НУРАФШОН ЗИЁСИ
50.9K subscribers
36.8K photos
14.2K videos
56 files
36.9K links
НУРАФШОН ЗИЁСИ – ШАҲАР ҲАЁТИНИНГ ОЙНАСИ!

🔹 Nurafshon shahri yangiliklari
🔹 Sektorlar faoliyatidan tezkor va xolis xabarlar
🔹 Muhim e’lonlar va tabriklar

Шаҳар тараққиётидан хабардор бўлиш учун бизга қўшилинг!

Мурожаат учун 👉 @NurafshonZiyo2024
Download Telegram
#Тезкор

“UzAuto Motors” бугундан Chevrolet Malibu XL автомобили учун контрактaцияни қайта бошлабди.

Малибу олмоқчи бўлган яқинларга юбориб қўямиз


Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#ТЕЗКОР  #РАСМАН

⚡️Эртадан бошлаб ҳайдовчилар учун жарима балллари амалиётга киритилади!

Энди қоидабузарликлар учун махсус жарима балллари ҳисобланади. Балллар қуйидаги ҳолатларда берилади:

🚗 Давлат рақамларисиз ҳаракатланиш — 1 балл
🔊 Овоз сигналини ўзгартириш ёки қўшимча сигнал ўрнатиш — 0.2 балл
🚦 Тезликни ошириш:
• 20 км/соатгача — 0.5 балл
• 20–40 км/соат — 1 балл
• 40–60 км/соат — 1.5 балл
• 60 км/соатдан ортиқ — 2 балл
🚨 Қизил чироқда ўтиш ёки белгиларига риоя қилмаслик — 1 балл
⚠️ Хавфли ҳаракат (бошқалар ҳаётига таҳдид солса) — 1.5 балл
⛔️ Нотўғри қуйиш, обгон ёки темир йўл қоидаларини бузиш — 1 балл
🏃‍♂️ ЙТҲдан қочиб кетиш — 2 балл

Агар 1 йил ичида 12 балл тўпланса, ҳайдовчи кўпи билан 6 ойга ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор

🎓❗️Барча нодавлат ОТМларда қабул бошланди

Қонунга кўра, нодавлат олий таълим муассасалари ҳар йили июндан сентябргача абитуриент қабул қилади. Жорий йилги қабул ҳам расман бошланди.

Давлат ОТМларида эса ҳужжат топшириш 5 июндан 25 июнгача давом этади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор #Расман

⚡️⚡️1 июлдан жарималар миқдори ҳам ошади

Энг оммабоп жарималар миқдори қуйидагича бўлади:

🔸 Камар тақмаслик – 206 000 сўм
🔸 Техник кўрик ёки дори қутиси бўлмаслик – 206 000 сўм
🔸 Ҳужжатсиз ҳайдаш – 412 000 сўм
🔸 Суғуртасиз машина бошқариш – 412 000 сўм
🔸 Светафорнинг қизил чироғида ўтиш – 824 000 сўм
🔸 Нотўғри парковка – 824 000 сўм
🔸 Телефонда гаплашиш – 1 236 000 сўм
🔸Автомобилни давлат рақамисиз бошқариш – 20 060 000 сўм;
🔸Тезлик (+20 км/соат) – 412 000 сўм;
🔸Қарама-қарши йўлда ҳайдаш – 4 120 000 сўм;
🔸Маст ҳолатда машина ҳайдаш – 10 300 000 сўмгача ёки 3 йилгача дисквалификация;
🔸Рухсатсиз тонировка – 10 300 000 сўм.

Ҳайдовчи танишларга юбориб қўйинг!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор #Рекорд

⚡️⚡️⚡️Тошкент вилоятида сал кам  60 КГ наркотик моддаларни юртимизга олиб кирмоқчи бўлган жиноий гуруҳ ушланди😨

Тасаввур қилинг 60 КГ наркотик моддалар юртимизга олиб кирилганида минглаб оилаларни заҳарлар эди. Судланучиларнинг режаси амалга ошмади.


Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

Миллий жамоага бир умрлик бепул овқатланиш.

⚡️Яна бир тадбиркор Ўзбекистон миллий жамоаси футболчи ва мураббийларига ўзининг 20дан ортиқ ресторанларида бир умр бепул овқатланиш ҳуқуқини берувчи ваучерлар совға қилди. 👏

Бу тарихий ғалаба муносабати билан қилинди.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#ТЕЗКОР
‼️ Энди айбланувчининг иқрори ягона далил бўлса, у айбдор деб топилмайди.

Энди Ўзбекистонда шахснинг ўз айбини тан олганлиги унга қарши ягона далил бўлса, у айбдор деб топилиши ёки жазога тортилиши мумкин эмас.

Қонун билан Жиноят-протсессуал кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, гумон қилинувчи, айбланувчи ёки судланувчи исталган вақтда сукут сақлаш ҳуқуқидан фойдаланиши мумкинлиги белгиланди.


Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор

⚡️Ўзбекистонда 25 июндан “чилла” бошланади🥵

Ўзбекистонда энг иссиқ фасл — “чилла” 25 июндан бошланиб, 3 августгача давом этади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор #Диққат

‼️☀️ФВВ аҳолига иложи борича соат 10:00 дан 17:00 гача тик тушадиган қуёш нурлари остида бўлмасликни тавсия қилди

Шунингдек, табиий матолардан тайёрланган кийим кийиш, кўзни қуёшдан ҳимояловчи кўзойнак тақиш лозимлиги айтилди. Шу билан бирга, аччиқроқ дамланган чой, ҳар хил шарбатлар, минерал сув ичиш қўшимча қилинди.

Яқинларингизга ҳам юбориб қўямиз!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор

Тошкентда 150 йилда бўлмаган иссиқ харорат кузатилди, бунақаси охирги марта 1868-йилда бўлган экан

Пойтахтда кеча сўнгги 150 йилда 4 июль кунлари учун ҳеч қачон кузатилмаган энг иссиқ ҳарорат рекорди янгиланди.

Кеча Тошкент шаҳрида жойлашган Ўзгидрометнинг "Тошкент-Обсерватория" станциясида ҳаво ҳароратининг максимал қиймати +43.5 даражага етган. Бу хақида Ўзгидромет хабар бермоқда.

Ва бу пойтахт учун 4 июль кунларида кузатилган рекорд иссиқ ҳарорат қийматидир. Тошкентда 1868 йилдан буён ҳеч қачон 4 июль кунларида бу каби юқори ҳаво ҳарорати қиймати қайд этилмаган.

Эслатиб ўтамиз, пойтахтда кузатувлар даврида энг юқори ҳарорат қиймати 1997 йил 18 июлда қайд этилган ва ўшанда термометр устунчаси +44.6 даражага кўтарилган. Кеча пойтахтда ҳаво ҳарорати қиймати ўша кўрсаткичга 1 даража етмади.

Яқинларга юбориб огоҳлантиринг, ИССИҚ ХАВО СОҒЛИҒИДА МУАММОСИ БОРЛАРГА ЎЛИМГА САБАБ БЎЛИШИ МУМКИН

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор

‼️⚡️⚠️Ўзбекистонда 250 мингта одамни иссиқ урибди🥵

2—5 июль куни кузатилган аномал иссиқлик пайти 250 мингга яқин ўзбекистонлик тез ёрдамга мурожаат этган.

Соғлиқни сақлаш вазирлигига кўра, аҳолини эртароқ бу каби иссиқликдан вақтида огоҳлатирилгани сабаб олдиндаги иссиқ пайтдаги кўсаткичдан жорий кўрсаткич 1.2 % кам бўлган.

Яқинларга юбориб огоҳлантириб қўямиз!

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Тезкор  #Тарқатинг

❗️Тилингизга хушёр бўлинг!
Ҳақорат қилганлик учун 13 200 000 сўм миқдорида жарима солиш амалиёти бошланди.

Агар бу ҳолат бир йил ичида яна такрорланса, жарима миқдори 66 миллион сўмгача оширилиши мумкин.

Яқинларингизга юбориб, уларни ҳам огоҳлантиринг.

Бизда кузатиб боринг👇🏻                

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#тезкор

❗️Абитуриентларга рухсатномаларни бериш бошланди

Тест синовларига кириш учун абитуриентларга “Абитуриент рухсатномаси”ни бериш бошланди.

“Абитуриент рухсатномаси”ни my.uzbmb.uz сайтидаги шахсий кабинетдан юклаб олиш мумкин (қайд варағи деган саҳифада юклаб олиш тугмаси пайдо бўлган).

Ёки шахсий кабинетга кирмасдан, шунчаки my.uzbmb.uz/allow/bachelor-allow саҳифаси орқали паспорт серияси ва рақами ҳамда ЖШШИР рақамини киритган ҳолда олиш мумкин.

Абитуриентлар тест синовига паспорт (ID-карта) ва абитуриент рухсатномаси билан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келишлари лозим.


❗️ Паспорт нусхаси ёки бошқа ҳужжатлар билан келган, шунингдек, кечикиб келган абитуриентлар тест синовларига киритилмайди.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор  #Сел_келади

⚡️Эртадан, Ўзбекистонда уч кун кетма-кет ёмғир ёғиши кутилмоқда

Ўзгидромет фавқулодда огоҳлантириш берди: 9—11-июль кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор тоғ олди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган ёмғир туфайли СEЛ КEЛИШ ҲАВФИ мавжуд
.

Ҳукумат тоғли ва тоғ олди ҳудудларида дам олувчи ҳамда кўчиб юрувчи аҳолидан эҳтиёт чораларини кўришни сўради.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#тезкор
⚡️Элдор Шомуродов Туркия клубига кўчиб ўтмоқда

Фабрицио Романонинг ёзишича, «Истанбул Башакшеҳир» клуби Шомуродовни кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олади. «Рома»га ижара учун 3 млн евро, кейинчалик сотиб олиш учун 2,7 млн евро тўланади.

Шунингдек, римликлар Шоманинг кейинги трансферидан 10 фоизлик улушни ҳам ўзида сақлаб қолади.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ
❗️Иккинчи мутахассисликка ҳужжат қабул бошланди

Иккинчи мутахассисликни эгаллашни истаган фуқаролар учун ҳужжат топшириш жараёни бошланди.

▪️Бунда номзодлар платформада:
ўзларининг паспорт маълумотлари, ЖШШИР маълумоти ҳақида ахборотларни киритади;
диплом ва унинг иловаси электрон нусхасини юклайди;
ўқимоқчи бўлган олий таълим муассасаси ва таълим йўналишини танлайди.

Иккинчи мутахассисликка ўқитиш тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

📅 Қабул 10 августга қадар давом этади

Ариза тўлдириш учун: https://my.edu.uz/service/5?slug=admission_secondary

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ТЕЗКОР
❗️Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли фармони билан:


Хилола Уктамовна Умарова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимидан озод этилди;

Тамила Анваровна Алиева Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тиббиётни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Тимур Нурйигитович Бутунбаев Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг сув таъминоти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари лавозимидан озод этилди;

Нодира Жалаловна Хакимова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг суд тизимини ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди;

Шерзод Фарход ўғли Озодзода Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбарининг тадбиркорлик лойиҳалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси иқтисодиёт ва тадбиркорлик соҳасида муҳим ташаббусларни ишлаб чиқиш бошқармаси бошлиғи лавозимидан озод этилди;

Дилноза Мурадовна Зиямухамедова Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси раҳбари котибияти мудири лавозимига тайинланди ва шу муносабат билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг ёрдамчиси котибияти мудири лавозимидан озод этилди.

Бизнинг расмий сахифаларимизга аъзо бўлинг🔽

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#ТЕЗКОР
⚡️ТОШКЕНТ ШАҲАР ПРОКУРОРИ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Тошкент шаҳар прокурори Эркин Турақулович Юлдашев Тошкент шаҳар прокурори лавозимидан озод этилди ва Президент Администрациясининг Комплаенс хизмати бошлиғи лавозимига тайинланди.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#ТЕЗКОР #ДИҚҚАТ

‼️Ўзбекистон Мусулмонлари идораси ҳузуридаги Ҳаж-умра маркази янги умра мавсуми 2025-йил август ойидан бошланишини элон қилди

Яқинларга юбориб қўйинг.

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook
#Тезкор #Тарқатинг

‼️☀️Диққат! Ўзбекистон қуёшнинг экстремал ультрабинафша нурланиши билан қопланиши мумкин.

21 июль куни Ўзбекистон экстремал ультрабинафша нурланиши билан қопланиши мумкин. Нурланиш чўққиси соат 12:00 дан 18:00 гача кутилмоқда.

Мутахассислар соя-салқин жойда юришни ва қуёш нурларида камроқ бўлишни тавсия қилмоқда. Қуёшнинг тўғридан-тўғри нурларидан сақланинг ва қуёшга қарши крем қўлланг.

Хабарни яқинларга юбориб, огоҳлантириб қўйинглар

Телеграм | Instagram  | Youtube | Tik tok | Facebook