Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИККИ ДЎСТНИНГ ЙИҒИСИ

#Умарул Форуқ ўз халифалиги даврида таниқли саҳобалардан #Абу Дардо розияллоҳу анҳуни Шомдаги бир амалга тайинламоқчи бўлди. У аввалига тайсаллаб, кўнмай турди. Аммо халифа сўзида қатъий туриб олганидан сўнг рози бўлиб, ўз шартларини қўйди: "Уларга Роббларининг Китобини, Пайғамбарнинг суннатини ўргатишимга, жамоат намозини ўқиб беришимга рози бўлсанг, майли, вазифани қабул қиламан".

#Ҳазрати Умар рози бўлгач, янги волий Дамашққа жўнаб кетди. У ерда одамларнинг роҳат-фароғатга берилиб, дунё тўплашга киришиб кетишганини кўрди ва тезда халқни масжидга тўплаб, шундай хутба қилди: "Сизларга не бўлдики, олимларингиз кетиб бормоқда, жоҳилларингиз улардан ҳеч нарса олиб қолмаяпти?! Сизларга не бўлдики, Аллоҳ таоло Ўз зиммасига олган нарсага юзланиб, сизнинг зиммангизга юклаган нарсани тарк этяпсиз?! Сизларга не бўлдики, емайдиган нарсангизни тўплаяпсиз, етиша олмайдиган орзуларингизга интиляпсиз?!"

Кейинроқ мўминлар амири Умар ибн Хаттоб Ислом ҳукми остидаги вилоятларни текшириш асносида Шомга ҳам келди. Ярим тунда дўсти Абу Дардони зиёрат қилгани борди. Чироқ йўқ хонада икки дўст суҳбатлашиб ўтиришди. Ҳазрати Умар қоронғида пайпаслаб, дўсти қум-тош устида яшаётганини, эгнидаги кийими ҳам юпунгиналигини пайқади.

Амир яна пайпаслаб билдики, Абу Дардонинг кўрпа-ёстиғи ҳам йўқ экан. Бундан хижолат бўлиб кетган халифа ундан ўзи юбораётган маошларни қаерга сарфлаётгани ҳақида сўради. Шунда Абу Дардо: "Эсингдами, эй Умар, Расулуллоҳ алайҳиссалом "Сизларнинг дунёдан оладиган насибангиз мусофирнинг хуржунидаги озуқаси каби бўлсин!" деган эдилар!" Ўша куни икки дўст йиғлаб тонг оттиришди.

"Кўҳна дунё ва ривоятлари" китобидан

@muslimuzportal | Muslim.uz
Тошкент шаҳридаги #Ҳазрати имом жоме масжидида бугун, 15 февраль куни ўтказилган #Қуръон мусобақасининг саралаш босқичи ғолиблари билан танишинг.

#Ҳифз йўналиши

18-25 ёш
1. Ҳусниддинов Неъматуллоҳ
2. Забиҳуллаев Абдураззоқ
3. Ҳамидуллаев Жамолиддин

26-40 ёш
1. Ғозиев Раҳматулло

#Тиловат йўналиши

18-25 ёш
1. Салимов Бегзод
2. Каримбердиев Ғовсиддин
3. Ҳабибуллаев Хайрулло
3. Ғаффоров Иброҳим

26-40 ёш
1. Мамаджонов Файзираҳмон
2. Мирюсупов Жавоҳир
3. Набиев Абдураззоқ
3. Тўхтаханов Акмал

Ғолибларга диплом ва совғалар тақдим этилди.

#Ўзбекистон_Қуръон_мусобақасининг саралаш босқичларини #muslimuz портали ҳамда унинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида кузатинг.

#ЎМИ_Матбуот_хизмати
#Ҳазрати_Алининг_насроний_хонадонга_меҳмон_бўлгани

Ҳазрати Али розияллоҳу анҳу бир насроний одамнинг уйида меҳмон бўлди. Мезбон узум келтирди. Ҳазрати Али еди. Сўнгра узумдан тайёрланган шароб келтирди.

Али розияллоҳу анҳу:
– Ҳаром, ­– деди.
Насроний:
– Сиз мусулмонларга ҳайронман. Узум ҳалол, шароб ҳаром, Ахир шароб ҳам узумдан қилинади-ку! – деди.
Ҳазрати Али ундан:
– Аёлинг борми? ­– деб сўради.
– Бор, – деб жавоб берди у.
– Қизинг борми?
– Қизим ҳам бор.
– Иккови ҳам келсин бу ерга.
Али розияллоҳу анҳу мезбоннинг аёли ва қизи кирганидан сўнг:
– Бу қиз бу онадан, аммо кўряпсанки, Аллоҳ таоло сенга онасини ҳалол, қизини эса ҳаром қилмиш, -– деди.
Бу жавобдан ҳайратга тушган насроний:
– Шаҳодат бераманки, Аллоҳ бирдир ва Муҳаммад Унинг Расулидир ва Сен Унинг халифасисан, ­– деди мусулмон бўлганини эълон қилди.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ