритаётган туристик ташкилот “Умра” тадбирларини ташкил этади.

Умра фаолиятини 1 ноябрдан сўнг ташкил қилишни реклама қилаётган ҳар қандай “турфирма”нинг лицензияси мавжудлигини суриштириб олишингизни тавсия қиламиз!

Ноқонуний “турфирма” ёки “турагент”лардан огоҳ бўлинг!

✔️ Эслатиб ўтамиз! Туристик ташкилотлар томонидан “Умра” тадбирлари юқоридаги қарор ижросини қатъий таъминланган ҳолда ташкил этилади.

🌐 Дин ишлари бўйича қўмита
Ахборот хизмати

Telegram | Instagram| Facebook | Twitter
#Тезкор #Расмий_муносабат

⚡️Ижтимоий тармоқларда “Метан газ қуйиш шохобчасида навбат талашиб катта жанжал бўлгани айтилмоқда” изоҳи билан видео хабарлар тарқалмоқда.

Аниқланишича, мазкур ҳолат кеча 26 февраль куни Юқори Чирчиқ тумани ҳудудида жойлашган метан газ қуйиш шохобчасида содир бўлган.

Дастлабки маълумотга кўра, вафот этган фуқаролар йўқ.

Ҳолат Тошкент вилояти ИИББ томонидан назоратга олиниб, ҳудудий ИИБ томонидан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодекси 277-моддаси билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов-суруштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Натижаси бўйича қонуний чора кўрилиши таъминланади ва жамоатчиликка ахборот берилади.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#Расмий

Чирчиқ шаҳри Даврон Ҳидоятов бошқа вазифада иш бошлаши кутилмоқда

Чирчиқ шаҳри ҳокими лавозимида ишлаб келаётган Даврон Ҳидоятов бошқа ишга ўтаётгани муносабати билан вилоят ҳокими Зойир Мирзаев унинг келгуси фаолиятига омад тилади.

Даврон Ҳидоятовга вилоят ҳокимининг фахрий ёрлиғи топширилди.

https://t.iss.one/joinchat/Tyrq4tUQpesrTBVw
#ТЕЗКОР #РАСМИЙ
⚡️Энди 1-февралдан бошлаб Саудияга кириш учун УМРАГА бориш учун МЕНИНГИТГА қарши вакцина олган бўлиши шарт ва МАЖБУРИЙ. ОЛМАГАНЛАР КИРИТИЛМАЙДИ..

Энди Саудияга Умрага борадиганлар 1- Февралдан бошлаб МЕНИНГИТГА вакцина олмаган бўлса КИРИТИЛМАЙДИ

ҚАРОР 10-ФЕВРАЛДАН КУЧГА КИРАДИ ЛЕКИН КАМИДА 10 КУН ОЛДИН Вакцина ОЛГАН БЎЛИШИ КЕРАК.

ЯҚИНЛАРГА ТЕЗ ЮБОРИБ ХАБАРДОР ҚИЛИБ ҚЎЙИНГ ҚАРОР БУГУН ЧИҚДИ КЎПЧИЛИКНИ ХАБАРИ ЙЎҚ

ТелеграмInstagram  | Youtube | Tik tokFacebook