Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
147K photos
14.4K videos
20 files
19.9K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
Халқаро конференция иштирокчилари Ахсикент, Сирдарё ва Янги Ахси мажмуаларига ташриф буюришди

Профессор Абдулҳамид Анорбоев меҳмонларга объектнинг тарихий аҳамияти, бу ерда олиб борилаётган археологик ишлар ҳақида батафсил маълумот берди.

- Ахсикент ва Янги Ахси ўртасида дарё бўйидаги йўлнинг қайта тиклаш лозим. Бу ерда эко ва тарихий туризм маскани пайдо бўлади. Шунингдек, дарё транспортининг тарихий шаклу шамойилини ҳам тиклаш керак. Ўз даврида Ахсикент йирик кемасозлик маскани бўлган, - дейди туризм эксперти Темур Мирзаев.

Кейинги манзил Янги Ахси мажмуаси бўлди. Бу ерда меҳмонларга мажмуа раҳбари Билолхон Рустамов амалга оширилаётган ишлар, мажмуа концепцияси ҳақида батафсил маълумот берди.

- Наманган замининг бой тарихи, буюк тамаддуни мени ҳайратда қолдирди. Бу масканлар туризм ривожида магнит вазифасини бажари беради, - деди GIZ ташкилоти раҳбари, германиялик Беате хоним.

Ахси осори-атиқалар музейидаги нодир экспонатлар меҳмонларда катта таассурот қолдирди.

Шу билан конференция ўз ишини якунлади

Sayt | Telegram | Instagram | Facebook |Twitter | YouTube
Оb_havo

"O‘zgidromet" Namangan viloyati bo‘ylab 30 may kuni kuzatiladigan ob-havo ma’lumotini e’lon qildi.
Unga ko‘ra:

Havo biroz bulutli bo’ladi, ba’zi joylarda o’zgarib turadi, yog‘ingarchilik kutilmaydi. Shamol sharqdan 5-10 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 14-19°, kunduzi 28-33° bo‘ladi.

RESPUBLIKANING TOG‘LI HUDUDLARIDA

Havo biroz bulutli bo’ladi, ba’zi joylarda o’zgarib turadi, kunning ikkinchi yarmida ba'zi joylarda qisqa muddatli yomg‘ir yog‘ishi, momaqaldiroq bo‘lishi mumkin. Shamol sharqdan 7-12 m/s tezlikda esadi. Harorat kechasi 10-15°, kunduzi 22-27° bo‘ladi.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
62 Халқаро гуллар фестивалидан махсус репортаж
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда гуллар фестивали давом этмоқда

Унда гуллар билан боғлиқ тадбирлардан ташқари ҳунармандчилик намуналари, китоблар, фотосуратлар, миллий либослар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Махсус репортаж | Халқ билан мулоқотнинг «Оққўрғон тажрибаси»
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Фарҳод Аҳмаджонович Мамадалиев Уйчи тумани  ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

У тайинловга қадар Наманган вилояти ҳокимининг матбуот котиби — ахборот сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаб
келган.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ахборот 24 | Наманганда гуллар фестивали доирасидаги тадбирлар
#29may #uzbekiston24

mtrk.uz | Youtube | Facebook | Telegram | uztv.tv | TV-dastur
Мингбулоқ тумани ҳокимига биринчи ўринбосар тайинланди

Файзимуҳаммедов Жавоҳир Баҳодир ўғли Мингбулоқ тумани ҳокимининг молия-иқтисод ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар лавозимига тайинланди.

У 1993 йилда Мингбулоқ туманида туғилган. 2015 йилда Наманган муҳандислик-технология институтини, 2018 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. 

У тайинловга қадар «Қўғоликўл» маҳалла фуқаролар йиғинида тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси лавозимида ишлаб келаётган эди.

@mingbuloq_hokimligi
НАМАНГАНДА ГУЛЛАР БАЙРАМИНИ КЎРИШГА КЕЛГАНЛАР СОНИ 2,5 МИЛЛИОНДАН ОШДИ

Наманган шаҳрида бошланган 62-Халқаро гуллар фестивали ўзининг биринчи ҳафтасида дунёнинг 43 та давлатидан 40 мингга яқин меҳмонни чорлади. Нафосат ва гўзаллик байрамини узоқ яқиндан кўргани келган туристлар сони 2 миллион 500 мингдан ошди.

Одамларга эстетик завқу шавқ улашаётган гўзаллик байрами 2023 йилнинг 21 июнига қадар давом этади. Табиатнинг муаззам ифоридан баҳраманд бўлай, десангиз гуллар шаҳри - Наманганга келинг!

Фото Хотам Мамадалиев
🔰 O‘zLiDePнинг XI съезди бўлиб ўтмоқда

▫️“Tashkent city"даги "Congress Hall" мажмуасида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ўн биринчи съезди бошланди.

Унда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан делегатлар қатнашмоқда.

Съездда шу йилнинг 9 июль куни бўлиб ўтадиган муддатидан илгари Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида O'zLiDePнинг иштироки ва сайловда партиядан кўрсатиладиган номзод масаласи муҳокама қилинади.