Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Умрада соч олдириш ёки қисқартириш ҳақида

Сочни тўлиқ олдириш ёки қисқартириш вожиб амаллардан ҳисобланади. Қисқартириш деганда бошдаги барча сочларни бармоқ учи миқдорида қисқартириш тушунилади. Қисқартиришда бошдаги барча сочларни қисқартирмасдан фақатгина баъзиларини қисқартириб қўйиш эркаклар учун макруҳ ҳисобланади. Агар бошнинг тўртдан бири миқдоридан кам жойи қисқартирилса вожиб адо этилмаган бўлади ва қўй сўйиш вожиб бўлиб қолади. Бошида умуман сочи йўқ одамлар бошнинг тўртдан бирига устара юрғизиб қўйишлари суннат бўлади.

Аёлларга эса сочларидан бармоқ учи миқдорида қисқартиришлари лозим бўлади. Аёлларнинг сочларини тўлиқ олдиришлари ҳаром ҳисобланади. Чунки бу табий хилқатни ўзгартиришга ўхшаш бўлиб қолади.

@muslimuzportal

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5774-umra-ibodati-andaj-amalga-oshiriladi
#Давра маросими қайси вақтдан ва қандай зарурат туфайли вужудга келгани ҳақида билмоқчи бўлсангиз қуйидаги мақолани ўқиб чиқишни тавсия этамиз.

Таассуф билан шуни айтмоқ лозим, “давра” шариатимизда жорий бўлган фидя ҳақидаги масалага зиддир. Турли сабабларга кўра мусулмонлар орасида ҳар хил бидъат ва хурофотлар жорий бўлиб қолган. Шундай хурофотлардан бири “давра”дир.

Киши беморлиги ёки бошқа шаръий узр билан адо қилолмаган намоз ва тутолмаган рўзалар учун васият қилсагина у қолдирган меросининг учдан биридан фидя берилади. Фидя миқдори ҳар бир фарз намоз ва витр учун ҳамда бир кунлик рўза учун ярим соъ буғдойдир. Демак, бир кунлик намоз учун 12 кг буғдой фидя сифатида берилади. Мазкур сонни намоз адо этилмай қолган кунлар ададига кўпайтирилса, умумий фидя миқдори чиқади. Бир ой рўзанинг фидяси 60 кг буғдойдир.

Батафсил

https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/5773-davra-marosimi-a-ida-bilasizmi
​​Ит боққан кишининг кунлик савоби камаядими?

Кўпчилик фуқароларимиз томонидан уйида ит боқиш одати учраб туради. Бунинг ҳукми шариатимизда қандайлигини эса кўпчилик билмаслиги мумкин.

Абу Талҳа (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Фаришталар ит ва сурат бор уйга кирмаслар”, дедилар” (Имом Бухорий).

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Кимки ит боқса ҳар куни савоб ишларига бериладиган ажрлардан бир қийрот (ёки икки қийрот) камаяди. Қўриқчи, подачи ва овчи итлар бундан мустаснодир” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).

Шу ўринда “қийрот” сўзига изоҳ сифатида қуйидаги ҳадисни келтирсак:

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Ким жанозага қатнашса ва намоз ўқигунча турса, унга бир қийрот, агар маййит дафн этилгунга қадар бўлса, икки қийрот савоб ёзилади”. “Икки қийрот нима?” – деб сўралди. Айтдиларки: “Икки улуғ тоғ мисличадир”. Имом Муслим ривоятида “Унинг кичиги Уҳуд тоғидек”, дейилган.

Ривоятларда келтирилишича, қиёмат аломатларидан бири кишиларнинг ит боласини боқишни одат қилишларидир. Ҳатто бу ишни улар ўз фарзандини парваришлагандан ҳам юқори даражага қўйишади (Табароний, Ҳоким ривояти).

Ҳадисдан маълум бўладики, уй қўриқлайдиган, подага қарайдиган ва овчи итлардан бошқасини боқиш мумкин эмас. Демак, қизиқиш учун уйда ит сақлаш ва боқиш шариатда қайтарилган.

“Сўраган эдингиз” китобидан

@muslimuzportal | Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚
#ДАРС

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 14.00 да «Сийрат» фанидан "Ислом даъватининг Макка ташқарисига ёйилиши" мавзусида 26 - дарс бўлиб ўтади.

Ушбу дарсни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домла олиб боради.

Онлайн дарсни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифамизда тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Қизингизни ҳимоя қилманг!

#Оиласидан шикоят қилиб келса, бунга аҳамият берманг.

Куёвингизнинг яхши томонларини гапиринг.

Изоҳ:
Ҳар оилада бир қанча келишмовчиликлар юз бериши мумкин. Тутунсиз мўри, жанжалсиз эр-хотин бўлмайди. Муҳими, бу ҳолатда масалани чигаллаштирмасдан ечимини топиш керак.

Уйдаги гапни аёлнинг ҳам, эркакнинг ҳам ташқарига чиқариши фойда бермайди. Аксинча, муаммонинг ортишига сабаб бўлади.

Она қизи эри билан келишмовчиликларни шикоят қилиш учун келганида вазиятни тушунмай, оловга керосин сепиши тўғри бўлмайди. Қизининг ҳар сўзини маъқуллаб, куёви ва у томондагиларни айблаш ўрнига, аввало, қизига таскин беришга, унинг хатоларини кўрсатишга ҳаракат қилиши керак. Ота-онасининг ҳақиқат тарафдори бўлишини, бекорга тортишиб кетавермаслигини билган қиз уйда бўлиб ўтган ҳар бир гапни ота-онасига ташиб бормайди. Кўтариб борса ҳам, ота-онаси у тараф бўлишмаслигини билиб, муаммони бўрттирмайди. Бироқ қиз эри устидан шикоят қилганида онаси ҳам унга қўшилиб барча айбни куёвининг бўйнига юклаб қўйса, жуда катта жанжал келиб чиқиши мумкин.

Оилада бир тарафли жанжал бўлмайди. Бўлса ҳам, бир томон жанжални катталаштирмагани учун тезда унутилиб кетади. Буни ҳеч ким эшитмайди ҳам. Ҳатто икки ака-ука уйда баъзан жанжаллашиб қолиши мумкин. Аммо орадан бир қанча вақт ўтиб, ҳаммаси унутилиб кетади. Эр-хотин ўртасидаги гапларни ҳам, агар ўта жиддий масала бўлмаса, ўзаро ҳал қилиш лозим. Қўл синади, аммо енг ичида қолади. Бундан ҳечкимнинг хабари бўлмайди.

Қолаверса, она фақатгина қизини эмас, оиласининг номусини омонат қилиб берган куёвини ҳам яхши кўриши керак. Унинг яхши томонларини кўриши кўриши, вақти келса, буни билдириши керак. Буни кўрган куёв йигит ҳам қайнонасининг ҳурматига муносиб бўлишга интилади, хотинига нисбатан анча мулойим бўлади.

“Бахтли оила” китобидан.

@muslimuzportal | Muslim.uz
«Сийрат» фанидан "Ислом даъватининг Макка ташқарисига ёйилиши" мавзусида 26 - дарс: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1989432194628030/

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Салмон Форсий” жомеъ масжидида бошланган Ўзбекистон #Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичи авж палласида.

Бувайда туманида қориларнинг тиловатидан баҳраманд бўлмоқчи бўлсангиз бизни онлайн эфирда кузатинг.

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1989451331292783/
ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ

#Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан #Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб, кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: "Уларга Роббларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан".

#Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: "Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага юзланиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!"

Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғида пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнидаги кийими ҳам юпунгиналигини пайқади.

Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан. Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо: "Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳиссалом "Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!" деган эдилар!" Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан

@muslimuzportal | Muslim.uz
Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди

Динимизда қариндош-уруғларга эътиборли бўлиш, уларга меҳр-мурувват кўрсатиш ва чиройли муомала қилиш масалалари таъкидлаб буюрилган амаллардан бири ҳисобланади. Зеро, бу борада #Оиша онамиз Пайғамбаримиздан соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилиб айтадилар: “Раҳм Раҳмоннинг исмидан олинган. Кимки силаи раҳм билан боғланса, #Аллоҳ таоло ҳам у билан боғланади. Кимки силаи раҳмни узса, Аллоҳ таоло ҳам у билан орасини узади” , дедилар” (Имом #Бухорий ривояти).

Ушбу ҳадисга таянган ҳолда силаи раҳмнинг фойдаси ва уни тарк қилишнинг зарарини ақл тарозисига солиб кўрсак, қуйидаги манзара ҳосил бўлади.

Силаи раҳм қилишнинг фойдалари:

силаи раҳм қилган киши Аллоҳ таоло ва унинг Расулининг буйруғига итоат этиши натижасида мислсиз ажрга эга бўлади;

силаи-раҳм қилган инсоннинг ризқи кенг бўлади ва яхши ном қозонади. Зеро, #Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ризқининг кенг бўлишини ва орқасидан яхши ном қолишини хоҳласа, силаи раҳм қилсин”, дедилар (Имом Бухорий ва Имом #Муслим ривояти);

силаи раҳм қилган инсон ажали орқага сурилишига, молу дунёси кўпайишига ва яқинлари яхши кўришига муваффақ бўлади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Парвардигоридан қўрқса (яъни амалларида тақво қилса) ва силаи раҳм қилса, унинг ажали орқага сурилади, молу-дунёси кўпаяди, аҳллари уни яхши кўради”, деганлар (Имом Бухорий ривояти);

силаи раҳм қилган инсон дўзахдан узоқлашади, жаннатга яқинлашади. Пайғамбар алайҳиссаломдан бир аъробий: “Ё Расулаллоҳ менга жаннатни яқин, дўзахни узоқ қиладиган амални ўргатинг”, деганида #Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳга ибодат қиласан, ширк келтирмайсан, намозларни ўқийсан, закот берасан ва силаи раҳм қиласан” дедилар (Имом Бухорий ривояти);

силаи раҳм қилган инсон умрининг узайишига, оиласининг файзу баракоти зиёда бўлишига эришади ва икки дунё саодатига мушарраф бўлади;

силаи раҳм қилган инсонда ўзгача файз, ўзгача руҳий хотиржамлик ва ҳаётга бўлган меҳри ҳам ўзгача бўлади.

Силаи-раҳмни узишнинг салбий оқибатлари:

силаи раҳмни узган инсон Аллоҳ таолонинг ва Расулининг қаҳрига йўлиқади;

силаи раҳмни узган одамнинг ризқида, касбу корида ва оиласидан барака кўтарилади;

силаи раҳмни узган одам жаннатга кирмайди. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Силаи раҳмни узувчи жаннатга кирмайди” дедилар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти);

силаи раҳмни узган одам рўшнолик кўрмайди ва бошига балолар орттиради.

Кулайб ибн Манфаа бобоси Кулайб Ҳанафий розияллоҳу анҳудан ривоят қилади: “У киши: “Ё Расулаллоҳ, мен яхшиликни кимга қилишим керак”, деганида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар: “Онангга, отангга, опа-сингилларингга, ака-укаларингга ва яқин бўлган кишиларингга. Бу иш зарурий бурч ва узилмаслиги керак бўлган қариндошликдир” (Имом Бухорий ривояти).

Динимиз таълимотига амал қилмаётганимиз оқибатида бугун қариндош-уруғлар ўртасидаги алоқалар саёзлашиб, юзакилашиб бораётгани ва расмиятчиликка ўхшаб қолаётгани ҳатто силаи раҳм қўпол равишда бузилиш ҳоллари ҳам учраётгани кўзга ташланмоқда.

Яқинда Тошкент шаҳридаги масжидларнинг бирига 50 ёшлардаги бир муштипар онанинг йиғлаб келиб имом-домлага арз-дод қилаётганига гувоҳ бўлиб даҳшатга тушдим. “Мен Учтепада яшайман. Не умидлар билан фарзандли бўлдим, ўғил кўрдим, хурсандчилигимнинг чеки-чегараси йўқ эди, бугун ўша хурсандчилигим саробга айланди. Ўғлим 19га кириб, ичиб келиб мени урадиган бўлди. Ўз уйимга сиғмай қолдим, домлажон, нима қилай? Маслаҳат беринг”, дея муштипар она юм-юм йиғлайди.

Ушбу масалалардан хулоса чиқаришни ҳар бир ўқувчининг ўзига ҳавола қиламиз.

Муҳаммадназар ҚАЮМОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Азоннинг жорий бўлиши

#Азон айтиш ҳали жорий бўлмаган пайтларда ҳар намознинг вақти кирганда масжидга жамоат йиғилиши учун мўминларга билдириш қийинчиликлар туғдирарди. Баъзан масжидга эрта келиб, намозни узоқ вақт кутишга мажбур бўлишса, гоҳида эса, жамоат билан намоз ўқиш шарафидан маҳрум бўлишарди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бу масалага чора кўриш мақсадида саҳобалар билан маслаҳатлашдилар. Баъзи саҳобалар тепалик устига ўт ёқишни айтишди. Бу оташпарастларнинг иши деб маъқул кўрилмади. Яна бошқалари ҳар намоз вақтида карнай чалайлик дедилар.

Яҳудийларнинг ибодат вақтидаги одатлари бўлгани учун Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бунга ҳам рози бўлмадилар. Айрим саҳобалар қўнғироқ чалиш маслаҳатини беришди. Бу насронийларнинг феъли бўлгани учун Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) рад этдилар. Охири бир саҳоба: “Ё Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар намоз вақти кирганда, бир одам туриб, намоз вақти кирди, намоз вақти бўлди деб айтса бўладими?” деб сўради. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “бўлади”, дедилар. Шу тариқа ҳар намоз вақти кирганда шу сўзлар билан бир киши мусулмонларни намозга чақира бошлади.

Мадиналик саҳоба Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) ҳар куни бу ишни бажарарди. Бир кеча Абдуллоҳ ибн Зайд (розияллоҳу анҳу) тушида бир кимса келиб унга азон айтишни ўргатганини кўрди. Дарҳол, Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳузурларига келиб кўрган тушларини айтиб берди. #Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Аллоҳ сенга яхшиликни кўрсатибди.

Меърожга чиққанимда бир фариштани шундай азон айтганини кўрган эдим, бу калимларни Билол (розияллоҳу анҳу)га ўргатгин, унинг овози сеникидан баландроқ”, дедилар. Шундан сўнг, Билол (розияллоҳу анҳу) шу калимлар билан азон айтди. Шу тартибда бутун Ислом оламига азон айтиш суннат амал бўлиб қолди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Меҳрибон_Роббим...

Фиръавн туғёнга кетиб, илоҳликни даъво қилди.

فَقَالَ أَنَا رَبُّكُمُ الْأَعْلَىٰ

24. «Ва, мен сизларнинг энг олий Роббингизман, деди» (Назиъат сураси).

وَقَالَ فِرْعَوْنُ يَا أَيُّهَا الْمَلَأُ مَا عَلِمْتُ لَكُمْ مِنْ إِلَٰهٍ غَيْرِي...

38. «Ва Фиръавн: «Эй аъёнлар, мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман...» деди. (Қасос сураси).

Аллоҳ таоло мана бу оғир гапларни айтган Фиръавн ҳузурига икки суюкли пайғамбари: Мусо ва Ҳорун алийҳимус саломларни юборар экан, қуйидагиларни айтди:

فَقُولَا لَهُ قَوْلًا لَيِّنًا لَعَلَّهُ يَتَذَكَّرُ أَوْ يَخْشَىٰ

44. «Бас, унга юмшоқ сўз айтинглар. Шояд эсласа ёки қўрқса». (Тоҳа сураси).

***

#Солиҳлардан бири бу оятларни эшитар экан, тўлқинланиб айтдики:

-Субҳаналлоҳ, ё Аллоҳ, ё Роббий
«...мен сизларнинг энг олий Роббингизман» ва «мен сизларга ўзимдан бошқа илоҳ борлигини билмасман» деган Фиръавнга Сенинг муомаланг шундай бўлса

«Субҳаана Роббиял аълаа» - «Олий бўлган Роббим покдир»,

«Ла илааҳа иллаллоҳ» - «Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ» деган бандангга муомаланг қандай бўларкин?!


@muslimuzportal | Muslim.uz
Мавлоно Жалолиддин Румий

#Мавлоно #Жалолиддин #Румий 1207 йил 30 сентябрда #Балхда туғилган. Унинг отаси шаҳар пешволаридан бўлиб, «Олимлар султони» унвонини олган Ҳусайн Хатиби ўғли Баҳоуддин Валад, онаси Балх амирининг қизи Мўмина хотундир. Баҳоуддин Валад баъзи саёсий воқеалар ва мўғул истилоси сабабли Балхдан кетишга мажбур бўлган.

1212 ёки 1213 йил оила ўз яқинлари билан Балхдан чиқиб Нишопурга келган. Баҳоуддин Валад бу шаҳарда машҳур мутасаввиф Фаридуддин Аттор билан учрашади. Мавлоно кичик бўлишига қарамай, Фаридуддин Атторнинг назарига тушди. Баҳоуддин Валад Нишопурдан Бағдодга ва кейинчалик Куфа йўли орқали Каъбага йўл олади. Ҳаж амалини бажаргандан сўнг Шомга келади. Шомдан Малайзия, Эрзинжон, Сивас, Қайсари, Ниғде йўллари орқали Ларендега (Караман) келади. Караманда амир Мусо қурдирган мадрасада қўним топади. 1222 йилда Караманга келган Баҳоуддин Валад ва унинг оиласи бу ерда етти йил яшайди.

Мавлоно 1225 йилда Шарафуддин Лолонинг қизи Гавҳар хонимга уйланади. Мавлононинг бу никоҳидан Султон Валад ва Алоуддин Чалабий исмли икки ўғли бор. Гавҳар хоним вафот этганидан бир неча йил ўтиб, бир боласи билан бева қолган Карра хонимга уйланади. Мавлононинг иккинчи никоҳидан Музаффариддин, Амир Алим Чалабий деган икки ўғил ва Малика хоним исмли бир қиз дунёга келади.

Ўша кезларда Онадўлининг катта қисми Салжуқийлар давлатининг ҳукмронлиги остида эди. Бу давлатнинг пойтахти бўлган Қўнё санъат асарлари билан машҳур, олимлар ва санъаткорлари кўп шаҳар эди. Қисқаси, Салжуқийлар давлати энг порлоқ даврини бошдан кечираётган бўлиб, давлат ҳукмдори Баҳоуддин Валадни Карамандан Қўнёга таклиф этди ва шу ерда жойлашишини хоҳлади.

Баҳоуддин Валад Султоннинг таклифини қабул этди ва 1228 йил 3 майда Қўнёга оиласи ва дўстлари билан келди. Султон Алоуддин уларни тантана билан қаршилаб, яшашлари учун Олтинапа мадрасасидан жой ажратди. «Олимлар султони» 1231 йилнинг январь ойида Қўнёда вафот этди. Муборак жасади салжуқийлар саройининг Гул боғчасига қўйилди. «Олимлар султони» вафот этгач, шогирдлари ва муридлари Мавлононинг атрофида тўпландилар. Мавлонони отасининг меросхўри қилиб қўйдилар. Дарҳақиқат, Мавлоно буюк бир шоир ва дин олими бўлгач, “Ипликчи” мадрасасида ваъзлар ўқирди. Ваъзлари уни тинглашга келганлар билан тўлиб тошарди.

Мавлоно 1244 йил 12 ноябрда Шамси Табризий билан учрашади. Бу учрашув тарихда «Икки денгизнинг учрашуви» дея аталди. Бироқ биргаликлари узоққа чўзилмади. Шамс фоний дунёдан узилди.

Мавлоно Шамснинг ўлимидан сўнг узоқ йиллар якка ўзи яшайди. Кейинги йилларда Салоҳиддин Заркубий ва Ҳусомиддин Чалабий Шамси Табризийнинг ўрнини тўлдира бошлайдилар.

Ҳаётини «Хом эдим, пишдим, ёндим» сўзлари-ла хулосалаган Мавлоно 1273 йил 17 декабрда якшанба куни Ҳақнинг раҳматига етишади. Мавлононинг жанозасини унинг васиятига кўра Садриддин Қўнёвий ўқимоқчи бўлади. Лекин Садриддин Қўнёвий энг яхши кўрган инсони Мавлонони йўқотганидан ўзини тутиб туролмай жанозада ҳушидан кетади. Шу сабабли Мавлононинг жанозасини қози Сирожиддин ўқийди.

Мавлоно ўлим кунини янгидан туғилган кун сифатида қабул қиларди. У ўлган заҳоти севганига, яъни Аллоҳга етишишини биларди. Шунинг учун Мавлоно ўлим кунини тўй куни маъносида келган сўз «Шаби арус» деб атарди ва дўстларига ўлими орқасидан «Эй, воҳ» дея йиғламасликларини васият қилганди.

«Ўлганимиздан сўнг мозоримизни ердан ахтарманг! Бизнинг мозоримиз орифлар кўнгилларидадир!» (Мавлоно Жалолиддин Румий)

Мирсобит ВОҲИДОВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Farg'ona viloyati Buvayda tumanidagi Salmoni Forsiy nomli masjididagi Qu'ron musobaqasidan fotolavhalar.
@muslimuzportal
Farg'ona viloyati Buvayda tumanidagi Salmoni Forsiy nomli masjididagi Qu'ron musobaqasidan fotolavhalar.
@muslimuzportal
Қуръон мусобақасини энди “Madaniyat va ma’rifat” телеканалида кузатинг
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5791

@muslimuzportal
#Фарғона вилоятида 8 февраль санасида ўтказилган Қуръон мусобақасининг натижалари билан танишинг.

Ўзбекистон тумани

Ҳифз йўналиши

18-25 ёш
1. Саидумаржонов Саидфайзуллоҳ
2. Турғунов Алишер
2. Неъматов Умаржон
3. Исмоилов Иззатиллоҳ

26-40 ёш
1. Алматов Шукуров
2. Рустамов Абдураҳмон
3. Эсахонов Муҳаммадхон

Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Маҳмудов Рустамжон
2. Тожибоев Муҳиддин
2. Қурбонов Ҳожимурод
3. Исмоилжонов Бобурмирзо

26-40 ёш
1. Юсупов Иброҳимжон
2. Валиев Аҳрор
2. Мелиқўзиев Абдумалик
3. Азимов Хуршид
3. Ботиров Шавкат

Марғилон шаҳри


Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Юсупова Мадинабону
2. Ҳакимова Маҳмудахон
3. Муҳаммадалиева Увайсхон
3. Акрамова Ҳилолахон

26-40 ёш
1. Эргашева Наргизахон
2. Ғаниева Муҳаббат
3. Абдураҳмонова Дилрабо

Ғолибларга ташкилотчилар томонидан диплом ва совғалар тақдим этилди.

Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар саралаш босқичларини muslim.uz портали ва унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal
Бугун қорилар мусобақаси Фарғонада якунланади
Бугун, 9 февраль куни Фарғона вилоятининг Қўштепа, Бувайда туманлари ва Қўқон шаҳрида қорилар мусобақаси давом этади.

Ижодий гуруҳ Қўқон шаҳридаги #Қуръон #мусобақасини жонли эфирга узатишни режалаштирган.

Бизнинг #muslim.uz портали орқали жонли кузатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

@muslimuzportal | Muslim.uz