Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. 1)Siyra va Hadisning farqi nimada 2) Aqiyda mazhablari, Qaysi bir mazhabni tanlasag ham xato qilmaymis shunday desa buladimi?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! 1. Сийрат сўзининг маъноси тарихдир. Истелоҳда бу атама кўпроқ Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг сийрат-тарихларига бағишланган алоҳида фанга нисбатан ишлатилади. Ҳадис бу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг айтган сўзлари ёки қилган ишлари(буни суннат ҳам дейилади) ёхуд ҳузурларида бирор саҳобанинг қилган ишларига тақрир яъни ижобий муносат билдириш ёки сукут қилишларидир. 2. Ақидада "Аҳли сунна вал-Жамоа" мазҳабини танласак, хато қилмаган бўламиз. Бошқалри эса хатолиги маълум. Сиз "Сунний Ақидалар" ё "Ақоид илми ва унга боғлиқ масалалар" китобини ўқиб олинг.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Канални тавсия этиш тугмаси 📣
Фиқҳ нима?

Фиқҳ – Исломдаги энг мўътабар фанлардан бири. Пайдо бўлиш тарихи ҳам ўзоқ ўтмишга бориб тақалади. Фиқҳ кенг қамровли илмлардан бўлиб, кўплаб шаҳобчаларга бўлиниб кетади. Фиқҳ исломнинг аввалида пайдо бўлиб, бугунги кунимизга қадар ўз қадрини йўқотмай давом этиб келаётган ва қиёмат кунига қадар сақланиб қоладиган илмлардан биридир.

Тарих давомида кўплаб фуқаҳолар етишиб чиқди. Улар бу илмга оид сон-саноқсиз асарларни таълиф ва тасниф этдилар. Бу китобларнинг саноғини аниқ билишнинг иложи ҳам йўқ. Бу, мусулмон уламоларининг юксак эътиборлари нишонаси десак айни ҳақиқат бўлади.

Фиқҳ – Инсоннинг ўзи ўзига, ўзидан бошқаларга ва Роббисига нисбатан ҳақ-ҳуқуқлар, ахлоқ одоб меъёрлари, ёқимли ва ёқимсиз ишлар борасидаги тутган ўрнини нозик ва нафис жиҳатларигача ўрганадиган, асл ва фуруъ(асосий ва иккинчи даражали ҳукмлар)да мукаммал тарзда баҳс олиб борувчи илм ҳисобланади.

Фиқҳ – ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларида учрайдиган турли масалалар хусусида баҳс юритиб бу масалаларга нисбатан шариъатнинг тутган ўрнини белгилаб берувчи илмдир.

Фуқоҳалар: “Бирон бир воқеа ҳукмдан ҳоли бўлмайди”-дейдилар.Яъни содир бўлаётган ҳар бир воқеа ҳодисотларга тегишли, ўзига хос ҳукм чиқарилиши лозим бўлади.

Фиқҳнинг луғатдаги маъноси;

Фиқҳ, аслида билим ва фаҳм демоқдир! “Лисонул араб” номли китобда фиқҳ сўзи луғовий жиҳатдан қуйидагича таҳлил қилинган;

“Фиқҳ – Бирор нарсани билиш, уни фаҳмлаш ва англаш”.

Фиқҳ калимаси Қуръони каримнинг кўплаб оятларда луғовий маънода келган.

БАТАФСИЛ
CАВОЛ:
Ассалому алекум Россияда хам никохдан утсак буладиманг мачитга нимага бординг деб камап куйишмайдими узи агар талок тушган булса кайтадан никох укитиш кандай булади илтимос тушинтириб беринг?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Қаерда бўлса ҳам никоҳ ўқитса, бўлади. масжидга борганни қамаш даври ўтиб кетган, алҳамдулиллаҳ! Агар талоқ тушгандан сўнг яна никоҳланишга шаръий рухсат қолган бўлса яъни уч талоқ қилинмаган бўлса, бас. Қайта никоҳ билан биринчи никоҳнинг ўқилишида бирор фарқ йўқ.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Канални тавсия этиш тугмаси 📣
ИЛМИНГИЗНИ СИНАБ КЎРИНГ! ?
тўғри жавоб соат 19:50 да эълон қилинади

#САВОЛ_2 :
Пайғамбар алайҳиссалом ошкора даъватни бошлаган ҳамда Макка мушриклари у зот алайҳиссаломни инкор қилганда қайси сура нозил бўлган?

▪️ 74% (70) В) Ғошия
🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸🔸

▫️ 7% (7) Г) Иншиқоқ


▪️ 13% (13) А) Такасур
🔸

▫️ 4% (4) Б) Адият

👥 94 – жами овозлар
ТЎҒРИ ЖАВОБ :
В) Ғошия

Эътиборингиз учун ташаккур!
MUSLIM.UZ
Тузувчи: Робия ЖЎРАҚУЛОВА
CАВОЛ:
Assalomu aleykum savollarimga javob berganiz uchun raxmat.Sizdan yana bitda narsani so'ra moqchiman.Inson vafot etgandan so'ng, qabrga qo'yilganda savol javob boshlanadi.O'sha paytda yaqin insoni suralar salovat aytib savol javobni yengillatsa boladimi? Ayol kishi xam uyida aytsa boladimi.Shunday paytda qanday suralarni oqib otirsa boladi? Javobiz uchun oldindan raxmat.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Азобни қайси вақтда енгиллатиш бу Аллоҳнинг иши. Уни енгиллатгани ёки йўқлигини ҳеч ким билолмайди. Лекин савобли ишлар қилиб, савобини вафот этганларга бағишлашни фойдаси бор. Савоб етиб боради, дегани азоби енгиллашади ва роҳати ва неъмати кўпаяди, деганидир.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Канални тавсия этиш тугмаси 📣
Шаъбон ойи фазилатлари
Фазилатли ойлардан бири шаъбонда қилинган хайрли амалларнинг ажри жуда улуғдир. Айниқса, бу ойнинг биринчи ярмида нафл рўза тутиш ниҳоятда савоблидир.

Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси энг фазилатли тунлардан биридир. Бу кечани "Бароат кечаси" дейилади. Бароат кечасида бир йил ичида бўлажак ишлар ҳақида қазою ҳукм қилиниб, ажал ва умр белгиланади ва амал саҳифалари Аллоҳ таолонинг ҳузурига кўтарилади. Шу куни Аллоҳ таолонинг раҳмати ер юзига ёғилади.
Усома ибн Зайд (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Мен: «"Ё, Расулуллоҳ, сизни ҳеч бир ойда шаъбон ойидаги каби кўп рўза тутганингизни кўрмадим?" деб сўраганимда, у зот: "Бу ой ражаб билан Рамазон ўртасидаги ой бўлиб, одамлар ундан ғафлатда қолади. Ҳолбуки, барча амаллар оламларнинг Роббисига мана шу ойда кўтарилади. Мен эса рўзадор бўлган ҳолатимда амалим кўтарилишини истайман", дедилар» (Имом Насоий ва Абу Довуд ривояти).

Ибн Можа ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаъбоннинг ўртасидаги кечада Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилишини айтганлар: "...Истиғфор айтгувчи борми? Уни мағфират қилурман. Ризқ сўровчи борми? Унга ризқ берурман. Мубтало борми? Унга офият берурман".

Шаъбон ойида солиҳ амалларни кўпроқ қилишга тарғиб этилишидан мақсад, бандаларни келаётган Рамазон ойига жисмонан ва руҳан тайёрланиб бормоқларини таъминлаш ҳамдир.

Ойша онамиз (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Шаъбоннинг ярмидаги кечада Аллоҳ дунё осмонига нузул этади ва Бани Калбнинг қўйлари жунидан ҳам кўп одамни мағфират қилади", дедилар» (Ибн Можа, Имом Термизий ва Аҳмад ривояти).

Бани Калб қабиласи ўша вақтда сурув-сурув қўйлари билан машҳур бўлган. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаъбон ойининг ярмида Аллоҳ таоло ниҳоятда кўп гуноҳларни мағфират қилишини ифодалаш учун ана шу қўйларнинг жунини мисол қилиб келтирганлар.

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): "Рамазондан бир-икки кун олдин рўза тутманглар. Аммо кимдир (доимий нафл) рўза тутиб юрган бўлса, уни тутаверсин", дедилар» (Имом Термизий ривояти).

Кимдир бирор нафл рўзани маълум кунларда ўзига вазифа қилиб олган бўлса, ўша кун Рамазондан олдинги кунларга тўғри келиб қолса, рўза тутиш жоиздир. Масалан, кўпчилик душанба ва пайшанба кунлари нафл рўза тутади.

Демак, шаъбон ойининг иккинчи ярмида нафл рўза тутмаган яхши, аммо биринчи ярмининг охиридаги кечаси ҳам, унинг эртаси ҳам улуғ фазилат ва баракотли фурсатдир.

Раҳматуллоҳ САЙФУДДИНОВ,
Юнусобод тумани бош имом-хатиби, Тошкент ислом институти ўқитувчиси
@muslimuzportal каналнига обуна бўлиш тугмаси
CАВОЛ:
Assalomu alaykum. Savolim shuki jannat va do'zax, qabrdagi savol javoblar haqida kitoblardan muslim uz saytidan bilib olganmiz. Lekin arosat haqida kam ma'lumotlarga egamiz. Shu haqida to'liqroq ma'lumotlar bersangiz. JazakAllah Xayran

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! "Арасот" сўзи араб тилида "Аъроф" дейилади. Қуръони каримнинг еттинчи сураси шу ном билан аталган. Шу суранинг номини тафсирида Шайх Абдулазиз Мансур ҳазратлари қуйидаги жумлаларни ёзганлар: Аъроф – жаннат билан дўзахни ажратиб турадиган девор, арасот. Бу жой жаннатга ҳам, дўзахга ҳам кирмаган, яъни вақти-соати келиб, Аллоҳ таоло уларни жаннатга киритгунга қадар маълум муддат турадиган кишиларнинг жойидир. (Жаннат ва дўзах аҳллари) ўрталарида тўсиқ (бордир)*. Аъроф (арасот) узра (жаннат ва дўзахдагиларнинг) ҳар бирини сиймолари (аломатлари)дан таниб оладиган кишилар (бўлур). Улар жаннат аҳлига: «Сизларга салом!» – дейдилару, (киришдан) тамагир бўлиб, кира олмайдилар. * Жаннат билан дўзах ўртасидаги девор ёки тўсиқ устида махсус бир жой бўлиб, унинг номи “Аъроф”, яъни “Арасот”дир. У ерда қандай инсонлар туриши хусусида турли ривоятлар бор. Ибн Масъуд ва Ҳузайфа (рз.)лар сўзига қараганда улар савоблари билан гуноҳлари баробар келиб қолган кишилардир. Ота-оналаридан бирини норози қилганлар ёки пайғамбарлар ёхуд жаннат билан дўзах аҳли устидан томоша қилишга қизиққан авлиё ва уламолар экани тўғрисида нақл қилинган (Хз.).

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Канални тавсия этиш тугмаси 📣
Қулупнай меваси онкологик касалликлардан халос эта олади
#ТАБОБАТ

Қулупнай меваси саратон касаллигини даволашда ёрдам беради.

Мутахассис олимлар тадқиқотлари кунига бир пиёла қулупнай истеъмол қилиш саратон хасталигининг олдини олувчи восита эканлигини аниқлашди. Бу мева ҳатто мазкур касалликка чалиниб улгурган кишилар учун ҳам фойдалидир.
Клиник тадқиқотлар натижалари кунига 15 дона қулупнай мевасини истеъмол қилиб юриш саратон хавфли касаллигидан ҳимоя қилишини исботлади.

Олимлар ўтказган тадқиқотлари бу хавфли касалликни орттириб олганларда ҳам синаб кўрилди.

Беш ҳафта ўтгач, бу хасталик шишлари тарқалиши ва ўсиши тўхтаб, ҳатто улар кичрайгани маълум бўлди.

Италиянинг Marche Polytechnic University олимлари қатор тадқиқотлари давомида (хусусан, аёллар кўкрак саратони) шишларнинг сезиларли кичрайганини қайд этишди.

Аввалги ўтказилган тадқиқотлар кунига 10-15 дона қулупнай истеъмол қилиш қон таркибидаги холестерин миқдорини пасайтириши ҳисобига саломатликни мустаҳкамлашини исботлади.

Қулупнайда ўсимликнинг фенол компонентлари ижобий таъсир кўрсатишга асос бўлади.

Тажриба қулупнай мевасидан организмда ажраладиган шарбат таъсирида саратон ҳужайралари биологик ўсиш ва тарқалиш жараёнига чек қўйишини кўрсатди.

Бу мева истеъмол қилинганида кишида касалликнинг кучайишига сабаб бўлувчи бир қанча генлар фаоллиги сусайган.

Қулупнай истеъмол қилиш ҳаммага ҳам бирдек тўғри келавермайди. Бу биринчи навбатда ошқозон ичак тизими фаолиятида хасталиги бор кишиларга, хусусан, гастрит, ошқозон яраси бор кишиларга тааллуқлидир. Қулупнай мевасида мавжуд бўлган катта миқдордаги мева кислоталари мазкур касалликлар хуружига сабаб бўлиб қолиши мумкин.

Пишиқчилик мавсумидан олдинроқ мевани бозор расталарига олиб чиқиш ва катта фойда-даромад орттириш мақсадида айрим қулупнай етиштирувчилар инсон саломатлиги учун хавфсиз бўлмаган агротехник усуллар ва воситалар (нитрат ва гормонлар)ни қўллайдилар. Шунинг учун бозор расталарига табиий пишиқчилик мавсумидан олдин барвақт сотувга чиқарилган мевалар инсон саломатлиги учун хавф-хатар манбаи бўлиб хизмат қилади. Энг яхшиси қулупнайни табиий пишиқчилик мавсумида ўзи етилиб пишганида харид қилиб истеъмол қилиш саломатлик учун фойдалидир.

Жалолиддин Нуриддинов
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
Канални тавсия этиш тугмаси 📣
Ўзбекистон делегацияси Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди
Бугун, 4 май куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург ва Ғарбий-шимолий минтақаси мусулмонлари идораси таклифига биноан Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Иброҳим Иномов бошчилигидаги 4 кишидан иборат делегация Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.

Шунингдек, делегация таркибида Тошкент шаҳар Чилонзор тумани бош имом-хатиби Хусниддин қори Абдукаримов, “Носирхон” масжиди имом-хатиби Жасур Раупов ва “Дўстжонбой” масжиди имом-хатиби Баҳром Атаджанов каби имом-домлалар бор.

Ўзбекистон делегацияси бир ҳафта мобайнида Санкт-Петербург шаҳри ва Россиянинг Ғарбий-шимолий минтақаларида бўлиб, меҳнат муҳожирлари, маҳаллий аҳоли ва турли ташкилотларда маърифий учрашувларда иштирок этадилар.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими
MUSLIM.UZ
ҚЎШНИЧИЛИК ҲАҚҚИ
#ВИДЕОЛАВҲАЛАР

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда, жаноб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган эканлар:

“Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! Аллоҳга қасамки, мўмин эмас! – деганларида, саҳобалар томонидан: “Ким у, эй Аллоҳнинг расули?” – деб сўралди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ёмонлигидан қўшниси омонда бўлмаган кишидир”, - дедилар”.

https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/2848-qushnichilik
Хотира – муқаддас ва азиз туйғу

Республикамиз биринчи Президентининг шундай пурмаъно сўзлари бор: “Хотира нафақат ўтмишни унутмаслик, балки бугунги ҳаётимизнинг қадрига етиш, эртанги кунни тўғри тасаввур этиш, демакдир. Хотира инсонни келажакка очиқ кўз билан қарашга ўргатади. Шу боис, бугунги ёшлар оталаримизнинг юртимиз эрки ва озодлиги, миллатимиз равнақи йўлида чеккан заҳматлари, кўрсатган жасоратларини унутмаслиги даркор. Қадрлаш эса, хонадонларимизга файз–барака бағишлаб, қилаётган эзгу ишларимизга оқ фотиҳа тилаб ўтирган қарияларимизнинг ҳурматини жойига қўйишдир. Зеро, мўътабар отахон ва онахонларимизни ҳаётлигида қадрлаш барчамизнинг муқаддас бурчимиздир”.

Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам: “Дунёдан ўтганларнинг яхши сифатларини эсланглар, уларнинг ёмон сифатларини айтишдан сақланинглар” – дейдилар. (Имом Термизий ривояти).

Аввало, марҳум ва марҳумаларнинг яхши сифатлар ва хайрли амаллари эсланса, у жойга барака нозил бўлади. Суфён ибн Уяайна р.а. “Солиҳ кишилар эсланган вақтда Аллоҳ таолонинг раҳмати тушади” – дейди.

Яна марҳум ва марҳумаларнинг яхши сифатлар ва хайрли амаллари эсланса, инсонларда бундай хайрли амаллар қилиш истаги ортади. Инсонда яхшиликка ҳаракат қилишга муҳаббат ҳосил бўлади.