Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
CАВОЛ:
Ассалому алайкум устоз! Узр нима килишни билмаяпман, хужайинимни ишлари юришмаяпти, топганларини баракаси йук, кеган пул уша куниек тугайди,узимни бошим касалдан чикмай колган.Худди атайлаб килаетганга ухшаб кетма-кет касал буп етибман.Эримдан пул сурасам жахллари чикиб кетади,айникса ишлари юришмаганда (хужайиним кира киладилар) уйга келиб арзимаган нарсадан уруш киладилар.Килган ишим дан,гапирган гапимдан факат айб топадилар.Убу нарсага пул сурасам жахллари чикиб кетади,ишлаб узин кийналиб топгин еб утирвурмасдан дейдилар.Олий маьлумотлиман,тулачарокман шунга еб етвурмасдан санам ишлагин дийвурадила.Иккита боламиз бор,уларни богча-мактаби бор,ишга тушиб уларни елгиз колдиришга кунглим бум иди,бундан ташкари хали куйнимдагидек иш топганим йук.Бугун жахл устида айтдилар,мен кучада юрган одамман билиб куй агар менга бирор нарса буса сендан асло рози эмасман дидилар.Шунга нима килай уларни розиликларини олиш учун иш кидириб топиб ишлайми?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Хотиннинг барча таъминотлари, у хоҳ моддий бўлсин, хоҳ маънавий бўлсин, эрининг зиммасидадир. Сиз эрингизга машаққат бўлмайдиган йўлни тангланг. Тежамкорлик билан тасарруф қилинг ва борига қаноат қилишга ҳаракат қилинг. Шаритаимиз хотин кишининг касб қилиб, оиланинг таъминотида эрига ёрдам беришга рухсат берган. Лекин ўша касб эрининг хизматига, фарзандлари тарбиясига салбий таъсир ўтказмаслиги ҳамда касбида ношаръий ҳолатларга дуч келмаслиги лозим бўлади.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Аллоҳ яратган асарларнинг моҳиятини англаш борасида фикр юритиб, Унинг қудратининг буюклигини, санъатининг улуғлигини англамоқ Аллоҳнинг зикридир.
САҲОБАЛАРНИ ҚАНДАЙ ТАНИЙМИЗ?
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

“Саҳоба” сўзи луғатда дўст, ҳамроҳ, йўлдош каби маъноларни билдиради. Бу сўзнинг истилоҳий маъносида кўплаб тарифлар берилган. Уларнинг орасида ҳадис уламолари берган таъриф энг мукаммалидир. Ҳадис уламолари Ибн Салоҳ, Ибн Касир, Ибн Ҳажар ва имом Суютийлар “саҳоба” сўзига қуйидагича таъриф беришган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга пайғамбарлик келганидан то вафот этгунларича У зотга имон келтирган ҳолда йўлиқиб шу ҳолда вафот этган кишига “саҳоба” дейилади.
CАВОЛ:
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокаатух. Имом Термизий Зайд ибн Арқам розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: «Ким мўйловини олмаса биздан эмас», дедилар. Тагидан олиш керакми ушбу хадисга биноан?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу борада икки хил нақл бор. 1. Қириб олиш суннат. Имом Таҳовий бу борада Абу Ҳанифа, Имом Абу Юсуф ва Имом Муҳаммад(раҳимаҳумуллоҳ)лар шуни суннат деганларини нақл қилган. 2. Қисқартириш суннат. Ибн Обидин кейинги аср фақиҳларининг наздида қисқартириш суннат дейилганини нақл қилган. Алоуддин Косоний ҳам шу қавлни саҳиҳ деган. Ҳар икки қавлга амал қилган киши ҳам иншааллоҳ ҳадисда айтилган кишилар қаторига кирмайдилар. Фақат, мўйлаб доимий тарзда овқатланганда овқатга тегиб қоладиган даражада узайтиришдан сақланиш лозим. Овқатга тегиши макруҳдир.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
“Кимни жаннат аҳлидан бўлган бир кишига қараш хурсанд қилса, Абдуллоҳ ибн Саломга қарасин”.
Аллоҳ таоло: «(Биз) Қуръондан мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган (оят)ларни нозил қилурмиз» (Исро,82) деб мархамат этган.
Қурьондаги хар бир оят ҳиссий ва маьнавий, зоҳирий ва ботиний касалликларга шифодир.

Инсондаги руҳий таьсирнинг яхши ва ёмон жиҳатнинг ғолиблигига қараб кўз тегиши, атрофдагиларга ёмон таъсир этиши мумкин. Зеро, Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кўз тегиши ҳақиқатдир”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Пайғамбаримиз (соллалоҳу алайҳи ва саллам) ҳам кўз тегишига қарши “Фалақ” ва “Нос” сураларини ўқиб паноҳланганлар. Шунингдек, ким бирон нарсани кўриб, кўзи қувнаса, “Машааллоҳ, ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ”, дейиши мустаҳаб амалдир.

Афсуски, кўз тегишидан паноҳланишнинг одамлар қўллаётган тумор, кўзмунчоқ, қалампир, тақа, исириқ кабиларни тақиш ёки осиб қўйиш каби усуллари тобора авж олиб, кўпайиб бормоқда. Бундай қилиш Аллоҳдан ўзга нарсадан паноҳ сўраш бўлгани учун шариатимизда ҳаром ва ширк саналади.
Қуёш чиққан куннинг энг яхшиси жума кунидир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳ наздида (энг азизу) мукаррамроғингиз тақводорроғингиздир», (Ҳужурот, 13).
АЗИЗ ВА МУКАРРАМ ИНСОН

Динимизда мусулмон бўлсин ёки бўлмасин ҳар қандай инсон одамийлик жиҳатидан юқори қадрланади. Бу борада Абдураҳмон ибн Абу Лайло (розияллоҳу анҳумо)дан ривоят қилинади: Саҳл ибн Ҳаниф ва Қайс ибн Саъд Қудисияда ўтирганларида олдиларидан тобутни олиб ўтдилар, икковлари ҳам ўринларидан турдилар, шунда бу мусулмоннинг тобути эмас-ку, нега турдингиз? деб сўралганда, икковлари Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг олдиларидан тобут олиб ўтилганда ўрниларидан турдилар, Расулуллоҳдан бу яҳудийнинг тобути, яҳудий бўлса ҳам турамизми? деб сўралганда, Расулуллоҳ “У инсон эмасми”? дедилар, деб жавоб бердилар.
CАВОЛ:
Жума куни фарз намозида имомга иктидо килиб имом салом бермасдан олдин салом бериб куйса намози бузиладими еки йук

💬 ЖАВОБ:
Ҳар қандай фарз намозда, жумладан, жума намозида ҳам имомга иқтидо қилган киши агар ҳеч қандай узрсиз ва қасддан имомидан олдин салом берса, намози бузилади. Агар имомга иқтидо қилганини унутиб салом бериб юборса, намози бузилмайди. У одам тезлик билан намозга қайтиши ва имом салом бергандан сўнг салом бериши лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ фатво ҳайъати
#savollar.muslim.uz / @muslimuzportal
CАВОЛ:
Assalom aleykum va raxmatulloh.Savolim jamoat bilan namoz ukiganda,imomga iqtido kilib fotiha surasini ukigan afzalmi yoki imomni ukigani jamoatga kifoyami. Paygambarimiz sallollohu alayhi vasalam dan kelgan xadisda Fotiha surasi ukilmagan namoz namozmas deydi. Tuliq javob bersangiz, Alloh rozi bulsin.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бу масала жуда катта баҳсни ўз ичига олган. Хулоса шуки, биргина шу ҳадис билан ҳукм собит бўлмайди. Чунки бу ҳақида оят ва бошқа ҳадислар ҳам бор. Фотиҳа сураси ўқилмаган намоз – намоз эмас дейилишидан намозда қироат қилиш ирода қилинган. Лекин айнан Фотиҳа сурасини ўқиш вожибдир. Имомга иқтидо қилган кишига имомнинг қироати қироат ўрнига ўтади. Чунки бу ҳақида ҳам ҳадислар бор. Шунинг учун имомга эргашган киши сукут сақлаб туради. Бунинг тафсилотини фиқҳ китобларидан ўқиб олинг.

ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝
savollar.muslim.uz
Forwarded from Mehrob.uz
ЗИЛЗИЛА ВАҚТИДА ЎҚИЛАДИГАН ДУО

Зилзила бўлганда дуо қилиш ҳамда Залзала сурасини ўқиш керак ёки калимаи тоййиба, калимаи шаҳодат ва истиғфорларни кўп айтиш керак.

Зилзила бўлганда айтиладиган дуо:

اللهم إني أسألك خيرها وخير ما فيها وخير ما أرسلت به ، وأعوذ بك من شرها وشر ما فيها وشر ما أرسلت به.

«Аллоҳим мен сендан бунинг яхшилигини ва ундаги яхшиликни ҳамда сен юборган нарсанинг яхшилигини сўрайман.
Сендан унинг ёмонлигидан ва ундаги ёмонликдан ҳамда сен юборган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман». @mehrobuz

Каналга уланиш 👇
https://telegram.me/joinchat/Amxt4j-ZGmfdTyqsyl79Cw
Барча амаллардаги сўзлар ва ҳолларнинг махфий ҳамда ошкораларида ихлос билан ният зарурлиги ҳақида

Аллоҳ таоло:
«Ҳолбуки, улар фақат ягона Аллоҳга, У зот учун динни холис қилган, тўғри
йўлдан оғмаган ҳолларида ибодат қилишга ва намозни тўкис адо этишга
ҳамда закотни (ҳақдорларга) ато этишга буюрилган эдилар. Мана шу тўғри
йўлдаги (миллатнинг) динидир».
(Баййина сураси, 5-оят);

«Аллоҳга (қилган қурбонликларингизнинг) гўштлари ҳам, қонлари ҳам етмас. Лекин У зотга сизларнинг тақво-ихлосингиз етар» (Ҳаж сураси 37-оят);

«Айтинг (эй Муҳаммад), дилларингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ билур» (Оли Имрон сураси, 29-оят), деб айтган.

АБУ ЗАКАРИЁ ЯҲЁ ИБН ШАРАФ НАВАВИЙ РИЁЗУС-СОЛИҲИЙН (Солиҳлар гулшани) китобидан.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Обуна бўлиш тугмаси ☑️
🕌| ЎТГАНЛАРНИ ХОТИРАЛАШ | #жума_мавъизалари / 05.05.2017 й.

Динимизда ўтганларни эслаш, уларга дуойи-хайрлар қилиш ибодат ҳисобаланади. Шу билан бирга бу амал ҳаёт юрган кишиларнинг зиммасидаги бурч бўлиб, дунёдан ўтиб кетганларнинг ҳаққидир. Қуръони каримда шундай дейилган:

“Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: “Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан”! (Ҳашр сураси, 10-оят)

Демак, имонда ўтган зотлар ҳаққига истиғфор айтмоғимиз имонимиз тақозасидаги амалдир. Шунингдек, ўтиб кетган кишилар ортларида қолган қариндош ва яқинлари каби ҳаёт юрганларнинг дуоларидан умидвор бўлишлари ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадиси шарифлар ворид бўлган. У зот бу ҳолатни янада тушунарли бўлиши учун мисол тариқасида қуйидагича марҳамат қилганлар:

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қабрдаги маййит худди сувга чўкаётиб, ёрдамга чақираётган кишига ўхшайди. Отасидан ёки онасидан ё инисидан ё дўстидан дуо келишига интизор бўлади. Агар унга дуо етиб борса, дуо унинг учун дунё ва ундаги нарсалардан кўра маҳбуброқ бўлади. Албатта, Аллоҳ таоло қабр аҳлига Ер юзидагиларнинг дуоларини тоғларнинг мисолида киритади. Тирикларнинг маййитларга ҳадялари улар учун истиғфор айтмоқликдир”, дедилар”. (Байҳақий ривояти)

ЖУМА МАВЪЗИАСИНИ ТЎЛИҚ МАТНИНИ ЎҚИШ
——
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш
Жума айёмингиз муборак бўлсин!
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Muslim.uz порталининг телеграмдаги расмий
каналига уланиш учун линкни устига босинг! ⬇️
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васаллам: “Марҳумларингизнинг яхши амалларини (эслаб), зикр қилинглар, ёмон амалларини (гапиришдан) тилларингизни сақланглар”, деганлар (Имом Термизий ривояти).
ХОТИРА ВА ҚАДР МЕЗОНИ
#МАҚОЛАЛАР

Халқимиз: “Инсон хотира билан тирик, қадри ила улуғдир” дейди. Чунки хотира ва қадрлаш тушунчасида жуда теран маъно бор. “9 май – хотира ва қадрлаш куни” сифатида нишонланиши, халқимизнинг маънавий камол топиши йўлида қўйган залворли қадамларидан биридир. Чунки айнан ана шу куни ёшларимиз жонажон истиқлолимиз қандай машаққатлар эвазига келгани ва азиз Ватанимиз тупроғи барчамиз учун муқаддас эканини янада теранроқ ҳис қилади. Уларнинг қалбида Ватан муҳаббати, халқ севгиси туйғулари жўш уради. Ушбу кунда Ватанимиз ҳимояси учун жон фидо қилган, озодлик учун курашган миллий қаҳрамонларимизнинг руҳини шод этиш, ўшандай оғир кунлардан тирик қолиб, бугунги кунда халқ ардоғида юрган қаҳрамонларимизни қадрлаш, биз авлодлар зиммасидаги қарз ва фарз амаллардир.
Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: "Улардан кейин (дунёга) келган зотлар айтурлар: "Эй Раббимиз! Ўзинг бизларни ва биздан илгари имон билан ўтганларни мағфират этгин ва қалбларимизда имон келтирган зотларга нисбатан гина пайдо қилмагин! Эй Раббимиз! Албатта, Сен меҳрибон ва раҳмли зотдирсан" (Ҳашр сураси, 10-оят).