Namangan viloyati hokimligi
12.9K subscribers
148K photos
14.5K videos
20 files
20.1K links
Расмий телеграм канали: https://t.iss.one/namvilhok

Facebook саҳифаси:
https://www.facebook.com/namangan.uz/

Веб-сайти: https://gov.uz/namangan/

Ишонч телефони: (71)2000722

Электрон почта: [email protected]

Манзил: Наманган шаҳри, Истиқлол кўча, 57-уй.
Download Telegram
#online
#Қишлоқхўжалиги

Бугун туман раҳбари “Пахтакор” ММТП ҳудудидаги фермер хўжаликлари дала майдонларида бўлиб, олиб борилаётган ишлар натижаси билан танишди.

Норин туманидаги Пахтакор ҳудудидаги фермер  хўжаликларнинг умумий ер майдони 900 гектар бўлиб, 446 гектарда буғдой ва 454 гектарда эса пахта етиштирилмоқда.

Ўрганишлар давомида экин майдонларида агротехник тадбирлар ғўза қатор ораларга ишлов беришда белгиланган меъёрга амал қилиш, сифатли бажарилиши кўздан кечирилди.

Бироқ, оқсоқоллар гуруҳининг ўрганишича, айрим агротехник тадбирларни жадаллаштириш зарур. Норинлик Асрор фермер хўжалигини дала шийпонида бўлиб ўтган таҳлилий йиғилиш шу масалага бағишланиб, камчилик аниқланган хўжалик раҳбарлари огоҳлантирилди.

Туман раҳбари ҳудудлардаги дала майдонларида  ўрганиши  давом этмоқда.
🔰 Мактабгача таълимга эътибор - келажагимизга эътибор демакдир

▫️Муҳтарам юртбошимиз ташаббуси билан таълимнинг бирламчи ва асосий бўғини ҳисобланган мактабгача таълим тизими қайта ислоҳ этиляпти. Ҳозирги кунда замонавий талабларга мос, мактабгача таълим ташкилотлари фаолиятига алоҳида эътибор қаратилаяпти.

Биргина мисол, Косонсой туманидаги 17-сонли мактабгача таълим ташкилоти анчагина абгор ҳолатда эди. Бу эса таълим-тарбия жараёнига ўз таъсирини ўтказмай қолмасди.

Давлатимиз раҳбарининг 465-сонли қарорига асосан муассаса мукаммал таъмирлаш ва қўшимча бино қурилиш ишларига киришилди. Мазкур ишлар “Чортоқ архитек қурилиш” МЧЖ бажарилмоқда.

Лойиҳа қиймати 6,5 млрд. сўм бўлган объектда ишлар якунланса, тумандаги энг йирик мактабгача таълим муассасаси бўлади.